язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси/ Сув, сувдан фойдаланиш ва сув хўжалиги/ Сувдан фойдаланиш. Сувдан фойдаланиш лимитлари/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.03.2013 й. 82-сон "Ўзбекистон Республикасида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.03.2013 й.

N 82


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

СУВДАН ФОЙДАЛАНИШ ВА СУВ ИСТЕЪМОЛИ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


"Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини бажариш юзасидан ҳамда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикасида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва 2013 йил 1 апрелдан бошлаб амалга киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари:

бир ой муддатда - ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини тасдиқланган Низомга мувофиқлаштирсинлар;

ўн кун муддатда - тасдиқланган Низомни амалга ошириш бўйича аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқсинлар ҳамда барча сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари томонидан унинг талабларига изчил риоя этилишини таъминласинлар;

иқтисодиётнинг барча тармоқларида сувдан оқилона фойдаланилиши ва унинг муҳофаза қилиниши, шунингдек барча сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари томонидан сув олишнинг белгиланган лимитларига риоя этилиши, ҳисобга олиш ва ҳисоботларнинг белгиланган тартибда юритилиши юзасидан назоратни кучайтирсинлар.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин, шунингдек баъзиларига ўзгартиришлар киритилсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 19 мартдаги

82-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз

кучини йўқотган, шунингдек ўзгартириш

киритилаётган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Қуйидагилар:


а) Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида сувдан чекланган миқдорда фойдаланиш тўғрисида" 1993 йил 3 августдаги 385-сон қарори;


б) Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2003 йил 24 сентябрдаги 411-сон қарорига 1-илованинг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 9-сон, 88-модда);


в) Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига ажратмаларни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 25 октябрдаги 499-сон қарорига 3-илованинг 3-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 10-сон, 100-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағ ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 4-сон, 14-модда):


а) 1-илова 20-бандининг "Шакллантириш манбаи" устунидаги "Сув лимити ортиқча олинганлиги учун жарималар" сўзлари "Сувни лимитдан ортиқча олганлик, сувни рухсат этилмаган сув олиш жойларидан олганлик, шунингдек сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари томонидан сувни ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлик учун жарималар" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-илованинг 2-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 25 март, 12-сон, 155-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2013 йил, 3-сон, 20-модда