язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Давлат ҳуқуқий тизими асослари/ Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари/ Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ҳисобга олиш тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 10.07.2013 й. 196-сон қарорига илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 10 июлдаги

196-сон қарорига

ИЛОВА



Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш

органларини ҳисобга олиш тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини (кейинги ўринларда фуқаролар йиғини деб аталади) Давлат хизматлари марказларида (кейинги ўринларда "марказлар" деб аталади) ҳисобга олиш тартибини белгилайди.

2. Фуқаролар йиғинини ҳисобга олиш у жойлашган жойдаги марказ томонидан амалга оширилади.

3. Фуқаролар йиғини ташкил этилаётганда унинг раиси (оқсоқоли) сайланган кундан бошлаб икки ҳафта муддатда фуқаролар йиғинини ҳисобга олиш учун марказга мурожаат қилади.


II. ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ

УЧУН ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН ҲУЖЖАТЛАР,

УЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ВА ҲИСОБГА ОЛИШ


4. Фуқаролар йиғинини ҳисобга олиш учун марказга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) томонидан имзоланган фуқаролар йиғинини ҳисобга олиш тўғрисидаги ариза;

шаҳарчалар, қишлоқлар, овуллар, шунингдек шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ҳамда овуллардаги маҳаллалар ташкил этиш тўғрисидаги тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органининг қарори;

фуқаролар йиғини тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида фуқаролар йиғини (фуқаролар вакиллари йиғилиши)нинг баёни;

фуқаролар йиғинининг (фуқаролар вакиллари йиғилишининг) йиғин раисини (оқсоқолини) сайлаш тўғрисидаги қарори;

фуқаролар йиғини тўғрисидаги низом - икки нусхада;

муҳр ва штамп намуналари эскизи - икки нусхада.


5. Қўшиб юбориш, бўлиш, ажратиб чиқариш йўли билан тузиладиган фуқаролар йиғини учун ушбу Низомнинг 4-бандида кўрсатилган ҳужжатларга қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

тузилаётган фуқаролар йиғинига маълум бўлган барча кредиторлар ёзма равишда хабардор этилганлигини ва оммавий ахборот воситаларида қайта ташкил этиш ҳақида ахборот эълон қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

тузилаётган фуқаролар йиғинининг барча кредиторлари ва қарздорларига, шу жумладан, томонлар даъволашаётган мажбуриятларга нисбатан барча мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворислик тўғрисидаги қоидалар кўрсатилган топшириш далолатномаси (қўшиб юборишда) ёки тақсимлаш баланси (бўлишда ва ажратиб чиқаришда);

тузилаётган фуқаролар йиғинининг ҳисобга олинганлик ҳақидаги гувоҳномаси асл нусхаси, муҳри ва штампи (қўшиб юборишда ва бўлишда).


6. Фуқаролар йиғинини ҳисобга олиш ариза тушган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида амалга оширилади.

Фуқаролар йиғинини ҳисобга олиш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.


7. Фуқаролар йиғинини ҳисобга олиш марказ томонидан, бир вақтнинг ўзида уни давлат статистика ва солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйган ҳолда амалга оширилади.

Бунинг учун марказ давлат статистика органларига давлат ҳисобига қўйиш учун, фуқаролар йиғинини ҳисобга олиш амалга оширилган кундан кейин икки кун ичида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистри тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2012 йил 25 сентябрдаги 274-сон қарорида белгиланган шакл бўйича билдиришнома юборади .

Бир вақтда марказ электрон почта алоқаси орқали туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциясига солиқ тўловчининг идентификация рақами (кейинги ўринларда СТИР деб аталади) бериш учун сўровнома юборади.

Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси тегишли сўровномани олгандан кейин, реал вақт режимида солиқ тўловчиларнинг идентификация рақамлари марказлаштирилган базаси орқали фуқаролар йиғинига СТИР беради ва марказлаштирилган базага тегишли ёзув киритади.

Фуқаролар йиғинига СТИР берилганлиги ҳақида маълумотнома расмийлаштирилади ва у марказга электрон почта алоқаси орқали юборилади.

СТИР бериш ва бу тўғридаги маълумотномани марказга юбориш муддати саккиз иш соатидан ошмаслиги зарур.

8. Фуқаролар йиғинининг муҳр ва штамп эскизлари марказ томонидан тасдиқланади ҳамда муҳр ва штамплар китобига тегишли ёзув киритилади.

Муҳр ва штамп эскизлари қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ бўлмаганда, марказ томонидан фуқаролар йиғини раиси билан келишган ҳолда, эскизнинг барча тақдим қилинган нусхаларига зарур тузатишлар киритилади ва улар тасдиқланади.

9. СТИР бериш, муҳр ва штамп эскизларини тасдиқлаш жараёнлари якунлангандан сўнг ўша куннинг ўзида фуқаролар йиғинини ҳисобга олиш тўғрисидаги маълумотлар марказ томонидан ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича фуқаролар йиғинларининг тегишли реестрига киритилади.

Реестр дафтари ип билан тикилади, рақамланади ва унинг орқа томонида бетлар сони, дафтар юритиш бошланган сана (йил, кун, ой) кўрсатилади, муҳр ва ҳокимнинг имзоси қўйилади.


10. Фуқаролар йиғини ҳисобга олинган кундан бошлаб бир иш куни мобайнида реестрдан олинган маълумотлар марказ томонидан тегишли давлат статистика ва солиқ хизмати органларига расмий равишда тақдим этилади.

11. Фуқаролар йиғини ҳисобга олингандан сўнг бир кун муддатда унга қуйидагилар берилади:

ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича ҳисобга олинганлик тўғрисидаги гувоҳнома;

фуқаролар йиғини тўғрисидаги низом - унга "ҳисобга қўйилди" белгиси билан;

муҳр ва штамп намуналарининг эскизлари - "тасдиқланган" белгиси билан.


12. Фуқаролар йиғинини ҳисобга олиш тўғрисидаги гувоҳномаларнинг бланклари қатъий ҳисобда турадиган ҳужжат ҳисобланади, ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлади.


13. Марказ қуйидаги ҳолларда фуқаролар йиғинини ҳисобга олишни рад этади:

ушбу Низомнинг 4, 5-бандларида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганда;

тақдим этилган ҳужжатлар қонун ҳужжатлари талабига мувофиқ келмаганда;

ҳисобга олиш учун тақдим этилган ҳужжатларда ҳақиқий бўлмаган маълумотлар аниқланганда.

Фуқаролар йиғинини ҳисобга олишнинг бошқа асослар бўйича рад этилишига йўл қўйилмайди.


14. Фуқаролар йиғинини ҳисобга олиш рад этилган тақдирда, унинг сабаблари кўрсатилган ҳолда ҳамда уларни бартараф этиб, ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш учун тақдим этиш муддати кўрсатилган ҳолда ёзма хат ариза берувчига юборилади (топширилади).

Мазкур хатда кўрсатилган муддат тугагандан кейин берилган ариза янгидан тақдим этилган ҳисобланади.

Агар ариза берувчи фуқаролар йиғинини ҳисобга олишни рад этишга асос бўлган сабабларни ўз вақтида бартараф этса, ҳисобга олиш бўйича ҳужжатлар марказ томонидан барча зарур ҳужжатлар билан бирга ариза тақдим этилган кундан бошлаб уч кун муддатда кўриб чиқилади.

15. Ариза берувчи фуқаролар йиғинини ҳисобга олишни рад этиш тўғрисидаги қарор юзасидан судга шикоят қилиши мумкин.



III. ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА

КИРИТИЛГАН ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАРНИ

ҲИСОБГА ОЛИШ


16. Фуқаролар йиғини тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганда, шу жумладан, фуқаролар йиғини қайта ташкил этилганда ҳисобга олган марказга етти кун муддатда қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

ҳисобга олиш тўғрисидаги ариза;

низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида фуқаролар йиғини (фуқаролар вакиллари йиғилиши)нинг баёни;

ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган, раис (оқсоқол) имзоси билан тасдиқланган ҳамда фуқаролар йиғини муҳри қўйилган янги таҳрирдаги низом - икки нусхада.


17. Фуқаролар йиғинининг номи ўзгарган тақдирда, ушбу Низомнинг 16-бандида кўрсатилган ҳужжатларга қўшимча равишда фуқаролар йиғинининг ҳисобга олинганлик ҳақидаги гувоҳномаси асл нусхаси, алмаштириладиган муҳр ва штамп, шунингдек икки нусхада янги муҳр ва штамп намуналарининг эскизлари тақдим этилади.


18. Фуқаролар йиғини ажратиб чиқариш ва қўшиб олиш шаклида қайта ташкил қилинганда ушбу Низомнинг 16-бандида кўрсатилган ҳужжатларга қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

қайта ташкил қилинаётган фуқаролар йиғинига маълум бўлган барча кредиторлар ёзма равишда хабардор этилганлигини ва оммавий ахборот воситаларида қайта ташкил этиш ҳақида ахборот эълон қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

қайта ташкил қилинаётган фуқаролар йиғинининг унинг барча кредиторлари ва қарздорларига, шу жумладан, томонлар даъволашаётган мажбуриятларга нисбатан барча мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворислик тўғрисидаги қоидалар кўрсатилган топшириш далолатномаси (қўшиб олишда) ёки тақсимлаш баланси (ажратиб чиқишда);

қайта ташкил қилинаётган фуқаролар йиғинининг ҳисобга олинганлиги ҳақидаги гувоҳноманинг асл нусхаси, муҳр ва штампи (қўшиб олишда).


19. Фуқаролар йиғини тўғрисидаги низомга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни ҳисобга олиш ушбу Низомда фуқаролар йиғинини ҳисобга олиш учун белгиланган тартибда ва муддатларда амалга оширилади.


20. Фуқаролар йиғини тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги маълумотлар марказ томонидан фуқаролар йиғинларининг реестрига ("Қўшимча маълумотлар" устунига) киритилади.

21. Жойлашган ери ўзгарганда фуқаролар йиғини ўн кун муддатда ҳисобга олган марказга бу ҳақда ёзма равишда хабар беради. марказ хабарномани олгандан бошлаб икки кун муддатда ушбу ўзгариш ҳақида давлат статистика ва солиқ хизмати органларини хабардор қилади.


IV. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


22. Ушбу Низомнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА


Фуқаролар йиғинини ҳисобга олиш

СХЕМАСИ

     

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддати





































Фуқаролар йиғинини ҳисобга олиш учун зарур бўлган ҳужжатларни Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини ҳисобга олиш тўғрисида низомнинг 4, 5-бандларига мувофиқ рўйхат бўйича тайёрлайди.









































1-босқич

Ариза берувчи



































































































Тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда фуқаролар йиғинини ҳисобга олиш тўғрисидаги марказга ариза беради.


Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайланган кундан бошлаб икки ҳафта муддатда (янгидан ташкил этилганда).












2-босқич

Ариза берувчи


















































1. Тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқади.

3. Электрон почта алоқаси орқали давлат солиқ хизмати органига СТИР бериш учун сўровнома юборади.

4. Муҳр ва штамп эскизларини тасдиқлайди.


















































Ариза берилган кундан бошлаб тўрт иш куни муддатида.

3-босқич

Марказ


















































































































1. Фуқаролар йиғинига СТИР беради ва марказлаштирилган базага тегишли ёзув киритади.

2. СТИР берилганлиги ҳақида маълумотномани расмийлаштиради ва марказга юборади.







































4-босқич

Давлат солиқ хизмати органи



Саккиз иш соати мобайнида.





















































































1. Фуқаролар йиғинларининг реестрига тегишли ёзув киритади.

2. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини ҳисобга олиш тўғрисидаги низомнинг 11-бандида кўрсатилган ҳужжатларни Фуқаролар йиғини раисига тақдим этади.


































1. Фуқаролар йиғинини ҳисобга олиш жараёни якунланган куннинг ўзида.

2. Ҳисобга олингандан сўнг бир кунда.























5-босқич

Марказ



















































































































Фуқаролар йиғинларининг реестридан олинган маълумотларни тегишли давлат статистика ва солиқ хизмати органларига тақдим этади.


















Ҳисобга олингандан сўнг бир кунда.

6-босқич

Марказ
































         





Низомга

2-ИЛОВА


_______________ РЕСПУБЛИКАСИ (ВИЛОЯТ, ШАҲАР)

___________________ ТУМАНИ (ШАҲРИ)ДАГИ

ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНЛАРИНИНГ РЕЕСТРИ

    

Т/р

Ҳужжат

тақдим

этилган сана


Ариза тақдим

этган шахснинг

Ф.И.О.


Фуқаролар

йиғинининг номи


Фуқаролар

йиғини

ҳудуди (га)


Ҳисобга

олиш реестр

рақами


Ҳисобга

олинган

сана


1

2


3

4

5

6

7


      

        






             

КТУТ коди


СТИР


Ҳужжат олинган

сана ва имзо


Қайта ташкил этиш ва

тугатиш тўғрисида

маълумот


Қўшимча маълумот


8


9

10

11

12

    

    





      





Низомга

3-ИЛОВА



Давлат герби


_________________ туман (шаҳар)

Давлат хизматлари маркази


Фуқаролар йиғинининг ҳисобга олинганлиги тўғрисида

ГУВОҲНОМА

Ушбу гувоҳнома _____________ Республикаси (вилоят, шаҳар) __________ тумани (шаҳри)даги

               

          

(фуқаролар йиғинининг номи)

фуқаролар йиғинининг


да


(туман (шаҳар) Давлат хизматлари маркази номи)


     

ҳисобга олинганлиги муносабати билан берилди.



СТИР

Солиқ тўловчининг идентификация рақами:



   

Ҳисобга қўйилган санаси: 20__ йил "____" ______________


Реестр бўйича тартиб рақами _____________

        

М.Ў.

       




(имзо)


(ҳокимнинг Ф.И.О.)

     

АА № 000000

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 15 июль, 28-сон, 360-модда