ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Маҳсулот сифати. Стандартлаштириш. Сертификатлаштириш. Метрология /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.04.2013 й. 108-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиботини соддалаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2004 йил 6 июлдаги 318-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.04.2013 й.

N 108


ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"МАҲСУЛОТЛАРНИ СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ

ТАРТИБОТИНИ СОДДАЛАШТИРИШГА ДОИР

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА"

2004 ЙИЛ 6 ИЮЛДАГИ 318-СОН ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА



Сертификатлаштириш бўйича аккредитация қилинган органлар ва синов лабораториялари томонидан амалга ошириладиган ишлар ва хизматларни нарх юзасидан бошқаришни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиботини соддалаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2004 йил 6 июлдаги 318-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 йил, 7-сон, 63-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. "Ўзстандарт" агентлиги Вазирлар Маҳкамасининг "Сертификатлаштириш тартиботларини ва сифат менежменти тизимларини жорий этишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2011 йил 28 апрелдаги 122-сон қарори талабларига мувофиқ Молия вазирлиги билан келишган ҳолда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Миллий сертификатлаштириш тизимида ишлар ва хизматларга ҳақ тўлаш қоидаларини белгиланган тартибда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари У.У. Розуқулов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 19 апрелдаги

108-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Маҳсулотларни

сертификатлаштириш тартиботини соддалаштиришга

доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2004 йил

6 июлдаги 318-сон қарорига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. 3-банднинг тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин.


2. 4-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомда (1-илова):


а) 29-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"29. Лаборатория синовларини ўтказганлик, мувофиқлик сертификатини расмийлаштирганлик ва берганлик учун тўлов тартиби, ариза берувчига мувофиқлик белгисини қўллаш ҳуқуқи берилганлиги учун бирйўла тўланадиган бир марталик йиғимлар миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда "Ўзстандарт" агентлиги томонидан белгиланади";


б) 34-банддан "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан келишилган" сўзлари чиқариб ташлансин.




"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 29 апрель, 17-сон, 225-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2013 йил, 4-сон, 27-модда






























Время: 0.1904
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск