язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш/ Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари/ Умумий қоидалар/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.03.2000 й. ПФ-2564-сон "Банк тизимини янада эркинлаштириш ва ислоҳ қилиш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

21.03.2000 й.

N ПФ-2564



БАНК ТИЗИМИНИ

ЯНАДА ЭРКИНЛАШТИРИШ

ВА ИСЛОҲ ҚИЛИШ БОРАСИДАГИ

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Банк тизимини янада эркинлаштириш ва ислоҳ қилиш, тижорат банкларининг мустақиллигини ошириш ҳамда уларни инвестиция жараёнларининг фаол иштирокчиларига айлантириш, деҳқон, фермер хўжаликларини ҳамда кичик бизнес субъектларини кредитлашни кенгайтириш, банкларнинг омонатчилари манфаатларини ҳимоя қилишни кучайтириш, шунингдек банклар билан уларнинг мижозлари ўртасида ўзаро манфаатли шериклик муносабатларини шакллантириш, хорижий банклар билан ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида:

2. Хорижий банкларнинг тажрибасини ҳисобга олган ҳолда ўз сармоясини ва жалб этиладиган маблағлар ҳажмини муттасил кўпайтириб бориш учун барча имкониятлардан фойдаланиш, шунингдек иқтисодиётнинг реал тармоғи, аввало, кичик бизнесни кредитлаш шакллари, турлари ва миқдорларини кенгайтириш тижорат банкларининг энг муҳим вазифалари деб ҳисоблансин.

Кичик бизнеснинг ривожланишини кредитлашга йўналтириладиган ўз маблағларини кўпайтириш борасида тижорат банкларининг фаолиятини рағбатлантириш мақсадида:

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2000 йил 1 апрелидан бошлаб Марказий банкнинг ўзгарувчан қайта молиялаш ставкасини белгилаш механизмини жорий этиш, уни инфляция даражасининг суръати, пул бозоридаги талаб ва таклифдан келиб чиққан ҳолда ой сайин ўзгартириб бориш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин;

Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси суръатини ҳисобга олган ҳолда тижорат банкларига ишлаб чиқариш микрофирмалари, кичик корхоналарига бериладиган кредитлар бўйича фоиз ставкаларини камайтириш тавсия этилсин;

тижорат банклари томонидан жисмоний шахсларнинг жалб этиладиган муддатли омонатлари (депозитлари) бўйича Марказий банкнинг қайта молиялаш бўйича амалдаги ставкасининг камида 75 фоизи миқдорида, жисмоний шахсларнинг депозитлари бўйича эса камида 50 фоизи миқдорида фоиз ставкаларини белгилашлари мақсадга мувофиқ деб ҳисоблансин, бунда ўз вақтида жалб этилган депозитлар бўйича депозит битимининг амал қиладиган бутун муддати мобайнида ўзгармас фоиз ставкалари сақлаб қолиниши лозим.


3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва тижорат банкларига бир ой муддатда қуйидагилар тавсия этилсин:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда тижорат банклари томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг бўш маблағлари, шунингдек хорижий банклар ва молия институтларининг маблағлари қўшимча равишда жалб этилишини рағбатлантиришга оид таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш;

тижорат банкларининг ишлаб чиқариш микрофирмалари, кичик ва ўрта корхоналарини кредитлашга йўналтириладиган ўз маблағларини кўпайтиришни рағбатлантириш мақсадида тижорат банкларининг Марказий банкдаги заҳираларидан омилкорлик билан ҳамда оқилона фойдаланиш механизмини ишлаб чиқиб, жорий этиш;

Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки, Молия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда, жаҳон тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, республикада тажриба тариқасида тижорат банкларининг ишончлилиги ва ликвидлиги даражасини рейтинг усулида баҳолашни жорий этиш таклифини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


4. Ўзбекстон Банклари уюшмаси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, ташки иқтисодий фаолият Миллий банки, Молия вазирлиги, халқаро молия ташкилотлари ва хорижий банкларнинг республикадаги ваколатхоналари билан биргаликда уч ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига банк ва молиявий хизматлар кўрсатиш бўйича халқаро Марказни ташкил этиш тўғрисида таклифлар киритсин.

Қуйидагилар Марказ фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгилансин:

молия ва пул бозорларининг талаб ва таклифларини ўрганиш, пул муомаласининг, миллий валюта барқарорлигининг, молия-банк тизимини янада ривожлантиришнинг долзарб муаммолари бўйича тадқиқотлар ўтказиш;

молия-банк тизимини ислоҳ қилиш сиёсатинн такомиллаштириш, унинг кўпрок очиқ-ойдинлигини таъминлаш, иқтисодиётда тўловлар ва ҳисоб-китоблар механизмини мустаҳкамлаш, валюта сиёсатини эркинлаштириш, республикада энг қулай инвестиция муҳитини шакллантириш масалалари юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш;

банклар ва молия институтларининг халқаро мустақил аудити натижалари асосида ишончлилик, ликвидлик, даромадлилик кўрсаткичлари бўйича уларнинг мунтазам рейтинг баҳоси бериб-борилишини ташкил қилиш;

хорижий компаниялар ва банкларга Ўзбекистон иқтисодиёти тармоқларини инвестициялаш ҳамда уларнинг республика молия-банк тизимини ривожлантиришда иштирок этиш имкониятлари ва истиқболлари бўйича маслаҳат хизматлари кўрсатиш.


5. Тижорат банкларига аҳолидан, деҳқон ва фермер хўжаликларидан қишлоқ хўжалик маҳсулотлари харид қилувчи тайёрлов ташкилотларига маҳсулот топширувчилар билан ҳисоб-китоб қилиш учун тузилган шартномаларда кўзда тутилган нархларга ва етказиб бериш муддатларига мувофиқ улардан амалда харид қилинган маҳсулот ҳажмининг 100 фоизи миқдорида нақд пул маблағлари беришга ижозат этилсин.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Молия вазирлиги, қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, бошқа тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ҳафта муддатда тижорат банклари томонидан тайёрлов ташкилотларига нақд пул маблағларини бериш ҳамда улардан қишлоқ хўжалик маҳсулотларини тайёрлашнинг ўзига хос жиҳатларини ҳисобга олган ҳолда аҳолидан, деҳқон ва фермер хўжаликларидан харид қилинадиган шундай маҳсулотлар учун ҳисоб-китоб қилишда фойдаланиш тартибини ишлаб чиқиб, тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

7. Тижорат банклари аҳолидан дастлабки омонатни қабул қилган банк филиали қаерда жойлашганидан қатъий назар шу банкнинг барча филиаллари томонидан аҳолининг омонатлари бўйича мижознинг биринчи талабига кўра нақд пул маблағлари чекланмаган тарзда берилишини таъминласинлар.


8. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Молия вазирлигининг Ўзбекистон Банклари уюшмасининг "Омонат ҳимоя" суғурта Жамғармаси негизида аҳоли жамғармалари жамоа суғурта Жамғармасини тузиб, унинг устав сармоясини 500 миллион сўмга қадар етказиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

Қуйидагилар аҳоли омонатлари жамоа суғурта Жамғармасининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

аҳолининг банк ва молия тизимига ишончини ошириш;

омилкор ва самарали суғурта тизимларини ишлаб чиқиб, жорий этиш негизида банкларнинг аҳоли омонатлари бўйича жавобгарлигининг етарли суғурта ҳимоясини таъминлаш;

маблағларни ишончли юқори ликвидли давлат ва корпоратив қимматли қоғозлар ҳамда банк депозитларига сармоялашнинг энг мақбул стратегиясини амалга ошириш.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки, Ўзбекистон Банклари уюшмаси бир ой муддатда аҳоли омонатлари жамоа суғурта Жамғармасининг сармоясини шакллантириш тартиби ва фаолиятини белгилаб берувчи меъерий ҳужжатларини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиб, бунда жамоа суғурта Жамғармаси "Омонат ҳимоя" суғурта жамғармасининг маблағлари ҳамда тижорат банкларининг қўшимча бадаллари ҳисобига қонунчиликда белгиланган тартибда тузилишини белгилаб қўйсинлар.


9. Қуйидагилар белгилансин:

банк активлари, шу жумладан кредитлар портфелини шакллантириш билан боғлиқ таваккалчиликлар тадбиркорликка оид таваккалликка тааллуқли бўлиб, уларни бошқариш тижорат банки раҳбариятининг ваколатига киради. Тижорат банкларининг таваккалчиликларини бошқариш устидан назоратни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки амалга оширади;

тижорат банкларидаги омонатларга жисмоний шахслар томонидан қўйиладиган маблағларнинг манбалари декларация қилинмайди.


10 Вазирликлар ва идopaлap, маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органлари раҳбарларининг тижорат банклари ва уларнинг филиаллари фаолиятига, шу жумладан филиалларнинг раҳбар ходимларини тайинлашга аралашишлари, банк маблағлари ҳисобидан турли хил тўловлар ва бадалларни талаб қилишлари ман этилсин;

назорат қилувчи ва ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларнинг банк-кредит портфели ва активларини шакллантириш билан боғлиқ тадбиркорлик таваккалчиликларини бошқариш бўйича банкларнинг фаолиятига аралашишлари тақиқлансин.


11. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Молия вазирлиги Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда амалдаги қонунчиликка ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.


12. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддатда мазкур Фармоннинг ижроси юзасидан қарор қабул қилсин.

13. Ушбу Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Б.С. Ҳамидов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Раиси Ф.М. Муллажонов зиммаларига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                 И. Каримов