ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Дорихона муассасалари. Дори-дармонлар ва тиббий мақсадлар учун белгиланган буюмлар /Соғлиқни сақлаш вазирининг 28.01.2013 й. 16-сон "Қон ишлатиш билан боғлиқ бўлган кўп маротаба қўлланилиши тақиқланган тиббий буюм ва асбоблар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 05.02.2013 й. 2422-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
05.02.2013 й.
N 2422
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ
28.01.2013 й.
N 16
БУЙРУҒИ
Қон ишлатиш билан боғлиқ бўлган кўп маротаба
қўлланилиши тақиқланган тиббий буюм ва асбоблар
рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 19 сентябрдаги ПФ-3923-сон "Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва уни ривожлантириш давлат дастурини амалга оширишнинг асосий йўналишлари тўғрисида"ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 37-38-сон, 382-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 2 октябрдаги ПҚ-700-сон "Республика тиббиёт муассасалари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 40-сон, 413-модда) мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Қон ишлатиш билан боғлиқ бўлган кўп маротаба қўлланилиши тақиқланган тиббий буюм ва асбоблар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2008 йил 4 мартдаги 91-сон "Қон билан боғлиқ бўлган кўп маротаба қўлланилиши тақиқланган тиббий анжом ва ускуналар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1784, 2008 йил 4 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 14-15-сон, 107-модда);
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2009 йил 9 октябрдаги 299-сон "Қон билан боғлиқ бўлган кўп маротаба қўлланилиши тақиқланган тиббий анжом ва ускуналар рўйхатига қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1784-1, 2009 йил 23 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 44-сон, 471-модда).
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. Алимов
ИЛОВА
Қон ишлатиш билан боғлиқ бўлган кўп маротаба
қўлланилиши тақиқланган тиббий буюм ва асбоблар
РЎЙХАТИ
Т/р |
Тиббий асбоб-анжомлар ва буюмлар номи |
1. |
Милк электродлари* |
2. |
Ўт йўлларини дренажлаш учун найчалар |
3. |
Оддий дренаж найчалар |
4. |
Нафас фильтрлари |
5. |
Нафас шланглари* |
6. |
Блекмор зондлари |
7. |
Ошқозон зондлари |
8. |
Ичак интубацияси учун Эббот найчалари |
9. |
Коронарография учун катетерлар |
10. |
Сийдик катетерлари |
11. |
Турли хилдаги катетерлар (периферик вена, йўналтирувчи ва бошқалар), ангиокатлар |
12. |
Эндохирургия учун клипсалар (упаковка) |
13. |
Қолип олиш учун пластмасса қошиқлар |
14. |
Стоматологик кўриш набори (пластик) |
15. |
Гинекологик кўриш набори, вагинал ойна (пластик) |
16. |
Коронар ўтказгичлар |
17. |
Жўмраклар (сарфлов материаллари) |
18. |
Анестезия қилиш учун набор (спинал) |
19. |
Трансдермал (тери орқали) дренажлаш учун тўплам |
20. |
Плазмафильтрлар |
21. |
Барча турдаги пульпаэкстракторлар |
22. |
Римерлар (илдиз каналларига ишлов бериш учун)* |
23. |
Қон тайёрлаш учун шиша идишлар |
24. |
Нафас йўллари санаторлари |
25. |
Скарификаторлар |
26. |
Стоматологик карпул игналари |
27. |
Файллар (илдиз каналларига ишлов бериш учун)* |
28. |
Эндотрахеал трубкалар ўтказгич билан |
29. |
Кўп маротаба қўлланиладиган шприцлар |
30. |
Диализатор** |
31. |
Артериал қон ўтказувчи магистраль** |
32. |
Вена қон ўтказувчи магистраль** |
33. |
Артериал диализ игнаси** |
34. |
Вена диализ игнаси** |
35. |
Диализ катетери** |
Стерил тиббий резина қўлқоплар |
*) Ўрнатилган тартибда стерилизация (буғ ва қуруқ ҳаво ёрдамида стерилизация қилишдан ташқари) қоидаларига риоя қилган ҳолда қайта ишлатиш мумкин.
**) Ҳар бир бемор учун индивидуал ишлатилади.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2013 йил 11 февраль, 6-сон, 75-модда