язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Банкротлик/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.12.1996 й. ПФ-1658-сон "Корхоналарнинг банкротлиги тўғрисидаги қонунчиликни амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида"ги Фармони

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН  РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

11.12.1996 й.

N ПФ-1658



КОРХОНАЛАРНИНГ БАНКРОТЛИГИ

ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУНЧИЛИКНИ АМАЛГА

ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикасининг "Банкротлик тўғрисида"ги Қонунини амалга ошириш учун ташкилий-ҳуқуқий ва иқтисодий шарт-шароитларни таъминлаш, корхоналар банкротлигининг олдини олишга, иқтисодий ночор корхоналарга нисбатан банкротлик ва судгача санациялаш тартиб-қоидаларини амалга оширишга қаратилган чора-тадбирларни мувофиқлаштириш, шунингдек кредиторлар ҳамда акциядорларнинг манфаатлари ва мулкий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида:

2. Ҳукумат комиссияси зиммасига қуйидаги вазифалар юклансин:

корхоналарнинг молиявий аҳволини мустаҳкамлашга ва улар банкрот бўлишининг олдини олишга қаратилган давлат сиёсатини ўтказиш;

устав жамғармасида давлат улуши бор, ва (ёки) пул мажбуриятлари бўйича Ўзбекистон Республикаси олдида қарздор бўлган иқтисодий ночор хўжалик юритувчи субъектлар бўйича қарорлар қабул қилиб, банкротлик тартиб-қоидасини жорий этиш ҳақидаги таклифларни хўжалик судига киритиш;

банкротликка олиб келган ғайри қонуний хатти-ҳаракатларни содир этган шахсларнинг жавобгарлигини кўриб чиқиш ва шунга оид қарорлар қабул қилиш;

қарздор корхонага нисбатан санацияни ўтказишнинг асосий принциплари ва тартибини, вакил қилинган органлар ва ташкилотларнинг уни ўтказишда қатнашиш шартларини тасдиқлаш;

корхоналарни санациялашга йўналтириладиган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланилиши устидан назоратни амалга ошириш;

устав жамғармасида давлат улуши бўлган корхоналар банкротлиги тартиб-қоидалари амалга оширилишини назорат қилиш;

устав жамғармасида давлат улуши бўлган иқтисодий ночор корхоналарнинг ишлаб чиқариш қувватларини маълум муддатга тўхтатиб қўйиш ҳақида қарор қабул қилиш, бу қарор кейинчалик Вазирлар Маҳкамасининг қарори ёки фармойиши билан тасдиқланиши шарт.

10. Ўзбекистон Республикасининг Адлия вазирлиги тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддат ичида:

корхоналарни банкротликка олиб келган корхона раҳбарларининг маъмурий-жиноий жавобгарлигини ошириш тўғрисидаги;

ҳозир амалда бўлган қонун ҳужжатларини ушбу Фармонга мувофиқ ҳолга келтириш ҳақидаги таклифларни киритсин.


11. Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда мазкур Фармонни рўёбга чиқариш юзасидан қарор қабул қилсин.


Ўзбекистон Республикаси Президенти                    И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси", 1997 й., 1-сон, 8-модда