язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш/ Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари/ Тижорат банклари/ Айрим банклар фаолиятини тартибга солиш/ Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.01.2013 й. 15-сон "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг Уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.01.2013 й.

N 15



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТ МИЛЛИЙ

БАНКИНИНГ УСТАВИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА

ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки хўжалик юритиш ҳуқуқига асосланган унитар корхона ҳисобланади.


2. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига, шунингдек унинг хўжалик жамиятлари ва унитар корхоналарига қуйидагилар:

Вазирлар Маҳкамасининг "Устав фондида давлат улуши бўлган корхоналарнинг самарали бошқарилишини ва давлат мулкининг зарур даражада ҳисобга олинишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 16 октябрдаги 215-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 10-сон, 77-модда) 1-илованинг;

Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 8 апрелдаги 102-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 4-сон, 26-модда);

Вазирлар Маҳкамасининг "Бюджет ташкилотлари ва давлат унитар корхоналарининг асосий воситаларини ҳамда қурилиши тугалланмаган объектларини сотиш, шунингдек уларни сотишдан тушган пул маблағларини тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2009 йил 31 декабрдаги 343-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 12-сон, 84-модда) 1-илованинг амал қилиши татбиқ этилмайди.

Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат мулки объектларини хусусийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2014 йил 6 октябрдаги 279-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 10-сон, 104-модда) амал қилиши татбиқ этилмайди.

2-1. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан кредит ва бошқа мажбуриятларни қоплаш ҳисобига ундирилган мол-мулкни, банк қурган ва қураётган кўчмас мулк объектларини, шунингдек бошқа объект ва инвестицияларни сотишдан олинган маблағларга давлат мулкини хусусийлаштиришдан олинган маблағлар сифатида қаралмайди.

6. Вазирлар Маҳкамасининг "Устав сармоясида давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган тижорат банклари кенгашлари раисларини тасдиқлаш тўғрисида" 2000 йил 11 июлдаги 265-сон қарорининг 1-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           Ш. Мирзиёев



*) 1-илова берилмайди.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 28 январь, 4-сон, 46-модда