Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Сув, сувдан фойдаланиш ва сув хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.06.2013 й. 158-сон "2014-2018 йиллар даврида Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги сув хўжалиги ташкилотларининг насос-куч асбоб-ускуналарини босқичма-босқич янгилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.06.2013 й.

N 158


2014-2018 ЙИЛЛАР ДАВРИДА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ СУВ

ХЎЖАЛИГИ ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ

НАСОС-КУЧ АСБОБ-УСКУНАЛАРИНИ

БОСҚИЧМА-БОСҚИЧ ЯНГИЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2013 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" 2012 йил 25 декабрдаги ПҚ-1887-сон қарорини бажариш юзасидан ҳамда сув хўжалигида замонавий энергияни тежайдиган технологиялар ва асбоб-ускуналарни жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси билан биргаликда ўтказилган сув хўжалиги ташкилотларининг насос станциялари насос-куч асбоб-ускуналарини ялпи хатловдан ўтказиш натижасида:

сув хўжалиги ташкилотлари насос станцияларининг маънавий ва физик эскирган, замонавий энергияни тежайдиган асбоб-ускунага алмаштирилиши керак бўлган 3944 та (81%) электр двигателлари;

сув хўжалиги ташкилотлари насос станцияларининг маънавий ва физик эскирган, 2014-2018 йиллар мобайнида биринчи навбатда алмаштирилиши талаб этиладиган 1297 та (32,9%) электр двигателлари;

насос станцияларининг эскирган электр двигателлари томонидан электр энергиясининг ортиқча истеъмоли замонавий энергияни тежайдиган асбоб-ускунага таққослаганда 10 - 15 фоизгачани ташкил этиши аниқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги сув хўжалиги ташкилотларида насос-куч асбоб-ускуналарини янгилаш ва электр энергиясидан оқилона фойдаланишга доир комплекс чора-тадбирлар 1-иловага мувофиқ;

2014-2018 йиллар даврида Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги сув хўжалиги ташкилотлари насос станцияларининг электр двигателларини босқичма-босқич алмаштиришнинг прогноз параметрлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. 2014-2018 йиллар даврида Сув хўжалиги вазирлиги сув хўжалиги ташкилотларида насос-куч асбоб-ускуналарини янгилаш ва электр энергиясидан оқилона фойдаланишга доир комплекс чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминлаш бўйича 3-иловага мувофиқ мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳ ташкил этилсин.

Мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳ:

ҳар йили 1 апрелгача сув хўжалиги ташкилотларининг насос-куч асбоб-ускуналари техник ҳолати хатловининг ташкил этилиши ва ўтказилишини;

ҳар йили 1 июнгача Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги сув хўжалиги ташкилотларининг электр двигателлари замонавий энергияни тежайдиган асбоб-ускунага алмаштирилиши керак бўлган устувор насос станциялари рўйхатлари кўриб чиқилиши ва тасдиқланишини;

Сув хўжалиги вазирлиги сув хўжалиги ташкилотлари раҳбарларининг насос-куч асбоб-ускуналарини янгилаш ва электр энергиясидан оқилона фойдаланиш, электр двигателларини босқичма-босқич алмаштиришнинг прогноз параметрларини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботлари ҳар чоракда эшитилишини таъминласин.

4. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги:

ҳар йили 1 декабргача - сув хўжалиги ташкилотлари насос станцияларининг электр двигателларини замонавий энергияни тежайдиган асбоб-ускунага алмаштириш бўйича батафсил тармоқ жадваллари ишлаб чиқилиши ва Молия вазирлиги билан келишилишини, тасдиқлаш учун белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритилишини;

2014-2018 йиллар даврида Сув хўжалиги вазирлиги сув хўжалиги ташкилотлари насос станцияларининг электр двигателларини босқичма-босқич алмаштиришнинг тасдиқланган прогноз параметрлари доирасида замонавий энергияни тежайдиган асбоб-ускуналар белгиланган тартибда сотиб олинишини;

сув хўжалиги ташкилотларининг насос станцияларидан фойдаланиш ва электр энергиясининг ажратилган лимитларидан оқилона фойдаланиш устидан қатъий мониторинг олиб бориш режими "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлари ҳокимликлари билан келишган ҳолда ҳар йили тасдиқланишини;

ҳар йили 1 февралгача - насос-куч асбоб-ускуналарини янгилаш учун ажратилган маблағлардан фойдаланиш, шунингдек сув хўжалиги ташкилотларида электр энергияси лимитлари тўғрисидаги маълумот Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига киритилишини таъминласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

2014 йилдан бошлаб ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети лойиҳасини тузишда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича насос-куч асбоб-ускуналарини босқичма-босқич янгилашга, шу жумладан, электр энергиясига ҳақ тўлашга харажатлар бўйича бўшаб қоладиган маблағларни ҳисобга олган ҳолда сув хўжалиги ташкилотлари насос станцияларининг электр двигателларини алмаштириш учун зарур бюджетдан ажратиладиган маблағларни назарда тутсин;

ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланиш назорат қилинишини таъминласин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг ўринбосари Ш.Р. Хамраев ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 5 июндаги

158-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги

вазирлиги сув хўжалиги ташкилотларида насос-куч

асбоб-ускуналарини янгилаш ва электр энергиясидан

оқилона фойдаланишга доир комплекс

ЧОРА-ТАДБИРЛАР

Т/р

Чора-тадбирлар номи


Бажариш

муддати


Зарур

маблағлар


Молиялаштириш

манбаи


Масъул бажарувчилар


I. НАСОС-КУЧ АСБОБ-УСКУНАЛАРИ ИШЛАШИНИНГ ИШОНЧЛИЛИГИНИ

ОШИРИШ ВА ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИДАН ОҚИЛОНА ФОЙДАЛАНИШ

БЎЙИЧА НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ БАЗАНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

    

1.

Устувор насос станцияларини, энергияни тежайдиган асбоб-ускунага алмаштирилиши керак бўлган электр двигателларини танлаш бўйича идоравий тартибни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2014 йил

1 августгача


харажатлар талаб қилинмайди


Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Хамраев), "Ўзбекэнерго" ДАК (Раимов), Молия вазирлиги (Абдуллаев), Тошкент ирригация ва мелиорация институти (Хамидов),

Фанлар академиясининг Энергетика ва автоматика илмий-тадқиқот институти (Муратов)


2.

Сув хўжалиги ташкилотларининг насос станцияларида энергияни тежайдиган асбоб-ускуналарни жорий этиш самарадорлигини баҳолаш методикасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2014 йил

1 августгача

харажатлар сметасига мувофиқ

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг бюджет маблағлари

3.

Насос станцияларидан фойдаланиш ва электр энергиясидан оқилона фойдаланиш бўйича амалдаги йўриқномаларни тўплаш ва таҳлил қилиш.

2013 йил

1 июлгача


харажатлар талаб қилинмайди


Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Хамраев), "Ўзбекэнерго" ДАК (Раимов)


4.

Насос станцияларидан ишончли фойдаланишни ва уларни замонавий энергияни тежайдиган асбоб-ускунага алмаштириш ҳисобга олинган ҳолда сув хўжалиги ташкилотларида электр энергиясидан оқилона фойдаланиш бўйича намунавий йўриқномаларни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва босқичма-босқич янгилаш.

2014-2018

йиллар

даврида

жадвалга

мувофиқ


харажатлар сметасига мувофиқ

Сув хўжалиги вазирлигининг бюджет маблағлари

Сув хўжалиги вазирлиги (Хамраев), "Ўзбекэнерго" ДАК (Раимов)

5.

Сув хўжалиги ташкилотларининг ҳар бир насос станцияси учун уларнинг аниқ техник параметрларини ҳисобга олган ҳолда ишончли фойдаланишни таъминлаш ва электр энергиясидан оқилона фойдаланиш бўйича йўриқномаларни тайёрлаш ва тасдиқлаш.

2014-2018

йиллар

даврида

тасдиқланган

жадвалга

мувофиқ


харажатлар сметасига мувофиқ

Сув хўжалиги вазирлигининг бюджет маблағлари

Сув хўжалиги вазирлиги (Хамраев), ҳудудий насос станциялари, энергетика ва алоқа бошқармалари


     

II. ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ СУВ ХЎЖАЛИГИ

ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ ЭЛЕКТР ДВИГАТЕЛЛАРИ ЗАМОНАВИЙ ЭНЕРГИЯНИ

ТЕЖАЙДИГАН АСБОБ-УСКУНАГА АЛМАШТИРИЛИШИ КЕРАК БЎЛГАН

УСТУВОР НАСОС СТАНЦИЯЛАРИ РЎЙХАТЛАРИНИ ТУЗИШ ВА ТАСДИҚЛАШ

       

6.

Сув хўжалиги вазирлиги сув хўжалиги ташкилотларининг насос станциялари насос-куч асбоб-ускуналарининг техник ҳолатини хатловдан ўтказиш бўйича ҳудудий ишчи гуруҳлар ташкил этиш ҳамда уларни замонавий энергияни тежайдиган асбоб-ускунага алмаштириш, шунингдек электр энергиясидан оқилона фойдаланиш бўйича аниқ таклифларни тайёрлаш.

ҳар йили

1 февралгача



вазирликлар ва идораларнинг ўз маблағлари

Сув хўжалиги вазирлиги (Хамраев), "Ўзбекэнерго" ДАК ҳудудий бўлинмалари (Басидов),

Молия вазирлиги (Абдуллаев) ва Иқтисодиёт вазирлиги (Шерматов) ҳудудий органлари, Фанлар академиясининг Энергетика ва автоматика илмий-тадқиқот институти (Муратов), "Ўзсувлойиҳа" ОАЖ (Нажимов)


Насос станцияларининг насос-куч асбоб-ускуналари техник ҳолатини хатловдан ўтказиш.

ҳар йили

1 апрелгача


Ҳудудий ишчи гуруҳлар


Насос-куч асбоб-ускуналарининг фойдаланиш параметрларини тўплаш ва таҳлил қилиш.


ҳар йили

10 апрелгача


Ҳудудий ишчи гуруҳлар


7.

Сув хўжалиги ташкилотларининг электр двигателлари бўлажак йилда энергияни тежайдиган асбоб-ускунага алмаштирилиши керак бўлган насос станциялари рўйхатини тайёрлаш.

ҳар йили

10 апрелгача

харажатлар талаб қилинмайди


Ҳудудий ишчи гуруҳлар



Ирригация тизимлари ҳавза бошқармаларининг сув хўжалиги кенгашида сув хўжалиги ташкилотларининг электр двигателлари бўлажак йилда энергияни тежайдиган асбоб-ускунага алмаштирилиши керак бўлган насос станциялари рўйхати тақдимотини ўтказиш ва кўриб чиқиш учун Сув хўжалиги вазирлигига киритиш.

ҳар йили

1 майгача


Ҳудудий ишчи гуруҳлар, ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари

8.

Ҳудудий таклифларни таҳлил қилиш ва сув хўжалиги ташкилотларининг электр двигателлари бўлажак йилда энергияни тежайдиган асбоб-ускунага алмаштирилиши керак бўлган насос станциялари рўйхатини тузиш.

ҳар йили

15 майгача


харажатлар талаб қилинмайди


Сув хўжалиги вазирлиги (Хамраев)


Сув хўжалиги ташкилотларининг электр двигателлари замонавий энергияни тежайдиган асбоб-ускунага алмаштирилиши керак бўлган устувор насос станциялари рўйхатларини кўриб чиқиш ва мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳнинг баённомаси билан тасдиқлаш.

ҳар йили

1 июнгача


Мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳ


Сув хўжалиги ташкилотларининг электр двигателлари бўлажак йилда энергияни тежайдиган асбоб-ускунага алмаштирилиши керак бўлган устувор насос станцияларининг тасдиқланган рўйхатини кўриб чиқиш ва белгиланган тартибда молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига киритиш.

ҳар йили

10 июнгача


Сув хўжалиги вазирлиги (Хамраев)

         

III. СУВ ХЎЖАЛИГИ ТАШКИЛОТЛАРИ НАСОС СТАНЦИЯЛАРИНИНГ

НАСОС-КУЧ АСБОБ-УСКУНАЛАРИНИ ЗАМОНАВИЙ ЭНЕРГИЯНИ

ТЕЖАЙДИГАН АСБОБ-УСКУНАГА ЯНГИЛАШ

     

9.

Сув хўжалиги ташкилотлари насос станцияларининг электр двигателларини замонавий энергияни тежайдиган асбоб-ускунага алмаштириш бўйича батафсил тармоқ жадвалларини ишлаб чиқиш ва Молия вазирлиги билан келишиш ҳамда тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

ҳар йили

1 декабргача


харажатлар талаб қилинмайди


Сув хўжалиги вазирлиги (Хамраев)

10.

Сув хўжалиги ташкилотлари насос станцияларининг замонавий энергияни тежайдиган асбоб-ускуналарини етказиб бериш ва шеф-монтаж ишларини амалга ошириш учун пудрат ташкилотларини аниқлаш юзасидан танлов савдолари ташкил этиш.

тармоқ

жадвалларига

мувофиқ


харажатлар сметасига мувофиқ

Сув хўжалиги вазирлигининг бюджет маблағлари

Сув хўжалиги вазирлиги (Хамраев), "Давархитектқурилиш" қўмитаси (Мирзабаев), Молия вазирлиги (Абдуллаев), Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги (Туляганов), Турон банк (Алимов)

11.

Замонавий энергияни тежайдиган асбоб-ускуналарни етказиб бериш ва уларни шеф-монтаж қилиш бўйича контрактлар пудрат ташкилотлари томонидан сифатли ва ўз вақтида бажарилиши устидан қатъий назоратни амалга ошириш.


контрактлар

шартларига

мувофиқ


харажатлар талаб қилинмайди


Сув хўжалиги вазирлиги (Хамраев), насос станциялари ва энергетика бошқармаси

12.

Сув олиш лимитлари билан боғлиқликда сув хўжалиги ташкилотлари насос станцияларидан фойдаланиш режимини "Ўзбекэнерго" ДАК, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари билан келишган ҳолда тасдиқлаш.

ҳар йили

10 октябргача

ва

10 апрелгача


харажатлар талаб қилинмайди


Сув хўжалиги вазирлиги (Хамраев), "Ўзбекэнерго" ДАК (Басидов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

13.

Сув хўжалиги вазирлиги сув хўжалиги ташкилотлари раҳбарларининг насос-куч асбоб-ускуналарини янгилаш ва электр энергиясидан оқилона фойдаланиш, электр двигателларини босқичма-босқич алмаштириш, шунингдек уларнинг самарадорлиги прогноз параметрларини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботларини эшитиш.

йил чораги

якунлари

бўйича


харажатлар талаб қилинмайди


Мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳ

14.

Сув хўжалиги ташкилотларида насос-куч асбоб-ускуналарини янгилаш ва электр энергиясидан оқилона фойдаланиш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилиши юзасидан мониторинг олиб бориш.

ҳар ўн кунда


харажатлар талаб қилинмайди


Сув хўжалиги вазирлиги (Хамраев), насос станциялари ва энергетика бошқармаси


Сув хўжалиги ташкилотларида насос-куч асбоб-ускуналарини янгилаш ва электр энергиясидан оқилона фойдаланиш, насос-куч асбоб-ускуналарини янгилашга ажратилган маблағлардан, шунингдек электр энергияси лимитларидан мақсадли фойдаланишни таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилиши натижаларини таҳлил қилиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ва Молия вазирлигига ахборот киритиш.

ҳар йили

1 февралгача


        

IV. СУВ ХЎЖАЛИГИ ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ НАСОС СТАНЦИЯЛАРИДА

ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИДАН ТЕЖАБ ВА ОҚИЛОНА ФОЙДАЛАНИШ

БЎЙИЧА ИЛМИЙ-ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ИШЛАРИ

       

15.

Насос станцияларининг ўз эҳтиёжларини электр билан таъминлаш учун энергиянинг тикланадиган манбаларини жорий этиш.

илмий-

тадқиқот

ишлари

режасига

мувофиқ


харажатлар сметасига мувофиқ

Сув хўжалиги вазирлигининг бюджет маблағлари, халқаро молия, иқтисодиёт институтларининг грант маблағлари

Сув хўжалиги вазирлиги (Хамраев), Фанлар академиясининг Энергетика ва автоматика илмий-тадқиқот институти (Муратов), Қуёш физикаси илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси (Лутпуллаев), Тошкент давлат техника университети (Саидахмедов)

16.

Сув хўжалиги иншоотларида сув ресурсларини бошқаришда энергиянинг тикланадиган манбаларидан фойдаланиш бўйича кўргазма участкаларини ташкил этиш.

17.

Сув хўжалиги вазирлиги сув хўжалиги ташкилотларининг насос станцияларидан фойдаланиш бўйича кадрлар малакаси мунтазам равишда оширилишини ташкил этиш.

2014-2018

йиллар

даврида

жадвал

бўйича


       





Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 5 июндаги

158-сон қарорига

2-ИЛОВА



2014-2018 йиллар даврида Ўзбекистон Республикаси

Сув хўжалиги вазирлиги сув хўжалиги ташкилотлари

насос станцияларининг электр двигателларини

босқичма-босқич алмаштиришнинг

ПРОГНОЗ ПАРАМЕТРЛАРИ

дона

N

Сув хўжалиги ташкилотлари номи


2014-2018

йилларда

жами


шу жумладан, йиллар бўйича:


2014 й.


2015 й.


2016 й.


2017 й.


2018 й.


1.

Қорақалпоғистон НСваЭБ*

83

13

15

16

18

21

2.

Беруний НСваЭБ

29

4

5

6

7

7

3.

Андижон НСваЭБ

89

14

15

18

20

22

4.

Бухоро НСваЭБ

42

5

12

5

12

8

5.

Жиззах НСваЭБ

36

4

6

7

9

10

6.

Қашқадарё НСваЭБ

87

14

15

17

19

22

7.

Навоий НСваЭБ

64

13

18

19

14

0

8.

Наманган НСваЭБ

157

24

27

30

34

42

9.

Самарқанд НСваЭБ

115

15

16

19

21

44

10.

Сирдарё НСваЭБ

31

5

6

6

7

7

11.

Сурхондарё НСваЭБ

72

19

18

19

10

6

12.

Тошкент НСваЭБ

65

10

11

13

15

16

13.

Фарғона НСваЭБ

229

35

40

45

51

58

14.

Хоразм НСваЭБ

145

22

25

29

32

37

15.

Аму-Бухоро машина каналини ишлатиш бошқармаси


25

3

4

5

6

7

16.

Қарши машина каналидан фойдаланиш бошқармаси


10

1

2

2

2

3

17.

"Мирзачўл" насос станцияларидан фойдаланиш бошқармаси


18

3

4

4

3

4

Жами


1297

204

239

260

280

314

      

*) Насос станциялари ва энергетика бошқармаси.






Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 5 июндаги

158-сон қарорига

3-ИЛОВА



2014-2018 йиллар даврида Сув хўжалиги

вазирлиги сув хўжалиги ташкилотларида насос-куч

асбоб-ускуналарини янгилаш ва электр энергиясидан

оқилона фойдаланишга доир комплекс чора-тадбирлар

амалга оширилишини таъминлаш бўйича

мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳ

ТАРКИБИ

Хамраев Ш.

-

Сув хўжалиги вазирининг ўринбосари, мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳ раҳбари

Абдуллаев М.

-

Молия вазирининг ўринбосари


Шерматов С.

-

Иқтисодиёт вазирининг ўринбосари


Раимов Р.

-

"Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси раисининг ўринбосари


Муродов Х.

-

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Энергетика ва автоматика илмий-текшириш институти директори


Маҳмудов И.

-

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ҳузуридаги Ирригация ва сув муаммолари институти директори вазифасини бажарувчи

Шомайрамов М.

-

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг Насос станциялари ва энергетика бошқармаси бошлиғи

Тошпулотов Н.

-

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг кафедра мудири

          

Изоҳ: мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимга янги тайинланган ёки тегишли функциялар юкланган шахслар киритилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 10 июнь, 23-сон, 305-модда


























Время: 0.2210
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск