Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


Юрист Предприятия

Корхона юристи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Банк қонунчилиги /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.04.2010 й. ПҚ-1325-сон "Банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китоб тизимини ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

19.04.2010 й.

N ПҚ-1325



БАНК ПЛАСТИК КАРТОЧКАЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНГАН ҲОЛДА ҲИСОБ-КИТОБ

ТИЗИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИ

РАҒБАТЛАНТИРИШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Пул муомаласи тизимини такомиллаштириш, нақд пулсиз ҳисоб-китобларни ривожлантиришни рағбатлантириш ва банкдан ташқари нақд пул айланмасини қисқартириш, аҳолининг банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда тўловларни амалга ошириши учун қулай шарт-шароит яратиш ҳамда илғор банк технологияларини жорий этиш асосида хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш мақсадида:


1. Республикада пластик карточкаларни ва нақд пулсиз ҳисоб-китобларни ҳимоя қилишнинг самарали механизми яратилгани маълумот учун қабул қилинсин. Ушбу механизмга биноан:

ҳар бир пластик карточка эгаси карточка ҳисобрақамидаги пул маблағларини тасарруф этиш ҳуқуқини тасдиқловчи шахсий идентификация рақами (ПИН-код)га эга бўлиб, у нотўғри терилган тақдирда пластик карточка автоматик тарзда блокировка қилинади;

бегона шахсларнинг сохталаштириши ва рухсатсиз фойдаланишига йўл қўймайдиган микрочипли модуллар ва маълумотларни шифрлайдиган тўрт поғонали тизимга эга пластик карточкалар орқали ҳисоб-китобларни амалга ошириш борасида ягона "Ўзкарт" тўлов тизими фаолият кўрсатмоқда;

пластик карточкалардан фойдаланган ҳолда мижозлар ҳисоб-рақамидан маблағ ечиш ва унга пул ўтказиш Умумреспублика ягона процессинг маркази орқали амалга оширилади, бу мижозлар ҳамда сотувчиларни турли қаллоблик ва алдовлардан ҳимоя қилишни таъминлайди.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, тижорат банклари пластик карточкалар, ҳисоб-китоб терминаллари, банкоматлар ва бошқа махсус жиҳозларни юқори даражада ҳимоя қилиш бўйича белгиланган талабларга риоя этилиши устидан қатъий тизимли назоратни

...
Время: 0.0045
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск