язык интерфейса
Комментарий к документу - NB! Мазкур Карорга 2020 йил 1 сентябрдан киритиладиган ўзгартиришларни ЎзР ВМ 06.04.2017 й. 187-сон Карорига каранг

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Таълим. Фан. Маданият/ Таълим/ Олий таълим (бакалавриат, магистратура)/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.05.2013 й. 124-сон "Узлуксиз таълим тизимининг чет тиллар бўйича давлат таълим стандартини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.05.2013 й.

N 124


УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ ТИЗИМИНИНГ

ЧЕТ ТИЛЛАР БЎЙИЧА ДАВЛАТ ТАЪЛИМ

СТАНДАРТИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 10 декабрдаги ПҚ-1875-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Узлуксиз таълим тизимининг чет тиллар бўйича давлат таълим стандарти "Чет тиллари бўйича таълимнинг барча босқичлари битирувчиларининг тайёргарлик даражасига қўйиладиган талаблар" 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Узлуксиз таълим тизимининг чет тиллар бўйича давлат таълим стандарти "Чет тиллари бўйича таълимнинг барча босқичлари битирувчиларининг тайёргарлик даражасига қўйиладиган талаблар" 2013 - 2014 ўқув йилидан бошлаб босқичма-босқич амалиётга жорий этилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


3. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўз идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 8 майдаги

124-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 16 августдаги 390-сон қарори билан тасдиқланган Умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартида:


а) "Умумий ўрта таълим давлат таълим стандартининг таянч ўқув режаси" бўлими ва унга илова қилинган жадвал қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Умумий ўрта таълим давлат таълим стандартининг

таянч ўқув режаси


Умумий ўрта таълим муассасалари учун таянч ўқув режаси давлат таълим стандартининг таркибий қисми бўлиб, таълим соҳаларини меъёрлашга асос бўладиган давлат ҳужжатидир (жадвал). Таянч ўқув режаси ўқув фани бўйича бериладиган таълим мазмунини ўқувчига етказиш учун ажратилган ўқув соатларининг энг кам ҳажмдаги миқдорини ифодалайди. У ҳар бир синфда муайян ўқув фани бўйича давлат таълим стандартларига мувофиқ бериладиган таълим мазмунини аниқлашга асос бўлади:

  

Т/р

Ўқув фанлари


Синфлар


Ҳафталик

умумий

соат

1

2

3

4

5

6

7

8

9

Давлат ихтиёридаги соатлар

22

24

26

26

30

32

33

34

35

262

1.

Она тили ва адабиёт

8

8

10

10

9

7

5

5

5

67

2.

Ўзбек тили/рус тили


2

2

2

2

2

2

2

2

16

3.

Чет тили*

2

2

2

2

3

3

3

3

3

23

4.

Тарих





2

2

3

3

3

13

5.

Давлат ва ҳуқуқ асослари








1

1

2

6.

Иқтисодий билим асослари








1

1

2

7.

Математика

5

5

5

5

5

5

5

5

5

45

8.

Информатика








1

2

3

9.

Физика






2

2

2

2

8

10.

Кимё







2

2

2

6

11.

Биология





1

2

2

2

2

9

12.

Табииёт ва география

1

1

1

1

1

2

2

2

2

13

13.

Одобнома

1

1

1

1






4

Ватан туйғуси





1

1




2

Миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари







1

1

1

3

14.

Мусиқа маданияти

1

1

1

1

1

1

1



7

15.

Тасвирий санъат

1

1

1

1

1

1

1



7

16.

Чизмачилик








1

1

2

17.

Меҳнат

1

1

1

1

2

2

2

1

1

12

18.

Жисмоний тарбия

2

2

2

2

2

2

2

2

2

18


Мактаб ихтиёридаги соатлар

0,5




0,5

0,5

1

0,5

2

5


Умумий соатлар

22,5

24

26

26

30,5

32,5

34

34,5

37

267


Амалий меҳнат машғулоти (кун ҳисобида)





6

6

10

16



   

*) "Чет тили" ўқув фани босқичма-босқич 2013 - 2014 ўқув йилидан 1-синфда, 2014 - 2015 ўқув йилидан 2-синфда, 2015 - 2016 ўқув йилидан 3-синфда ва 2016 - 2017 ўқув йилидан 4-синфда жорий этилади.";



б) "Ўқувчиларнинг тайёргарлик даражасига қўйиладиган мажбурий минимал талаблар" бўлимининг "1 - 4-синфлар" кичик бўлимига қуйидаги мазмундаги 6-банд қўшилсин:


"6. Чет тиллар


Бошланғич синф ўқувчиларининг тайёргарлик даражасига қўйиладиган мажбурий минимал талаблар


Лингвистик компетенция


а) Нутқий компетенция (А1)

Тинглаб тушуниш:

содда йўриқномаларни тушуна олади ва уларга амал қила олади;

содда саволлар ва гапларни тушуна олади;

содда шеърлар, ҳикоялар, қўшиқларни тушуна олади;

таниш контекстларда содда аутентик нутқни тушуна олади.

Гапириш:

Диалог: маълумот сўрай олади ва маълумот бера олади;

ёрдам сўраб мурожаат қила олади;

содда савол-жавоб қила олади.

Монолог:

яшаш жойи, оила, дўстлари ва танишлари ҳақида гапира олади;

ўзини таништира олади, ёқтирган ва ёқтирмаган нарсалари ҳақида гапира олади;

таниш мавзуда жуда қисқа тақдимотлар қила олади.

Ўқиш:

таниш мавзулардаги маълумот берувчи матнларнинг асосий мазмунини тушуна олади;

жой ёки инсонлар тасвирланган қисқача матнни (зарур ҳолларда кўргазмалардан фойдаланган ҳолда) тушуна олади;

содда хабарларни (масалан, оддий хатлар, электрон хатлар) тушуна олади;

содда ёзма йўриқнома ёки кўрсатмаларни тушуна олади ва уларга амал қила олади.

Ёзиш:

шахсий содда хабарларни ёза олади (табриклар, қайдлар, электрон хатлар);

шахсий маълумотлар (исм-шариф, яшаш манзили ва ҳоказо) билан содда анкетани тўлдира олади;

содда шеър ва ҳикоялар ёза олади.

б) Тил компетенцияси (А1)

Фонетик компетенция:

чет тилининг барча товушларини аниқ талаффуз эта олади;

сўз ва гап урғусини тўғри қўя олади;

коммуникатив вазиятларда интонация моделларини фарқлай билади ва улардан фойдалана олади.

Лексик компетенция:

ўзлаштирилган лексик воситаларни контекст (матн)да қўллай олади;

мавзуга оид содда сўзларни коммуникатив вазиятларда қўллай олади;

баъзи байналминал сўзлар ва турдош сўзларни фарқлай олади ҳамда уларни қўллай олади.

Грамматик компетенция:

коммуникатив вазиятларда содда грамматик ва синтактик тузилмаларни қўллай олади;

сўз ва сўз бирикмаларини "ва" боғловчиси билан боғлай олади;

феъл шакллари ва содда пайт равишдошларидан фойдаланган ҳолда гапларни тўғри баён қила олади, ҳикоялар ҳамда воқеаларни тўғри кетма-кетликда гапира олади.";



3) "5 - 9-синфлар" кичик бўлимининг 5-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"5. Чет тиллар


Умумий ўрта таълимнинг 5 - 9-синф ўқувчиларининг тайёргарлик даражасига қўйиладиган мажбурий минимал талаблар:


Лингвистик компетенция


а) Нутқий компетенция (А2 ва А2+)

Тинглаб тушуниш:

(А2) ўз эҳтиёжлари ва қизиқишларига бевосита боғлиқ бўлган гап ва ибораларни тушуна олади;

бирор ерга бориш бўйича содда йўриқномаларни тушуна олади;

содда хабарлар ва эълонлардаги асосий маъноларни тушуна олади.

(А2+) кундалик мавзулардаги тасмага ёзилган парчалардан муҳим маълумотларни тушуна олади;

муҳокама этилаётган масаланинг асосий мавзусини аниқлай олади.

Гапириш:

Диалог:

(А2) тўғри маълумот ола билади ва бера олади;

саломлаша олади ва мурожаат қила олади, таклиф, тавсия қила олади ва таклифга жавоб бера олади, узр сўрашнинг содда кундалик шаклларини ишлата олади;

қисқа мулоқотда иштирок эта олади;

содда иборалардан фойдаланиб таниш мавзуда ўз фикрини ифода эта олади;

содда юмушлар (чипталар сотиб олиш, харид қилиш, ошхонада таом буюра олиш)ни амалга ошира олади;

тушунмаганлигини билдира олади.

(А2+) Оммавий вазиятларда одамлар билан мулоқотга кириша олади;

қисқа суҳбатларда ўз режалари ҳақида муаммосиз иштирок эта олади (масалан, кечқурун ёки дам олиш кунлари режалари бўйича);

кундалик ҳаётга оид ўзи қизиққан ёки ўзига бевосита алоқадор мавзуларда қисқа суҳбатларда иштирок эта олади;

олдиндан режалаштирилган кундалик суҳбатларда маълум мавзуларда савол-жавоб қила олади, фикр ва маълумот алмаша олади;

бошқалар фикрига қўшилиш ёки қўшилмасликни ифодалай олади;

чет тилида маълумот, йўриқномалар ва бошқалар юзасидан тегишли жавобларни қайтара олади (масалан, кўчада ўрганилаётган тил соҳиби бўлган сўзлашувчи мурожаат қилганда);

маълумотни аниқлаштириш ёки такрорлашни илтимос қила олади.

Монолог:

(А2) одамлар, яшаш ёки иш жойи шароитлари, кундалик ишлар, ёқтирган/ёқтирмаган нарсалар ва бошқаларни содда қилиб тасвирлай олади ёки тақдимот қила олади;

содда иборалар билан одамлар, жойлар ва буюмларни тасвирлай олади.

(А2+) Таниш мавзуда қисқа тақдимот қила олади;

нимани ёқтириши ёки ёқтирмаслигини тушунтира олади;

тадбир ёки воқеа-ҳодиса ҳақида қисқа маълумот бера олади;

режалар, тадбирлар, одатлар ва тажрибаларни тасвирлай олади;

содда иборалар билан предметлар ва ўзига тегишли нарсаларни қиёслай олади.

Ўқиш:

(А2) жуда қисқа содда аутентик ва ярим-аутентик матнларни тушуна олади;

қисқа шахсий содда хабарлар ва хатларни тушуна олади;

жамоат жойларидаги умумий белгилар ва эълонларни тушуна олади;

содда ёзма кўрсатмаларни тушуна олади;

рўйхатлар, веб сайтлар, қўлланмалар ва бошқалардаги махсус маълумотларни қидириб топа олади.

(А2+) расмий хатларнинг асосий турларини тушуна олади (масалан, тасдиқлаш хати каби);

оммавий ахборот воситаларида чоп этилган қисқа хабар ва кичик мақолаларни тушуна олади;

товарлар ва асбоб-ускуналарни ишлатиш бўйича йўриқномаларни тушуна олади ва уларга амал қила олади;

фактларга асосланган матнларда, масалан брошюралар, рекламалар, газета эълонларидан махсус маълумотларни топа олади;

баъзи нотаниш сўзларнинг маъносини контекстга қараб аниқлай олади.

Ёзиш:

(А2) содда қисқа хат ва хабарлар ёза олади (масалан, миннатдорчилик билдириш хатлари, узр сўраш хатлари);

анкетани турли шахсий маълумотлар билан тўлдира олади (исм-шарифи, манзили, телефон рақами, миллати, ота-онаси билан уланиш ҳақида маълумотлар ва ҳоказо);

кундалик турмуш ҳақида ёза олади;

содда биография ёза олади;

содда шеърлар ёза олади.

(А2+) Тадбирлар ва шахсий тажрибаларни тасвирлаб ёза олади;

оғзаки хабарни тушунарли қилиб ёза олади;

б) Тил компетенцияси (А2 ва А2+)

Фонетик компетенция:

чет тилининг барча товушларини аниқ талаффуз қила олади;

сўз ва гап урғусидан тўғри фойдалана олади;

коммуникатив вазиятларда интонация моделларидан тўғри фойдалана олади ва уларни фарқлай олади.

Лексик компетенция:

ўзлаштирилган лексик бирликларни контекстда қўллай олади;

мавзуга оид содда сўзларни коммуникатив вазиятларда қўллай олади;

баъзи байналминал ва ўзлашган сўзларни таний олади ва уларни қўллай олади;

сўз ясашнинг турли йўлларини фарқлай олади (қўшма сўзлар, префикслар ва суффикслар).

Грамматик компетенция:

коммуникатив вазиятларда асосий грамматик ва синтактик тузилмаларни қўллай олади;

сўз бирикмалари ва қўшма гапларни "аммо", "ва", "чунки" каби содда боғловчилар билан боғлай олади;

феъл шакллари ва содда пайт равишларидан фойдаланган ҳолда баён қила олади ва ҳикояларни гапириб беришда воқеаларни тўғри кетма-кетликда ифодалай олади.".



2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида" 2000 йил 16 октябрдаги 400-сон қарорида:


а) 1-иловада:


II бўлим 2.5-бандининг 2.5.3 - 2.5.6-кичик бандлари қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"2.5.3. Таянч ўқув режаларида умумий 4470 соатдан 80 соати таълим муассасаси педагогик кенгаши қарорига асосан ўқув фанларини ўқитишга ажратилади.

2.5.4. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчиларининг умумий ҳафталик юкламалари 54 соатни, шундан 36 - 38 соати аудитория юкламаси ва 18 - 16 соат мустақил ишни ташкил этади.

Барча ўқув машғулотлари учун икки академик ўқув соати давомийлиги 80 дақиқа этиб белгиланади.

2.5.5. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг педагогик кенгашларига ишчи ўқув режаларини тузишда намунавий ўқув режалари асосида умумий соатлар ҳажми доирасида айрим бўлимлар учун ажратилган соатлар миқдорига ўзгартириш ҳуқуқи берилади.

Ўқув машғулотларини ўтказиш учун етарли хоналарга эга бўлган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида қуйидаги ҳолларда гуруҳларни иккита кичик гуруҳга бўлиб ўқитишга рухсат этилади:

таълим рус тилида олиб борилмайдиган гуруҳларда рус тили;

таълим ўзбек тилида олиб борилмайдиган гуруҳларда ўзбек тили;

хорижий тил;

информатика ва ахборот технологиялари фанининг амалий машғулотлари;

жисмоний тарбия (ҳар бир гуруҳда камида 15 нафар йигит ва қиз бўлганда) машғулотларини.

Касб-ҳунар коллежларининг манфаатдор вазирлик ва идоралар томонидан келишувдан ўтказилиб тасдиқланган намунавий ўқув режалари асосида тиббиёт, таълим (мусиқа ходими), маданият, спорт, тасвирий, амалий ва дизайн санъати йўналишлари бўйича махсус мутахассислик фанларининг амалий машғулотлари кичик гуруҳларда бўлиб ўқитилади. Бунда тегишли харажатларни молиялаштириш давлат бюджетида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари харажатлари учун кўзда тутилган маблағлар доирасида амалга оширилади.

Бошқа фанлар бўйича гуруҳларни кичик гуруҳларга бўлиб ўқитиш (ўқув амалиёти бундан мустасно) тақиқланади.

Касб-ҳунар коллежларида ўқув амалиётининг кичик гуруҳларга бўлиб ўқитилиши ишлаб чиқариш таълими устаси лавозимини киритиш меъёри доирасида амалга оширилади.

2.5.6. Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари учун таянч ўқув режаларининг тузилиши 1 - 4-жадвалларда келтирилган.


1-жадвал


Академик лицейлар учун таянч

ЎҚУВ РЕЖАСИ

N

Фанлар


Соатлар

сони


Умумий юкламага

нисбатан фоиз

ҳисобида


I.

Умумтаълим фанлари


2010

45,0

II.

Чуқурлаштирилиб ўқитиладиган фанлар (Таълим йўналишлари бўйича)


1680

37,6

III.

Қўшимча чуқурлаштирилиб ўқитиладиган фанлар (рус (ўзбек), хорижий тиллар, информатика ва ахборот технологиялари ва махсус фанлар)


628

14,0


Таълим муассасаси ихтиёридаги соат


80

1,8


Давлат аттестацияси


72

1,6


ҲАММАСИ:


4470

100

Изоҳ: Академик лицейлар таянч ўқув режасига ажратилган умумий соатлар миқдори доирасида (4470) намунавий ўқув режаларини ишлаб чиқишда иккинчи ва учинчи бўлимларга ажратилган соатлар миқдорини 20% гача ўзгартириш киритиш мумкин.



2-жадвал



Касб-ҳунар коллежлари учун таянч

ЎҚУВ РЕЖАСИ

Т/р

Фанлар


Соатлар

сони


Умумий юкламага

нисбатан фоиз

ҳисобида


I.

Умумтаълим фанлари


2010

45,0

II.

Касбий таълим фанлари


1000

22,3

III.

Ўқув амалиёти


660

14,8

IV.

Ишлаб чиқариш амалиёти


648

14,5


Таълим муассасаси ихтиёридаги соат


80

1,8


Давлат аттестацияси


72

1,6


ҲАММАСИ:


4400

100

Изоҳ: Касб-ҳунар коллежлари таянч ўқув режасига ажратилган умумий соатлар миқдори доирасида (4470) намунавий ўқув режаларини ишлаб чиқишда тайёрлов йўналишлари, касблар ва ихтисосликларнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда касбий таълим фанлари, ўқув ва ишлаб чиқариш амалиёти бўлимларига ажратилган соатлар миқдорига 20% гача ўзгартириш киритиш мумкин.



3-жадвал



Академик лицейлар ўқув режаси


Ўқув жараёни графиги


Ўқиш муддати: 3 йил

Курс


1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15

16

17



18

19

I



















Т

Т



II



















Т

Т



III



















Т

Т



Жадвалнинг давоми

Курс


20

21

22

23

24

25

26

27

28

29

30

31

32

33

34

35

36

37

38

39

40

I























II























III





















Д

Д



Назарий ва амалий таълим

Т

Таътил

Д

Давлат аттестацияси

Ўқув жараёни режаси

N

Ўқув фанлари


Жами

соатлар


Соатларнинг курслар

бўйича тақсимоти


1


2


3


I.

Умумтаълим фанлари

1.

Нутқ маданияти ва давлат тилида иш юритиш


40

-

40

-

2.

Она тили ва адабиёт


120

120

-

-

3.

Хорижий тиллар


250

100

70

80

4.

Рус (ўзбек) тили


120

80

40


5.

Тарих


160

80

60

20

6.

Математика


190

120

50

20

7.

Информатика ва ахборот технологиялари


130

80

50

-

8.

Физика. Астрономия


190

140

50

-

9.

Кимё


80

80

-

-

10.

Биология


80

80

-

-

11.

Амалий география


40

40

-

-

12.

Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик


140

-

60

80

13.

Жисмоний тарбия


160

80

40

40

14.

Маънавият асослари


40

40

-

-

15.

Фалсафий фанлар:

- Шахс ва жамият

- Диншунослик

- Эстетика


80

-

-

30

-

20

-

30

-

-

16.

Оила психологияси


30

-

-

30

17.

Ҳуқуқшунослик


40

40

-

-

18.

Ўзбекистон Конституцияси


40

40

-

-

19.

Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар


40

-

-

40

20.

Иқтисодиёт асослари


40

40

-

-


Жами:


2010

1190

480

340

II.

Чуқурлаштирилиб ўқитиладиган фанлар (Таълим йўналишлари бўйича)


Жами:


1680

220

840

620

III.

Қўшимча чуқурлаштирилиб ўқитиладиган фанлар

(рус (ўзбек), хорижий тиллар, информатика ва ахборот

технологиялари ва махсус фанлар)


Жами:


628

50

150

428


Давлат аттестацияси


72

-

-

72


Ҳафталик юклама



36 - 38

36 - 38

36 - 38


Таълим муассасаси ихтиёридаги соат


80

30

20

30


ҲАММАСИ:


4470

1490

1490

1490

Изоҳ: Намунавий ўқув режаларини ишлаб чиқишда таълим йўналишларининг хусусиятларидан келиб чиқиб, ҳафталик ўқув юкламаси соатларини мослаштириш учун умумтаълим фанларига ажратилган соатлар миқдорини 10 соатгача ўзгартириш мумкин.



4-жадвал


Касб-ҳунар коллежлари ўқув режаси


Ўқув жараёни графиги


Ўқиш муддати: 3 йил

Курс


1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15

16

17



18

19

I



















Т

Т



II



















Т

Т



III



















Т

Т



Жадвалнинг давоми

Курс


20

21

22

23

24

25

26

27

28

29

30

31

32

33

34

35

36

37

38

39

40

I























II













А

А

А

А

А

А

А

А

А

А

III













А

А

А

А

А

А

А

А

Д

Д


Назарий ва амалий таълим

Т

Таътил

А

Ишлаб чиқариш амалиёти

Д

Давлат аттестацияси

Ўқув жараёни режаси

N

Бўлимлар номи


Соатлар

миқдори


Соатларнинг курслар

бўйича тақсимоти


1


2


3


I.

Умумтаълим фанлари

1.

Нутқ маданияти ва давлат тилида иш юритиш


40

-

40

-

2.

Она тили ва адабиёт


120

120

-

-

3.

Хорижий тиллар


250

100

70

80

4.

Рус (ўзбек) тили


120

80

40

-

5.

Тарих


160

80

60

20

6.

Математика


190

120

50

20

7.

Информатика ва ахборот технологиялари


130

80

50

-

8.

Физика. Астрономия


190

140

50

-

9.

Кимё


80

80

-

-

10.

Биология


80

80

-

-

11.

Амалий география


40

40

-

-

12.

Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик


140

-

60

80

13.

Жисмоний тарбия


160

80

40

40

14.

Маънавият асослари


40

40

-

-

15.

Фалсафий фанлар:

- Шахс ва жамият

- Диншунослик

- Эстетика

  

80

-

-

30

-

20

-

30

-

-

16.

Оила психологияси

30

-

-

30

17.

Ҳуқуқшунослик

40

40

-

-

18.

Ўзбекистон Конституцияси

40

40

-

-

19.

Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар

40

-

-

40

20.

Иқтисодиёт асослари

40

40

-

-


Жами:

2010

1190

480

340

II.

Касбий таълим фанлари (умумкасбий ва махсус фанлар)

1000

150

350

500

III.

Ўқув амалиёти

660

120

280

260

IV.

Ишлаб чиқариш амалиёти

648

-

360

288


Давлат аттестацияси

72

-

-

72


Жами:

4390

1460

1470

1460


Ҳафталик юклама


36 - 38

36 - 38

36 - 38


Таълим муассасаси ихтиёридаги соат

80

30

20

30


ҲАММАСИ:

4470

1490

1490

1490

            

Изоҳ: Намунавий ўқув режаларини ишлаб чиқишда тайёрлов йўналишларининг хусусиятларидан келиб чиқиб, ҳафталик ўқув юкламаси соатларини мослаштириш учун умумтаълим фанларига ажратилган соатлар миқдорини 10 соатгача ўзгартириш мумкин.".



б) 2-иловада:


5-бўлимнинг 3-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

3. Хорижий тиллар

Лингвистик компетенция:

а) нутқий компетенция (В1 ва В1+).

Тинглаб тушуниш:

(В1) оммабоп таниш мавзулардаги аниқ норматив нутқнинг асосий маъноларини тушуна олади;

касб-ҳунарга оид мавзулардаги аниқ норматив нутқнинг асосий маъноларини тушуна олади;

шахсий қизиқиш ёки касбга оид кундалик воқеалар ва дастурлар ҳақидаги телерадио янгиликлар секин, равон гапирилганда уларнинг асосий мазмуни ва ғоясини тушуна олади;

батафсил ёзилган йўриқномалар ёки кўрсатмаларни тушуна олади ва уларга амал қила олади;

таниш мавзудаги муҳокамага кириша олади.

(В1+) ўз мутахассислиги доирасидаги яхши тузилган маъруза ёки суҳбатни тушуна олади;

ўз қизиқишлари доирасидаги теле ёки радиодастурлар Интернет манбаларни тинглаб, асосий маълумотларни тушуна олади;

шахсий, ўқиш ёки касбга оид соҳалардаги оғзаки манбаларни тинглаб, ҳам асосий мазмуни, ҳам махсус маълумотларни англай олади;

тил эгаси билан таниш ва махсус мавзуда мулоқотга киришганда унинг аксарият жиҳатларини тушуна олади.

Гапириш:

Диалог:

(В1) саёҳат мобайнида ёки иш жойида вужудга келиши мумкин бўлган аксарият вазиятларда мулоқот қила олади;

таниш, шахсий қизиқишларига оид ёки кундалик мавзуларда суҳбатга тайёргарликсиз кириша олади;

ҳам оммабоп, ҳам касб-ҳунарга оид масалалар бўйича маълумот олади ва беради ҳамда фикр алмаша олади;

кенг миқёсдаги ҳис-туйғулар ва ҳиссиётлар, масалан ғамгинлик, бахтиёрлик, дилхиралик, мамнуният, ҳайратланишни ифода қила олади ва уларга жавоб қайтара олади;

етарли даражада тушунарли тарзда суҳбат ёки муҳокамада қатнаша олади;

саёҳат, харид, банк ва бошқа умумий кундалик ёки меҳнат фаолиятига оид вазиятлардаги юмушларни самарали уддалай олади;

батафсил йўриқлар ёки кўрсатмалар олади ва уларга амал қила олади;

расмий интервьюда, масалан ишга жойлашиш ёки стипендия олиш учун бўладиган интервьюда олдиндан кутса бўладиган саволларга жавоб бера олади;

юзма-юз мулоқотда ёки телефон орқали учрашув ёки тадбир вақти ва жойини режалаштира олади;

касб-ҳунарга оид вазиятларда савол-жавоб қила олади.

(В1+) Таниш кундалик ва бошқа умумий мавзуларда маълум даражада ўзида ишонч билан маълумот алмашина олади, маълумотни текшира олади ва тасдиқлай олади;

муаммони тушунтириб бера олади ва уни ҳал қилиш йўлларини таклиф қила олади;

кутилмаган мулоқот вазиятларида иштирок эта олади;

тайёргарликсиз суҳбат ва муҳокамаларни олиб бора олади;

таниш мавзуларда дебатлар ва муҳокамаларда иштирок эта олади;

муҳокамалар жараёнида мавҳум мавзулар ва масалаларда ўз фикрини ифода қила олади;

муҳокама ёки суҳбат мобайнида ўзгалар фикрини шарҳлай олади;

батафсил кўрсатмаларга оид саволларга жавоб бера олади;

саволлар бериб, тегишли шарҳлар келтириб, интервью олиб бора олади;

интервью ёки маслаҳат бериш мобайнида керакли маълумотларни бера олади.

Монолог:

(В1) ихтисосликка оид ёки бошқа таниш мавзуларда қисқа, фикрларни мантиқий боғланган ҳолда тақдимот қила олади;

таниш вазиятлар ва мавзуларни содда тасвирлай олади ва улар ҳақида бевосита ахборот бера олади;

воқеа-ҳодисалар ва тадбирлар тафсилотларини боғлай олади;

орзу-умидлар, хоҳиш-истак ва режаларни тасвирлай олади;

оммага эълон ёки тақдим қилиш жараёнида режалар ёки чора-тадбирларни тасвирлай олади;

содда иборалар ёрдамида масала ёки далил ва сабабларини келтира олади.

(В1+) оммабоп ёки ихтисосликка оид мавзуда яхши тузилган тақдимот қила олади;

қисқа ҳикоя, мақола ёки муҳокаманинг мазмунини қисқача баён қила олади;

ўз қарашларини тушунарли ва аниқ ифодалай олади.

Ўқиш:

(В1) ихтисослик соҳаларида фактларга асосланган мураккаб бўлмаган матнларни тўлиқ тушуна олади;

кундалик ва асосий касб-ҳунарга оид ҳужжатлардаги, масалан хабарлар, қисқа расмий ҳужжатлардаги тегишли маълумотларни топа олади ва тушуна олади;

газета ва Интернет матнлари ва манбаларнинг тегишли фикрларини тушуна олади;

асбоб-ускуналар ва қурилмаларни ишлатиш ва эксплуатация қилиш бўйича ёзма йўриқномаларни тушуна олади ва уларга амал қила олади;

оммавий матнларнинг муҳокама қилишни назарда тутган ҳолда асосий фикрларини тушуна олади.

(В1+) каттароқ матнларни ўқий олади, матннинг турли қисмларидан тегишли маълумот йиға олади;

мунозарали матннинг хулосаларини аниқлай олади;

матн мазмунининг асосий ғоясини ажрата олади;

махсус маълумот олиш учун нисбатан катта ҳажмдаги матнларни ўқий олади;

махсус маълумот олиш, тўлиқ тушуниш учун қисқа газета мақолаларини ва интернет матнлари ва бошқаларни ўқий олади.

Ёзиш:

(В1) шахсий ва касб-ҳунарга оид контекстларда қайдлар ва хабарлар ёзиб, уларнинг шошилинчлиги, муҳимлиги ёки зарурлигини ифодалай олади;

норматив форматга асосланган қисқа касб-ҳунарга оид ҳисоботлар ёза олади;

ўз тажрибасига асосланган меҳнат амалиётини ўтаган ҳолда оддий ҳисоботлар ёза олади;

иш жойи билан боғлиқ масалалар ва вужудга келадиган вазиятлар бўйича оддий ҳисоботлар ёза олади;

резюме ва тавсия хатларини ёза олади.

(В1+) маъруза пайтида ўзи фойдаланиши учун етарли даражада аниқ бўлган қайдлар қила олади;

ўз қизиқишларига тааллуқли мавзуда қисқа, содда эссе ёза олади;

расмий хат, иш юритиш қоғозларини (ариза, розилик хатлари, резюме) ёза олади;

тажриба, фаолият ва тадбирлар ҳақида талабга жавоб бера оладиган ҳисоботларни ёза олади;

лойиҳа иши ҳақида қисқача ҳисобот ёза олади;

ҳикоя ёза олади.

б) Тил компетенцияси (В1 ва В1+)

Фонетик компетенция:

(В1) тақдимотлар ва муҳокамаларда таъкидлаш мақсадида урғу ва интонациядан тўғри фойдалана олади.

(В1+) Дарак, сўроқ, бўлишсиз, буйруқ гапларда ритм ва интонациядан фойдалана олади; гапни маъно бўлакларига ажрата олади;

тақдимотлар ва муҳокамаларда таъкид мақсадида урғу ва интонациядан фойдалана олади;

чет тилининг асосий вариантларини ажрата олади.

Лексик компетенция:

(В1) касб-ҳунарга оид луғат бойлигидан фаол фойдалана олади;

ўз соҳаларида кенг тарқалган халқаро ва турдош сўзларни таний олади ва ишлата олади

ўз ихтисослиги доираси ва ундан ташқарида сўз тузилиши элементларини (қўшма сўзлар, префикслар, суффикслар, сўз ўзаги) таний олади ва тушуна олади.

(В1+) ўз мутахассислигига оид лексикани ажрата олади ва қўллай олади;

ўз ихтисослиги доираси ва бошқа соҳаларда сўз тузилиши унсурларини (қўшма сўзлар, префикслар, суффикслар, сўз ўзаги) таний олади ва тушуна олади.

Грамматик компетенция:

(В1) коммуникатив мақсадларда зарур бўладиган чет тили грамматикасининг барча асосий элементларини таний олади ва улардан тўғри фойдалана олади.

(В1+) коммуникатив мақсадларда керак бўладиган чет тили грамматикасининг барча асосий элементларини ажрата олади ва улардан тўғри фойдалана олади.".

          

6-бўлим ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 20 май, 20-сон, 251-модда