Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Умумий масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.01.2013 й. 6-сон "2013-2017 йилларда "Сифат" Ўзбекистон пахта толасини сертификатлаш марказини модернизациялаш ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш дастури тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.01.2013 й.

N 6



2013-2017 ЙИЛЛАРДА "СИФАТ" ЎЗБЕКИСТОН

ПАХТА ТОЛАСИНИ СЕРТИФИКАТЛАШ МАРКАЗИНИ

МОДЕРНИЗАЦИЯЛАШ ВА ТЕХНОЛОГИК ЖИҲАТДАН

ҚАЙТА ЖИҲОЗЛАШ ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]


Пахта толасини сертификатлаш миллий тизимини динамик ва барқарор ривожлантиришни таъминлаш, шунингдек илғор асбоб-ускуналарни жорий этиш, пахта толаси сифатини баҳолашнинг юқори халқаро талаблар ва стандартларга жавоб берадиган замонавий яхлит тизимини изчил шакллантириш ҳисобига ўзбек пахтасининг рақобатга бардошлигини ошириш ва харидорларнинг ишончини қозониш, синовларнинг халқаро тизимига кенг интеграциялашувини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 2013-2017 йилларда "Сифат" Ўзбекистон пахта толасини сертификатлаш марказини модернизациялаш ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилансинки, "Сифат" марказининг пахта маҳсулотини сертификатлаш ва тарозида тортишга доир кўрсатилган хизматлар учун тушадиган ўз маблағлари Дастурни молиялаштириш манбалари ҳисобланади.

"Сифат" маркази молиявий маблағлар Дастурни мақсадли молиялаштириш учун алоҳида субҳисобрақамида жамланишини таъминласин.


4. "Сифат" марказининг пахта толаси сифатини баҳолаш миллий тизимини халқаро меъёрлар ва стандартларга мувофиқ бўлган юқори унумли НVI автоматлаштирилган тизимлар ва уларга бутловчи ускуналар билан технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги техник параметрлари бўйича халқаро талабларга мувофиқ бўлган юқори унумли НVI автоматлаштирилган тизимлар ва уларга бутловчи ускуналар харид қилишда "Сифат" марказига кўмаклашсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига ваколатли банк билан биргаликда "Сифат" марказининг махсус ҳисобрақамида жамланган маблағлар Дастур доирасида юқори унумли НVI автоматлаштирилган тизимлар ва уларга бутловчи ускуналар харид қилиш учун зарур бўлган ҳажмда белгиланган тартибда конвертация қилинишини таъминлаш тавсия этилсин.


7. "Сифат" маркази Дастурнинг бажарилиши тўғрисида ҳар йиллик асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот берсин


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ш. Мирзиёев



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 21 январь, 3-сон, 30-модда















































Время: 0.1953
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск