Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


Юрист Предприятия

Корхона юристи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Бухгалтерия ҳисоби ва аудит /

Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 05.02.1999 й. 54-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1999 йил 5 февралдаги

54-сон қарорига

ИЛОВА



Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш

ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда

молиявий натижаларни шакллантириш

тартиби тўғрисида

НИЗОМ


УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


Мазкур Низом хўжалик юритувчи субъектлар-юридик шахсларнинг, шунингдек, юридик шахс бўлмаган ҳолда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларини аниқлашнинг ягона методологик асосларини белгилайди.

Низом бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида харажатларни ҳисоблаб чиқишда пайдо бўладиган тафовутлар ҳисобга олинган ҳолда ишлаб чиқилган. Хўжалик юритувчи субъектларнинг рақобатбардошлилигини аниқлаш мақсадида улар фаолиятининг харажатларини ҳисоблаб чиқиш ва молиявий натижаларини аниқлаш бухгалтерия ҳисобининг асосий мақсади ҳисобланади.

Низомда харажатларни гуруҳлаш ва молиявий натижаларни шакллантиришнинг асосий қоидалари мавжуддир.

Мазкур Низом асосида айрим тармоқлар харажатлари таркиби ва уларни ҳисобга олиш хусусиятлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси билан келишилган ҳолда тегишли вазирликлар ва идоралар, хўжалик бирлашмалари (корпорациялар, концернлар, уюшмалар, компаниялари ва бошқалар) томонидан аниқланади.


А. МОЛИЯВИЙ НАТИЖАЛАРНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ

Низомда келтирилган харажатлар таснифи энг аввало бухгалтерия ҳисобида харажатларни тўғри ва тўлиқ акс эттиришга, шунингдек, хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳисоботини тузиш учун унинг фаолияти молиявий натижаларини (фойда ёки зарарни) аниқлашга йўналтирилгандир.

Хўжалик юритувчи субъект фаолиятининг молиявий натижалари фойданинг қуйидаги кўрсаткичлари билан тавсифланади:

- маҳсулотни сотишдан олинган ялпи фойда, бу сотишдан олинган соф тушум билан сотилган маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархи ўртасидаги тафовут сифатида аниқланади:


ЯФ=ССТ-ИТ,


бунда,

ЯФ - ялпи фойда;

ССТ - сотишдан олинган соф тушум;

ИТ - сотилган маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархи;

- асосий фаолиятдан кўрилган фойда, бу маҳсулотни сотишдан олинган ялпи фойда билан давр харажатлари ўртасидаги тафовут ва плюс асосий фаолиятдан кўрилган бошқа даромадлар ёки минус бошқа зарарлар сифатида аниқланади:


АФФ=ЯФ-ДХ+БД-БЗ,


бунда,

АФФ-асосий фаолиятдан олинган фойда;

ДХ-давр харажатлари;

БД-асосий фаолиятдан олинган бошқа даромадлар;

БЗ-асосий фаолиятдан кўрилган бошқа зарарлар;

- хўжалик фаолиятидан олинган фойда (ёки зарар), бу асосий фаолиятдан олинган фойда суммаси плюс молиявий фаолиятдан кўрилган даромадлар ва минус зарарлар сифатида ҳисоблаб чиқилади:


УФ=АФФ+МД-МХ,


бунда,

УФ - умумхўжалик фаолиятидан олинган фойда;

МД - молиявий фаолиятдан олинган даромадлар;

МХ - молиявий фаолият харажатлари;

- солиқ тўлангунгача олинган фойда, у умумхўжалик фаолиятидан олинган фойда плюс фавқулодда (кўзда тутилмаган) вазиятлардан кўрилган фойда ва минус зарар сифатида аниқланади:


СТФ=УФ+ФП-ФЗ,


бунда,

СТФ - солиқ тўлангунгача олинган фойда;

ФП - фавқулодда вазиятлардан олинган фойда;

ФЗ - фавқулодда вазиятлардан кўрилган зарар;

- йилнинг соф фойдаси, у солиқ тўлангандан кейин хўжалик юритувчи субъект ихтиёрида қолади, ўзида фойдадан тўланадиган солиқни ва минус қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа солиқлар ва тўловларни чиқариб ташлаган ҳолда солиқлар тўлангунга қадар олинган фойдани ифодалайди:


СФ=СТФ-ДС-БС,


бунда,

СФ - соф фойда;

ДС - фойдадан тўланадиган солиқ;

БС - бошқа солиқлар ва тўловлар.



Б. ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТНИНГ МОЛИЯ-

ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИ БИЛАН БОҒЛИҚ

ХАРАЖАТЛАР РЎЙХАТИ

Мазкур Низомга мувофиқ маҳсулот (ишлар, хизматлар) таннархига киритиладиган харажатлар ва давр харажатлари рўйхати:

- хўжалик юритувчи субъект фаолиятининг рентабеллигини ва бозор рақобатбардошлилигини аниқлаш учун маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш давомида хўжалик юритувчи субъектда пайдо бўладиган барча харажатлар тўғрисида бухгалтерия ҳисоби счётларида тўлиқ ва аниқ ахборот шакллантирилиши;

- солиқ солинадиган базани тўғри аниқлаш мақсадида белгиланади.

Мазкур Низомга мувофиқ барча харажатлар қуйидагиларга гуруҳланади:

- маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархига киритиладиган харажатлар:

а) бевосита ва билвосита моддий харажатлар;

б) бевосита ва билвосита меҳнат харажатлари;

в) бошқа бевосита ва билвосита харажатлар, шу жумладан, ишлаб чиқариш хусусиятларига эга бўлган устама харажатлар;

- ишлаб чиқариш таннархига киритилмайдиган, бироқ асосий фаолиятдан олинган фойдада ҳисобга олинадиган ҳамда давр харажатларига киритиладиган харажатлар:

а) сотиш харажатлари;

б) бошқариш харажатлари (маъмурий сарф-харажатлар);

в) бошқа операцион харажатлар ва зарарлар;

- хўжалик юритувчи субъектнинг умумхўжалик фаолиятидан олинган фойда ёки зарарларни ҳисоблаб чиқишда ҳисобга олинадиган хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий фаолияти бўйича харажатлари:

а) фоизлар бўйича харажатлар;

б) хорижий валюта билан операция бўйича салбий курс тафовутлари;

в) қимматли қоғозларга қўйилган маблағларни қайта баҳолаш;

г) молиявий фаолият бўйича бошқа харажатлар;

Фавқулодда зарарлар, у фойдадан олинадиган солиқ тўлангунга қадар фойда ёки зарарларни ҳисоблаб чиқишда ҳисобга олинади.



1. МАҲСУЛОТ (ИШЛАР, ХИЗМАТЛАР)НИНГ ИШЛАБ

ЧИҚАРИШ ТАННАРХИГА КИРИТИЛАДИГАН

ХАРАЖАТЛАР ТАРКИБИ


Маҳсулот (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш таннархига бевосита маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган, ишлаб чиқариш технологияси ва уни ташкил этиш билан шартланган харажатлар киритилади. Уларга қуйидагилар тегишли бўлади: бевосита ва билвосита моддий харажатлар, бевосита ва билвосита меҳнат харажатлари, бошқа бевосита ва билвосита харажатлар, шу жумладан, ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган устама харажатлар.

Маҳсулот (ишлар, хизматлар)нинг ишлаб чиқариш таннархини ҳосил қилувчи харажатлар уларнинг иқтисодий мазмунига кўра қуйидаги элементлар билан гуруҳларга ажратилади:

- ишлаб чиқариш моддий харажатлар (қайтариладиган чиқитлар қиймати чиқариб ташланган ҳолда);

- ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари;

- ишлаб чиқаришга тегишли бўлган ижтимоий суғуртага ажратмалар;

- асосий фондлар ва ишлаб чиқариш аҳамиятига эга бўлган номоддий активлар амортизацияси;

- ишлаб чиқариш аҳамиятига эга бўлган бошқа харажатлар.



1.1. ИШЛАБ ЧИҚАРИШ БИЛАН БОҒЛИҚ

МОДДИЙ ХАРАЖАТЛАР


Ишлаб чиқариш билан боғлиқ моддий харажатларга қуйидагилар тегишли бўлади:


1.1.1. Ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг асосини ташкил этиб, унинг таркибига кирадиган ёки маҳсулот тайёрлашда (ишларни бажаришда, хизматлар кўрсатишда) зарур таркибий қисм ҳисобланган четдан сотиб олинадиган хом ашё ва материаллар.


1.1.2. Нормал технология жараёнини таъминлаш ва маҳсулотларни ўраш учун маҳсулот (ишлар, хизматлар) ёки бошқа ишлаб чиқариш эҳтиёжларига сарфланадиган (асбоб-ускуналар, бинолар, иншоотлар ва бошқа асосий воситалар синовини ўтказиш, назорат қилиш, сақлаш, тузатиш ва улардан фойдаланиш) учун ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланиладиган харид қилинадиган материаллар, шунингдек асбоб-ускуналарни тузатиш учун эҳтиёт қисмлар, инвентарларнинг, хўжалик буюмларининг ва асосий воситаларга кирмайдиган бошқа меҳнат воситаларининг қиймати.

1.1.3. Сотиб олинадиган, келгусида ушбу хўжалик юритувчи субъектда монтаж қилинадиган ёки қўшимча ишлов бериладиган бутловчи буюмлар ва ярим тайёр маҳсулотлар.


1.1.4. Ташқи юридик ва жисмоний шахслар, шунингдек, хўжалик юритувчи субъектнинг ички таркибий бўлинмалари томонидан бажариладиган фаолиятнинг асосий турига тегишли бўлмаган ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган ишлар ва хизматлар.

Ишлаб чиқариш характерига эга бўлган ишлар ва хизматларга маҳсулот тайёрлаш бўйича айрим операцияларни бажариш, хом ашё ва материалларга ишлов бериш, истеъмол қилинаётган ашё ва материаллар сифатини аниқлаш учун синовлар ўтказиш, белгиланган технологик жараёнларга риоя этилиши устидан назорат қилиш, асосий ишлаб чиқариш фондларини тузатиш ва бошқалар тегишли бўлади.

Хўжалик юритувчи субъект ичида ташқи юридик шахсларнинг транспорт хизматлари (хом ашё, материаллар, инструментлар, деталлар, танаворлар, юкларнинг бошқа турларини базис (марказий) омбордан цехга келтириш ва тайёр маҳсулотни сақлаш учун омборга келтириш) ҳам ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган хизматларга тегишли бўлади.


1.1.5. Табиий хом ашё (ер рекультивациясига ажратмалар, ихтисослаштирилган юридик шахслар томонидан амалга ошириладиган ерни рекультивация қилиш ишларига ҳақ тўлаш), илдизи билан бериладиган дарахтга ҳақ тўлаш, корхоналар томонидан сув хўжалиги тизимларидан бериладиган истеъмол қилинадиган сув учун ҳақ тўлаш. Саноатнинг хом ашё тармоқлари учун ёғоч, тахта матералларидан ёки фойдали қазилмалардан (рудадан) фойдаланишга ҳуқуқларнинг амортизация қилинадиган қиймати ёки атроф муҳ

...
Время: 0.0083
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск