язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш/ Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари/ Ломбардлар ва бошқа кредит ташкилотлари/ АВ 24.09.2007 й. 1719-сон билан рўйхатга олинган МБ Бошқаруви Қарори билан тасдиқланган Қоидаларнинг олдинги таҳрири

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

АВ 24.09.2007 й. 1719-сон билан рўйхатга

олинган МБ Бошқаруви Қарори билан

тасдиқланган Қоидаларнинг

олдинги таҳрири




АВ 06.11.2019 й. 1719-3-сон билан рўйхатга олинган

МБ Бошқарувининг Қароридан олдинги таҳрири



6-банднинг олдинги таҳрири


6. Нобанк кредит ташкилотлари кассадаги нақд пул қолдиғининг белгиланган лимитидан ортиқча бўлган қисмини банк билан келишилган тартибда ва муддатларда ўз банк ҳисобварақларига киритиш учун банкка инкассаторлар орқали топширишлари шарт. (АВ 09.09.2015 й. 1719-2-сон билан рўйхатга олинган МБ Бошқарувининг Қарори таҳриридаги хатбоши)

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ҳисобланган нобанк кредит ташкилотлари асосий ҳисобварағи очилган банк кассасига энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма баробари миқдоригача бўлган нақд пулларни мустақил топширишлари мумкин. (АВ 09.09.2015 й. 1719-2-сон билан рўйхатга олинган МБ Бошқарувининг Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



Қоидаларга 1б-илованинг олдинги таҳрири


Қоидаларга

1б-ИЛОВА



АВ 09.09.2015 й. 1719-2-сон билан рўйхатга олинган МБ Бошқарувининг Қарорига мувофиқ киритилган илова



Нобанк кредит ташкилотларининг касса хоналарини

техник жиҳатдан мустаҳкамлаш ва қўриқлаш-ёнғиндан

огоҳ этиш воситалари билан жиҳозлаш бўйича

ТАЛАБЛАР


1. Мазкур талаблар нобанк кредит ташкилотларида касса хоналарини техник жиҳатдан мустаҳкамлаш ва қўриқлаш-ёнғиндан огоҳ этиш воситалари билан жиҳозлаш бўйича меъёрларини белгилайди.


2. Мавжуд нақд пул ва бошқа қимматликларнинг бут сақланишини таъминлаш учун касса қуйидаги талабларга жавоб бериши шарт:

а) бошқа хизмат ва ёрдамчи хоналардан ажратилган бўлиши;

б) бинонинг 1-қаватида жойлашган бўлиши, шунингдек ички ишлар органи ва инкассация хизмати билан келишилган ҳолда, кўп қаватли бинонинг оралиқ қаватида жойлашиши мумкин.


3. Касса камида 2 та хонадан иборат бўлиши шарт:

а) қимматликларни сақлаш хонаси;

б) касса операцияларини амалга ошириш хонаси.


4. Касса хоналари ғиштли ёки темир бетон деворларга, мустаҳкам пол ва шифтларга, ишончли ички девор ва тўсиқ деворларга эга бўлиши лозим.


5. Касса хоналари ташқи деворларининг қалинлиги 400 мм бўлган ғишт ёки темир бетон деворлардан, ички деворлар ва тўсиқ деворларининг қалинлиги камида 120 мм бўлган ғишт ёки темир бетон деворларидан иборат бўлиши лозим.


6. Касса хоналарида диаметри 200 мм дан катта бўлган тешиклар мавжуд бўлса, улар темир панжаралар билан жиҳозланиши лозим.


7. Қимматликларни сақлаш хонаси иккита эшик билан ёпилиши шарт:

а) ташқарига очиладиган, 3 мм дан кам бўлмаган қалинликдаги темирдан ясалган бир тавақали, ўзи ёпилиб қолмайдиган иккита механик қулф билан ёпиладиган ташқи эшик (қулфлар бир-биридан камида 300 мм оралиқда ўрнатилади);

б) ичкарига очиладиган, темир панжара кўринишидаги диаметри 16 мм дан кам бўлмаган пўлат симлардан тайёрланган ва хона ичкарисидан сурма зулфин билан ёпиладиган ички эшик.


8. Қимматликларни сақлаш хонасида деразаларнинг бўлиши ман этилади.


9. Қимматликларни сақлаш хонасида пул ва бошқа қимматликлар ёнмайдиган сейфларда сақланиши лозим.


10. Касса операцияларини амалга ошириш хонасига ташқарига очиладиган, 3 мм дан кам бўлмаган қалинликдаги темирдан ясалган эшик ўрнатилиши шарт.


11. Касса операцияларини амалга ошириш хонасининг дераза ромларига ички тарафдан металл панжаралар ўрнатилиши шарт.


12. Дераза ромларига ўрнатиладиган барча панжаралар ўлчамлари 150 х 150 мм дан кўп бўлмаган ячейкаларни ҳосил қилиб, диаметри камида 16 мм бўлган пўлат симлардан тайёрланади ва панжаралар деворга қоқилган учи қайрилган михларга пайвандлаш йўли билан маҳкамланади. Ёнғин ёки фавқулодда ҳолатлар юзага келганда инсонларни ва моддий бойликларни сақлаш мақсадида, бинонинг 1-қаватидаги дераза ромларига ўрнатиладиган панжараларни хонанинг ички томонидан енгил очиладиган қилиб бажарилиши лозим.


13. Учи қайрилган михлар диаметри камида 16 мм бўлган пўлат симлардан тайёрланади ва қурилиш конструкцияларига камида 150 мм ичкарига қоқилади.


14. Касса операцияларини амалга ошириш хонаси хизмат кўрсатиш учун ўлчами 200 х 300 мм бўлган махсус дарча билан жиҳозланиши ва дарча ичкари томонидан қулф ёки илгак орқали беркитиладиган бўлиши лозим.


15. Касса операцияларини амалга ошириш хонаси кун давомида пулларни вақтинча сақлаш учун сейф билан жиҳозланган бўлиши шарт.


16. Касса хоналари қўриқлаш сигнализациясининг иккита ҳимоя тўсиғи билан жиҳозланиши шарт:

а) биринчи ҳимоя тўсиғи - хонанинг периметрини ҳимоя қилади. Касса операцияларини амалга ошириш хонасида деразалар мавжуд бўлганда, улар дераза очилиши ва ойна синишини қайд этиш хабаргоҳлари билан жиҳозланади;

б) иккинчи ҳимоя тўсиғи - хонанинг ҳажмини ҳимоя қилади. Бунинг учун ҳажмни қўриқлаш (ультратовуш, инфрақизил, оптик-электрон, радиотўлқин русумли) хабаргоҳлари қўлланилади.


17. Касса операцияларини амалга ошириш хонасида кассирларнинг иш жойлари ташвиш хабари воситалари билан жиҳозланган бўлиши лозим.


18. Қимматликларни сақлаш хонасидаги қўриқлаш сигнализациясининг иккита ҳимоя тўсиғи ишдан ташқари вақтда қабул назорат ускунаси орқали техник қўриқлаш пунктига қўриқлашга топширилади. Касса операцияларини амалга ошириш хонасидаги ташвиш хабари воситаси иш вақти давомида техник қўриқлаш пунктига уланади.


19. Касса ва унга тегишли бўлган хоналардаги қўриқлаш сигнализациясининг иккита ҳимоя тўсиғи алоҳида шлейфлар билан қабул-назорат ускуналарига уланиб унинг чиқиши битта шлейф орқали техник қўриқлаш пунктига ва кассанинг навбатчилик хонасидаги хабар бериш ускунасига уланади.


20. Касса хоналари меъёрий ҳужжатларда белгиланган тартибда ёнғиндан хабар берувчи қурилмалар (тутунли, иссиқли ва ҳ. к.) билан жиҳозланади ва улар техник қўриқлаш пунктига ёки навбатчи ходимлар постидаги ёнғиндан хабар берувчи назорат қилиш ускунасига уланади.


21. Қўриқлаш ва ёнғиндан хабар берувчи сигнализация воситалари тизими ва кассани ёритиш тизими алоҳида-алоҳида монтаж қилинади ҳамда электр таъминоти турли манбалардан олинади. Симларнинг барча турлари пластмасса қувурларда яширилган ҳолда ўтказилади.


22. Касса хоналарининг қўриқлаш ва ёнғиндан хабар берувчи сигнализация воситалари тизими ШНҚ 2.04.09-2007 "Бинолар ва иншоотларнинг ўт ўчириш автоматикаси" талабларига ҳамда қўриқлаш ва ёнғиндан хабар берувчи сигнализация воситалари билан жиҳозланадиган объектларнинг идоравий рўйхатларига мувофиқ келиши ва доимо ишчи ҳолатда бўлиши лозим.


23. Ички ишлар органларининг қўриқлаш бўлинмалари томонидан қўриқлаш ва ёнғиндан огоҳлантирувчи сигнализация воситалари билан хизмат кўрсатишга қабул қилинадиган кассалар ушбу бўлинмалар раҳбарияти кўрсатмасига биноан ҳимоя воситалари билан қўшимча равишда жиҳозланиши мумкин.


24. Касса хоналарини қўриқлаш ва ёнғиндан огоҳлантирувчи сигнализация воситалари билан жиҳозлашга доир ишлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан берилган махсус лицензияларга эга бўлган юридик шахслар томонидан амалга оширилади.


25. Касса хоналарида монтаж қилинган қўриқлаш ва ёнғиндан огоҳлантирувчи сигнализация воситаларини монтаж ташкилотидан фойдаланишга қабул қилиш ва далолатномани имзолаш ички ишлар органлари қошидаги қўриқлаш бўлинмалари, давлат ёнғин назорати органлари ва нобанк кредит ташкилотлари вакиллари билан биргаликда тузилган комиссия томонидан амалга оширилади. Монтаж ташкилоти мажбурий тартибда қўриқлаш ва ёнғиндан огоҳлантирувчи сигнализация воситалари монтажининг ижро чизмаси ва монтаж қилинган сигнализация аппаратларини ишлатиш йўриқномасини тақдим этади.



Қоидаларга 2-илова 2-бандининг олдинги таҳрири


2. Нобанк кредит ташкилотлари раҳбари кассирни пул маблағлари ва бойликларни банк муассасаларидан олиб келиш ёки уларга топшириш пайтида зарурат туғилганда ички ишлар органлари томонидан қуриқланишини ҳамда транспорт воситаси билан таъминлаши шарт.




АВ 09.09.2015 й. 1719-2-сон билан рўйхатга олинган

МБ Бошқарувининг Қароридан олдинги таҳрири



6-банд иккинчи хатбошисининг олдинги таҳрири


Нақд пуллар банкларнинг кундузги ва кечки кассаларига инкассаторлар орқали топширилиши лозим.



10-банднинг олдинги таҳрири


10. Нақд пулларни қабул қилиш пайтида нобанк кредит ташкилотларининг кассири сўмнинг тўловга яроқлилик белгиларини аниқлашда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тасдиқланган "Юридик шахслар томонидан касса операцияларини юритиш қоидалари"нинг (1998 йил 18 декабрь, рўйхат рақами 565) 1-иловасига амал қилиши шарт.

Нобанк кредит ташкилоти кассаси нақд пулларни нақд пулни кирим қилиш учун асос бўлиб хизмат қиладиган, яъни ушбу нобанк кредит ташкилоти раҳбари, бош бухгалтери (агар бухгалтер мавжуд бўлса) томонидан рухсат имзоси қўйилган ҳужжатлар илова қилинган кирим касса ордерлари бўйича қабул қилади.

Нақд пуллар қабул қилинганда нобанк кредит ташкилоти раҳбари, бош бухгалтери (агар бухгалтер мавжуд бўлса) томонидан имзоланган, кассир муҳри (штампи) қўйилган ёки касса аппаратининг изи (оттиски) туширилган квитанция берилади.



26-банд биринчи хатбошисининг олдинги таҳрири


Нобанк кредит ташкилотларининг касса хоналари "Юридик шахслар томонидан касса операцияларини юритиш қоидалари"нинг (1998 йил 18 декабрь, рўйхат рақами 565) 3-иловасига мувофиқ техник жиҳатдан мустаҳкамланиши ва қўриқлаш - ёнғиндан сақлаш сигнализация воситалари билан жиҳозланиши лозим.




АВ 14.02.2013 й. 1719-1-сон билан рўйхатга олинган

МБ Бошқарувининг Қароридан олдинги таҳрири



Муқаддиманинг олдинги таҳрири


Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг "Кредит уюшмалари тўғрисида"ги, "Микрокредит ташкилотлари тўғрисида"ги, "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 17 сентябрдаги "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ломбардларни рўйхатдан ўтказиш ва улар фаолиятини лицензиялаш масалалари тўғрисида"ги 402-сон қарорига мувофиқ (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 17-18-сон, 149-модда) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган кредит уюшмалари, микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар (кейинги ўринларда - нобанк кредит ташкилотлари) томонидан касса операцияларни амалга ошириш, нақд пулларни ва бойликларни сақлаш тартибини белгилайди.



14-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Ишончнома бўйича нақд пулларни фақат иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, пенсия ва нафақалар тўлови, шунингдек жисмоний шахсларга депозитларини беришга рухсат этилади.



Қоидаларга 1-илова 2.2-позициясининг олдинги таҳрири

2.2.

Жисмоний шахслар депозитларини ва улар бўйича фоизларни тўлаш (кредит уюшмалари бўйича)




     


Қоидаларга 1-илова 3-позициясининг олдинги таҳрири

  

3.

Кредитлар ва депозитлар бўйича мажбуриятларни бажариш учун кассадан амалга оширилган кунлик ўртача харажат (2.3-сатр / 22)