язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Давлат ҳуқуқий тизими асослари/ Давлат мукофотлари. Фахрий унвонлар. Ном бериш/ Давлат мукофотлари/ Зулфия номидаги давлат мукофоти тўғрисида Низом (ЎзР Президентининг 10.06.1999 й. ПФ-2326-сон Фармонига 1-илова)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

1999 йил 10 июндаги

ПФ-2326-сон Фармонига

1-ИЛОВА



Зулфия номидаги давлат мукофоти тўғрисида

НИЗОМ


1. Зулфия номидаги Давлат мукофоти таълим, фан, адабиёт, маданият, санъат, спорт ва жамоатчилик фаолиятида алоҳида ютуқларга эришган ўн тўрт ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган иқтидорли қизларга берилади.

Зулфия номидаги Давлат мукофоти ҳар йили Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан икки нафардан талабгорларга берилади.

2. Зулфия номидаги Давлат мукофотига талабгорнинг сўнги икки йил мобайнидаги ибратли фаолияти, таълим, фан, адабиёт, маданият, санъат, спорт ва жамоатчилик соҳаларидаги алоҳида ютуқлари тақдим этилади.

Ҳужжатларни тақдим этиш ва расмийлаштириш тартиби Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ҳузуридаги Зулфия номидаги Давлат мукофоти комиссияси томонидан белгиланади.

3. Зулфия номидаги Давлат мукофотига тақдим этиш тўғрисидаги қарорлар вазирликлар, давлат қўмиталари, маҳаллий ҳокимият органлари, ижодий уюшмалар, жамоат ташкилотлари томонидан қабул қилинади.

Ижодий, илмий ва таълим муассасалари юқорида қайд этилган ташкилотларга Зулфия номидаги Давлат мукофотини олишга номзод кўрсатиш бўйича таклифлар киритиш, шунингдек, тавсия этилган ишларга доир ўз фикр-мулохазаларини мукофот комиссиясига маълум қилиш ҳуқуқига эгадирлар.


4. Зулфия номидаги Давлат мукофотига тавсия этилган талабгорлар фаолияти ва асарлари муҳокамасини ташкил қилиш, шунингдек, зарур материалларни ўз вақтида тақдим этиш тегишли вазирликлар, компаниялар, ижодий уюшмалар ва бошқа манфаатдор ташкилотлар зиммасига юкланади.

Кўрсатиб ўтилган талаблар бажарилмаган тақдирда комиссия ишларни кўриб чиқишни рад этиши мумкин.


5. Зулфия номидаги Давлат мукофотларини беришга доир таклифлар тўғрисидаги қарор комиссия таркибининг камида учдан икки қисми иштирокида, яширин овоз бериш орқали кўпчилик овоз билан қабул қилинади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига такдим этилади.

6. Зулфия номидаги Давлат мукофотига сазовор бўлганларга тантанали вазиятда совриндорлик ёрлиқлари ва нишонлари топширилади.

Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорининг фахрий нишони кўкракнинг ўнг томонига тақилади.


7. Ўзбекистон Республикасининг Зулфия номидаги Давлат мукофоти такроран берилмайди.