язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Давлат ҳуқуқий тизими асослари/ Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.07.2013 й. 196-сон "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини ташкил этиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.07.2013 й.

N 196




ФУҚАРОЛАРНИНГ ЎЗИНИ ЎЗИ  БОШҚАРИШ

ОРГАНЛАРИ  ФАОЛИЯТИНИ  ТАШКИЛ  ЭТИШ

ТАРТИБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


"Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини ҳисобга олиш тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Республика "Маҳалла" ҳайрия жамғармаси:

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ушбу қарор билан тасдиқланган Низомни амалда қўллаш учун туман (шаҳар)лар ҳокимликлари ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциялари ходимларини ўқитиш чораларини кўрсинлар;

жорий йилнинг 1 сентябригача бўлган муддатда ҳудуддаги мавжуд фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини ялпи хатловдан ўтказиб, ушбу қарор талаблари асосида ҳисобга олиш ишларини якунласинлар ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот тақдим этсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 15 июль, 28-сон, 360-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2013 йил, 7-сон, 44-модда