язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Солиқлар. Мажбурий тўловлар/ 2008 йилдан солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Солиқ тўловчиларнинг айрим тоифаларига солиқ солиш ва унинг соддалаштирилган тартиби/ Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан чакана савдо корхоналари томонидан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 04.04.2013 й. 2449-сон билан рўйхатга олинган 28.02.2013 й. Молия вазирлигининг 20-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2013-10-сон қарори билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2013 йил 4 апрелда 2449-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги ва

Давлат солиқ қўмитасининг

2013 йил 28 февралдаги

20, 2013-10-сон қарорига

ИЛОВА



Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори

киритилиши муносабати билан чакана савдо

корхоналари томонидан ягона солиқ тўловини

ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги ПҚ-1326-сон "Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 17-сон, 131-модда) ва 2012 йил 25 декабрдаги ПҚ-1887-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2013 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 52-сон, 587-модда) қарорларига мувофиқ, ягона солиқ тўлови (бундан буён матнда ЯСТ деб юритилади)нинг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан чакана савдо корхоналари томонидан ЯСТни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартибини белгилайди.



I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Чакана савдо корхоналари ЯСТни қонун ҳужжатларига мувофиқ, лекин айнан шундай фаолият турини амалга ошираётган якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган қатъий белгиланган солиқ миқдоридан кам бўлмаган миқдорда тўлайдилар. Бунда чакана савдо корхоналари деганда, ҳисобот чораги якунлари бўйича асосий фаолият тури чакана савдо бўлган юридик шахслар тушунилади.


2. Мазкур Низом:

ҳисобот чораги якунлари бўйича асосий фаолият тури қонун ҳужжатларига мувофиқ фақат юридик шахс шаклида ташкил этиладиган тадбиркорлик субъектлари томонидан реализация қилинадиган товарларнинг чакана савдоси бўлган;

ихтиёрий тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган юридик шахсларга нисбатан татбиқ этилмайди.



II БОБ. ЯСТнинг ЭНГ КАМ МИҚДОРИ КИРИТИЛИШИ

МУНОСАБАТИ БИЛАН ЯСТни ҲИСОБЛАШ ВА ТЎЛАШ


3. Тўловчилар ЯСТнинг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан тўланиши лозим бўлган ЯСТ суммасини аниқлаш учун:

ЯСТнинг энг кам миқдори;

ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси;

ЯСТнинг қўшимча ҳисобланган суммасини ҳисоблаб чиқарадилар.


4. ЯСТнинг энг кам миқдори чакана савдони амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорлар учун ўрнатилган ставка бўйича қатъий белгиланган солиқ суммасидан келиб чиқиб аниқланади ҳамда ҳисобот чорагидаги қатъий белгиланган солиқ суммаларини қўшиш орқали чорак учун ҳисоблаб чиқарилади.


5. Ҳисобланган ЯСТ суммасини ЯСТнинг энг кам миқдори билан солиштириш учун ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси бутун чакана савдо корхонаси бўйича мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловининг маълумотнома-ҳисоб-китоби (бундан буён матнда Маълумотнома-ҳисоб-китоб деб юритилади) асосида қуйидаги формула орқали аниқланади:


ҲСяст = ССЯТ х С, бунда:


ҲСяст - ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси;

ССЯТ - ЯСТ бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган имтиёзлар қўлланилмаган ҳолдаги ҳисобот чораги учун солиқ солинадиган ялпи тушум (ЯСТ ҳисоб-китобининг "040"-сатри маълумотлари асосида);

С - ЯСТнинг ўрнатилган ставкаси.


6. Агар ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси ЯСТнинг энг кам миқдори суммасидан кам бўлса, ЯСТ қўшимча ҳисобланади. Бунда ЯСТнинг энг кам миқдори суммасининг ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммасидан ортган қисми ЯСТ ҳисоб-китоби бўйича ҳисобланган ЯСТ суммасига қўшимча ҳисобланади.

Агар ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси ЯСТнинг энг кам миқдорига тенг ёки ундан ортиқ бўлса, унда ЯСТ қўшимча ҳисобланмайди ва ЯСТ Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52 (I)-сон) белгиланган тартибда тўланиши лозим, яъни ЯСТ ҳисоб-китоби бўйича ҳисобланган сумма тўланади.

Масалан, Тошкент шаҳрида жойлашган ноозиқ-овқат маҳсулотларини реализация қилувчи чакана савдо корхонаси 2013 йилнинг биринчи чораги учун ЯСТни 4% ставка бўйича ҳисоблаётган бўлсин. Мазкур корхона солиқ имтиёзларига эга эмас. Ушбу ҳолатда ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси ва ЯСТ ҳисоб-китоби бўйича ҳисоблаб чиқарилган ЯСТ суммаси бир-бирига тенг бўлади. Агар мазкур Низомнинг 5-бандига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси ЯСТнинг энг кам миқдоридан, яъни 2013 йилнинг биринчи чораги учун энг кам иш ҳақининг (бундан буён матнда ЭКИҲ деб юритилади) 30 бараваридан (Тошкент шаҳрида ноозиқ-овқат маҳсулотларининг чакана савдоси билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий белгиланган солиқ ойига ЭКИҲнинг 10 баравари миқдорида белгиланган) кам бўлса, у ҳолда ЯСТ ҳисобот чораги учун ЭКИҲнинг 30 баравари миқдорида тўланади. Агар ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси ЯСТнинг энг кам миқдорига (ЭКИҲнинг 30 бараварига) тенг ёки ундан ортиқ бўлса, у ҳолда ЯСТ ўрнатилган 4% ставка бўйича тўланади.


7. Агар чакана савдо корхонаси бир нечта турғун савдо шохобчаларига эга бўлса, ЯСТ ҳар бир турғун савдо шохобчаси учун ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда тўланади. Бунда ЯСТнинг энг кам миқдори турғун савдо шохобчаси жойлашган жойда чакана савдони амалга ошираётган якка тартибдаги тадбиркорлар учун ўрнатилган қатъий белгиланган солиқ ставкасидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади.

Масалан, Тошкент шаҳрида рўйхатдан ўтган ноозиқ-овқат маҳсулотларини реализация қилувчи чакана савдо корхонаси иккита турғун савдо шохобчаларига эга бўлсин. Улардан бири Тошкент шаҳрида жойлашган бўлиб, ушбу ҳудудда худди шундай фаолият турини амалга ошираётган якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий белгиланган солиқ ойига ЭКИҲнинг 10 баравари миқдорида, иккинчиси эса, Тошкент вилоятининг Ғазалкент шаҳрида жойлашган бўлиб, ушбу ҳудудда қатъий белгиланган солиқ ставкаси ойига ЭКИҲнинг 3 баравари миқдорида белгиланган. Шундай қилиб, мазкур чакана савдо корхонаси учун ЯСТнинг энг кам миқдори бутун чакана савдо корхонаси бўйича ойига ЭКИҲнинг 13 бараварини ёки ҳисобот чораги учун ЭКИҲнинг 39 бараварини ташкил этади.

Чакана савдо корхоналари солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига солиқ ҳисоботлари тақдим этиладиган муддатларда мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги Турғун савдо шохобчалари тўғрисидаги маълумотни тақдим этади. Ушбу маълумот бир марта тақдим этилади, мазкур банднинг тўртинчи хатбошисида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

Турғун савдо шохобчалари тўғрисида аввал тақдим этилган маълумотлар ўзгарган тақдирда, чакана савдо корхонаси ушбу маълумотни ўзгариш юз берган ойдан кейинги ойнинг 10-санасидан кечиктирмай тақдим этади.


8. Ҳисобот чораги якунлари бўйича ташкилотнинг асосий фаолият тури чакана савдони амалга ошираётган якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган қатъий белгиланган солиқ миқдорида ЯСТнинг энг кам миқдори белгиланган чакана савдо бўлмаса, мазкур ташкилот ЯСТни Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2203, 2011 йил 3 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 9-сон, 93-модда) мувофиқ тўлайди.

Бунда қўшимча ҳисобланган ЯСТ суммасининг ўсиб борувчи якуни олдинги ҳисобот даври учун ЯСТ ҳисоб-китоби бўйича ҳисобланган ЯСТнинг қўшимча ҳисобланган суммасига тенг деб қабул қилинади.


9. ЯСТ ҳисоб-китобига мазкур Низом татбиқ этиладиган солиқ тўловчилар томонидан Маълумотнома-ҳисоб-китоб илова қилинади.



III БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


10. Солиқ тўловчилар мазкур Низомнинг талабларини ҳисобга олган ҳолда ЯСТни ҳисоблаб чиқаришнинг тўғрилигига ва қонун ҳужжатларига мувофиқ уни ўз вақтида тўлаш учун жавобгардир.


11. Давлат солиқ хизмати органлари ЯСТнинг тўғри ҳисоблаб чиқарилиши ва тўланиши устидан назоратни амалга оширади.


12. Мазкур Низомда назарда тутилган ЯСТни ҳисоблаб чиқариш тартибининг бузилганлик ҳолатлари аниқланганда, давлат солиқ хизмати органлари ЯСТнинг энг кам миқдоридан келиб чиқиб, қонун ҳужжатларига мувофиқ пеня ҳисоблаган ҳолда ЯСТни қўшимча ҳисоблайди.






Низомга

1-ИЛОВА



Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши

муносабати билан ягона солиқ тўловининг

МАЪЛУМОТНОМА-ҲИСОБ-КИТОБИ

Кўрсаткичлар


Сатр

коди


Жами


Жумладан, ЯСТ тўловчиси

тўғрисидаги маълумотларда

кўрсатилган фаолият турлари бўйича


1*

асосий

фаолият

тури


2


3


4


5


1


2

3

4

5

6

7

8

Ҳисобот чораги учун солиқ солинадиган ялпи тушум (ҳисобот даври учун ЯСТ ҳисоб-китобининг 040-сатри - олдинги ҳисобот даври учун ЯСТ ҳисоб-китобининг 040-сатри)


010







ЯСТнинг белгиланган ставкаси


020







Ҳисобот чораги учун ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси (010-сатр х 020-сатр / 100)


030







Қатъий белгиланган солиқнинг белгиланган ставкаси (энг кам иш ҳақига каррали миқдорда)


040

х


х

х

х

х

Ҳисобот чораги учун ЯСТнинг энг кам миқдори


050


х

х

х

х

х

Ҳисобот чораги учун ЯСТнинг қўшимча ҳисобланган суммаси (050-сатр - 030-сатр)


060**


х

х

х

х

х

Олдинги ҳисобот даври учун ЯСТнинг қўшимча ҳисобланган суммаси (олдинги Маълумотнома-ҳисоб-китобнинг 080-сатри)


070


х

х

х

х

х

Ҳисобот даври учун ЯСТнинг қўшимча ҳисобланган суммаси (060-сатр + 070-сатр)


080


х

х

х

х

х

*) Агар чакана савдо корхоналари ЯСТнинг турли ставкалари белгиланган турли аҳоли пунктларида жойлашган бир нечта турғун савдо шохобчаларига эга бўлса, унда Маълумотнома-ҳисоб-китобига асосий рақам белгилари устига қўйиладиган қўшимча рақамлар билан белгиланадиган қўшимча устунлар (11, 12, 13 ва ҳ.к.) киритилади.

**) Агар 3-устуннинг "030"-сатри 3-устуннинг "050"-сатридан катта ёки унга тенг бўлса, у ҳолда "060"-сатрда "0" қиймат кўрсатилади.


Изоҳ: ҳисобот чораги учун ЯСТнинг энг кам миқдори чакана савдони амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорлар учун белгиланган қатъий белгиланган солиқ ставкасидан ва йил бошига белгиланган энг кам иш ҳақи миқдоридан келиб чиқиб ҳисоб-китоб қилинади.

Агар чакана савдо корхоналари бир нечта турғун савдо шохобчаларига эга бўлса, ҳисобот даври учун ЯСТнинг энг кам миқдори, ҳисобот даври учун турғун савдо шохобчасининг жойлашган ери бўйича якка тартибдаги тадбиркорлар учун ўрнатилган қатъий белгиланган солиқ ставкаларини қўшиш орқали бутун корхона бўйича ҳисоблаб чиқарилади.

Раҳбар




(имзо)


Бош бухгалтер




(имзо)


М.Ў.






Низомга

2-ИЛОВА



Турғун савдо шохобчалари тўғрисида

МАЪЛУМОТ

Т/р

Турғун савдо шохобчасининг номи


Турғун савдо шохобчасининг

жойлашган ери











га тақдим этилади

(солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органи)


Солиқ тўловчи тўғрисида

МАЪЛУМОТ

1. Юридик шахснинг тўлиқ номи

  

  

             

2. Жойлашган ери


         

3. Давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисида гувоҳнома









           

4. Ташкил этилган сана (кун/ой/йил)












     

5. СТИР












     

6. ХХТУТ












       

7. Телефон:  код






рақам









   

     

Кўрсатилган маълумотларнинг

ишончлилиги ва тўлиқлигини

тасдиқлайман:

    

Давлат солиқ хизмати органининг

масъул ходими томонидан тўлдирилади

Раҳбар:


Мазкур маълумотлар

(кераклигига "V" белгиси қўйилсин)

СТИР












Ф.И.О.





шахсан


почта орқали

Имзо


















варақда тақдим этилган

Бош бухгалтер









СТИР















Ф.И.О.





Имзо



Тақдим этилган сана


















(кун/ой/йил)

Сана












Ф.И.О.



(кун/ой/йил)


Имзо

    





   

     

М.Ў.


Изоҳ: мазкур Маълумот рўйхатдан ўтказиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига икки нусхада тақдим этилади. Давлат солиқ хизмати органи маълумот олинганлиги тўғрисида белги қўяди ва унинг бир нусхасини ариза берувчига қайтариб беради.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 8 апрель, 14-сон, 196-модда