ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Фан / Фан соҳасида бошқарув. ОАК /Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 31.01.2013 й. 195/5-сон "Эксперт кенгаши тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 25.03.2013 й. 2443-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
25.03.2013 й.
N 2443
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ
ОЛИЙ АТТЕСТАЦИЯ КОМИССИЯСИ
РАЁСАТИНИНГ
31.01.2013 й.
N 195/5
ҚАРОРИ
Эксперт кенгаши тўғрисидаги
низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 24 июлдаги ПФ-4456-сон "Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 30-сон, 346-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 декабрдаги 365-сон "Олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 1-сон, 5-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсати ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Эксперт кенгаши тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 1996 йил 25 январдаги 34/2-сон қарори билан тасдиқланган Эксперт кенгаши тўғрисида низом (рўйхат рақами 263, 1996 йил 10 июль);
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2003 йил 17 июлдаги 96/6-сон "Эксперт кенгаши тўғрисида низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 263-1, 2003 йил 12 август) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 15-сон);
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2009 йил 24 декабрдаги 160/14-сон "Эксперт кенгаши тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 263-2, 2010 йил 20 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 3-4-сон, 22-модда).
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис Г. Бахадиров
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2013 йил 1 апрель, 13-сон, 169-модда