ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Металлургия. Қора ва рангли металл чиқиндилари ва парчаларини йиғиш /Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.02.1999 й. ПФ-2212-сон "Рангли металлар парчалари ва чиқиндилари экспортини тартибга солиш тўғрисида"ги Фармони
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ФАРМОНИ
05.02.1999 й.
N ПФ-2212
РАНГЛИ МЕТАЛЛАР ПАРЧАЛАРИ
ВА ЧИҚИНДИЛАРИ ЭКСПОРТИНИ
ТАРТИБГА СОЛИШ ТЎҒРИСИДА
Рангли металлар ички бозорини ҳимоя қилиш, ватанимиздаги ишлаб чиқарувчиларни хом ашё билан таъминлаш мақсадида:
1. 1999 йил 15 февралдан бошлаб рангли металлар парчалари ва чиқиндиларини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқиб кетиш тақиқлансин.
2. "Ўзбекистон лом, рангли металлар парчалари ва чиқиндиларини тайёрлаш ва қайта ишлаш заводи" АЖга ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган ҳажмларда рангли металлар парчалари ва чиқиндиларини экспорт қилиш ҳуқуқи берилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси олиб чиқиб кетилиши тақиқланган товарлар, буюмлар ва маҳсулотларнинг республикадан ташқарига чиқарилиши чоғида белгиланган тартибга риоя этилиши устидан қатъий назорат ўрнатсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда ушбу Фармонни ижро этиш юзасидан қарор қабул қилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. Каримов
"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси", 1999 йил, 2-сон, 51-модда