язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Қурилиш ва архитектура/ Ер участкаларини танлаш бўйича материалларни ваколатли ташкилотлар билан келишиш, шунингдек қурилиш соҳасида рухсатномалар бериш тартиботларини амалга оширишда ахборот тизимининг фаолияти тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 04.06.2013 й. 154-сон қарорига 1-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 4 июндаги

154-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ер участкаларини танлаш бўйича

материалларни ваколатли ташкилотлар билан

келишиш, шунингдек қурилиш соҳасида рухсатномалар

бериш тартиботларини амалга оширишда ахборот

тизимининг фаолияти тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш ҳамда қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган эҳтиёжлар учун ер участкалари бериш, шунингдек объектларни қуришга рухсатномалар бериш тартибини тубдан соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 25 февралдаги 54-сон қарорига мувофиқ ер участкаларини танлаш бўйича материалларни ваколатли ташкилотлар билан келишиш, шунингдек қурилиш соҳасида рухсатномалар бериш тартиботларини амалга оширишнинг ахборот тизими фаолияти тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


электрон ҳужжат - электрон шаклда қайд этилган, электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳамда электрон ҳужжатнинг уни идентификациялаш имконини берадиган бошқа реквизитларига эга бўлган ахборот;


электрон ҳужжатни жўнатувчилар - қурилиш учун рухсатномалар бериш тўғрисида ариза берган юридик ва жисмоний шахслар, ер участкаларини танлаш материалларини ваколатли органлар билан келишиб оладиган туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлимлари (бошқармалари), Ўзбекистон Республикаси " Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиали (кейинги ўринларда филиаллар деб аталади), шунингдек объектлар қурилиши учун лойиҳа-смета ҳужжатларини (кейинги ўринларда қурилиш лойиҳаси деб аталади) ишлаб чиқувчи ва ушбу ҳужжатларни ваколатли ташкилотлар билан келишувчи лойиҳа ташкилотлари;

электрон ҳужжатни олувчилар - ер участкаларини танлаш материалларини ва қурилиш лойиҳасини келишувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, шунингдек қурилиш соҳасида рухсат бериш тусидаги ҳужжатларни бериш функцияси зиммасига юкланган органлар;


электрон рақамли имзо - электрон ҳужжатдаги мазкур электрон ҳужжат ахборотини электрон рақамли имзонинг ёпиқ калитидан фойдаланган ҳолда махсус ўзгартиришлар натижасида олинган ҳамда электрон рақамли имзонинг очиқ калити ёрдамида электрон ҳужжатдаги ахборотда хатолик йўқлигини аниқлаш ва электрон рақамли имзо ёпиқ калитининг эгасини идентификациялаш имконини берадиган имзо.


3. Электрон ҳужжатни жўнатувчилар ер участкаларини танлаш материалларини ваколатли ташкилотлар билан келишишни, шунингдек қурилиш соҳасида рухсатномалар беришни расмийлаштиришни белгиланган тартибда, қоғозли ҳужжатлар ёрдамида ёки мазкур Низомга мувофиқ, телекоммуникация воситалари орқали электрон ҳужжат тарзида амалга оширишлари мумкин.

Аҳоли пунктларида ва аҳоли пунктларидан ташқарида ер участкаси ажратишда ер участкасини танлаш материалларини электрон тизимни қўллаган ҳолда ваколатли ташкилотлар билан келишиш схемалари ушбу Низомга 1 ва 2-иловаларда келтирилган.



II. ЕР УЧАСТКАЛАРИНИ ТАНЛАШ БЎЙИЧА

МАТЕРИАЛЛАРНИ ВАКОЛАТЛИ ТАШКИЛОТЛАР

БИЛАН КЕЛИШИШ ТАРТИБОТЛАРИНИ АМАЛГА

ОШИРИШДА АХБОРОТ ТИЗИМИДАН

ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ


4. Ер участкаларини танлаш бўйича материалларни ваколатли ташкилотлар билан келишиш учун туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлимлари (бошқармалари), Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармаси ҳамда филиаллар аризани (хатни) электрон ҳужжат тарзида телекоммуникация каналлари орқали жўнатиш ҳуқуқига эга.

Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлимлари (бошқармалари), Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармаси ҳамда филиаллар томонидан ер участкаларини танлаш материаллари электрон ҳужжат шаклида қуйидаги таркибда тайёрланади:

кўриб чиқилаётган ер участкасини жойлаштириш режаси (тегишли аҳоли пунктининг 1:2000 масштабли навбатчи режасидан (мавжуд бўлганда) ёки кўриб чиқилаётган ҳудуднинг вазият режаси акс эттирилган 1:10000 масштабли қишлоқ хўжалиги харитасидан нусха);

объектнинг архитектура-режалаштириш нуқтаи назаридан баҳолаш имконини берадиган эркин масштабдаги фасадлари эскизи ва бош режаси (электрон варианти юридик ёки жисмоний шахс томонидан ер участкасини танлаш ва ажратиш материалларини тайёрлаш юзасидан шартнома тузилаётганда тақдим этилади), аҳоли пунктларидан ташқарида ёки икки ва ундан кўп туманлар (шаҳарлар) ёки вилоятлар ҳудудидаги ер участкаларида қуриладиган объектлар бундан мустасно;

ер участкасининг камида икки томондан ўраб турган объектлар билан боғлиқ ҳолдаги (15х20 см ўлчамли) фотосурати.


5. Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлимлари (бошқармалари), Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармаси ҳамда хўжалик ҳисобидаги филиаллар "Давархитектқурилиш" қўмитасининг ёки "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасининг тегишли расмий веб-сайтлари орқали электрон ҳужжатни келишиш учун қуйидаги электрон ҳужжат олувчиларга жўнатади:

туман (шаҳар) ҳокимига;

туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимига ёки туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлимига (бошқармасига);

ер участкаси ажратиш тўғрисида қарор қабул қилинишидан олдин, атроф-муҳитга таъсири тўғрисидаги ариза лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида давлат экологик экспертизаси тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида" 2001 йил 31 декабрдаги 491-сон қарорида назарда тутилган объектлар бўйича давлат экология экспертизаси хулосасини олиш шарти билан Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳудудий органига;

туман (шаҳар) санитария-эпидемиология хизматига;

давлат ёнғин назорати ҳудудий органига;

маданий мерос ёдгорликларини қўриқлаш зонасида объект қуриш учун ер участкаси танлашда - маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш ҳудудий инспекциясига;

қўриқланадиган табиий ҳудудлар, магистрал қувурлар, темир йўл ва автомобиль йўллари, электр қуввати узатиш ва алоқа линияларининг қўриқланадиган, сув муҳофазаси ва санитария-ҳимоя зоналарида, шунингдек аэродромлар ҳамда чиқиндилар ва бошқа заҳарли моддаларни кўмиш жойлари яқинида ер участкаларини танлашда - тегишли режимли ҳудудлар ва иншоотлардан фойдаланувчи ташкилотларга;

улардан ер участкалари олинаётган юридик ва жисмоний шахсларга (юридик шахсларнинг юқори бошқарув органлари мавжуд бўлган тақдирда ер участкасини жойлаштириш режаси юқори органлар билан келишилади);

ер участкаси қишлоқ хўжалиги ерларидан ажратилган ҳолатларда - қишлоқ ва сув хўжалиги органларига;

ер участкаси автомобилларнинг тўхтаб туриш жойлари ва йўл ҳаракати хавфсизлигига таъсир кўрсатадиган бошқа объектлар учун ажратилган ҳолатларда - давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг ҳудудий органларига.

Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлимлари (бошқармалари) ҳамда филиаллар туман (шаҳар) ваколатли ташкилотлари билан келишиш тугаллангандан кейин электрон ҳужжатни тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитасига ҳамда вилоятлар архитектура ва қурилиш бош бошқармаларига жўнатадилар.

6. Электрон ҳужжатни олувчи томонидан кўрсатилган манзил бўйича электрон ҳужжат келиб тушган вақт ахборот тизими орқали электрон ҳужжат олинган вақт деб ҳисобланади. Ушбу вақтдан бошлаб уч кунгача бўлган муддатда электрон ҳужжатни олувчи электрон ҳужжатни жўнатувчига тақдим этилган ҳужжатлар келишилганлиги тўғрисида маълумот жўнатади.


7. Мураккабликнинг (хавфлиликнинг) II ва III тоифасидаги объектларни қуриш назарда тутилаётган ҳолларда ер участкасини танлаш ҳужжатларини ваколатли органлар билан келишиш муддати икки кунгача узайтирилиши мумкин.

8. Кейинги босқичда Қорақалпоғистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси, вилоятлар архитектура ва қурилиш бош бошқармалари томонидан электрон ҳужжат тўрт кун мобайнида персонал кабинетлар орқали белгиланган тартибда келишиш учун тегишли равишда "ЎзшаҳарсозликЛИТИ" ДУК, "ТошкентбошпланЛИТИ" ДУК ва "Қишлоққурилишлойиҳа" МЧЖ лойиҳа-тадқиқот ташкилотларига жўнатилади.

Ҳужжатлар "ЎзшаҳарсозликЛИТИ" ДУК, "ТошкентбошпланЛИТИ" ДУК ва "Қишлоққурилишлойиҳа" МЧЖ лойиҳа-тадқиқот ташкилотлари томонидан етти кун мобайнида кўриб чиқилади ва улар келишилганлик тўғрисида қарор чиқаради ёки келишув тўғрисида асосланган рад жавоби беришади.


9. Электрон ҳужжатни олувчи электрон ҳужжатни олгандан кейин:

электрон ҳужжатлар олинганлиги ҳақида электрон рақамли имзо билан тасдиқланган тасдиқномани юборади;

электрон ҳужжатни жўнатувчи томонидан тақдим этилган электрон ҳужжатларнинг тўлиқлигини ва тўғри расмийлаштирилганлигини текширади;

объект қурилиши учун ер участкалари танлаш ҳужжатларини электрон рақамли имзо билан келишади (имзолайди).



III. ҚУРИЛИШ ЛОЙИҲАСИНИ КЕЛИШИШ,

ШУНИНГДЕК ҚУРИЛИШ СОҲАСИДА РУХСАТНОМАЛАР

БЕРИШНИ АМАЛГА ОШИРИШНИНГ АХБОРОТ

ТИЗИМИДАН ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ


10. Қурилиш лойиҳасини келишиш учун лойиҳалаш ташкилоти жисмоний ёки юридик шахс билан тузилган шартномага биноан, "бир ойна" тамойилига мувофиқ персонал кабинет орқали қурилиш лойиҳаси архитектура қисмининг электрон вариантини Қорақалпоғистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитасига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармаларига Қорақалпоғистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси, тегишли вилоятлар ва Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармалари ҳузуридаги архитектура-шаҳарсозлик кенгаши (кейинги ўринларда архитектура-шаҳарсозлик кенгаши деб аталади) билан келишиш учун юборади.

Объектлар қурилишини лойиҳалаштириш, қурилишга рухсатномалар бериш ва уларни фойдаланишга қабул қилишда ахборот тизимини қўллаган ҳолда қурилиш лойиҳасини келишиш, шунингдек қурилишга рухсатномалар бериш схемаси ушбу Низомга 3-иловада келтирилган.


11. Қорақалпоғистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармаси қурилиш лойиҳасини архитектура-шаҳарсозлик кенгаши билан келишиш учун етти кун мобайнида қуйидаги ишларни амалга оширади:

электрон ҳужжатларнинг олинганлиги тўғрисидаги электрон рақамли имзо қўйилган тасдиқномани лойиҳа ташкилотига юборади;

қабул қилинган электрон ҳужжатларни Қорақалпоғистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармасининг электрон архивида сақлайди;

лойиҳа ташкилоти тақдим этган электрон ҳужжатларнинг тўлиқлигини ва тўғри расмийлаштирилганлигини текширади;

архитектура-шаҳарсозлик кенгаши ўтказиладиган сана ва вақт тўғрисидаги билдиришномани унда лойиҳа ташкилотининг ваколатли вакили қатнашиши учун лойиҳа ташкилотига юборади;

қурилиш лойиҳаси келишилган тақдирда, лойиҳа ташкилотига архитектура-шаҳарсозлик кенгаши мажлисининг электрон тарздаги тегишли протоколини юборади.


12. Юридик ва жисмоний шахслар қурилиш учун рухсат олиш, яъни қурилиш объектларини рўйхатдан ўтказиш учун ўз хоҳишига кўра ҳужжатларни телекоммуникация каналлари орқали электрон шаклда тақдим этиш ҳуқуқига эга.


13. Юридик ва жисмоний шахслар қурилиш объектларини рўйхатдан ўтказиш учун Давлат архитектура-қурилиш назорати ҳудудий инспекциясига (кейинги ўринларда Инспекция деб аталади) Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси расмий веб-сайтининг юридик ва жисмоний шахслар учун персонал кабинети орқали қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза тақдим этади:

а) лойиҳа ҳужжатлари бўйича экспертиза органларининг ижобий йиғма эксперт хулосаси;

б) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ қурилаётган объектлар учун - лойиҳанинг тасдиқланаётган босқичи юзасидан экспертиза органларининг ижобий йиғма эксперт хулосаси;

в) объектни лойиҳалаш билан бир вақтнинг ўзида қуришда - Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони билан келишган ҳолда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори;

е) архитектура ва қурилиш органлари билан келишилган объект режаси ва фасадининг эскизи ёки узун объектлар учун - трассанинг бош режаси (схемаси);

ж) Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети ва давлат бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган мукаммал қуриш ва (ёки) мукаммал таъмирлаш объектларининг манзилли рўйхати;

з) танлов савдолари натижалари тўғрисидаги протокол (мавжуд бўлса);

и) хавфли ишлаб чиқариш объектлари бўйича - лойиҳа ҳужжатларининг саноат хавфсизлиги бўйича экспертизасининг ижобий хулосаси;

к) қурилишни танлов савдолари ўтказмасдан, молиялаштиришнинг марказлаштирилган манбалари ҳисобига амалга оширишда - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг объектларни қуриш ёки мукаммал таъмирлаш масаласи бўйича қарори нусхаси.


13-1. Инспекция қурилиш объектларини рўйхатга олиш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан электрон тарзда мустақил равишда олади, ушбу Низомнинг 13-бандида назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно.

14. Инспекция қурилиш объектларини рўйхатдан ўтказиш учун қуйидагиларни амалга оширади:

юридик ва жисмоний шахсларга электрон ҳужжатларни олганлиги ҳақида электрон рақамли имзоланган тасдиқномани юборади;

қабул қилинган электрон ҳужжатларни инспекциянинг электрон архивида сақлайди;

юридик ва жисмоний шахслар томонидан тақдим этилган электрон ҳужжатларнинг тўлиқлигини ва тўғри расмийлаштирилганлигини текширади.


15. Инспекция бир кун мобайнида объектни бепул рўйхатдан ўтказади ҳамда юридик ва жисмоний шахсларга қурилиш-монтаж ишларини бажаришга қурилишнинг бутун муддати учун рухсатнома беради.

Қурилиш-монтаж ишларини бажариш учун юридик ва жисмоний шахсларга рухсатнома белгиланган намунада қоғозли манбада ёки буюртмачининг хоҳишига кўра электрон тарзда берилади.


16. Инспекция қурилиш объектини рўйхатдан ўтказишни қуйидаги асослар бўйича рад этиш ҳуқуқига эга:

ушбу Низомда назарда тутилган ҳужжатлар ва материаллар регламент бузилган ёки тўлиқ бўлмаган ҳолда тақдим этилганда;

тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз ёки бузилган маълумотлар мавжуд бўлганда;

тақдим этилган ҳужжатлар ва материалларни кўриб чиқиш давомида қонунчилик нормалари бузилишлари аниқланганда.

Аниқланган камчиликлар юридик ва жисмоний шахслар томонидан бартараф этилгандан кейин улар такрорий мурожаат қилишган тақдирда қурилиш объектини рўйхатдан ўтказиш бир иш куни мобайнида амалга оширилади.

Қурилиш объектини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги буюртманомани такрорий кўриб чиқишда ушбу объектни рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада илгари кўрсатилмаган янги асослар бўйича рўйхатдан ўтказишнинг рад этилишига йўл қўйилмайди.



IV. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


17. Электрон ҳужжатлар электрон ҳужжат айланиши иштирокчилари томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сақланади.


18. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Аҳоли пунктларида ер участкаси беришда

ахборот тизимларини қўллаган ҳолда ер участкасини

танлаш бўйича материалларни ваколатли

ташкилотлар билан келишиш

СХЕМАСИ

(шаҳарсозлик ҳужжатлари мавжуд бўлмаганда*)

ТУМАН (ШАҲАР) ҲОКИМИ

<



ЮРИДИК ВА ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР



Архитектура ва қурилиш бўлимлари (бошқармалари)га ариза юбориш - 2 кун

Ер участкаси ажратиш тўғрисида қарор қабул қилиш - 2 кун


1


Ер участкаси бериш тўғрисида ариза бериш

Ер участкаси ажратиш тўғрисидаги ҳокимнинг қарорини, АРТни ва ер участкасига эгалик ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳномани олиш














^

















^






2




13





14














18






V







V

















ТУМАН (ШАҲАР) АРХИТЕКТУРА ВА ҚУРИЛИШ БЎЛИМИ (БОШҚАРМАСИ)

1. Ер участкаси танлаш бўйича материалларни тайёрлаш ва келишиш - 19 кун

2. Ер участкаси ажратиш бўйича материалларни тайёрлаш ва келишиш - 10 кун

3. Ер участкаси чегараларини натурага кўчириш, ер участкасига эгалик ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳномани олиш, техник шартлар ва АРТни (I ва II қисмлар) ишлаб чиқиш -14 кун


3




^



^

9



^



^   ^

15




^




V



4





V


10












16



1.1. Манфаатдор ташкилотлар

Ер участкасини жойлаштириш режасини келишиш - 3 кун




2.1. Манфаатдор ташкилотлар

Танланган ер участкаси бўйича хулоса бериш - 5 кун








3.1. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиали

Юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкасига эгалик ҳуқуқларини рўйхатдан ўтказиш ва гувоҳномаларни архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси)га тақдим этиш - 2 кун













5


<










11





>

































1.2. Архитектура ва қурилиш бош бошқармаси

Ер участкасини танлаш бўйича материалларни келишиш - 4 кун

<



2.2. Туман (шаҳар) ҳокими ҳузуридаги ер участкалари бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича комиссия

Ер участкасини ажратиш бўйича материалларни келишиш - 3 кун











































3.2. Ҳудудий фойдаланиш ташкилотлари

Муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланишга техник шартлар бериш - 3 кун


8



12





>


6




^











V



7










17


1.3. Бош лойиҳа-қидирув ташкилоти

Ер участкасини танлаш бўйича материалларни келишиш - 7 кун






















Шаҳарсозлик ҳужжатлари мавжуд бўлмаганда ер участкалари бериш бўйича материалларни тайёрлаш, келишиш ва тасдиқлашнинг умумий муддати- 47 кун.






Ахборот тизими орқали ер участкаси танлаш бўйича материалларни келишишни амалга оширадиган ваколатли давлат органлари ва ташкилотлар.

      

      

*) Шаҳарсозлик ҳужжатлари мавжуд бўлганда (аҳоли пунктининг бош режаси, қишлоқлар (овуллар) фуқаролар йиғини ҳудудининг архитектура-режалаштириш ташкилоти лойиҳаси, кўриб чиқиладиган ҳудуднинг батафсил жойлашуви лойиҳаси) ер участкасини танлаш материалларини вилоятлар архитектура ва қурилиш бош бошқармалари ва бош лойиҳа-қидирув ташкилотлари билан келишиш шарт эмас.






Низомга

2-ИЛОВА



Аҳоли пунктларидан ташқарида ер участкасини

беришда ахборот тизимларини қўллаган ҳолда ер

участкасини танлаш бўйича материалларни

ваколатли ташкилотлар билан келишиш

СХЕМАСИ

(шаҳарсозлик ҳужжатлари мавжуд бўлмаганда*)


ТУМАН (ШАҲАР) ҲОКИМИ

<



ЮРИДИК ВА ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР



Хўжалик ҳисобидаги давлат корхонасига ариза юбориш - 2 кун

Ер участкаси ажратиш тўғрисида қарор қабул қилиш - 2 кун


1


Ер участкаси бериш тўғрисида ариза тақдим этиш

Ер участкаси ажратиш тўғрисидаги ҳокимнинг қарорини, ер участкасига эгалик ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳномани олиш














^

















^






2




13





14














17






V







V

















     

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ, ВИЛОЯТЛАР ВА ТОШКЕНТ ШАҲРИ

ЕР ТУЗИШ ВА КЎЧМАС МУЛК КАДАСТРИ ДАВЛАТ КОРХОНАЛАРИНИНГ

ТЕГИШЛИ ТУМАНЛАР (ШАҲАРЛАР)ДАГИ ФИЛИАЛЛАРИ

      

1. Ер участкаси танлаш бўйича материалларни тайёрлаш ва келишиш - 19 кун

2. Ер участкаси ажратиш бўйича материалларни тайёрлаш ва келишиш - 10 кун

3. Ер участкаси чегараларини натурага кўчириш, ер участкасига эгалик ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш - 5 кун


3




^



^

9



^



^






^




V



4





V


10












15



1.1. Манфаатдор ташкилотлар

Ер участкасини жойлаштириш режасини келишиш - 3 кун




2.1. Манфаатдор ташкилотлар

Танланган ер участкаси бўйича хулоса бериш - 5 кун






Ер участкаси чегараларини натурага кўчириш - 3 кун


5


<








11









































1.2. Архитектура ва қурилиш бош бошқармаси

Ер участкасини танлаш бўйича материалларни келишиш - 4 кун

<



2.2. Туман (шаҳар) ҳокими ҳузуридаги ер участкалари бериш (сотиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича комиссия

Ер участкасини танлаш бўйича материалларни келишиш - 3 кун


























16



























Ер участкасига эгалик ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ер участкасига эгалик ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномани расмийлаштириш - 2 кун


8



12





6




^










V



7










1.3. Бош лойиҳа-қидирув ташкилоти

Ер участкасини танлаш бўйича материалларни келишиш - 7 кун






















Шаҳарсозлик ҳужжатлари мавжуд бўлмаганда ер участкалари бериш бўйича материалларни тайёрлаш, келишиш ва тасдиқлашнинг умумий муддати - 39 кун.






Ахборот тизими орқали ер участкаси танлаш бўйича материалларни келишишни амалга оширадиган ваколатли давлат органлари ва ташкилотлар.

      

      

*) Шаҳарсозлик ҳужжатлари мавжуд бўлганда (аҳоли пунктининг бош режаси, қишлоқлар (овуллар) фуқаролар йиғини ҳудудининг архитектура-режалаштириш ташкилоти лойиҳаси, кўриб чиқиладиган ҳудуднинг батафсил жойлашуви лойиҳаси) ер участкасини танлаш материалларини вилоятлар архитектура ва қурилиш бош бошқармалари ва бош лойиҳа-қидирув ташкилотлари билан келишиш шарт эмас.






Низомга

3-ИЛОВА



Объектлар қурилишини лойиҳалаштириш,

қурилишга  рухсатномалар  бериш  ва  уларни

фойдаланишга қабул қилишда ахборот тизимини

қўллаган ҳолда қурилиш лойиҳасини келишиш,

шунингдек қурилишга рухсатномалар бериш

СХЕМАСИ
















Давлат архитектура-қурилиш назорати инспекцияси

Қурилиш объектини рўйхатдан ўтказиш ва ҚМИ бажаришга рухсатномалар бериш - 1 кун




"Давархитектқурилиш" қўмитасининг ваколатли бўлинмалари

Бино ва иншоотлар, ерости муҳандислик коммуникацияларини амалга оширувчи суратга олиш - 7 кун

















9

>

ЛОЙИҲА ТАШКИЛОТИ

<

1









Топографик режани ишлаб чиқиш, геологик хулосани тайёрлаш, қурилиш лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишиш






10





^













7



8

















^





^








V














2




3


4



5





ЮРИДИК

ВА ЖИСМОНИЙ

ШАХСЛАР













V





V










Туман (шаҳар) ҳокими

Объектни қабул қилиш далолатномасини тасдиқлаш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш - 2 кун

АҚББ ҳузуридаги архитектура-шаҳарсозлик кенгаши

Қурилиш лойиҳасининг АРТга мувофиқлиги юзасидан келишиш - 7 кун


Давлат экспертизаси органлари

Қурилиш лойиҳасини объектнинг ёнғин хавфсизлиги ва зилзилабардошлилига экспертизадан ўтказиш - 7 кун




<














11

>




>

<




6

14














^










^






12




13








15




16






V






















V








Қабул комиссияси

Қурилиши тугалланган объектни қабул қилиш - 5 кун
















Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарининг тегишли туманлар (шаҳарлар)даги филиаллари

Объектга бўлган ҳуқуқни рўйхатдан ўтказиш ва мулкчилик ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳномани бериш - 7 кун






Қурилиш лойиҳасини ахборот тизими орқали архитектура-шаҳарсозлик кенгаши билан келишиш.





































Ахборот тизими орқали юридик ва жисмоний

шахслар буюртманомалари бўйича қурилишга

рухсатномалар бериш.







































        

        

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 10 июнь, 23-сон, 303-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2013 йил, 6-сон, 35-модда