язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик/ Жиноий жавобгарлик. Жазони ижро этиш/ Ички ишлар вазирининг 29.12.2012 й. 174-сон "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 29.07.2013 й. 2495-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

29.07.2013 й.

N 2495




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРИНИНГ

29.12.2012 й.

N 174


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро

этиш муассасаларининг ички тартиб қоидаларини

тасдиқлаш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 6-сон, 175-модда) мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2001 йил 8 майдаги 118-сон "Озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб Қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1039, 2001 йил 8 июнь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларнинг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2001 йил, 11-сон) ўз кучини йўқотган деб топилсин.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                                                Б. Матлюбов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 5 август, 31-сон, 414-модда