язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қишлоқ ва сув хўжалиги/ Фермер хўжаликлари/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.01.2013 й. 22-сон "Фермер хўжалиги ер майдонини мақбуллаштириш ва уни тугатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.01.2013 й.

N 22



ФЕРМЕР ХЎЖАЛИГИ ЕР МАЙДОНИНИ

МАҚБУЛЛАШТИРИШ ВА УНИ ТУГАТИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистонда фермерлик фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш ва уни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 22 октябрдаги ПФ-4478-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда фермер хўжаликларининг ер майдонларини мақбуллаштириш жараёнида уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлаш, фермер хўжаликларини тугатишда қонунчилик нормаларига риоя этиш кафолатларининг ишончли тизимини яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Фермер хўжалигининг ер майдонини мақбуллаштириш ва уни тугатиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари зиммасига фермер хўжаликларининг ер майдонларини мақбуллаштириш қонун ҳужжатларига қатъий риоя қилинган ҳолда амалга оширилиши юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 4 февраль, 5-сон, 56-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2013 йил, 1-сон, 6-модда