язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Ахборот, ахборотлаштириш ва алоқа соҳасидаги бошқарув ва назорат/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.09.2002 й. 328-сон "Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида бошқарувни ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.09.2002 й.

N 328



АЛОҚА ВА АХБОРОТЛАШТИРИШ

СОҲАСИДА БОШҚАРУВНИ ТАШКИЛ

ЭТИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Компьютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш тўғрисида" 2002 йил 30 майдаги ПФ-3080-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида фаолиятни ташкил этиш ва такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. Белгилансинки, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ҳамда Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси тегишли равишда Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлигининг ҳамда Почта ва телекоммуникацияларни ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасининг ҳуқуқий ворислари ҳисобланади.


3. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги томонидан чет эл ҳамда мамлакатимиз компьютер ва ахборот компаниялари билан биргаликда Компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ҳамда жорий этиш маркази ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


4. Компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ҳамда жорий этиш маркази 2005 йил 1 январгача унинг асосий фаолияти бўйича солиқларнинг барча турларини, йиғимларни тўлашдан ва давлат мақсадли жамғармаларига ажратмалардан истисно тариқасида озод қилинсин, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ҳамда Республика йўл жамғармасига ажратмалар бундан мустасно.

Белгилансинки, бунда бўшаётган маблағлар Компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ҳамда жорий этиш марказининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга йўналтирилади.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси бўшаётган маблағларнинг Компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ҳамда жорий этиш маркази томонидан мақсадли фойдаланилиши устидан қатъий назоратни таъминласинлар.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги тўғрисидаги ҳамда Почта ва телекоммуникацияларни ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 1997 йил 28 августдаги 420-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                      И. Каримов

"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2002 й., 9-сон, 53-модда.