язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Суд хокимияти. Одил судлов/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Суд ҳужжатларини ва бошқа органлар актларини ижро этиш. Суд ижрочилари/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.12.2012 й. ПҚ-1900-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

29.12.2012 й.

N ПҚ-1900


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ

СУД ҚАРОРЛАРИНИ ИЖРО ЭТИШ, СУДЛАР

ФАОЛИЯТИНИ МОДДИЙ-ТЕХНИКА ЖИҲАТИДАН

ВА МОЛИЯВИЙ ТАЪМИНЛАШ ДЕПАРТАМЕНТИ

ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Суд қарорларининг сўзсиз ижро этилишини таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти (кейинги ўринларда - Суд департаменти) фаолияти самарадорлигини янада ошириш, унинг кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш, суд ижрочиларининг меҳнатини моддий рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш мақсадида:


1. Бажарилаётган ишларнинг мураккаблиги, ҳажми ва самарадорлигини ҳисобга олган ҳолда биринчи, иккинчи ва учинчи тоифадаги суд ижрочиларининг туман (шаҳар) бўлимларини ўз ичига олган суд ижрочиларининг туман (шаҳар) бўлимларини тоифалаштириш тизими жорий этилсин.

Бунда, белгилансинки:

биринчи тоифадаги суд ижрочиларининг бўлимларига шаҳар бўлимлари, шунингдек ижро ҳужжатларининг ўртача йиллик ҳажми 15 мингтадан ортиқ, 250 мингдан ортиқ аҳолиси бўлган ҳудудга хизмат кўрсатувчи суд ижрочиларининг туман бўлимлари киради;

иккинчи тоифадаги суд ижрочилари бўлимларига ижро ҳужжатларининг ўртача йиллик ҳажми 8 мингтадан ортиқ ҳамда 100 мингдан 250 минггача аҳолиси бўлган ҳудудга хизмат кўрсатувчи суд ижрочиларининг туман бўлимлари киради;

учинчи тоифага бошқа суд ижрочиларининг бўлимлари киради.

Тоифалаштирилган бўлимлар рўйхати 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. 2013 йил 1 январдан бошлаб:

биринчи тоифадаги туман (шаҳар) бўлимлари суд ижрочиларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тариф разряди 2 тариф разрядига, иккинчи тоифадаги бўлимларда - 1 тариф разрядига 2-иловага мувофиқ оширилсин;

ижро ҳужжатлари бўйича ундирилаётган маблағларнинг давлат даромадига қайтарилиши бўйича иш самарадорлиги учун суд ижрочиларининг лавозим маошига ойлик устама ҳақи миқдорлари 3-иловага мувофиқ ўрнатилсин.

Белгилансинки, суд ижрочиларига иш самарадорлиги учун устама ҳақини тўлаш Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Молия вазирлигининг:

нисбатан иш ҳажми камроқ бўлган туманлардан 160 нафар суд ижрочиси лавозимларини катта ҳажмдаги ижро иш юритишлар мавжуд бўлган туманларга ўтказиш орқали суд ижрочиларининг туман (шаҳар) бўлимлари ходимлари сонини қайта тақсимлаш тўғрисидаги;

бир-бирини такрорловчи ва ортиқча 28 нафар лавозимларни қисқартириш ҳамда бўшаган штат бирликларини Суд департаментининг ҳудудий (вилоят) бошқармаларида ташкилий назорат иши ва иш юритувини мустаҳкамлашга йўналтириш йўли билан марказий аппарат ва ҳудудий (вилоят) бошқармалар ходимлари сонини оптималлаштириш тўғрисидаги;

суд ижрочиларининг туман (шаҳар) бўлимлари тузилмасига 1 нафардан иш юритувчи-котиб, Суд департаментининг ҳудудий (вилоят) бошқармаларида 1 нафардан архивариус лавозимини киритиш орқали Суд департаментининг қуйи бўлинмаларини мустаҳкамлаш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.

Белгилансинки, архивариус ва иш юритувчи-котиб лавозимларини жорий этиш билан боғлиқ харажатлар Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.


4. Суд департаментига қонун ҳужжатларига мувофиқ унинг ваколатига кирувчи ишлар бўйича суриштирувни амалга ошириш вазифаси юклатилиши муносабати билан:

Суд департаменти марказий аппаратида - 3 нафар бошқарув ходимидан иборат суриштирув ва маъмурий амалиёт бўлими;

Суд департаментининг ҳудудий (вилоят) бошқармаларида - ҳар бирида 3 нафаргача суриштирувчилардан, жами 34 нафар бошқарув ходимларидан иборат суриштирув секторлари ташкил этилсин.

Белгилансинки, Суд департаментининг суриштирув ва маъмурий амалиёт бўйича ташкил этилаётган бўлинмалари Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан шакллантирилади.

Қуйидагилар кўрсатилган бўлинмаларнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

суд қарорини бажармасликка, банд солинган мол-мулкни қонунга хилоф равишда тасарруф этишга, шунингдек вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни, ота-онани моддий таъминлашдан бўйин товлашга доир жиноятлар бўйича суриштирув олиб бориш;

ижро ҳужжатлари талабларини ижро этмаслик ва ижро иш юритиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни аниқлаш, расмийлаштириш ва кўриб чиқиш бўйича фаолиятни тизимли таҳлил этишни ташкиллаштириш, шунингдек маъмурий иш юритуви, маъмурий ҳуқуқбузарликларни ҳисобга олиш ва статистикасини юритишнинг ягона амалиётини таъминлаш;

суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишдан бўйин товлаш ёки ижро этилишига тўсқинлик қилиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва йўл қўймаслик, шунингдек профилактика қилиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.


5. Суд ижрочиларининг фаолиятида компьютер, ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланилишини таъминлаш мақсадида:

Суд департаменти марказий аппаратида - 3 нафар бошқарув ходимидан иборат ахборот таъминоти ва мол-мулкни қидирув бўлими;

Суд департаментининг ҳудудий (вилоят) бошқармаларида - ҳар бирида 3 нафаргача ходимдан, жами 42 нафар бошқарув ходимларидан иборат ахборот таъминоти ва мол-мулкни қидирув секторлари ташкил этилсин.

Белгилансинки, Суд департаментининг ахборот таъминоти ва мол-мулкни қидирув бўйича ташкил этилаётган бўлинмалари Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан шакллантирилади.

Қуйидагилар кўрсатилган бўлинмаларнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

ижро ҳужжатларининг электрон маълумотлар базасини яратиш, улар ҳисобини юритишнинг ҳамда суд қарорлари, қонун ҳужжатларида белгиланган органларнинг ҳужжатларини ижро этиш муддатларига риоя этилишини назорат қилиш механизмларини жорий этиш;

қарздорларнинг мол-мулкини қидиришда, ижро иш юритишнинг бошқа вазифаларини бажаришда банклар, давлат солиқ хизмати органлари, "Ергеодезкадастр" Давлат қўмитаси органлари, бошқа молия-кредит ташкилотлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва рўйхатдан ўтказувчи органлар билан электрон маълумот алмашинувини ташкиллаштириш;

умумий юрисдикция судлари, хўжалик судлари, ижро ҳужжатларини берган бошқа органлар билан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг тезкор ва ўз вақтида ижро этилишига қаратилган ўзаро электрон, ахборот-коммуникация ҳамкорликни амалга ошириш;

суд ижрочиларига қонун ҳужжатлари билан юклатилган вазифаларнинг ўз вақтида, сифатли бажарилиши устидан назорат қилишни ва тизимли мониторингини амалга оширишни ташкил этишга ахборот-коммуникация воситалари ва технологияларини жорий этиш;

ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва рўйхатдан ўтказувчи органлар, молия-кредит ташкилотлари билан ўзаро электрон ахборот ҳамкорлигини амалга оширишда қарздорларнинг шахсий маълумотларининг сир тутилишини таъминлаш; шунингдек Суд департаментининг Ягона ахборот-компьютер тармоғига самарали хизмат кўрсатиш ва техник қўллаб-қувватлаш ҳамда хавфсизлигини таъминлаш.

7. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Ички ишлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, бошқа вазирлик ва идоралар, тижорат банклари қарздорларнинг мол-мулкини қидиришда суд ижрочилари билан ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда белгиланган тартибда ўзаро тезкор ҳамкорликни таъминласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

Адлия вазирлиги билан биргаликда Суд департаменти ва унинг ҳудудий (вилоят) бошқармалари харажатлар сметаси ва штатлар жадвалига мазкур қарор талабларига мувофиқ ўзгартиришлар киритсин;

мазкур қарорни амалга ошириш билан боғлиқ қўшимча харажатларнинг Давлат бюджети параметрлари доирасида молиялаштирилишини таъминласин.


9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:

Суд департаментининг суриштирув вазифасини бажарадиган ходимларини Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш марказида тизимли равишда тайёрланиши ва қайта тайёрланишини таъминласин, бунда Суд департаменти бўлинмаларига янги ишга қабул қилинаётган ходимларга алоҳида эътибор қаратсин;

бир ой муддатда суд ижрочиларининг формали кийим-бош намуналари ҳамда Суд департаменти махсус автотранспорт воситалари бўёқларининг рангли график схемаларини тасдиқлашни назарда тутувчи "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 83 ва 90-моддалари талабларини амалга ошириш бўйича таклифлар киритсин;

идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни мазкур қарор талабларига мувофиқлаштирсин.


10. Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига 7-иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. Мирзиёев ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси вазифасини бажарувчи Б. Коканбаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                            И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2012 йил 29 декабрдаги

ПҚ-1900-сон қарорига

1-ИЛОВА



Тоифалаштирилган суд ижрочиларининг

туман (шаҳар) бўлимлари

РЎЙХАТИ

N

Ҳудудлар


Суд ижрочиларининг туман (шаҳар) бўлимлари


1-тоифа


2-тоифа


3-тоифа


1.

Қорақалпоғистон Республикаси


Нукус шаҳри


Қўнғирот тумани

Чимбой тумани

Элликқалъа тумани

Хўжайли тумани


Тахиатош шаҳри

Тўрткўл тумани

Беруний тумани

Амударё тумани

Кегейли тумани

Шуманой тумани

Қораузяк тумани

Тахтакўпир тумани

Нукус тумани

Қонликўл тумани

Мўйноқ тумани


2.

Андижон вилояти


Андижон шаҳри

Асака тумани


Андижон тумани

Жалақудуқ тумани

Избоскан тумани

Қўрғонтепа тумани

Балиқчи тумани

Шаҳрихон тумани

Мархамат тумани

Олтинкўл тумани


Хўжаобод тумани

Булоқбоши тумани

Бўз тумани

Пахтаобод тумани

Улуғнор тумани

Хонобод шаҳри


3.

Бухоро вилояти


Бухоро шаҳри

Ғиждувон тумани


Ромитан тумани

Пешку тумани

Жондор тумани

Вобкент тумани

Қоракўл тумани

Шофиркон тумани


Бухоро тумани

Қоровулбозор тумани

Олот тумани

Когон тумани

Когон шаҳри


4.

Жиззах вилояти


Жиззах шаҳри


Жиззах тумани

Зомин тумани


Арнасой тумани

Бахмал тумани

Ғаллаорол тумани

Дўстлик тумани

Зарбдор тумани

Зафаробод тумани

Пахтакор тумани

Мирзачўл тумани

Фориш тумани

Янгиобод тумани


5.

Қашқадарё вилояти

Қарши шаҳри

Шаҳрисабз тумани

Чироқчи тумани

Қарши тумани

Ғузор тумани

Косон тумани

Нишон тумани

Яккабоғ тумани

Қамаши тумани

Китоб тумани

Касби тумани


Деҳқонобод тумани

Муборак тумани

Миришкор тумани


6.

Навоий вилояти


Навоий шаҳри

Зарафшон шаҳри


Кармана тумани

Қизилтепа тумани

Хатирчи тумани


Навбаҳор тумани

Конимех тумани

Нурота тумани

Учқудуқ тумани

Томди тумани


7.

Наманган вилояти


Наманган шаҳри


Тўрақўрғон тумани

Наманган тумани

Мингбулоқ тумани

Чуст тумани

Янгиқўрғон тумани

Норин тумани

Поп тумани

Учқўрғон тумани

Чортоқ тумани

Уйчи тумани


Косонсой тумани


8.

Самарқанд вилояти


Самарқанд шаҳри

Каттақўрғон шаҳри

Пастдарғом тумани

Самарқанд тумани

Ургут тумани


Каттақўрғон тумани

Оқдарё тумани

Булунғур тумани

Жомбой тумани

Пайариқ тумани

Иштихон тумани

Пахтачи тумани


Тайлоқ тумани

Нарпай тумани

Нуробод тумани

Қўшробод тумани


9.

Сирдарё вилояти


Гулистон шаҳри


Сирдарё тумани

Боёвут тумани


Янгиер шаҳри

Мирзаобод тумани

Ховос тумани

Сайхунобод тумани

Гулистон тумани

Оқ олтин тумани

Сардоба тумани

Ширин шаҳри


10.

Сурхондарё вилояти


Термиз шаҳри


Денов тумани

Қизириқ тумани

Шеробод тумани

Шўрчи тумани


Ангор тумани

Бойсун тумани

Жарқўрғон тумани

Музробод тумани

Олтинсой тумани

Сариосиё тумани

Узун тумани

Термиз тумани

Қумқўрғон тумани


11.

Фарғона вилояти


Фарғона шаҳри

Қўқон шаҳри

Марғилон шаҳри

Қувасой шаҳри


Бағдод тумани

Бувайда тумани

Бешариқ тумани

Данғара тумани

Қува тумани

Тошлоқ тумани

Риштон тумани

Олтиариқ тумани

Учкўприк тумани

Фарғона тумани

Қўштепа тумани

Ўзбекистон тумани


Ёзёвон тумани

Сўх тумани

Фурқат тумани


12.

Хоразм вилояти


Урганч шаҳри


Гурлан тумани

Қўшкўпир тумани

Урганч тумани

Хазорасп тумани

Хонқа тумани

Хива тумани


Боғот тумани

Шовот тумани

Янгиариқ тумани

Янгибозор тумани


13.

Тошкент вилояти

Ангрен шаҳри

Чирчиқ шаҳри

Олмалиқ шаҳри

Бекобод шаҳри

Зангиота тумани

Қибрай тумани

Янгийўл тумани

Бўстонлиқ тумани

Ўртачирчиқ тумани

Оҳангарон тумани

Бўка тумани

Чиноз тумани

Юқоричирчиқ тумани

Бекобод тумани


Қуйичирчиқ тумани

Оққўрғон тумани

Пискент тумани

Паркент тумани

14.

Тошкент шаҳри

Учтепа тумани

Мирзо Улуғбек тумани

Миробод тумани

Олмазор тумани

Сирғали тумани

Шайхонтоҳур тумани

Яшнобод тумани

Чилонзор тумани

Юнусобод тумани

Яккасарой тумани

Бектемир тумани

-

-

Жами


40

81

73

Изоҳ:

мазкур рўйхатга ушбу қарорда ўрнатилган кўрсаткичлардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ўзгартиришлар киритилиши мумкин.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2012 йил 29 декабрдаги

ПҚ-1900-сон қарорига

2-ИЛОВА



Суд ижрочиларининг туман (шаҳар) бўлимлари

ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг ЯТС бўйича

РАЗРЯДЛАРИ

Лавозим номи

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг

ЯТС бўйича разрядлари


1-тоифа


2-тоифа


3-тоифа


Бўлим бошлиғи - катта суд ижрочиси


11

10

9

Суд ижрочиси


10

9

8




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2012 йил 29 декабрдаги

ПҚ-1900-сон қарорига

3-ИЛОВА



Суд ижрочиларининг туман (шаҳар) бўлимлари

суд ижрочилари лавозим маошларига иш

самарадорлиги учун ойлик устама ҳақи

МИҚДОРЛАРИ

Бюджетга ундирув

кўрсаткичи*


Лавозим маошларига устама ҳақ миқдори

(лавозим маошларига фоиз ҳисобида)


1-тоифа

бўлимларда


2-тоифа

бўлимларда


3-тоифа

бўлимларда


70 дан 80 фоизгача


30

25

20

80 дан 90 фоизгача


35

30

25

90 фоиздан юқори


40

35

30

*) Изоҳ:

ундирув кўрсаткичи бюджетга амалда ундирилган маблағларнинг бюджетга ундирилиши лозим бўлган жами суммадаги фоизли улуши сифатида белгиланади. Бунда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ундирилиши тўхтатилган, кечиктирилган (бўлиб-бўлиб тўлаш белгиланган), тугатилган ва ундириш имконияти йўқлиги туфайли тамомланган ижро ҳужжатлари суммалари ҳисобга олинмайди.

Иш самарадорлиги учун ойлик устама ҳақ миқдори чорак якунларига кўра бюджетга ундирувни назарда тутувчи ижро ҳужжатлари бўйича суд ижрочиларининг туман (шаҳар) бўлимларининг иш кўрсаткичларидан келиб чиқиб, Суд департаменти директори томонидан белгиланади.




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2012 йил 29 декабрдаги

ПҚ-1900-сон қарорига

7-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг айрим

қонун ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартиш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2006 йил 31 августдаги ПҚ-458-сон қарорида:


1) 4-банднинг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;


2) 7-банднинг иккинчи хатбошисидан "баҳоловчиларни танлов асосида танлаб олиш механизмини жорий этишни, шунингдек" сўзлари чиқариб ташлансин;


3) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти тўғрисидаги низомда:


а) 5-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Суд департаменти фаолиятига аралашиш, шунингдек ижро ҳужжатининг қонуний ижро этилишига тўсқинлик қилиш мақсадида Суд департаменти органига ёки суд ижрочисига ҳар қандай шаклда таъсир кўрсатиш тақиқланади ва қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Суд департаментининг фаолиятини мувофиқлаштириш ва меъёрий-услубий таъминлаш йўли билан Суд департаменти фаолиятига раҳбарлик қилади ҳамда Суд департаменти фаолияти устидан назоратни амалга оширади";


б) 6-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Суд департаменти Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан ўрнатилган бошқарув ходимлари сонининг 10 фоизигача бўлган доирада қўшимча бошқарув ходимларини таъминлашга ҳақли";


в) 7-банд қуйидаги мазмундаги тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексида ва Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида белгиланган ваколат доирасида ва тартибда суриштирув ва маъмурий амалиётни юритади";


г) 8-банд қуйидаги мазмундаги тўртинчи, бешинчи ва олтинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари мажбурий ижросини таъминлашда, шу жумладан, қарздорларнинг пул маблағлари ва бошқа мол-мулкини қидиришда давлат органлари, кредит ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади, ушбу мақсадларда кўрсатилган давлат органларининг маълумотлар базаларидан белгиланган тартибда фойдаланади;

қонунга мувофиқ Суд департаменти органлари ваколатига тааллуқли ишлар бўйича суриштирувни амалга оширади;

Суд департаменти органларига тааллуқли маъмурий ишларни кўради ва маъмурий жазолар қўллайди";

тўртинчи - ўн еттинчи хатбошилар тегишли равишда еттинчи - йигирманчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


д) 9-бандда:

иккинчи ва учинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

тўртинчи, бешинчи ва олтинчи хатбошилар тегишли равишда иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


е) 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг мажбурий ижросини амалга ошириш жараёнида Суд департаментининг мансабдор шахслари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

давлат органларидан ва бошқа органлардан, ташкилотлардан ҳамда уларнинг мансабдор шахсларидан зарур ҳужжатлар ва маълумотлар олиш;

давлат органларига ва бошқа органларга, ташкилотларга ва уларнинг мансабдор шахсларига, шунингдек фуқароларга бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш;

ишлаётган қарздорларга нисбатан корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг ижро этилишини ҳамда молиявий ҳужжатларнинг юритилишини ижро иши юритишга мувофиқ текширувдан ўтказиш;

ижро иши юритишда иштирок этаётган шахсларга муайян ижро ҳаракатларини амалга ошириш масалалари юзасидан топшириқлар бериш;

қарздорлар эгаллаб турган ёки уларга қарашли бўлган жойларга, шу жумладан, турар жойларга ва омборларга кириш, зарур бўлган ҳолларда жойлар ҳамда омборларни мажбуран очиш, холислар иштирокида кўздан кечириш;

ўзга шахсларда қарздорга тегишли бўлган мол-мулк борлигини тасдиқловчи ҳужжатли маълумотлар мавжуд бўлганда, ўзга шахслар эгаллаб турган ёки уларга қарашли бўлган жойларга ва омборларга кириш, зарур бўлган ҳолларда ушбу жойлар ва омборларни мажбуран очиш ҳамда холислар иштирокида кўздан кечириш;

ўзга шахсларда қарздорга тегишли бўлган мол-мулк борлигини тасдиқловчи ҳужжатли маълумотлар мавжуд бўлмаганда, суд ажрими асосида ўзга шахслар эгаллаб турган ёки уларга қарашли бўлган жойларга ва омборларга кириш, зарур бўлган ҳолларда ушбу жойлар ва омборларни мажбуран очиш ҳамда холислар иштирокида кўздан кечириш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ мол-мулкни хатлаш, хатланган мол-мулкни олиб қўйиш, сақлашга топшириш ва реализация қилиш;

қарздорнинг банклардаги ва бошқа кредит ташкилотларидаги ҳисобварақларида, омонатларида турган ёки сақлаш учун қўйилган пул маблағлари ҳамда ўзга қимматликларини хатлаш;

қарздор ва унинг дебиторларининг ҳисобварақларига ижро ҳужжатлари бўйича қарз суммаларини ундириш ҳақида инкассо топшириқномаларини қўйиш;

олиб қўйилган мол-мулкни вақтинча сақлаш учун давлат мулкидаги яшаш учун мўлжалланмаган жойлардан, мулкдорнинг розилиги билан эса, хусусий мулкдаги жойлардан фойдаланиш, бундай мол-мулкни сақлаш мажбуриятини тегишли шахслар зиммасига юклаш, ундирувчининг ёки қарздорнинг транспортидан мол-мулкни ташиш учун харажатларни қарздорнинг ҳисобига киритган ҳолда фойдаланиш;

ижро ҳаракатлари амалга оширилаётганда асос бўлган ижро ҳужжатидаги талабларда ноаниқлик бўлган тақдирда, ижро ҳужжатини берган суд ёки бошқа органга уни ижро этиш тартибини тушунтириб беришни сўраб мурожаат этиш;

ижро иши юритишда иштирок этувчи шахсларни чақириш;

ижро йиғимларини, жарималарни ва ижро харажатларини ундириш;

қарздор жисмоний шахсга, унинг мол-мулкига ёки олиб қўйилиши лозим бўлган болага нисбатан қидирув эълон қилиш;

ижро ҳаракатларини амалга оширишда юзага келган масалалар бўйича, шу жумладан, ижро усули ва тартибини ўзгартириш масаласида судга ёки бошқа органга ариза билан мурожаат қилиш;

ижро ҳаракатларини амалга ошириш давомида, зарур ҳолларда, ички ишлар органларининг ходимларига ёрдам сўраб мурожаат қилиш;

ижро ҳужжатлари талабларини узрсиз сабабларга кўра ихтиёрий равишда бажармаган, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузган қарздорларни маъмурий жавобгарликка тортиш, шунингдек суд ҳужжатларини ижро этишдан бўйин товлаган ёки суд ҳужжатининг ижро этилишига тўсқинлик қилган шахсларни қонунда белгиланган тартибда жиноий жавобгарликка тортиш чораларини кўриш;

қонунда белгиланган ҳолларда ва тартибда мол-мулкни баҳолаш;

мол-мулкни баҳолаш учун баҳолаш фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган шахсни жалб этиш;

қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетишига вақтинча чеклаш белгилаш.

Суд ижрочиси ижро ҳаракатларини амалга оширишда қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин";


ж) 12-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Суд департаментининг директори лавозимига кўра Ўзбекистон Республикасининг Бош суд ижрочиси ҳисобланади";


з) 15-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги учинчи, тўртинчи ва бешинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:

"Ҳудудий бошқармаларнинг бошлиқлари тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг бош суд ижрочилари ҳисобланади.

Суд ижрочиларининг туман (шаҳар) бўлинмаларига бўлим бошлиғи - катта суд ижрочиси раҳбарлик қилади.

Ижро ишини юритиш ва суд ижрочилари фаолиятини ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади";


и) 17-банд қуйидаги мазмундаги 7-1 ва 7-2-кичик бандлар билан тўлдирилсин:

"7-1) зарурат бўлганда, Суд департаменти фаолиятининг айрим соҳалари бўйича ҳамда Суд департаменти фаолиятини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш бўйича Суд департаменти директори ҳузуридаги муваққат ёки доимий маслаҳат, илмий-маслаҳат, ишчи кенгашлар ва бошқа коллегиал органларни ташкил этади;

7-2) Ўзбекистон Республикасининг Бош суд ижрочиси сифатида процессуал ваколатларни амалга оширади";


к) 19-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикасининг Бош суд ижрочиси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг бош суд ижрочилари ва уларнинг ўринбосарлари, шунингдек Суд департаменти марказий аппарати суриштирув бўлинмасининг раҳбари Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодексига мувофиқ Суд департаменти органлари раҳбарлари сифатида функционал мажбуриятларига кўра суриштирув органининг бошлиғи вазифасини бажарадилар";


л) 20-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Суд департаменти ходимлари учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган хизматни ўташ, рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш тартиби ўрнатилади.

Суд департаментининг мартаба даражасига эга бўлган ходимлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган намунадаги формали кийим-бош ва фарқлаш белгиларини киядилар.

Формали кийим-бош буюмлари билан таъминлаш меъёрлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланади";


м) 21-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Суд департаменти органлари махсус автотранспорт воситалари, шу жумладан, Суд департаментига мансублигини англатувчи махсус чироқли сигналларга, бўёқларнинг рангли график схемаларига эга бўлган автотранспорт воситалари, шунингдек бошқа махсус воситалар билан таъминланади. Хизмат автотранспорти, шу жумладан, махсус автотранспорт, шунингдек бошқа махсус воситалар билан таъминлаш меъёрлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланади";


4) 2 - 6-иловалар ўз кучини йўқотган деб топилсин;


5) 7-иловада (Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида автомототранспорт воситалари ва кўчмас мулкни сотиш тартиби тўғрисидаги низом):


а) 2-банднинг биринчи хатбошисидаги "кўчмас мулкни" сўзларидан кейин "шу жумладан, (жисмоний ва юридик шахсларнинг мулк ҳуқуқи объекти ҳисобланадиган) ер участкасини, қурилиши тугалланмаган объектни" сўзлари қўшиб қўйилсин;


б) 6-банднинг иккинчи хатбошидаги "кўчмас мулк" сўзларидан кейин "шу жумладан ер участкаси, қурилиши тугалланмаган объект" сўзлари қўшиб қўйилсин;


в) 7-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ундирув кўчмас мулкка, шу жумладан, мулк ҳуқуқи асосида қарздорга тегишли бўлган ер участкаси, қурилиши тугалланмаган объектга қаратилган тақдирда, қарздорнинг мазкур мулкка бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат мавжуд бўлганда, тегишли ҳужжатлар баҳолаш учун баҳоловчи ташкилотга юборилади. Қарздорга тегишли ва давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқини, кейинчалик ундирувни унга қаратиш мақсадида, белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш учун суд ижрочиси "Ергеодезкадастр" Давлат қўмитаси органига мурожаат қилишга ҳақли. Бунда, кўчмас мулкни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги суд ижрочисининг ёзма топшириғига қарздорнинг мазкур кўчмас мол-мулкка бўлган мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Қарздорнинг ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ҳужжатларни расмийлаштириш ва рўйхатдан ўтказиш бўйича харажатлар ижро ҳаракатларини амалга ошириш харажатларига киради";


г) 8-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Автомототранспорт воситалари, кўчмас мулк ва қурилиши тугалланмаган объектни баҳолашни уларни кўздан кечириш билан бир вақтда ўтказишга йўл қўйилади";


д) 9-банднинг биринчи гапидаги "ҳужжатларнинг" сўзи "ҳужжатларнинг, ер участкаси давлат даромадига ўтказилган тақдирда - шунингдек ер участкаси плани илова қилинган ҳолда Ер участкасига бўлган мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордерининг ёки Ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатига олиш тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаларининг ҳам" сўзлари билан алмаштирилсин;

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 27 апрелдаги ПҚ-630-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисидаги низомда:


1) 9-банд қуйидаги мазмундаги "а-1" кичик банди билан тўлдирилсин:

"а-1) корхона қарздор сифатида иштирок этган ижро ҳужжатларининг ижросини тугатиш тартиботи доирасида таъминлайди";


2) 17-банднинг "б" кичик банди "шу жумладан, корхона қарздор сифатида иштирок этган ижро ҳужжатлари реестрини тузади" сўзлари билан тўлдирилсин;


3) 18-банддаги "статистика органларини" сўзларидан кейин "суд ижрочиларининг туман (шаҳар) бўлимини" сўзлари қўшиб қўйилсин;


4) қуйидаги мазмундаги 19-1-банд билан тўлдирилсин:

"19-1. Суд ижрочиларининг туман (шаҳар) бўлими рўйхатдан ўтказган органнинг билдиришномасини олган кундан кейин ўн кундан кечиктирмай иш юритувида тугатилаётган корхона қарздор сифатида иштирок этган ижро ҳужжатининг мавжудлигини белгиланган тартибда аниқлаштиради. Тегишли ижро ҳужжати мавжуд бўлса, суд ижрочиси у бўйича ижро иши юритишни қонунда белгиланган тартибда тамомлайди ва тугатиш тартиботи доирасида ижро этиш учун тугатувчига юборади";


5) 21-банддаги "натижаларини" сўзидан кейин "шунингдек тузилган ижро ҳужжатлари реестрини" сўзлари қўшиб қўйилсин;


6) 30-банднинг иккинчи хатбошисидаги "тугаллангандан" сўзидан кейин "шунингдек корхона қарздор сифатида иштирок этган ижро ҳужжатлари амалда ижро этилгандан" сўзлари қўшиб қўйилсин;


7) 31-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"31. Тугатиш баланси корхонанинг муассислари (қатнашчилари) томонидан тасдиқланади ва давлат солиқ хизмати органига топширилади. Айни пайтда, тугатувчи тугатилаётган корхона қарздор сифатида иштирок этган ва ижро этилмаган ижро ҳужжатларининг Суд департаменти органлари иш юритувида мавжудлиги юзасидан Суд департаменти ҳудудий бошқармасига сўров юборади.

Тугатиш баланси қабул қилингандан кейин давлат солиқ хизмати органи, корхонанинг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарзи бўлмаган тақдирда, бир иш куни мобайнида тугатувчига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарз йўқлиги тўғрисида маълумотнома бериши шарт. Суд департаментининг ҳудудий бошқармаси, корхона қарздор сифатида иштирок этган ва ижро этилмаган ижро ҳужжати унинг иш юритувида мавжуд бўлмаган тақдирда, ижро этилмаган тегишли ижро ҳужжати иш юритувида мавжуд эмаслиги ҳақида тугатувчига уч иш куни мобайнида ёзма жавоб бериши шарт";


8) 32-банддаги "олингандан" сўзидан кейин "шунингдек ижро этилмаган тегишли ижро ҳужжати иш юритувида мавжуд эмаслиги ҳақидаги Суд департаменти ҳудудий бошқармасининг ёзма жавоби олингандан" сўзлари қўшиб қўйилсин;


9) 34-бандда:

қуйидаги мазмундаги тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"тугатилаётган корхона қарздор сифатида иштирок этган ва ижро этилмаган ижро ҳужжати Суд департаменти органлари иш юритувида мавжуд эмаслиги ҳақидаги Суд департаменти ҳудудий бошқармасининг ёзма жавоби";

тўққизинчи хатбоши ўнинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


10) 40-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Айни пайтда, тугатувчи тугатилаётган корхона қарздор сифатида иштирок этган ва ижро этилмаган ижро ҳужжати Суд департаменти органлари иш юритувида мавжудлиги юзасидан Суд департаменти ҳудудий бошқармасига сўров юборади. Бунда, Суд департаменти ҳудудий бошқармаси тугатувчидан сўровни олган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида ёзма жавоб юборади";


11) 43-банднинг "б" кичик банди "шу жумладан, корхона қарздор сифатида иштирок этган ижро ҳужжатлари реестрини тузади" сўзлари билан тўлдирилсин;


12) 46-бандда:

қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"тугатилаётган корхона қарздор сифатида иштирок этган ва ижро этилмаган ижро ҳужжати Суд департаменти органлари иш юритувида мавжуд эмаслиги ҳақидаги Суд департаменти ҳудудий бошқармасининг ёзма жавоби";

бешинчи, олтинчи ва еттинчи хатбошилар тегишли равишда олтинчи, еттинчи ва саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


13) 49-банднинг учинчи хатбошиси "шу жумладан, ижро ҳужжати бўйича бажарилмаган талаблар мавжуд бўлганда" сўзлари билан тўлдирилсин;


14) 1-иловада (Молия-хўжалик фаолиятини амалга ошираётган корхоналарни ихтиёрий тугатиш схемаси):

учинчи босқичнинг "Механизм" устунидаги "хатловдан ўтказиш" сўзларидан кейин "шу жумладан, ижро ҳужжатлари реестрини тузиш" сўзлари қўшиб қўйилсин;

бешинчи босқичнинг "Механизм" устунидаги "статистика органларини хабардор қилиш" сўзлари қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан алмаштирилсин:

"статистика органларини;

суд ижрочилари бўлимини хабардор қилиш";

олтинчи босқичнинг "Механизм" устунидаги "натижаларини" сўзларидан кейин "шунингдек ижро ҳужжатлари реестрини" сўзлари қўшиб қўйилсин;

тўққизинчи босқичнинг "Механизм" устунидаги "тақдим этиш" сўзларидан кейин "Суд департаменти органига ижро этилмаган ижро ҳужжати мавжудлиги юзасидан сўров юбориш" сўзлари қўшиб қўйилсин;

ўн биринчи босқичнинг "Механизм" устуни қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"ижро этилмаган ижро ҳужжати мавжуд эмаслиги ҳақидаги Суд департаменти ҳудудий бошқармасининг ёзма жавоби";


15) 2-иловада (Давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган корхоналарни ихтиёрий тугатиш схемаси):

иккинчи босқичнинг "Механизм" устунидаги "рўйхатдан ўтказган органга ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги қарор нусхасини тақдим этиш" сўзларидан кейин қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшиб қўйилсин:

"Ижро этилмаган ижро ҳужжати мавжудлиги юзасидан Суд департаменти органига сўров юбориш";

учинчи босқичнинг "Механизм" устунидаги "хатловдан ўтказиш" сўзларидан кейин "шу жумладан, ижро ҳужжатлари реестрини тузиш" сўзлари қўшиб қўйилсин;

еттинчи босқичнинг "Механизм" устуни қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"ижро этилмаган ижро ҳужжати мавжуд эмаслиги ҳақидаги Суд департаменти ҳудудий бошқармасининг ёзма жавоби".


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд департаментининг суд қарорларини ижро этиш, моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2007 йил 1 ноябрдаги ПҚ-722-сон қарорида:


1) 1-илованинг (Ижро йиғимини ундириш ва фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом) 13-банди иккинчи хатбошисидаги "маблағларининг" сўзларидан кейин "ва Суд департаменти органлари томонидан Жамғармага ундирилаётган бошқа маблағларнинг" сўзлари қўшиб қўйилсин;


2) 7-илованинг 3-банди ўз кучини йўқотган деб топилсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тариф сеткасини жорий этиш тўғрисида"ги 1996 йил 12 апрелдаги 147-сон қарорининг 24а-иловаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Суд ижрочиларининг туман (шаҳар) бўлимлари

ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг ЯТС бўйича

РАЗРЯДЛАРИ

Лавозим номланиши


Туман (шаҳар) тоифалари

бўйича разрядлар



1-тоифа


2-тоифа


3-тоифа



Бўлим бошлиғи - катта суд ижрочиси

11


10

9


Суд ижрочиси

10


9


8


".

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 14 январь, 2-сон, 16-модда