Расчеты с персоналом

Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шакли ва ундан тушган маблағларни тақсимлаш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 26.02.2013 йил 26 февралда 2431-сон билан рўйхатга олинган Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 28.12.2012 й. 508-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2013 йил 26 февралда 2431-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Олий ва ўрта махсус

таълим вазирининг

2012 йил 28 декабрдаги

508-сон буйруғига

ИЛОВА



Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими

муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт

шакли ва ундан тушган маблағларни

тақсимлаш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 225-модда) ва "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 11-12-сон, 295-модда) қонунларига мувофиқ олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида (бундан буён матнда таълим муассасалари деб юритилади) ўқитишнинг тўлов-контракт (бундан буён матнда контракт деб юритилади) шаклини белгилаш ва ундан келиб тушадиган маблағларни тақсимлаш тартибини белгилайди.



I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган таълим муассасаларига татбиқ этилади.

Мазкур Низом олий таълим муассасаларида ташкил этиладиган олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимига ҳамда малака ошириш ва қайта тайёрлаш тизимига, шунингдек ҳарбий таълим муассасаларига татбиқ этилмайди.


2. Қонун ҳужжатларига мувофиқ, таълим муассасаларига контракт асосида ўқишга қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган қабул квоталари доирасида ҳамда қабул квоталаридан ташқари Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси (бундан буён матнда Давлат комиссияси деб юритилади) томонидан амалга оширилади.

3. Хорижий фуқароларни таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 4 августдаги 169-сон "Хорижий фуқароларни Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш ва ўқитиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 31-32-сон, 304-модда) мувофиқ контракт асосида амалга оширилади.

Хорижий фуқароларни Тошкент давлат юридик университетига ўқишга қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 июндаги 347-сон "Тошкент давлат юридик университетида кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги Қонунига асосан Ўзбекистон Республикасида истиқомат

...
Время: 0.0110
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск