язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Саноат/ Автомобилсозлик/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.02.2013 й. 51-сон "Хоразм вилоятида "Дамас" русумли енгил автомобиллар ишлаб чиқаришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.02.2013 й.

N 51



ХОРАЗМ ВИЛОЯТИДА "ДАМАС" РУСУМЛИ

ЕНГИЛ АВТОМОБИЛЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2013 - 2015 йилларда Хоразм вилоятининг саноат потенциалини ривожлантириш дастури тўғрисида" 2012 йил 22 ноябрдаги ПҚ-1856-сон қарорини бажариш юзасидан ва "Хоразм автомобиль ишлаб чиқариш бирлашмаси" масъулияти чекланган жамияти негизида "Дамас" русумли енгил автомобиллар ишлаб чиқаришни ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагиларнинг:

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва "Ўзавтосаноат" акциядорлик компаниясининг - "Хоразм автомобиль ишлаб чиқариш бирлашмаси" масъулияти чекланган жамияти негизида 2014 йилнинг I чорагида "Дамас" русумли енгил автомобилларнинг йиғув ишлаб чиқаришини бошлашни (I босқич), кейинчалик 2014 йилнинг IV чорагида ишлаб чиқаришнинг тўлиқ циклига ўтишни (II босқич) назарда тутувчи икки босқичда "Дамас" русумли енгил автомобиллар ишлаб чиқаришни ташкил этиш тўғрисидаги;

Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва "Ўзавтосаноат" акциядорлик компаниясининг - "Хоразм автомобиль ишлаб чиқариш бирлашмаси" масъулияти чекланган жамияти устав капиталидаги давлат улушини баҳолаш ташкилоти томонидан аниқланадиган қиймат бўйича давлат улуши сифатида "Ўзавтосаноат" акциядорлик компаниясининг устав фондига бериш тўғрисидаги;

"Ўзавтосаноат" акциядорлик компаниясининг - "Хоразм автомобиль ишлаб чиқариш бирлашмаси" масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда Объект деб аталади) ишлаб чиқариш майдонларининг бир қисмини реконструкция қилиш ва "Дамас" русумли енгил автомобиллар ишлаб чиқариш бўйича филиал ташкил этиш учун кейинчалик "Женерал Моторс Ўзбекистон" ёпиқ акциядорлик жамиятига узоқ муддатли молиявий ижарага бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. "Хоразм автомобиль ишлаб чиқариш бирлашмаси" масъулияти чекланган жамияти негизида "Дамас" русумли енгил автомобиллар ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси бўйича:

"Женерал Моторс Ўзбекистон" ёпиқ акциядорлик жамияти - буюртмачи этиб;

"Ўзоғирсаноатлойиҳа" очиқ акциядорлик жамияти - бош лойиҳа ташкилоти этиб;

"O`ZAVTOSANOAT-INJINIRING" масъулияти чекланган жамияти - қурилиш устидан техник назоратни амалга оширувчи ташкилот этиб белгилансин.


7. Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси "Хоразм автомобиль ишлаб чиқариш бирлашмаси" масъулияти чекланган жамиятининг устав капиталидаги давлат улуши, қўшимча акциялар чиқариш йўли билан "Ўзавтосаноат" акциядорлик компанияси устав фондини тегишли равишда кўпайтирган ҳолда "Ўзавтосаноат" акциядорлик компаниясининг устав фондига берилишини таъминласин.


8. "Ўзавтосаноат" акциядорлик компаниясига ва "Женерал Моторс Ўзбекистон" ёпиқ акциядорлик жамиятига, истисно тариқасида:

кўрсатилган лойиҳа ва "Дамас" русумли енгил автомобиллар учун бутловчи деталлар ишлаб чиқаришни ўзлаштиришга доир инвестиция лойиҳалари бўйича техник-иқтисодий асослашларни ишлаб чиққан ҳолда бир босқичли тартибда лойиҳаолди ҳужжатларни ишлаб чиқишга;

лойиҳа бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини 2013 йил 31 декабргача ишлаб чиқиш билан бир вақтда Объектни қуриш ва реконструкция қилишни амалга оширишга рухсат берилсин.


9. "Ўзавтосаноат" акциядорлик компанияси, "Женерал Моторс Ўзбекистон" ёпиқ акциядорлик жамияти "Ўзоғирсаноатлойиҳа" очиқ акциядорлик жамияти билан биргаликда "Хоразм автомобиль ишлаб чиқариш бирлашмаси" масъулияти чекланган жамияти негизида "Дамас" русумли енгил автомобиллар ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳасининг техник-иқтисодий асослашини ишлаб чиқишни ва уни ваколатли экспертиза органлари билан келишишни ҳамда тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритишни 2013 йил 1 июнгача бўлган муддатда таъминласинлар.


10. Белгилаб қўйилсинки:

Объектни реконструкция қилиш бўйича бош пудратчи ташкилот ёпиқ танлов савдолари асосида буюртмачи томонидан аниқланади;

Объектни қуриш ва реконструкция қилиш учун зарур цемент ва металл прокати бош лойиҳа ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги билан келишилган асосланган ҳисоб-китоблари асосида, биржа котировкаларининг ўртача ҳисобланган баҳолари бўйича, тўғридан-тўғри шартномалар асосида "Ўзавтосаноат" акциядорлик компанияси ва буюртмачининг буюртманомаларига мувофиқ бош пудратчи ташкилот томонидан сотиб олинади;

кўрсатиб ўтилган лойиҳани амалга ошириш учун зарур асбоб-ускуналар, истисно тариқасида, тендер савдолари ўтказмасдан, "Женерал Моторс" компаниясининг глобал харидлар тизими орқали тўғридан-тўғри шартномалар тузиш йўли билан "Женерал Моторс Ўзбекистон" ёпиқ акциядорлик жамияти томонидан сотиб олинади;

Объектни реконструкция қилишда ҳосил бўладиган барча қисмларга ажратилган материаллар ва қурилиш конструкциялари, фойдаланиш учун яроқлиларидан ташқари, утилизация қилинади, металл парчалари ва утилизация қилинаётган асбоб-ускуналар "Ўзметкомбинат" очиқ акциядорлик жамиятининг Хўжалик ҳисобидаги "Иккиламчи қора металлар" корхоналарининг бошқармасига ҳамда "Тошкент рангли металлар парчалари ва чиқиндиларини қайта ишлаш заводи" очиқ акциядорлик жамиятига металл парчалари тарзида топширилади.


11. Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилишининг эксперт кузатувини таъминласин ва лойиҳани амалга ошириш бўйича қурилиш-монтаж ишларини бажариш сифати устидан давлат архитектура-қурилиш назоратини ўрнатсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Халқаро молиявий институтлар, ташкилотлар ва донор мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиш, йирик ва стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари бўйича идоралараро кенгаш (Р.С. Азимов) "Хоразм автомобиль ишлаб чиқариш бирлашмаси" масъулияти чекланган жамияти негизида "Дамас" русумли енгил автомобиллар ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳасини ҳамда "Дамас" русумли енгил автомобиллар учун бутловчи деталлар ишлаб чиқаришни ўзлаштиришга доир инвестиция лойиҳаларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 4 октябрдаги ПҚ-1623-сон қарори билан тасдиқланган Рақобатбардошли маҳсулотларнинг янги турларини ишлаб чиқариш ҳажмларини кенгайтириш ва ўзлаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар дастурига киритсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2013 - 2014 ўқув йилидан бошлаб, "Ўзавтосаноат" акциядорлик компанияси буюртманомаларига биноан:

Хоразм вилоятидаги Ҳазорасп, Қўшкўпир, Янгиариқ ва Янгибозор туманлари касб-ҳунар-техника коллежлари негизида автомобилсозлик йўналишлари бўйича ўқувчилар қабул қилишни ва профессионал кадрлар тайёрлашни ташкил этсин;

ташкил этилаётган автомобилсозлик ишлаб чиқариши учун тегишли йўналишлар ва мутахассисликлар бўйича юқори малакали мутахассислар тайёрлаш мақсадида Андижон машинасозлик институтида ва Тошкент давлат техника университетида Хоразм вилояти абитуриентлари учун қабул квотасини белгиласин;

кўрсатилган квоталар бўйича Урганч давлат университетида ҳужжатлар қабул қилишни ва абитуриентларни тест синовидан ўтказишни ташкил этсин.


14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                        И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 25 февраль, 8-сон, 106-модда