Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Суд тизими. Суд таркиби. Судьяларни танлаш ва тайинлаш. Халқ маслаҳатчилари /

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссияси тўғрисида Низом (ЎзР Президентининг 29.12.2012 й. Ф-3949-сон фармойишига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2012 йил 29 декабрдаги

Ф-3949-сон фармойишига

1-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги

Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш

бўйича олий малака комиссияси тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссияси (бундан буён матнда Комиссия деб юритилади) фаолиятини тартибга солади.


2. Комиссия суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, суд кадрларини танлаш ва жой-жойига қўйиш тамойилларини янада демократлаштириш сиёсатини амалга оширадиган доимий ишловчи орган ҳисобланади.


3. Комиссия зиммасига умумий юрисдикция судлари ва хўжалик судлари судьялари лавозимларига танлов ва тавсия этишни ташкил этиш ҳамда амалга ошириш вазифаси юкланади.


4. Комиссия ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармойишлари ҳамда мазкур Низом асосида амалга оширади.



II. КОМИССИЯНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ

ВА ВАКОЛАТЛАРИ


5. Комиссиянинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

судья кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш ишларида демократик асосларни такомиллаштириш, қонунийлик, холислик, очиқ-ойдинлик ва ошкораликни таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;

судья кадрларни танлаш, тайёрлаш ва лавозимга кўрсатишда судьяларнинг мустақиллиги ва уларнинг фақат қонунга бўйсуниши тамойилини таъминлаш, уларнинг фаолиятини ва одил судлов жараёнини чеклашга қаратилган ҳар қандай уринишларни бартараф этиш;

судьяликка номзодлар захирасини (бундан буён матнда захира деб юритилади) тайёргарлик кўрган, юқори малакали, катта ҳаётий тажрибага, бенуқсон обрў-эътиборга, юридик ихтисослиги бўйича, авваламбор ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда зарур иш стажига эга бўлган юристлар орасидан шакллантириш;

захирани шакллантириш масаласида адлия, прокуратура, суд ва ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва услубий раҳбарлик қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Олий хўжалик суди ва Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда захирада турган шахсларнинг, шунингдек судьялик лавозимига биринчи марта тайинланган шахсларнинг касбий савиясини, суд фаолиятига хос кўникмаларини ошириш тизимини тубдан яхшилашни, уларда амалдаги қонун ҳужжатларига, ҳуқуқни қўллаш амалиётига, мамлакатимизда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг мазмун ва моҳиятига доир чуқур билимларни шакллантиришни таъминлаш;

захирада турган номзодларнинг касбий ўсиши, билимларини ошириш жараёнининг тизимли мониторингини ташкил қилиш, уларнинг касбий, ишчанлик ва шахсий фазилатларини ўрганиш ҳамда шу асосда судья кадрлар захирасини доимий равишда янгилаб бориш;

Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Олий хўжалик суди, Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда судьяларнинг одил судловни амалга ошириш борасида самарали ишлаши, уларнинг ўз олдида турган бошқа вазифаларни ҳал этиши учун зарур бўлган ташкилий-ҳуқуқий, моддий-техникавий шарт-шароитлар яратиш, судьяларнинг хизмат ва мансаб поғоналари бўйича ўсишини таъминлайдиган кафолатларни, уларни ижтимоий муҳофаза қилиш, жумладан, лавозимга қайта тайинлаш ёки ваколатлари тугаганидан сўнг ишга жойлаштириш даврида ижтимоий муҳофаза қилиш механизмларини кучайтириш;

судьялар томонидан хизмат мавқеини, шу жумладан, судья кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш борасида суиистеъмол қилиш ҳолатларининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш;

судьяларнинг одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиши устидан назорат қилиш.


6. Қўйилган вазифаларни бажариш учун Комиссияга қуйидаги ваколатлар берилади:

Олий малака комиссияси шакллантиради ва унинг ҳар йили янгилаб борилишини таъминлайди;

судьялик лавозимига биринчи марта тайинланадиган номзодларнинг лойиқлигини аниқлайди ва мазкур масала бўйича хулосалар беради;

Умумий юрисдикция судлари судьяларининг олий малака ҳайъати (бундан буён матнда Олий малака ҳайъати деб юритилади), Хўжалик судлари судьялари малака ҳайъати билан биргаликда янги ваколат муддатига ёки бошқа судьялик лавозимига кўрсатилаётган судьяларнинг лойиқлигини аниқлайди ва мазкур масала бўйича хулосалар беради;

фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлараро, туман (шаҳар) судлари, ҳарбий судлар, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судлари судьялари лавозимларига тавсия этиладиган номзодлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентига тақдимномалар киритади;

Қорақалпоғистон Республикаси судлари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди судьялари лавозимларига тавсия этиладиган номзодлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентига хулосалар киритади;

фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлараро, туман (шаҳар) судлари, ҳарбий судлар, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судлари судьялари ваколатларини муддатидан илгари тугатиш тўғрисида хулосалар беради ва Ўзбекистон Республикаси Президентига тақдимномалар киритади;

Қорақалпоғистон Республикаси судлари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди судьяларининг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентига хулосалар киритади;

судьяларга нисбатан интизомий таъсир чораларини қўллаш ҳақида тегишли судлар раисларига тақдимномалар киритади;

судьялар учун касбий фаолиятида ва хизматдан ташқари вақтида мажбурий бўлган одоб-ахлоқ қоидаларини тасдиқлайди;

судья кадрларни шакллантириш ва ундан самарали фойдаланиш борасидаги ишларнинг ташкил этилишини таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Олий хўжалик суди, Адлия вазирлиги ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, давлат бошқаруви органлари билан ҳамкорликда судьяларни ваколат муддати тугаганидан сўнг ишга жойлаштириш, улардан оқилона фойдаланиш борасида чора-тадбирларни амалга оширади;

судьялар малака ҳайъатларининг фаолиятини ўрганади, малака ҳайъатлари раисларининг ҳисоботини тинглайди, мавжуд камчиликларни бартараф этиш ва фаолиятини яхшилаш бўйича тавсиялар беради;

судьяларнинг малака ҳайъатларидан Комиссия ишини ташкил қилиш билан боғлиқ ахборотларни талаб қилиб олади ва топшириқлар беради;

Комиссия ваколатига кирадиган масалалар бўйича қарорлар, хулосалар қабул қилади ва тақдимномалар киритади.

Комиссия ўз зиммасига юклатилган вазифаларни амалга ошириш чоғида Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Олий хўжалик суди, Адлия вазирлиги, Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон судьялар ассоциацияси, бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.



III. СУДЬЯЛИК ЛАВОЗИМЛАРИГА БИРИНЧИ

МАРТА ТАЙИНЛАНАДИГАН НОМЗОДЛАР

ЗАХИРАСИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

ВА ТАНЛАШ


7. Судьялик лавозимларига биринчи марта тайинланадиган номзодлар захирасини шакллантириш ишлари Комиссия томонидан адлия, прокуратура, суд ва ички ишлар органлари иштирокида амалга оширилади.


8. Судьялик лавозимларига биринчи марта тайинланадиган номзодлар захирасига тайёргарлик кўрган, катта ҳаётий тажрибага, бенуқсон обрў-эътиборга эга юқори малакали юристлар орасидан ўттиз ёшдан кичик бўлмаган, олий юридик маълумотли, юридик ихтисослиги бўйича иш стажи камида беш йил бўлган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари киритилиши мумкин.

Қуйидаги шахслар захирага қабул қилиниши мумкин эмас:

судланганлар;

белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилганлар;

ўз касбий фаолиятига мос келмайдиган қилмишлар содир этганлиги учун ваколатлари олдинги иш жойи бўйича белгиланган тартибда тугатилган шахслар.

Захира Комиссия томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ушбу минтақаларнинг ҳар бирида 30-50 кишидан, белгиланган тартибда тақдим этилган адлия, прокуратура, суд, ички ишлар органларининг таклифларига ҳамда фуқароларнинг аризаларига мувофиқ шакллантирилади.


9. Адлия, прокуратура, суд, ички ишлар органларининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлинмалари ҳар чоракда фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоят ва унга тенглаштирилган судьялар малака ҳайъатлари, Ҳарбий судлар судьялари малака ҳайъати, Хўжалик судлари судьялари малака ҳайъатининг ҳар бирига алоҳида судья кадрлар киритиш учун ўз ходимлари орасидан номзодлар бўйича таклифларни ҳамда зарур материалларни юборади.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Бош прокуратураси, Олий суди, Олий хўжалик суди ва Ички ишлар вазирлиги ҳам ўз ходимлари орасидан судья кадрлар захирасига киритиш учун номзодлар бўйича таклифларни ҳамда зарур материалларни тегишли судьялар малака ҳайъатларига юборишлари мумкин.

Захирага кириш истагини билдирган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари Комиссияга бевосита ёки тегишли судьялар малака ҳайъати орқали ариза билан мурожаат қилишлари мумкин.

Таклифга (аризага) номзод томонидан шахсан тўлдирилган кадрларни ҳисобга олиш шахсий варағи ва таржимаи ҳол, фотосуратлар, паспорт нусхаси ва баҳолар тўғрисидаги маълумотлар илова қилинган нотариал тасдиқланган олий юридик маълумот тўғрисидаги диплом нусхаси, белгиланган тартибда тасдиқланган меҳнат дафтарчасидан кўчирма, соғлиғи тўғрисида маълумотнома, иш жойидан маълумот-тавсифнома, идора номидан тавсия, фикрномалар (камида учта) илова қилинади.

Адлия, прокуратура, суд ва ички ишлар органлари томонидан тақдим этилган материалларга қўшимча равишда номзоднинг обрў-эътибори, рағбатлантиришлари, интизомий жазолари ҳақида идоравий инспекция ёки кадрлар бўлимининг маълумотномаси ҳамда касбий, ишчанлик ва шахсий фазилатларини тавсифловчи бошқа маълумотлар, раҳбар томонидан номзоднинг судьялик лавозимига муносиблиги ҳақидаги хулосаси илова қилинади.

Судья кадрлар захирасига киритиш учун номзодлар бўйича таклифлар адлия, прокуратура, суд ва ички ишлар органлари республика ёки ҳудудий бўлимларининг бевосита биринчи раҳбарлари томонидан имзоланади ва улар материалларнинг ишончлилиги ва тўлиқлиги учун шахсан жавобгардирлар.


10. Судьялар малака ҳайъатлари бир ойлик муддатда номзодлар бўйича тақдим этилган таклифларни (аризаларни), ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг улар бўйича берилган хулосаларини умумлаштиради, захирага киритиш учун тавсия этиладиган шахсларнинг рўйхатларини тузади ҳамда ушбу рўйхатларни тегишли материалларни илова қилган ҳолда Комиссияга юборади.


11. Комиссия бир ойлик муддатда захирага киритиш учун тавсия этилаётган шахслар рўйхатини кўриб чиқади. Номзодларни захирага киритиш тартиби Комиссиянинг Регламенти билан белгиланади.

Захирага киритилган шахслар рўйхати уларнинг ўқиши ва стажировкасини ташкил қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик судига юборилади.

Шахсларнинг захирага киритилганлиги тўғрисидаги маълумот қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ҳафталик муддатда Комиссия томонидан номзодлар ва манфаатдор органларга етказилади.

Шахсни захирага киритиш рад қилинган тақдирда унинг ҳужжатлари тегишли судьялар малака ҳайъатига кейинчалик бу ҳақда манфаатдор органларни (шахсларни) хабардор қилиш учун қайтарилади.


12. Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Олий хўжалик суди Адлия вазирлиги билан биргаликда турган шахсларнинг Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш марказида (бундан буён матнда Юристлар малакасини ошириш маркази деб юритилади) махсус курсларда ўқишлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг тегишли судларида стажировкадан ўтишларини ташкил этади.

Таълим олиш ва стажировкадан ўтиш дастурлари тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Олий хўжалик суди ва Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланади, ушбу идоралар мазкур дастурларнинг амалга оширилиши устидан назорат олиб боради.

Судьялик лавозимларига номзодлар Юристлар малакасини ошириш марказида ўқиш, шунингдек тегишли судларда стажировкадан ўтиш даврида асосий иш жойларидаги ўртача иш ҳақи сақлаб қолинган ҳолда, меҳнат мажбуриятларини бажаришдан озод этилади.

Ўқиш (стажировка) натижаларига кўра Юристлар малакасини ошириш маркази томонидан номзодга сертификат берилади ва Комиссия, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ёки Олий хўжалик судига номзоднинг судьялик лавозимларида ишлаш учун назарий ва амалий жиҳатдан тайёрлиги ҳақида хулоса тақдим қилинади.

Номзоднинг стажировкани ўтиши учун масъул бўлган раҳбар томонидан Юристлар малакасини ошириш марказига тегишли хулоса тақдим қилинади.

Ўқиш (стажировка), шунингдек ҳар томонлама ўрганиш натижалари бўйича Олий суд ва Олий хўжалик суди номзодни захирадан чиқариш тўғрисида Комиссияга таклиф киритиши мумкин.


13. Комиссия тегишли судларнинг малака ҳайъатлари билан биргаликда доимий равишда номзодлар фаолиятини мониторинг қилиб боради, семинар ва бошқа тадбирларни ташкил қилади.

Адлия, прокуратура, суд ва ички ишлар органлари номзоднинг шаъни ва қадр-қимматига доғ туширувчи ножўя хатти-ҳаракатлар содир этганлиги, шунингдек ўзи ва унинг яқин қариндошлари тўғрисидаги маълумотлар ўзгарганлиги тўғрисида Комиссияни ўз вақтида хабардор қилади.


14. Шахс қуйидаги ҳолларда Комиссия томонидан захирадан чиқарилиши мумкин:

ўқиш ва стажировка натижалари қониқарсиз баҳоланганда;

шаъни ва қадр-қимматига доғ туширувчи хатти-ҳаракатлар содир этганда;

Юристлар малакасини ошириш маркази сертификатининг амал қилиш муддати (беш йил) тугаганда.


15. Захира Комиссия томонидан белгиланган тартибда ҳар йили янгиланиб турилади.

Номзод захирага икки йилдан ошмаган муддатга киритилади. Захирага киритилган шахс ушбу муддат ичида судьялик лавозимига кўрсатилмаган тақдирда чиқарилади.


16. Судьялик лавозими бўшаб қолган тақдирда Комиссия захирага киритилган ҳамда ўқиш ва стажировкани муваффақиятли ўтган шахсларни бевосита ёки тегишли судьялар малака ҳайъати, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди орқали хабардор қилади.

Бўшаб қолган судьялик лавозимлари тўғрисидаги маълумот Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик судининг расмий веб-сайтларида ҳам жойлаштирилади.


17. Захирада турган шахс Комиссияга бевосита ёки судьялар малака ҳайъати орқали бўш судьялик лавозимларини эгаллаш учун танловда қатнашиш тўғрисида ариза беради.


18. Комиссия бўш лавозимларни эгаллаш учун танловда қатнашиш тўғрисида ариза берган номзодларнинг касбий, ишчанлик ва шахсий фазилатлари даражасини ўрганиш бўйича комплекс чора-тадбирларни шу жумладан ваколатли органларни жалб қилган ҳолда амалга оширади.


19. Ўрганиш натижалари ижобий бўлган номзодлар Комиссияда суҳбатдан ўтади.

Комиссия суҳбатдан муваффақиятли ўтган номзодлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентига тақдимнома киритади.

Қорақалпоғистон Республикасининг судьялик лавозимларига суҳбатдан муваффақиятли ўтган номзодлар бўйича Комиссия Ўзбекистон Республикаси Президентига кўриб чиқиш учун хулоса киритади.


20. Судьялик лавозимига биринчи марта тайинланган шахслар Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Олий хўжалик суди ва Адлия вазирлиги томонидан белгиланган тартибда мажбурий тайёргарликдан (стажировкадан) ўтадилар.

Судьяни биринчи ваколат муддатига танлаш ва тайинлаш мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган Схемага асосан амалга оширилади.


21. Зарур малака, юксак ишчанлик ва шахсий фазилатлар, бенуқсон обрў-эътибор ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ҳамда бошқа давлат органларида масъул лавозимларда етарли иш тажрибасига эга бўлган шахслар, истисно тариқасида, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан биринчи марта судьялик лавозимига мазкур Низомнинг III бўлимида назарда тутилган тартибни ўтмасдан туриб тайинланишлари мумкин.



IV. СУДЬЯЛАРНИ ЯНГИ ВАКОЛАТ МУДДАТИГА

ВА БОШҚА СУДЬЯЛИК ЛАВОЗИМЛАРИГА ТАНЛАШ


22. Комиссия Олий малака ҳайъати ва Хўжалик судлари судьялари малака ҳайъати билан биргаликда судьяларни янги ваколат муддатига ва бошқа судьялик лавозимларига танлаш ишларини ташкил этади.


23. Комиссия бўшаб қолган судьялик лавозимлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик судини хабардор қилади, ушбу маълумот уларнинг расмий веб-сайтларида жойлаштирилади.


24. Судьялар ваколат муддати тугашига камида олти ой қолганда Комиссияга бевосита ёки Олий малака ҳайъати ёхуд Хўжалик судлари судьялари малака ҳайъати орқали янги ваколат муддатига кўрсатиш ёки кўрсатмаслик тўғрисида аризалар ва зарур ҳужжатларни беради.

Бошқа судьялик лавозимларига номзодини кўрсатиш истагини билдирган судьялар Комиссияга бевосита ёки Олий малака ҳайъати ёхуд Хўжалик судлари судьялари малака ҳайъати орқали ариза ва зарур ҳужжатларни беради.

Олий малака ҳайъати ва Хўжалик судлари судьялари малака ҳайъати номзодга нисбатан тегишли хулосани Комиссияга тақдим қилади.


25. Комиссия Ўзбекистон Республикаси Олий суди ёки Олий хўжалик суди билан биргаликда судьялик ваколатларига янги муддатга ёки бошқа судьялик лавозимларига кўрсатилган номзодларнинг касбий, ишчанлик ва шахсий фазилатлари даражасини ўрганиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширади.

Номзод кўрсатилаётган лавозим талабларига жавоб бермаган тақдирда, Комиссия уни қуйи судьялик лавозимига кўриб чиқиш масаласини кун тартибига киритиши мумкин.


26. Комиссия судьяларни янги ваколат муддатига ёки бошқа судьялик лавозимига кўрсатиш масаласини кўриб чиқиш бўйича Олий малака ҳайъати ёки Хўжалик судлари судьялари малака ҳайъати билан қўшма мажлис ташкил этади. Мажлисда номзодларга оид тақдим этилган ҳужжатлар ўрганилади, суҳбат ўтказилади ва тегишли хулоса қабул қилинади.

Қўшма мажлис Комиссия томонидан умумий юрисдикция судларининг судьялик лавозимларига Олий малака ҳайъати билан, хўжалик судларининг судьялик лавозимларига Хўжалик судлари судьялари малака ҳайъати билан ўтказилади.

Суҳбатдан муваффақиятли ўтган номзодлар бўйича Комиссия Ўзбекистон Республикаси Президентига тақдимнома киритади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Олий суд ва Олий хўжалик судининг судьялик лавозимларига суҳбатдан муваффақиятли ўтган номзодлар бўйича Комиссия Ўзбекистон Республикаси Президентига кўриб чиқиш учун хулоса киритади.


27. Комиссия Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Олий хўжалик суди ва Адлия вазирлиги билан биргаликда қайта тайинланган судьяларнинг Юристлар малакасини ошириш марказида қонун ҳужжатларига киритилган сўнгги ўзгартишлар, илғор ҳуқуқни қўллаш амалиёти билан таништириш бўйича махсус курсларни ўтишини ташкил этади.

Судьяни янги ваколат муддатига ва бошқа судьялик лавозимларига тайинлаш мазкур Низомнинг 2-иловасида келтирилган Схемага асосан амалга оширилади.



V. КОМИССИЯ ИШИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ


28. Комиссия Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси, Олий суди, Олий хўжалик суди, Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратураси вакиллари ва ҳуқуқ соҳасидаги юқори малакали мутахассислар, шунингдек жамоатчилик вакилларидан шакллантирилади.


29. Комиссия таркиби Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойиши билан ўн етти кишидан иборат таркибда беш йил муддатга тасдиқланади ҳамда Комиссия раиси, раис ўринбосари ва аъзолардан ташкил топади.

Комиссия раиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойиши билан лавозимга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари орасидан тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

Комиссия раиси ва тўрт нафар аъзоси (Котибият ва Суд инспекцияси раҳбарлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари) ўз фаолиятларини доимий асосда амалга оширадилар.

Комиссиянинг ўн икки нафар аъзоси ўз фаолиятларини жамоатчилик асосида амалга оширадилар.


30. Комиссия раиси:

Комиссия фаолиятига раҳбарликни амалга оширади ва Комиссия зиммасига юкланган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

Комиссия мажлисларини чақиради ва унга раислик қилади;

Комиссия ваколатига тегишли бўлган масалаларни кўриб чиқиш учун киритади;

Комиссиянинг ижроия аппарати ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди;

доимий асосда фаолият юритувчи Комиссия аъзоларидан ташқари, Комиссия ижроия аппарати ходимларини Комиссия қарорига асосан лавозимларга тайинлайди ва озод этади;

Комиссиянинг ижроия аппарати молиявий-хўжалик фаолиятида ташкилий раҳбарликни амалга оширади;

Комиссия харажатлар сметасини ва штат жадвалини тасдиқлайди;

буйруқ ва фармойишлар чиқаради;

фуқароларни қабул қилади ҳамда шикоят ва аризаларни кўриб чиқиш ишларини ташкил этади.


31. Комиссия раисининг ўринбосари:

Комиссия қарорлари бажарилишини назорат қилиш ишларини ташкил этади;

Комиссия раиси бўлмаганда Комиссия мажлисларини чақиради ва унга раислик қилади;

қонун ҳужжатлари ва Комиссия қарорларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.


32. Комиссия аъзолари номзодлар захирасини шакллантириш ва уларни ўрганиш ишларида Комиссияга кўмаклашади, қонун ҳужжатлари ва Комиссия қарорларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.


33. Комиссия фаолияти коллегиаллик ва Комиссия аъзоларининг тенг ҳуқуқлилиги, Комиссия ваколатига кирувчи масалаларнинг ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона ҳал этилишини таъминлаш тамойилларига асосланади.


34. Комиссия кадрларни судьялик лавозимларига тайинлашга тавсиянома тайёрловчи охирги босқич ҳисобланади.


35. Комиссия адлия, прокуратура, суд ва ички ишлар органларининг захирани шакллантириш борасидаги фаолияти мувофиқлаштирилишини ва услубий жиҳатдан раҳбарликни, шунингдек судьялар малака ҳайъатларининг судьяларнинг одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этишлари, уларни интизомий жавобгарликка тортиш, ваколатларини тўхтатиш ёки муддатидан илгари тугатиш, малака аттестациясидан ўтказиш ва малака ҳайъатларининг ваколатларига кирувчи бошқа масалалар бўйича фаолияти устидан назоратни таъминлайди.

Комиссия вақти-вақти билан жойларга чиқиб судьялар малака ҳайъатларининг фаолиятини текширади.


36. Комиссия мажлислари унинг ваколатига кирувчи масалаларнинг тайёрланишига қараб, одатда бир ойда камида икки марта ўтказилади.

Комиссия мажлиси унинг аъзоларининг кўпчилиги иштирок этган тақдирда ваколатли деб ҳисобланади. Қарор мажлисда иштирок этаётган Комиссия аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Раислик қилувчи охирги бўлиб овоз беради. Овозлар тенг бўлган тақдирда, раислик қилувчининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.

Номзод бўйича овоз бериш вақтида Комиссия аъзоларидан бошқа шахсларнинг ҳозир бўлишига йўл қўйилмайди.

Комиссия мажлисининг баённомаси Котибияти ходими томонидан юритилади ва раислик қилувчи томонидан имзоланади.


37. Қўшма мажлислар судьялик ваколатларига янги муддатга ёки бошқа судьялик лавозимларига кўрсатилаётган судьяларга оид материалларнинг тайёрланишига қараб ўтказилади.

Қўшма мажлис Комиссия ва Олий малака ҳайъати ёки Хўжалик судлари судьялари малака ҳайъатининг ҳар бирида аъзоларининг кўпчилиги иштирок этган тақдирда ваколатли деб ҳисобланади.

Қўшма мажлисда қатнашаётган Комиссия аъзолари ва тегишли малака ҳайъатларининг аъзолари биттадан овозга эга бўладилар.

Қўшма мажлис қарори мажлис иштирокчиларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Раислик қилувчи охирги бўлиб овоз беради. Овозлар тенг бўлган тақдирда раислик қилувчининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.

Қўшма мажлисда овоз бериш вақтида Комиссия аъзоларидан ва тегишли малака ҳайъатларининг аъзоларидан бошқа шахсларнинг ҳозир бўлишига йўл қўйилмайди.

Қўшма мажлиснинг баённомаси Комиссия котибияти ходими томонидан юритилади ва раислик қилувчи томонидан имзоланади.


38. Судьялик лавозимларига кадрлар бўйича таклифлар мажлисларда бўш судьялик лавозимига камида икки нафар номзоддан кам бўлмаган муқобиллик асосида кўриб чиқилади.

Судьялик лавозимига номзодларни танлаш судья кадрлар бўйича тақдим этилган материалларни ўрганиш ва суҳбат ўтказиш, уларнинг касб маҳорати даражасини, маънавий фазилатларини (ҳалоллиги ва пок виждонлиги), қобилиятини, шунингдек ҳуқуқ соҳасидаги тегишли тайёргарлиги ва малакасини аниқлаш йўли билан ўтказилади.

Номзодни танлашда турли ўрганиш усулларидан фойдаланиш мумкин - суҳбат ўтказиш, мустақил экспертлар томонидан тест синовидан ўтказиш, мавзуга оид рефератлар тайёрлаш, экспресс сўровлар ва ҳ.к.


39. Комиссия мажлисларида:

номзоднинг тақдим этилган судьялик лавозимига лойиқлиги тўғрисида;

номзоднинг тақдим этилган судьялик лавозимига нолойиқлиги тўғрисида;

ҳужжатларни кейинчалик бўш лавозимларга тақдим этиш ҳуқуқи билан қайтариш тўғрисида;

судьяга нисбатан интизомий таъсир чораларини қўллаш ҳақида тақдимнома киритиш тўғрисида;

судьялик ваколатларини тўхтатиш ёки муддатидан илгари тугатиш тўғрисида қарорлар қабул қилиниши мумкин.


40. Мажлислар якуни бўйича Комиссиянинг қарори хулоса тарзида расмийлаштирилади, мажлисда қатнашган Комиссия аъзолари ва тегишли судьялар малака ҳайъатлари аъзолари томонидан имзоланади. Овоз бериш вақтида озчиликни ташкил қилган аъзолар хулосани имзолайдилар, уларнинг алоҳида фикри мажлис баённомасига киритилади.

Хулосада мажлиснинг номи, таркиби ва вақти, масаласи кўриб чиқилаётган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми ва уни таърифловчи бошқа маълумотлар, таклифни (материалларни) киритган органнинг номи, шунингдек Комиссия томонидан қабул қилинган қарор кўрсатилади.


41. Номзод тақдим этилган судьялик лавозимига нолойиқлиги тўғрисида хулоса қабул қилинган тақдирда, у киритиш ёки бошқа судьялик лавозимларига кўрсатиш учун бир йилдан сўнг мурожаат қилиши мумкин, бу ҳақда хулосага тегишли ёзув киритилади. Бундай ҳолатда судьялик лавозимига биринчи марта кўрсатилган номзод чиқарилади.


42. Материаллар тўлиқ бўлмаган ҳолларда, номзоднинг судьялик лавозимига лойиқлиги масаласини холисона ҳал этиш мақсадида Комиссия ушбу масалани кўриб чиқишни кейинга қолдириш ҳуқуқига эгадир.


43. Комиссия фаолиятига доир маълумотлар сир сақланади ва ошкор қилинишига йўл қўйилмайди.

Комиссия аъзолари ва Комиссия ижроия аппарати ходимлари, шунингдек қўшма мажлисларда иштирок этган Олий малака ҳайъати ва Хўжалик судлари судьяларининг малака ҳайъати аъзолари кўрсатилган маълумотларни ошкор этганликлари учун белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.


44. Комиссия ўз фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида Регламент қабул қилади.



VI. КОМИССИЯНИНГ ИЖРОИЯ АППАРАТИ


А. КОТИБИЯТ


45. Котибият Комиссия фаолиятини ташкилий ва моддий-техникавий жиҳатдан таъминлаш мақсадида тузилади ва ўз фаолиятида унга ҳисобот беради.


46. Котибият:

захирага киритиш учун номзодлар бўйича материалларни йиғиш, умумлаштириш ва таҳлил қилиш ишларини амалга оширади;

захирага киритилган номзодга оид маълумотларни ягона маълумотлар банкига киритади;

судья кадрлар бўйича статистик, шахсий ҳисобни ва архив ишини юритади;

келиб тушган ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва тўғрилигини текширади ҳамда уларни кўриб чиқиш учун Комиссияга топширади;

Комиссияни зарур ахборот-таҳлилий ҳужжатлар билан таъминлайди;

Комиссия топшириғига биноан, судьяларнинг малака ҳайъатлари фаолиятини ўрганади;

Комиссиянинг бошқа топшириқларини бажаради.


47. Котибият ўз фаолиятини Комиссия томонидан тасдиқланадиган низом асосида олиб боради.


48. Котибият Комиссиянинг доимий асосдаги аъзоси бўлган раҳбар ва раҳбар ўринбосари, шунингдек тўрт нафар етакчи инспектор, архив мудиридан иборатдир.

Котибият раҳбари ва раҳбар ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойиши билан лавозимига тайинланади ва лавозимидан озод этилади.

Котибият олий юридик маълумотли ва қоида тариқасида судларда ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда иш стажи уч йилдан кам бўлмаган ходимлардан шакллантирилади.



Б. СУД ИНСПЕКЦИЯСИ


49. Суд инспекцияси судларни ҳалол ва малакали кадрлар билан таъминлаш, судьяларни касб бурчи ва судьялар одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилишларини таъминлаш мақсадида тузилади.

Суд инспекцияси ўз фаолиятида Комиссияга ҳисобот беради.


50. Суд инспекциясининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

судьяларнинг қасамёдга риоя этиш ҳолатини таҳлил қилиш;

судьялар одоб-ахлоқ қоидалари бузилишининг олдини олиш ва уларга риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш;

судьяларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари устидан шикоятларни ўрганиш;

судьяларни уларнинг касбий фаолиятига аралашишдан, мақоми, шаъни ва қадр-қимматига тажовузлардан ҳимоя қилиш;

судьялик лавозимларига номзодларга тааллуқли материалларни тегишли органлар билан биргаликда ўрганиш ва улар бўйича хулосалар бериш;

судьялар корпуси барқарорлигини таъминлашга, судьяларни лавозимга сайлаш, тайинлаш ва озод этиш бўйича қонунда белгиланган тартибни амалга оширишга кўмаклашиш;

қонун бузилишига йўл қўйган судьяларга нисбатан тегишли чораларни қўллаш тўғрисида Комиссияга таклифлар киритиш;

Комиссиянинг бошқа топшириқларини бажариш.


51. Суд инспекцияси ўз фаолиятини Комиссия томонидан тасдиқланадиган низом асосида олиб боради.


52. Суд инспекцияси Комиссиянинг доимий асосдаги аъзоси бўлган раҳбар ва раҳбар ўринбосари, шунингдек тўрт нафар етакчи инспектор ва иш юритувчидан иборатдир.

Суд инспекцияси раҳбари ва раҳбар ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойиши билан лавозимига тайинланади ва лавозимидан озод этилади.

Суд инспекцияси олий юридик маълумотли ва қоида тариқасида судларда ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда иш стажи уч йилдан кам бўлмаган ходимлардан шакллантирилади.






Низомга

1-ИЛОВА



Судьяларни биринчи ваколат

муддатига танлаш ва тайинлаш

СХЕМАСИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Олий малака комиссияси (Комиссия) тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан вилоятлар учун белгиланган миқдорларга мувофиқ судьялик лавозимларига захирага киритиш учун номзодлар тақдим этилишини ташкил қилади



V




V





V





V










Вилоят адлия бошқармалари


Вилоят прокуратуралари


Вилоят судлари


Вилоят ички ишлар бошқармалари


Олий юридик маълумотга ва юридик ихтисос бўйича камида беш йил иш стажига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари




























Судьяликка номзодлар захирасига киритиш учун номзодлар бўйича таклифлар

































V




V





V





V






V



Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар судлари судьялари малака ҳайъатлари номзодлар бўйича тақдим этилган таклифларни, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан берилган хулосаларни умумлаштиради, судьяликка номзодлар захирасига киритиш учун тавсия этиладиган шахслар рўйхатини тузади ва кўрсатилган материалларни илова қилган ҳолда Олий малака комиссияси захирасига (захира) киритиш учун юборади











































V
























Олий малака комиссияси



















































1. Судьяликка номзодлар захирасини шакллантириш

>

2. Захирага киритилган номзодлар билан ишлаш


>

3. Бўш бўлган судьялик лавозимларини тўлдириш


































V









V










V




Захирага киритиш учун тавсия этилаётган шахслар рўйхатини кўриб чиқади ва судьяликка номзодлар захирасини яратади. Захирага киритилганлиги тўғрисидаги маълумотни номзодлар ва уларни тавсия этган органларга етказади


Олий суд ва Олий хўжалик суди томонидан номзодларнинг Юристлар малакасини ошириш марказида ўқиши, тегишли республика, вилоят, туман судларида стажировкадан ўтиши ташкил этилади



Комиссия тайёргарлик ва синовдан муваффақиятли ўтган шахсларни, Олий суд ва Олий хўжалик судини бўшаб қолган судьялик лавозимлари тўғрисида хабардор қилади













































V









V










V




Захирага киритилган шахслар рўйхати Олий суд ва Олий хўжалик судига кейинчалик номзодлар билан ишлаш учун юборилади


Комиссия тегишли судлар малака ҳайъатлари билан биргаликда доимий равишда (ҳар йили) захиранинг янгилаб турилиши бўйича иш олиб боради, номзодлар фаолиятини мониторинг қилади, улар учун семинар ва бошқа тадбирлар ташкил этади



Номзодлар бўшаб қолган судьялик лавозимларини эгаллаш учун Комиссияга танловда қатнашиш тўғрисида ариза беради











































V

























Комиссия тақдим қилинган материаллар, Олий суд, Олий хўжалик суди ва ваколатли органларнинг хулосаларига асосан номзодларнинг касбий, ишчанлик ва шахсий фазилатларини ўрганади





















































































Изоҳ: захирага киритиш учун номзодлар бўйича таклифлар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия, прокуратура, суд ва ички ишлар органлари томонидан тақдим этилади.




































V




Судьялик лавозимларига тайинланган шахсларнинг Олий суд, Олий хўжалик суди ва Марказда стажировкадан ўтиши ташкил этилади



Материалларни ўрганиш ва номзодлар билан суҳбат натижаларига кўра Комиссия Ўзбекистон Республикаси Президентига тақдимнома (хулоса) киритади

<





       





Низомга

2-ИЛОВА



Судьяни янги ваколат муддатига ва бошқа

судьялик лавозимларига тайинлаш

СХЕМАСИ


Ваколат муддати тугаётган судья ёки уни бошқа судьялик лавозимларига кўрсатилганда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссиясига (Комиссия) тегишли ариза билан мурожаат қилади ва зарур ҳужжатларни тақдим этади



















































V
























Олий малака комиссияси












































































1. Судьянинг фаолиятини баҳолаш



>

2. Судьяни янги муддатга, бошқа судьялик лавозимларига тайинлаш





































V
















V






Комиссия Олий суд, Олий хўжалик суди, судьялар малака ҳайъатлари билан биргаликда судьянинг касбий, ишчанлик ва шахсий фазилатларини ўрганишни, меҳнат фаолиятини баҳолашни, ваколатли органлардан унга нисбатан хулоса олинишини ташкил этади




Комиссия судьяларни янги ваколат муддатига ёки бошқа судьялик лавозимларига кўрсатиш масаласини кўриб чиқиш учун Умумий юрисдикция судлари судьялари олий малака ҳайъати, Хўжалик судлари судьялари малака ҳайъати билан қўшма мажлис ташкил этади. Мажлисда судьяларга оид тақдим этилган ҳужжатлар ўрганилади ва улар билан суҳбат ўтказилади, тегишли хулоса қабул қилинади





























































































V






















Мажлис натижаларига кўра Комиссия қўшма мажлис хулосасига асосан Ўзбекистон Республикаси Президентига судьяни янги ваколат муддатига ёки бошқа судьялик лавозимларига тайинлаш тўғрисида тақдимнома (хулоса) киритади




































































































V






















Олий суд, Олий хўжалик суди билан биргаликда қайта тайинланган судьяларнинг Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш марказида қонун ҳужжатларига киритилган сўнгги ўзгартишлар, илғор ҳуқуқни қўллаш амалиёти билан таништириш бўйича курслардан ўтишини ташкил этади

































































             

             

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 14 январь, 2-сон, 18-модда






























Время: 0.2189
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск