язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қурилиш ва архитектура/ Уй-жой қурилиши/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.06.2013 й. 154-сон "Ер участкаларини танлаш бўйича материалларни ваколатли ташкилотлар билан келишиш, шунингдек қурилиш соҳасида рухсатномалар бериш тартиботларини амалга оширишда ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.06.2013 й.

N 154



ЕР УЧАСТКАЛАРИНИ ТАНЛАШ

БЎЙИЧА МАТЕРИАЛЛАРНИ ВАКОЛАТЛИ

ТАШКИЛОТЛАР БИЛАН КЕЛИШИШ, ШУНИНГДЕК

ҚУРИЛИШ  СОҲАСИДА  РУХСАТНОМАЛАР  БЕРИШ

ТАРТИБОТЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШДА АХБОРОТ-

КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ ЖОРИЙ

ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Қурилиш соҳасида рухсатномалар беришда ер участкаларини бериш ҳамда қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга рухсатномалар бериш тартиботларини замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, шу жумладан, Интернет тармоғи орқали интерактив давлат хизматлари кўрсатиш йўли билан соддалаштириш, шунингдек рухсатномалар бериш тартиботларини амалга оширишда давлат органларининг фаолияти самарадорлигини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ер участкаларини танлаш бўйича материалларни ваколатли ташкилотлар билан келишиш, шунингдек қурилиш соҳасида рухсатномалар бериш тартиботларини амалга оширишда ахборот тизимининг фаолияти тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ер участкаларини танлаш бўйича материалларни ваколатли ташкилотлар билан келишиш, шунингдек қурилиш соҳасида рухсатномалар бериш тартиботларини амалга оширишда ахборот тизимининг фаолияти тартиби тўғрисидаги низом Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳри ва вилоят маркази бўлган шаҳарлар учун 2014 йил 1 июлдан, бошқа шаҳарлар ва туманлар учун эса - 2015 йил 1 январдан бошлаб амалга киритилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги 2014 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети лойиҳасини шакллантиришда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларини сақлаш харажатлари доирасида Қорақалпоғистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармаларида, туманлар (шаҳарлар) архитектура ва қурилиш бўлимларида (бошқармаларида) ер участкаларини танлаш бўйича материалларни ваколатли ташкилотлар билан келишиш, шунингдек қурилиш соҳасида рухсатномалар бериш тартиботларини амалга оширишда ахборот тизими (кейинги ўринларда ахборот тизими деб аталади) самарали фаолият кўрсатиши учун тегишли компьютер асбоб-ускуналари сотиб олишга зарур маблағлар ажратилишини назарда тутсинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси, "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси 2014 йил 1 апрелгача ахборот тизими лойиҳаси ишлаб чиқилишини ва белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилишини таъминласинлар.

6. Вазирликлар ва идоралар икки ой муддатда ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ш. Мирзиёев


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 10 июнь, 23-сон, 303-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2013 йил, 6-сон, 35-модда