Внимание!
NB! Мазкур Конун ЎзР 19.01.2024 й. ЎРК-900-сон Конунига мувофик 2024 йил июль ойида ўз кучини йўкотади.
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Транспорт /Ўзбекистон Республикасининг 10.04.2013 й. ЎРҚ-348-сон "Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 07.11.2012 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 28.03.2013 й. маъқулланган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ
ҚОНУНИ
10.04.2013 й.
N ЎРҚ-348
"ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ХАВФСИЗЛИГИ
ТЎҒРИСИДА"ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ҚОНУНИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР
КИРИТИШ ҲАҚИДА
Қонунчилик палатаси томонидан 2012 йил 7 ноябрда қабул қилинган
Сенат томонидан 2013 йил 28 мартда маъқулланган
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 19 августда қабул қилинган "Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида"ги 818-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, N 9, 215-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 4, 157-модда; 2007 йил, N 4, 155-модда) ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири тасдиқлансин (илова қилинади).
2-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
3-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. Каримов
“Халқ сўзи”, 2013 йил 11 апрель
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2013 йил 15 апрель, 15-сон, 197-модда
"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси",
2013 йил, 4-сон, 94-модда