язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси/ Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш/ Умумий қоидалар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.10.1999 й. 469-сон "1999-2005 йилларда Ўзбекистон Республикасининг атроф муҳитни муҳофаза қилиш ишлари дастури тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.10.1999 й.

N 469


1999-2005 ЙИЛЛАРДА ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИНИНГ АТРОФ МУҲИТНИ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ИШЛАРИ ДАСТУРИ

ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис XIV сессиясидаги маърузаси асосий қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 10 июндаги 296-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 1999-2005 йилларда Ўзбекистон Республикасининг атроф муҳитни муҳофаза қилиш ишлари дастури ва уни рўёбга чиқариш тадбирлари 1, 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


2. Тасдиқланган Дастур ва тадбирларнинг бажарилишини ташкил этиш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг барқарор ривожлантириш бўйича Миллий комиссиясига ва унинг ишчи органларига юклансин.


3. Ўзбекистон Республикасининг барқарор ривожлантириш бўйича Миллий комиссияси манфаатдор вазирликлар ва идоралар иштирокида ҳар йили республика бюджетини шакллантиришда мазкур қарорда назарда тутилган тадбирларни маблағ билан таъминлаш юзасидан таклифлар киритсин.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва ташкилотлар атроф муҳитни муҳофаза қилиш минтақавий ва тармоқ дастурларини ва уларни бажариш чора-тадбирларини ишлаб чиқсинлар.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Б.М. Олимжонов ва Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов