язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қишлоқ ва сув хўжалиги/ Агротехник, ирригация ва мелиорация ишлари/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.04.2013 й. ПҚ-1958-сон "2013-2017 йиллар даврида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

19.04.2013 й.

N ПҚ-1958



2013-2017 ЙИЛЛАР ДАВРИДА СУҒОРИЛАДИГАН

ЕРЛАРНИНГ МЕЛИОРАТИВ ҲОЛАТИНИ ЯНАДА

ЯХШИЛАШ ВА СУВ РЕСУРСЛАРИДАН ОҚИЛОНА

ФОЙДАЛАНИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш, мелиорация ва ирригация объектлари тармоғини ривожлантириш, сув ресурсларидан оқилона ва тежамкорлик билан фойдаланиш, бунинг асосида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг барқарор ишлашини таъминлаш, ерларнинг унумдорлигини ошириш ҳамда қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини кўпайтириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда ишлаб чиқилган қуйидагиларни ўз ичига олган 2013-2017 йиллар даврида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш Давлат дастури маъқуллансин:

2013-2017 йиллар даврида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар комплекси 1-иловага* мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган 2013-2017 йиллар даврида суғориладиган ерларни мелиоратив яхшилаш бўйича ишларнинг прогноз параметрлари 2-иловага* мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан марказлаштирилган инвестициялар ҳисобига молиялаштириладиган 2013-2017 йиллар даврида ирригация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш прогноз параметрлари 3-иловага* мувофиқ;

сув истеъмолчилари ва фермер хўжаликлари уюшмаларининг маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган 2013-2017 йиллар даврида суғориш тармоқларини таъмирлаш ва тиклаш прогноз параметрлари 4-иловага* мувофиқ;

қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг кредит маблағлари ва ўз маблағлари ҳисобидан 2013-2017 йиллар даврида томчилатиб суғориш тизимини жорий этишнинг прогноз параметрлари 5-иловага* мувофиқ.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари бир ой муддатда 2013-2017 йиллар даврида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланишнинг ҳудудий дастурларини ишлаб чиқсин ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасини бошқариш департаменти билан келишилган ҳолда тасдиқласин.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, бошқа ижрочи вазирликлар ҳамда идоралар раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва туманлар ҳокимлари зиммасига мазкур қарор билан тасдиқланган суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланишнинг Давлат дастури ҳамда ҳудудий дастурларини сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети ва Инвестиция дастурининг ҳар йиллик лойиҳаларини шакллантиришда 2013-2017 йиллар даврида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланишнинг Давлат дастурига киритилган чора-тадбирларни амалга ошириш учун белгиланган тартибда маблағлар ажратишни назарда тутсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг "Сувқурилишинвест" ДУКнинг ваколатлари ва вазифаларини кенгайтириш зарур деб ҳисоблансин ва уларнинг зиммасига давлат капитал қўйилмалари ҳисобидан амалга ошириладиган ирригация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш, туманлараро ва хўжаликлараро коллекторлар ҳамда бошқа мелиорация объектларини таъмирлаш ва тиклаш бўйича буюртмачи вазифалари юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда икки ой муддатда ушбу ўзгаришлар амалга оширилишини таъминласин, ваколатлар ва вазифаларни аниқ белгилаган ҳолда Қурилаётган корхоналар бирлашган дирекцияси тўғрисидаги намунавий низомни ўрнатилган тартибда тасдиқласин, уларга юклатилган вазифалар ва минтақа ерларининг мелиоратив ҳолатини ҳисобга олган ҳолда унинг тузилмаси ва ходимлар сонини тартибга солсин.


5. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2013 йилнинг 1 майидан бошлаб мева-сабзавотчилик, узумчилик ва полиз маҳсулотларини етиштириш учун ер участкаларини бериш бўйича ижро этувчи ҳокимият органлари билан қишлоқ хўжалик товар ишлаб чиқарувчилари ўртасида тузиладиган ижара шартномаларида, қоида тариқасида, қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан томчилатиб суғориш тизимини ва сув тежайдиган бошқа суғориш технологияларини жорий этиш бўйича инвестиция мажбуриятларини олиш назарда тутилади.


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги бир ой муддатда 2013-2014 йилларда, тажриба тариқасида, қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан томчилатиб суғориш тизими жорий этилишини рағбатлантириш механизми бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси Кенгаши (З.Т. Мирзаев) қуйидагиларни таъминласин:

суғориладиган ерларни мелиоратив яхшилаш ва сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш бўйича лойиҳаларнинг ҳар йилги рўйхати шакллантирилиши ва тасдиқланишини, зарур ҳолларда, мазкур қарор билан тасдиқланган Давлат дастурида назарда тутилган умумий параметрлар доирасида уларга йил давомида ўзгартиш ва қўшимчалар киритилишини;

Давлат дастурининг тасдиқланган параметрлари амалга оширилиши тўғрисида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият ҳамда бошқа ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботларини ҳар чоракда тинглаган ҳолда, Давлат дастурида назарда тутилган чора-тадбирларни амалда рўёбга чиқариш бўйича фаолияти самарали мониторинг қилиниши ва мувофиқлаштирилишини таъминласин.

10. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


11. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                         И. Каримов



*) 1 - 5-иловалар рус тилидаги матнда берилган.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 29 апрель, 17-сон, 223-модда