язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Ирландия Ҳукумати/ Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Ирландия Ҳукумати ўртасида иккиёқлама солиқ солинишига йўл қўймаслик ҳамда даромад ва мол-мулк солиғини тўлашдан бош тортишнинг олдини олиш тўғрисида Конвенция (Дублин, 2012 йил 11 июль)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Ирландия

Ҳукумати ўртасида иккиёқлама солиқ солинишига

йўл қўймаслик ҳамда даромад ва мол-мулк

солиғини тўлашдан бош тортишнинг

олдини олиш тўғрисида

КОНВЕНЦИЯ

ЎзР Президентининг 2012 йил 28 декабрдаги

ПҚ-1896-сон Қарори билан тасдиқланган




Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Ирландия Ҳукумати, иккиёқлама солиқ солинишига йўл қўймаслик ҳамда даромад ва мол-мулк солиғини тўлашдан бош тортишнинг олдини олиш тўғрисида конвенцияни тузишни истаб, қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар.



1-модда. Конвенция татбиқ этиладиган шахслар


Мазкур Конвенция Аҳдлашувчи Давлатлардан бири ёки ҳар иккисининг резидентлари бўлган шахсларга нисбатан қўлланилади.



2-модда. Конвенция татбиқ этиладиган солиқлар


1. Мазкур Конвенция Аҳдлашувчи Давлат ёки унинг маъмурий-ҳудудий бўлинмалари ёки маҳаллий ҳокимият органлари номидан ундириладиган, ундириш усулидан қатъи назар, даромад ва мол-мулк солиқларига татбиқ этилади.


2. Даромад ва мол-мулк солиғига умумий даромад, умумий мол-мулкдан ёки даромад ёки мол-мулкнинг бир қисмидан ундириладиган барча солиқлар, шу жумладан, кўчар ёки кўчмас мулкни тасарруфдан чиқаришдан олинган даромаддан, корхоналар тўлайдиган жами иш ҳақи ёки маош суммаларидан, шунингдек мол-мулк қийматининг ортишидан олинадиган солиқлар киради.


3. Мазкур Конвенция татбиқ этиладиган амалдаги солиқлар, хусусан, қуйидагилардир:


а) Ўзбекистонга нисбатан:

(i) юридик шахсларнинг даромадига (фойдасига) солинадиган солиқ;

(ii) жисмоний шахсларнинг даромадига солинадиган солиқ; ва

(iii) мол мулк солиғи;

(кейинги ўринларда "Ўзбекистон солиғи" деб номланади);


b) Ирландияга нисбатан:

(i) даромад солиғи;

(ii) универсал ижтимоиq тўлов;

(iii) корпоратив солиқ; ва

(iv) капитал қийматининг ортишидан олинадиган солиқ (кейинги ўринларда "Ирландия солиғи" деб номланади).


4. Мазкур Конвенция, шунингдек ушбу Конвенция имзоланган санадан кейин амалдаги солиқларга қўшимча равишда ёки уларнинг ўрнига олинадиган ҳар қандай бир хил ёки моҳиятан ўхшаш солиқларга нисбатан қўлланилади. Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари ўзларининг тегишли солиққа оид қонун ҳужжатларига киритилган ҳар қандай жиддий ўзгаришлар тўғрисида бир-бирини хабардор қиладилар.



3-модда. Умумий таърифлар


1. Мазкур Конвенция мақсадлари учун, контекстдан бошқача маъно келиб чиқмаса:


а) "Ўзбекистон" атамаси Ўзбекистон Республикасини англатади ва географик маънода қўлланилганда Ўзбекистон Республикасининг ҳудудини, шу жумладан, доирасида Ўзбекистон Республикаси ўзининг суверен ҳуқуқлари ва юрисдикциясини, шу жумладан, халқаро ҳуқуқ ва Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ ерости ва табиий ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқини амалга ошириши мумкин бўлган ҳудудий сувлари ҳамда ҳаво ҳудудини англатади;


b) "Ирландия" атамаси Эксклюзив иқтисодий зона ва Континентал шельфга доир Ирландия қонунчилиги бўйича доирасида Ирландия ўзининг халқаро ҳуқуққа мувофиқ тасдиқланган суверен ҳуқуқлари ва юрисдикциясини амалга ошира оладиган ҳудуд бўлган ёки келгусида шундай деб белгиланиши мумкин бўлган Ирландия ҳудудий сувларидан ташқаридаги ҳар қандай ҳудудни ўз ичига олади;


с) "бир Аҳдлашувчи Давлат" ва "бошқа Аҳдлашувчи Давлат" атамалари контекстга боғлиқ ҳолда Ўзбекистон ёки Ирландияни англатади;


d) "шахс" атамаси жисмоний шахс, компания ва бошқа ҳар қандай шахслар бирлашмасини англатади;


е) "компания" атамаси солиқ солиш мақсадлари учун корпоратив бирлашма сифатида қабул қилинадиган ҳар бир корпоратив бирлашма ёки ҳар бир ташкилотни англатади;


i) "корхона" атамаси ҳар қандай тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга нисбатан қўлланилади;


g) "бир Аҳдлашувчи давлат корхонаси" ва "бошқа Аҳдлашувчи давлат корхонаси" атамалари тегишлича бир Аҳдлашувчи давлат резидентининг бошқаруви остида фаолият юритувчи корхонани ҳамда бошқа Аҳдлашувчи давлат резидентининг бошқаруви остида фаолият юритувчи корхонани англатади;


h) "халқаро ташиш" атамаси Аҳдлашувчи давлат корхонаси томонидан фойдаланилаётган денгиз, ҳаво кемаси, темирйўл ёки автомобиль транспорти воситасида ҳар қандай ташишларни англатади, денгиз, ҳаво кемаси, темирйўл ёки автомобиль транспорти фақат бошқа Аҳдлашувчи давлатда жойлашган пунктлар орасида фойдаланиладиган ҳолатлар бундан мустасно;


i) "ваколатли орган" атамаси қуйидагиларни англатади:

(i) Ўзбекистонга нисбатан - Давлат солиқ қўмитаси ёки унинг ваколатли вакили;

(ii) Ирландияга нисбатан - Даромадлар хизмати ёки унинг ваколатли вакили;


j) "фуқаро" атамаси қуйидагиларни англатади:

(i) Аҳдлашувчи давлатнинг фуқаролигига эга бўлган ҳар бир жисмоний шахсни;

(ii) Аҳдлашувчи давлатнинг амалдаги қонунчилигига мувофиқ ўзининг шундай мақомини олган ҳар қандай юридик шахс ёки уюшмани билдиради;


k) "тадбиркорлик фаолияти" атамаси касбий хизматлар ва бошқа мустақил хусусиятга эга бўлган фаолиятни амалга оширишни ўз ичига олади.


2. Аҳдлашувчи давлат томонидан ҳар қандай вақтда Конвенция қўлланганда унда таърифи берилмаган ҳар бир атама, контекстдан бошқача маъно келиб чиқмаса, ушбу Давлатнинг қонунчилигига кўра шу вақтгача мазкур Конвенция татбиқ этиладиган солиқларга нисбатан эга бўлган маънога эга бўлади, ушбу Давлатнинг қўлланиладиган қонунчилигига мувофиқ ҳар бир маъно шу Давлат қонунчилигининг бошқа соҳаларида ушбу атама учун назарда тутилган маънодан устун бўлади.



4-модда. Резидент


1. "Аҳдлашувчи давлатнинг резиденти" атамаси мазкур Конвенциянинг мақсадлари учун ушбу давлатнинг миллий қонунчилигига кўра унда ўзининг яшаш жойи, доимий турар жойи, бошқариш жойи ёки ҳар қандай бошқа шунга ўхшаш мезон асосида солиқ солиниши лозим бўлган, шунингдек мазкур Давлат ва ҳар қандай маъмурий-ҳудудий бўлинма ёки маҳаллий ҳокимият органлари қамраб

...