язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик/ Жиноий жавобгарлик. Жазони ижро этиш/ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб Қоидалари (АВ томонидан 29.07.2013 й. 2495-сон билан рўйхатга олинган ички ишлар вазирининг 29.12.2012 й. 174-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2013 йил 29 июлда 2495-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

ички ишлар вазирининг

2012 йил 29 декабрдаги

174-сон буйруғига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони

ижро этиш муассасаларининг ички тартиб

ҚОИДАЛАРИ


Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси (бундан буён матнда ЖК деб юритилади) (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 й., 1-сон), Жиноят-процессуал кодекси (бундан буён матнда ЖПК деб юритилади) (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 й., 2-сон) ва Жиноят-ижроия кодексига (бундан буён матнда ЖИК деб юритилади) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 6-сон, 175-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ижро этиш муассасаларининг (бундан буён матнда ЖИЭМ деб юритилади) ички тартибини белгилайди.



I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо ижроси ЖИЭМлар томонидан амалга оширилади.

2. ЖИЭМларга қуйидагилар киради:

жазони ижро этиш колониялари;

тарбия колониялари;

турмалар. (45-модда)


3. Тергов ҳибсхоналари озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган ва хўжалик хизматига оид ишларни бажариш учун қолдирилган шахсларга нисбатан ЖИЭМлар вазифасини бажаради. (45-модда)


4. Жазони ижро этиш колониялари вояга етган маҳкумларни сақлаш учун мўлжалланган бўлиб, қуйидагиларга бўлинади:

манзил-колониялар;

умумий тартибли колониялар;

қаттиқ тартибли колониялар;

махсус тартибли колониялар.


5. Тарбия колониялари вояга етмаган маҳкумларни сақлаш учун мўлжалланган.


6. Турмалар вояга етган маҳкумларни сақлаш учун мўлжалланган. (45-модда)


7. Жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, маҳкумларнинг ҳуқуқлари камситилишига йўл қўйилмайди.



II БОБ. ЖАЗОНИ ИЖРО ЭТИШ КОЛОНИЯЛАРИДА

ЖАЗОНИ ЎТАШ


1-§. Манзил-колонияларда жазони ўташ


8. Манзил-колониялар қуйидагиларга бўлинади:

ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар, эҳтиётсизлик оқибатида содир этилган унча оғир бўлмаган жиноятлар учун, шунингдек қасддан унча оғир бўлмаган жиноят содир этганлик учун озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар сақланадиган манзил-колониялар;

умумий, қаттиқ тартибли колониялардан, шунингдек тарбия колонияларидан ўтказилган маҳкумлар сақланадиган манзил-колониялар.

Манзил-колонияларда:

мазкур муассасаларга суд ҳукмига биноан келган вояга етган маҳкумлар;

умумий, қаттиқ тартибли колониялардан ва тарбия колонияларидан суднинг ажрими асосида ўтказилган вояга етган маҳкумлар;

ижтимоий хавфи катта бўлмаган жинояти, эҳтиётсизлик оқибатида содир этилган жинояти учун ва қасддан содир этган унча оғир бўлмаган жинояти учун озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазони озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо билан алмаштириш тарзида суднинг ажрими асосида юборилган вояга етган маҳкумлар жазони ўтайди.

9. Манзил-колонияларга ижобий тавсифга эга ва:

оғир жинояти учун, шунингдек қасддан содир этган жинояти учун, агар у илгари қасддан содир этган жинояти учун озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган бўлса, суд тайинлаган жазо муддатининг камида тўртдан бир қисмини ўтаган маҳкумлар;

ўта оғир жинояти учун, шунингдек жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш ёки жазони енгилроғи билан алмаштириш қўлланилган ва жазонинг ўталмаган қисми мобайнида қасддан содир этган янги жинояти учун суд тайинлаган жазо муддатининг камида учдан бир қисмини ўтаган маҳкумлар ўтказилади.

10. Манзил-колонияларга қуйидагилар ўтказилмайди:

ўта хавфли рецидивистлар;

узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилинганлар, шунингдек умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси афв этиш тартибида озодликдан маҳрум қилиш билан алмаштирилган шахслар;

юқумли касалликларга чалинган беморлар;

мажбурий даволанишдан ўтаётган маҳкумлар;

меҳнатга қобилиятсиз маҳкумлар.


11. Битта манзил-колонияда маҳкум эркаклар ва аёллар сақланиши мумкин.


12. Манзил-колонияларда маҳкумлар:

соқчисиз, аммо назорат остида сақланадилар;

эрталаб ўриндан туришдан кечки ётишгача бўлган вақт мобайнида колония ҳудуди доирасида эркин юриш ҳуқуқидан фойдаланадилар;

агар улар бажараётган иш ёки олаётган таълим тақозо этса, маъмуриятнинг рухсати билан колония ҳудудидан ташқарида назоратсиз юришлари мумкин;

фуқаролар киядиган кийимда юрадилар;

ёнларида пул ва қимматли буюмлар сақлашлари, пулдан чекланмаган ҳолда фойдаланишлари мумкин;

чекланмаган миқдорда телефон орқали сўзлашишлари, посилка, йўқлов ва бандероллар олишлари ҳамда жўнатишлари мумкин.


13. Маҳкумлар чекланмаган миқдорда учрашув олиш ҳуқуқига эга. Учрашувлар, одатда, ишдан бўш вақтда берилади. Учрашув маҳкумнинг илтимосига биноан манзил-колония ҳудудидан ташқарида ўтказилиши мумкин.

Манзил-колония ҳудудидан ташқарида ҳаракатланиш чегаралари маҳкумларга тилхат олиниб, маълум қилинади ва тилхат уларнинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдига қўшиб қўйилади.

Маҳкумларга мазкур Қоидаларнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда қатъий ҳисобда турувчи гувоҳнома берилади.


14. Маҳкумлар хоналарга бўлинган ётоқхоналарда яшайдилар. Маҳкумларнинг исми ва отасининг исми бош ҳарфлари ҳамда фамилияси ёзилган рўйхат хоналар эшигининг ташқи тарафига осиб қўйилади.


15. Сақлаш режимини бузмаган, оиласи бор маҳкумларга ЖИЭМ бошлиғининг мазкур Қоидаларнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги қарорига биноан манзил-колония ҳудудида ёки ундан ташқарида оиласи билан алоҳида яшашга рухсат берилиши мумкин. Бундай шахслар мазкур Қоидаларнинг VIII боби 4-параграфида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтиш учун ҳозир бўлишлари шарт. Манзил-колония маъмуриятининг вакили маҳкумлар яшаётган жойга сутканинг исталган вақтида кириши мумкин.


16. Манзил-колонияларда маҳкумлар меҳнати ЖИКда белгилаб қўйилган истисно ва чеклашларни ҳисобга олган ҳолда меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.


17. Маҳкумларни бошқа ишга ўтказишни ташкилот манзил-колония маъмурияти билан келишган ҳолда амалга оширади.


18. Маҳкумларга ЖИЭМ жойлашган ердаги олий ва ўрта махсус ўқув юртларида сиртдан ўқишга рухсат этилади.



2-§. Умумий тартибли колонияларда жазони ўташ


19. Умумий тартибли колониялар қуйидагиларга бўлинади:

оғир жиноят содир этганлик учун биринчи марта озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган эркаклар сақланадиган колониялар;

ўта оғир жиноят содир этганлик учун биринчи марта озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган эркаклар сақланадиган колониялар;

оғир ёки ўта оғир жиноят содир этганлик учун озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган аёллар сақланадиган колониялар, ЖИКнинг 48-моддасида кўрсатилган аёллар бундан мустасно.


20. Умумий тартибли колонияларда жазони:

мазкур муассасага суд ҳукмига биноан келган маҳкумлар;

ЖИКнинг 129-моддасида назарда тутилган ҳолларда тарбия колонияларидан ўтказилган маҳкумлар;

суд томонидан манзил-колониялардан интизомий жазо тарзида ўтказилган маҳкумлар;

қасддан оғир ва ўта оғир жиноят содир этганлиги учун биринчи марта ҳукм қилинган, озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазони озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо билан алмаштириш тартибида суднинг ажрими асосида юборилган маҳкумлар;

рағбатлантириш тарзида ёки суд томонидан тайинланган турмага қамаш тариқасидаги озодликдан маҳрум қилиш муддатини ўтаганидан кейин турмалардан ўтказилган маҳкумлар ўтайди.

21. Ижобий тавсифга эга маҳкумлар ЖИКнинг 104-моддасида назарда тутилган тартибда енгиллаштирилган сақлаш шароитига ўтказилади.


22. Умумий тартибли бир колониядан иккинчисига ўтказилган маҳкумлар жазони бу ерга ўтказилгунга қадар белгиланган сақлаш шароитида ўтайдилар.


23. Тарбия колониясидан ўтказилган маҳкумлар жазони енгиллаштирилган сақлаш шароитида ўтайдилар.


24. Умумий тартибли колонияларда маҳкумлар умумий турар жойларда яшайдилар.


25. Маҳкумлар белгиланган энг кам иш ҳақи миқдорининг икки бараваригача бўлган суммага ҳар ойда озиқ-овқат маҳсулотлари ва энг зарур нарсалар сотиб олишлари мумкин.


26. Маҳкумлар йил мобайнида:

тўрт марта қисқа муддатли ва тўрт марта узоқ муддатли учрашув;

олти марта телефон орқали сўзлашув;

олтита посилка ёки йўқлов;

олтита бандерол олиш ҳуқуқига эга.



3-§. Қаттиқ тартибли колонияларда жазони ўташ


27. Қаттиқ тартибли колониялар қуйидагиларга бўлинади:

илгари қасддан содир этилган жиноят учун озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ўтаган ва қасддан жиноят содир этганлик учун яна судланган эркаклар сақланадиган колониялар;

илгари қасддан содир этилган жиноят учун озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ўтаган ва ўта оғир жиноят содир этганлик учун яна судланган аёллар, шунингдек ўта хавфли рецидивист деб топилган аёллар сақланадиган колониялар.


28. Қаттиқ тартибли колонияларда жазони:

мазкур муассасага суд ҳукмига биноан келган маҳкумлар;

турмалар ва махсус тартибли колониялардан рағбатлантириш тарзида ўтказилган маҳкумлар;

суд томонидан тайинланган турмага қамаш тариқасидаги озодликдан маҳрум қилиш муддатини ўтаганидан сўнг турмалардан ўтказилган маҳкумлар;

суд томонидан манзил-колониялардан интизомий жазо тарзида қайтарилган маҳкумлар;

қасддан содир этган жинояти учун озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони илгари ўтаган ва қасддан жиноят содир этганлиги учун озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазога қайта ҳукм қилиниб, озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазони озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо билан алмаштириш тартибида суднинг ажрими асосида юборилган маҳкумлар ўтайди.

29. Ижобий тавсифга эга маҳкумлар ЖИКнинг 104-моддасида назарда тутилган тартибда енгиллаштирилган сақлаш шароитига ўтказилади.


30. Қаттиқ тартибли бир колониядан иккинчисига ўтказилган маҳкумлар жазони бу ерга ўтказилгунга қадар белгиланган сақлаш шароитида ўтайдилар.


31. Қаттиқ тартибли колонияларда маҳкумлар умумий турар жойларда яшайдилар.


32. Маҳкумлар белгиланган энг кам иш ҳақи миқдорининг бир ярим бараваригача бўлган суммага ҳар ойда озиқ-овқат маҳсулотлари ва энг зарур нарсалар сотиб олишлари мумкин.


33. Маҳкумлар йил мобайнида:

уч марта қисқа муддатли ва уч марта узоқ муддатли учрашув;

тўрт марта телефон орқали сўзлашув;

тўртта посилка ёки йўқлов;

тўртта бандерол олиш ҳуқуқига эга.



4-§. Махсус тартибли колонияларда жазони ўташ


34. Махсус тартибли колониялар озодликдан маҳрум қилиниб, ўта хавфли рецидивист деб топилган эркакларни, шунингдек умрбод озодликдан маҳрум қилинган маҳкумларни сақлаш учун мўлжалланган.


35. Махсус тартибли колонияларда умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси афв этиш тартибида озодликдан маҳрум қилиш билан алмаштирилган эркаклар ҳам сақланади.


36. Махсус тартибли колонияларда жазони:

мазкур муассасага суд ҳукмига биноан келган маҳкумлар;

умрбод озодликдан маҳрум қилинганлар, шунингдек умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси афв этиш тартибида озодликдан маҳрум қилиш билан алмаштирилган шахслар;

суд томонидан қаттиқ тартибли колониялардан интизомий жазо тарзида қайтарилган маҳкумлар ўтайдилар.


37. Ижобий тавсифга эга маҳкумлар ЖИКнинг 104-моддасида назарда тутилган тартибда енгиллаштирилган сақлаш шароитига ўтказилади.


38. Махсус тартибли бир колониядан иккинчисига ўтказилган маҳкумлар жазони бу ерга ўтказилгунга қадар белгиланган сақлаш шароитида ўтайдилар.


39. Махсус тартибли колонияларда маҳкумлар камераларда ёки умумий яшаш биноларида яшайдилар.


40. Маҳкумлар белгиланган энг кам иш ҳақи миқдори суммасигача ҳар ойда озиқ-овқат маҳсулотлари ва энг зарур нарсалар сотиб олишлари мумкин.


41. Маҳкумлар йил мобайнида:

икки марта қисқа муддатли ва икки марта узоқ муддатли учрашув;

уч марта телефон орқали сўзлашув;

учта посилка ёки йўқлов;

учта бандерол олиш ҳуқуқига эга.


42. Камераларда сақланадиган маҳкумларнинг кинофильмлар ва телекўрсатувлар кўриши тақиқланади.



III БОБ. ТАРБИЯ КОЛОНИЯЛАРИДА ЖАЗОНИ ЎТАШ


43. Тарбия колониялари вояга етмай туриб жиноят содир этган маҳкумларни сақлашга мўлжалланган.


44. Тарбия колонияларида:

ўн олти ёшгача бўлган вояга етмаган маҳкумлар каттароқ ёшдаги маҳкумлардан;

биринчи марта озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган маҳкумлар илгари озодликдан маҳрум этиш тариқасидаги жазони ўтаган маҳкумлардан алоҳида сақланадилар.


45. Ижобий тавсифга эга маҳкумлар ЖИКнинг 104-моддасида назарда тутилган тартибда енгиллаштирилган сақлаш шароитига ўтказилади.


46. Тарбия колонияларида маҳкумлар умумий турар жойларда яшайдилар.


47. Маҳкумлар белгиланган энг кам иш ҳақи миқдорининг икки ярим бараваригача бўлган суммага ҳар ойда озиқ-овқат маҳсулотлари ва энг зарур нарсалар сотиб олишлари мумкин.


48. Тарбия колонияларида маҳкумлар йил мобайнида:

олти марта қисқа муддатли ва олти марта узоқ муддатли учрашув;

ўн икки марта телефон орқали сўзлашув;

олтита посилка ёки йўқлов;

олтита бандерол олиш ҳуқуқига эга.


49. Ўн саккиз ёшга тўлган ва тарбия колонияларида қолдирилган маҳкумларга вояга етмаган маҳкумлар учун белгиланган нормаларда овқат, уст-бош, моддий-маиший таъминот ва бошқа жазо ўташ шароитлари татбиқ этилади. Бу шахсларнинг меҳнат шароитлари меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.


50. Тарбия колонияларида маҳкумлар ЖИКнинг 102-моддасида назарда тутилган рағбатлантириш чораларидан ташқари:

ЖИЭМ ҳудудидан ташқарида ўтказиладиган маданий-томоша ва спорт тадбирларини кўришга юбориш;

қисқа муддатли учрашув ўрнига ота-онаси, уларнинг ўрнини босувчи шахслар ёки яқин қариндошлари кузатувида саккиз соатгача бўлган муддатга эркинликка чиқариш;

ҳибсхонада бўлиш муддатини қисқартириш ва ундан муддатидан илгари озод қилиш тариқасида рағбатлантирилишлари мумкин.


51. Жазони ўташ тартибини бузганлиги учун тарбия колонияларида маҳкумларга ЖИКнинг 105-моддасида назарда тутилган интизомий жазо чораларидан ташқари томошага боришдан бир марта маҳрум этиш тариқасидаги жазо қўлланилиши мумкин.


52. Тарбия колониясида ҳибсхонага киритиб қўйиш тариқасидаги интизомий жазо ўн уч ёшдан ўн олти ёшгача бўлган маҳкумларга етти суткагача, ўн олти ва ундан катта ёшдаги маҳкумларга эса ўн суткагача бўлган муддатга қўлланилади.


53. Тарбия колониясининг ҳибсхонасига киритиб қўйилган маҳкумларнинг сайр қилиш муддати суткасига икки соат қилиб белгиланади.


54. Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган ўн саккиз ёшга тўлган маҳкумлар, одатда, йигирма бир ёшга тўлгунга қадар, тарбия колонияларида қолдирилади.


55. Маҳкумларни тарбия колонияларида қолдириш муассаса бошлиғининг прокурор томонидан тасдиқланган қарори билан амалга оширилади.


56. Маҳкумлар йигирма бир ёшга тўлганидан, салбий тавсифга эга маҳкумлар эса - ўн саккиз ёшга тўлганидан кейин жазо ўташни давом эттириш учун тарбия колониясидан умумий тартибли колонияга ўтказилади.


57. Жазо ўташни давом эттириш учун маҳкумларни жазони ижро этиш колониясига ўтказиш масалалари суд томонидан ЖПКнинг 537-моддасида назарда тутилган тартибда ҳал этилади.



IV БОБ. ТУРМАЛАРДА ЖАЗОНИ ЎТАШ


58. Турмалар турмага қамаш тариқасидаги озодликдан маҳрум қилишга ҳукм қилинган шахсларни, шунингдек умумий ва қаттиқ тартибли колониялардан жазони ўташ тартибини ашаддий бузганлиги учун ўтказилган шахсларни сақлаш учун мўлжалланган.

59. Турмаларда жазони:

мазкур муассасага суд ҳукмига биноан келган маҳкумлар;

суд томонидан жазони ижро этиш колонияларидан ўтказилган жазо ўташ тартибини ашаддий бузувчилар ўтайдилар.


60. Турмаларда енгиллаштирилган сақлаш шароитига ўтказиш ЖИКнинг 104-моддасида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.


61. Турмаларда маҳкумларни енгиллаштирилган сақлаш шароитига муддатидан олдин ўтказишга йўл қўйилмайди, маҳкумни соғлиғига кўра тегишли тиббий хулоса асосида ўтказиш ҳоллари бундан мустасно.


62. Ҳомиладор аёллар ва ёнида эмизикли боласи бор аёллар, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронлари турмаларда жазони енгиллаштирилган сақлаш шароитида ўтайдилар.


63. Турмаларда маҳкумлар умумий камераларда сақланадилар. Алоҳида ҳолларда маҳкумнинг батамом ажратиб қўйилишини таъминлаш мақсадида ЖИЭМ бошлиғининг прокурор томонидан тасдиқланган қарори асосида уни бир кишилик камерада сақлашга йўл қўйилади.


64. Турмада маҳкумлар белгиланган энг кам иш ҳақи миқдорининг етмиш беш фоизигача бўлган суммага ҳар ойда озиқ-овқат маҳсулотлари ва энг зарур нарсалар сотиб олишлари мумкин.


65. Турмаларда маҳкумлар ҳар куни муддати бир соатлик сайр қилиш ва йил мобайнида:

икки марта қисқа муддатли ва бир марта узоқ муддатли учрашув;

икки марта телефон орқали сўзлашув;

иккита посилка ёки йўқлов;

иккита бандерол олиш ҳуқуқига эга.


66. Турмаларда енгиллаштирилган сақлаш шароитига ўтказилган маҳкумларга рағбатлантириш тарзида ҳар кунлик сайр муддати бир соатга узайтирилиши мумкин.



V БОБ. МАҲКУМЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


67. Маҳкумлар, ЖИК ва бошқа қонунларда белгиланган истисно ҳамда чеклашлар инобатга олинган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун назарда тутилган ҳуқуқлар, эркинликларга эга бўладилар ва мажбуриятларни бажарадилар. Маҳкум чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида белгиланган ҳуқуқлар, эркинликларга эга бўлишлари ва мажбуриятларни бажаришлари мумкин.


68. Маҳкумларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари муайян жазо турини ижро этиш тартиби ва шартларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.


69. Маҳкумлар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

жазони ўташ тартиби ва шартлари тўғрисида, ўз ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ҳақида ахборот олиш;

ЖИЭМ маъмуриятига, бошқа давлат органлари ва жамоат бирлашмаларига ўз она тилида ёки бошқа тилда таклиф, ариза ва шикоятлар билан мурожаат этиш;

ўз таклиф, ариза ва шикоятларига мурожаат этилган тилда жавоб олиш. Мурожаат этилган тилда жавоб беришнинг иложи бўлмаган тақдирда жавоб Ўзбекистон Республикасининг давлат тилида берилади. Жавобни маҳкум мурожаат этган тилга таржима қилиб бериш ЖИЭМ томонидан таъминланади;

тушунтириш бериш ҳамда ёзишмалар олиб бориш, зарур ҳолларда таржимоннинг хизматидан фойдаланиш;

ўқув, бадиий ва бошқа хил ахборот материалларидан фойдаланиш;

соғлиғини сақлаш, шу жумладан, тиббий хулосага кўра амбулатория-поликлиника ва стационар шароитда тиббий ёрдам олиш;

ижтимоий таъминот, шу жумладан, қонун ҳужжатларига мувофиқ пенсия олиш;

об-ҳаво шароити йўл қўйса, ишдан бўш вақтида тоза ҳавода жисмоний машқлар билан шуғулланиш;

ЖИЭМнинг психологик хизмат кўрсатиш ходимлари томонидан кўрсатиладиган психологик ёрдамни олиш. Маҳкумларнинг психологик ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ тадбирларда иштирок этиши фақат уларнинг розилиги билан амалга оширилади;

меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ хавфсиз меҳнат шароитига эга бўлиш, дам олиш, таътилга чиқиш, шунингдек меҳнатига ҳақ тўланиши.

70. Маҳкум чет эл фуқаролари, шунингдек ўз давлатларининг дипломатия ваколатхоналари ва консуллик муассасалари билан, Ўзбекистон Республикасида дипломатия ва консуллик муассасалари бўлмаган мамлакатларнинг фуқаролари эса, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилишни ўз зиммасига олган давлатнинг дипломатия ваколатхоналари билан алоқа қилиб туриш ҳуқуқига эга.


71. Маҳкумлар:

жазони ўташ тартиби ва шартларига риоя этишга;

ЖИЭМ маъмуриятининг қонунга асосланган талабларини бажаришга мажбурдирлар.


72. Жазони ўташ шартлари:

ЖИЭМ мол-мулкини асраб-авайлаш;

меҳнатга виждонан ва ҳалол муносабатда бўлиш;

яшаш ва иш жойларини озода сақлаш, ётиш жойи, кўрпа-тўшакларини бир хил қилиб йиғиштириш, белгиланган намунадаги кийим кийиб юриш (манзил-калониялардаги маҳкумлар бундан мустасно), озиқ-овқат маҳсулотларини, нарса ва буюмларини сақлаш талабларига риоя этиш;

мазкур Қоидаларнинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги маҳкумлар кийимларининг намунавий белгиларини тақиб юриш;

ЖИЭМнинг бино ва иншоотларини тозалаш ҳамда унинг ҳудудини ободонлаштириш;

ЖИЭМга тегишли иш қуроллари, асбоб-ускуналар ва инвентарларни сақлаш;

навбат билан камера бўйича навбатчилик қилиш;

ЖИЭМ маъмурияти билан, шунингдек ўзаро хушмуомалада бўлиш.


73. Маҳкумларнинг ўз зиммаларига юклатилган мажбуриятларини бажармаслиги қонунда белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.


74. Маҳкумларга қуйидагилар тақиқланади:

ЖИЭМ ҳудудини, шунингдек ЖИЭМ ҳудуди доирасидан ташқарида яшашга рухсат этилган маҳкумларга эса - белгиланган ҳудудни рухсатсиз тарк этиш;

ЖИЭМ маъмуриятининг рухсатисиз бир-биридан батамом ажратилган участкалар ва саҳнларнинг ҳудудидан ташқарига чиқиш;

ЖИЭМ маъмуриятининг рухсатисиз ўзлари яшамайдиган ва ишламайдиган умумий турар жойлар (ётоқхоналар) ёки ишлаб чиқариш объектларида бўлиш;

мазкур Қоидаларнинг 4-иловасидаги рўйхатда назарда тутилган озиқ-овқат маҳсулотлари, нарса ва буюмларни сақлаш;

белгиланмаган жойларда чекиш;

бирор-бир манфаатни кўзлаб ўйинлар ташкил қилиш ва ўйнаш;

татуировка чизиш;

жаргон сўзлар ишлатиш ва лақаб қўйиш;

деворларга ва жиҳозларга ёзиш, чизиш, шунингдек қоғозлар, фотосуратлар, адабиётлар, даврий матбуот нашрлари ва бошқаларни қирқиб ёпиштириш;

ЖИЭМ маъмуриятининг рухсатисиз ётоқ жойини ўзгартириш ва унга парда тутиш;

ишлаб чиқариш эҳтиёжларига боғлиқ бўлмаган ҳолда иш қуроллари ва асбоб-ускуналардан, электр энергияси ҳамда бошқа материаллардан фойдаланиш;

диний экстремистик ғояларни тарғиб қилиш ҳамда уларга риоя этишга мажбурлаш;

паррандалар ва ҳайвонларни боқиш ҳамда сақлаш, шунингдек полизчилик билан шуғулланиш, жазони манзил-колонияларда ўтаётган маҳкумлар бундан мустасно.



VI БОБ. МАҲКУМЛАРНИНГ ДИНИЙ РАСМ-РУСУМЛАРНИ

АДО ЭТИШИ ҲАМДА УЛАРНИНГ ФУҚАРОЛИК-ҲУҚУҚИЙ

ВА ОИЛАВИЙ МУНОСАБАТЛАРДА ИШТИРОК ЭТИШИ


75. Маҳкумлар, агар бу мазкур Қоидаларни, шунингдек бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузмаса, ЖИЭМ хоналарида диний расм-русумларни адо этиш, ЖИЭМ кутубхонасидаги диний адабиётлардан, диний ибодат нарсаларидан фойдаланиш, фуқаролик-ҳуқуқий ва оилавий муносабатларда иштирок этиш ҳуқуқига эга.


76. Маҳкумларга ЖИЭМ кутубхонасидаги диний адабиётлар, диний ибодат нарсалари, шунингдек санчувчи ва кесувчи нарсалардан ташқари маданий ва тарихий қимматга эга бўлган нарсаларни ўзлари билан олиб юришига рухсат этилади.


77. Маҳкумлар ҳузурига, уларнинг илтимосига кўра, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган диний бирлашмаларнинг руҳонийлари таклиф этилади.


78. Маҳкумлар бевосита ёхуд ўз вакиллари орқали фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда иштирок этиш ҳуқуқига эга.


79. Маҳкумларнинг фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлардаги иштироки Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 2-сонга илова; 1997 й., 2-сон, 56-модда) ва бошқа қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ амалга оширилади.

ЖИЭМ маъмурияти маҳкумларнинг қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда иштирок этиши учун зарур шарт-шароит яратилишини таъминлайди. Маҳкумларнинг фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда иштирок этиши билан боғлиқ учрашувлари сони уларга учрашувлар берилишида ҳисобга олинмайди.


80. Маҳкумлар, агар қонун ҳужжатларига зид бўлмаса, никоҳ тузиш, никоҳдан ажралиш ҳамда бошқа оилавий муносабатларда иштирок этиш ҳуқуқига эга.


81. Маҳкумларнинг фуқаролик ҳолатлари далолатномаларини қайд этиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 14 ноябрдаги 387-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.

82. Никоҳни қайд этиш жараёнида никоҳга кирувчилар томонидан таклиф этилган шахсларнинг умумий сони икки кишидан ортиқ бўлмаслиги керак.


83. Никоҳ қайд этилгач никоҳланувчилардан бирининг аризасига мувофиқ навбатдан ташқари узоқ муддатли учрашув берилади. Бунда берилган учрашув маҳкумнинг олишга ҳақли бўлган учрашувлари сони ҳисобига киритилмайди.


84. Никоҳни қайд этиш ва никоҳни бекор қилиш билан боғлиқ ҳаракатларни амалга оширганлик учун давлат божи ҳамда транспорт харажатлари никоҳга кирувчилар ҳисобидан амалга оширилади.



VII БОБ. САҚЛАШ РЕЖИМИ ТАЛАБЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШ


1-§. ЖИЭМ ҳудудига кириш ва ундан чиқиш


85. ЖИЭМ ҳудудига кириш ва ундан чиқиш шахсни тасдиқловчи ҳужжат ҳамда бир марталик рухсатнома асосида амалга оширилади.


86. ЖИЭМ ходимлари, қоровул қўшинларининг ҳарбий хизматчилари ҳамда ЖИЭМда меҳнат шартномаси асосида ишловчи ишчи ва хизматчилар ЖИЭМ ҳудудига доимий рухсатнома асосида кириб чиқади.


87. ЖИЭМ ҳудудига кириш ва ундан чиқиш учун рухсатнома бериш маъмурият томонидан, шунингдек ЖИЭМ ҳудудига кириш ва ундан чиқиш тартибини таъминлаш қоровул қўшинларининг ҳарбий хизматчилари томонидан амалга оширилади.


88. Давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг мансабдор шахслари, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва бошқа шахслар ЖИЭМларга кириш ҳуқуқига эга.


89. Шикоятларни кўриб чиқиш, шунингдек фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги ҳолларини ўз ташаббуси билан текшириш чоғида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ЖИЭМларга монеликсиз кириш ҳуқуқига эга.

89-1. ЖИЭМ маъмурияти Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига (омбудсман) маҳкумлар билан монеликсиз ва холи учрашиш ҳамда суҳбатлашиш учун зарур шарт-шароитларни таъминлаши шарт, учрашув ва суҳбат ЖИЭМ ходимлари уларни кўриб турадиган, лекин эшитмайдиган шароитларда холи ўтказилади.

90. Маҳкумларни кино-, фото-, видеотасвирга тушириш ва улардан интервью олишга уларнинг ёзма розилиги бўлган тақдирда, маҳкумлар хавфсизлигини ва қўриқланишини таъминловчи объектларни тасвирга олишга эса - ЖИЭМ рухсати бўлган тақдирда йўл қўйилади.


91. Назорат қилувчи прокурор ЖИЭМга монеликсиз ва исталган вақтда ҳамма хоналар билан танишиш шарти билан киришга ҳақли.


92. ЖИЭМ маъмурияти ушбу ЖИЭМга ҳамда маҳкумлар ишлаётган объектларга кираётган ва чиқаётган шахсларнинг транспорт воситаларини, буюмлари ва кийимини кўздан кечиришга ҳақли, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.


93. ЖИЭМ ҳудудига тақиқланган нарса ва буюмларни олиб кириш ман этилади. Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ўқитувчиларига машғулотлар ўтказиш учун зарур ўқув қўлланмалари ҳамда бошқа нарса ва буюмларни ЖИЭМнинг турар жой саҳнига олиб киришга рухсат этилади.


94. ЖИЭМга кираётган шахслар кийимлари ҳамда нарса ва буюмлари кўздан кечирилишидан олдин тақиқланган нарса ва буюмларини топшириши лозимлиги ҳақида огоҳлантирилади.


95. ЖИЭМ ҳудудига кириш учун рухсат берилган шахслар ўзларининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини, нарса ва буюмларини назорат-ўтказиш жойида сақлаш учун қолдиради. Мазкур нарса ва буюмлар ЖИЭМдан чиқиш вақтида ўз эгаларига қайтариб берилади. Узоқ муддатли учрашувга келган шахсларга ўзларининг нарса ва буюмларини олиб киришига рухсат берилади. Бунда мазкур нарса ва буюмлар кўздан кечирилади.


96. Кўздан кечириш нарса ва буюмларнинг эгаси иштирокида амалга оширилади. Кўздан кечириш кўздан кечирилаётган шахс билан бир жинсдаги ЖИЭМ вакиллари томонидан навбатчилик қисми ёки назорат-ўтказиш жойида ўтказилади.


97. Кўздан кечиришни ўтказаётган шахс кўздан кечирилаётган шахсларга нисбатан хушмуомала бўлиши ҳамда уларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи ҳаракатларга йўл қўймаслиги шарт.


98. Бир вақтнинг ўзида бир неча шахсни кўздан кечириш тақиқланади.


99. Шахсий транспорт воситаларининг ЖИЭМ ҳудудига кириши тақиқланади.



2-§. Тинтув қилиш ва кўздан кечириш


100. Маҳкумлар, уларнинг нарса ва буюмлари ҳамда кийимлари, шунингдек ЖИЭМларнинг объектлари ва хоналари тинтув қилиниши ҳамда кўздан кечирилиши мумкин.

Тинтув қилиш ва кўздан кечириш режа асосида, кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда эса - тўсатдан ўтказилиши мумкин. Тинтув қилиш ва кўздан кечириш натижалари далолатнома билан расмийлаштирилади.


101. Шахсий тинтув маҳкум билан бир жинсда бўлган шахслар томонидан амалга оширилади. Турар жой биноларини уларда маҳкумлар бўлган чоғда тинтув қилишга кечиктириб бўлмайдиган ҳоллардагина йўл қўйилади.


102. Шахсий тинтув тўлиқ ёки тўлиқсиз шаклда ўтказилиши мумкин.


103. Тўлиқ шахсий тинтувда маҳкум ечинтирилиб, унинг бадани, кийими, пойабзали, агар мавжуд бўлса, тиббий ходим назорати остида протезлари, пластир ёпиштирилган, гипсли ва бошқа боғланган жойлари бирма-бир синчиклаб текширилади.


104. Тўлиқсиз шахсий тинтувда маҳкум ечинтирилмасдан кўздан кечирилади ва унинг кийими, пойабзали пайпаслаб текширилади.


105. Шахсий тинтувда маҳкумга ғайриқонуний хатти-ҳаракатлар натижасида шикаст етказилганлиги аниқланган тақдирда, бу ҳақда далолатнома тузилиб, ЖИЭМ бошлиғига маълум қилинади.


106. ЖИЭМ ҳудуди доирасидан ташқаридаги ишлаб чиқариш объектлари ҳудудида тинтув ёки кўздан кечириш ҳарбий наряд ва ишлаб чиқариш объектидаги ЖИЭМ вакиллари томонидан ўтказилади.


107. Тинтув қилиш ва кўздан кечиришда маҳкумларнинг нарса ва буюмлари, кўрпа-тўшаклари ва бошқа шахсий нарсаларига зарар етказишга йўл қўйилмайди.



3-§. Маҳкумларнинг хулқ-атвори устидан назорат


108. Маҳкумларнинг хулқ-атвори мунтазам равишда назорат қилиб турилади. Қоровул қўшинларининг кунлик ҳарбий хизматчилари хизматни ўташ вақтида ЖИЭМ бошлиғининг ёрдамчиси - тезкор навбатчига (бундан буён матнда тезкор навбатчи деб юритилади) бўйсунади.


109. Қочишга мойиллиги бўлган маҳкумлар устидан назорат қилишнинг самарадорлигини ошириш, шунингдек уларнинг қилмишларида жиноят аломатлари аниқланган тақдирда, тезкор-қидирув чораларини кўриш мақсадида уларга мазкур Қоидаларнинг 5-иловасига мувофиқ шаклда варақ очилади.


110. Маҳкумлар томонидан сақлаш режими бузилганлиги ва бошқа ғайриқонуний ҳаракатлар қилинганлиги аниқланган тақдирда, назоратчиларнинг ҳарбий наряди ғайриқонуний ҳаракатларнинг олдини олиш чорасини кўради ҳамда натижаси бўйича далолатнома тузиб тезкор навбатчига беради.


111. Кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда, маҳкумлар уларнинг хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек улар томонидан ғайриқонуний хатти-ҳаракатлар қилинишининг олдини олиш мақсадида тезкор навбатчи томонидан мазкур Қоидаларнинг 6-иловасига мувофиқ шаклдаги қарор асосида йигирма тўрт соатгача бўлган муддатга интизомий бўлинмага киритиб қўйилиши мумкин. Маҳкумларнинг йигирма тўрт соатгача бўлган муддатга интизомий бўлинмага киритиб қўйилиши интизомий жазо чораси ҳисобланмайди. Бунда йигирма тўрт соат ичида ЖИЭМ бошлиғи ёки унинг ўрнини босувчи шахс томонидан маҳкумга нисбатан интизомий бўлинмага киритиб қўйиш тарзидаги жазони қўллаш ёки қўлламаслик тўғрисида қарор қабул қилиниши лозим.


112. Маҳкумга нисбатан интизомий бўлинмага киритиб қўйиш тарзидаги жазони қўллаш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, маҳкумнинг йигирма тўрт соатгача бўлган муддатга интизомий бўлинмага киритиб қўйилган даври уни интизомий бўлинмада сақлаш муддатига қўшиб ҳисобланади.



4-§. ЖИЭМга тегишли иш қуроллари, асбоб-ускуналар

ва инвентарлардан фойдаланиш


113. Маҳкумларга тамғаланган иш қуроллари, асбоб-ускуналар ва инвентарлар фойдаланиш учун берилади.


114. Ошхоналардаги хўжалик ишларида, учрашувлар ўтказиладиган хоналарда, кийим ва пойабзал таъмирлаш устахоналарида, ётоқхоналарда ва ЖИЭМнинг бошқа объектларида фойдаланиладиган санчувчи-кесувчи нарсалар, уларнинг жароҳат етказиш даражаси мумкин қадар бартараф этиладиган ҳолда чархланган бўлади.


115. Меҳнатга жалб этилган маҳкумларга берилган иш қуроллари ва асбоб-ускуналарнинг ҳисоби мазкур Қоидаларнинг 7-иловасига мувофиқ шаклдаги дафтарда юритилади.


116. Иш қуроллари ва асбоб-ускуналардан мунтазам равишда фойдаланиладиган жойлар ва объектларда фойдаланиш учун бериладиган иш қуроллари ва асбоб-ускуналар рўйхати осиб қўйилади. Ушбу рўйхат ЖИЭМ бошлиғининг тартибот ва тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари томонидан тасдиқланади.



5-§. Маҳкумларга нисбатан жисмоний куч ва махсус

воситаларни ишлатиш ҳамда тинчлантириш кўйлаги

ва ўқотар қурол қўллаш


117. Маҳкумлар томонидан содир этилаётган жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларни тўхтатиб қолиш мақсадида, шунингдек уларни ушлаш чоғида, агар бошқа усуллар билан ЖИЭМ маъмуриятининг қонуний талабларини таъминлашнинг иложи бўлмаса, маҳкумларга нисбатан жисмоний куч ишлатилиши мумкин.


118. Жисмоний куч ишлатиш натижасида маҳкумлар ҳаёти ва соғлиғига зарар етказилган ҳар бир ҳодиса ҳақида дарҳол прокурорга хабар қилинади.


119. Маҳкумларнинг ғайриҳуқуқий хатти-ҳаракатларини тўхтатиш, шунингдек ўзига ўзи зарар етказишининг олдини олиш мақсадида уларга нисбатан махсус воситалар ишлатилиши мумкин.


120. Махсус воситалар жумласига резина таёқлар, қўлкишанлар ёки бошқача боғлаш воситалари, хизмат итлари, кўздан ёш чиқарувчи моддалар, чалғитма таъсир кўрсатувчи нур-товуш мосламалари, тўсиқ-ғовларни бартараф этувчи воситалар, сув билан зарба берувчи ва зирҳли машиналар, иншоотларни очиш, транспортни мажбурий тўхтатиш мосламалари ҳамда қонунда назарда тутилган бошқа воситалар киради.


121. Махсус воситалар қуйидаги ҳолларда қўлланилади:

маҳкумларнинг ЖИЭМ маъмурияти вакилларига, бошқа маҳкумларга ва ўзга шахсларга ҳужумини даф этиш чоғида;

маҳкумлар томонидан содир этилган оммавий тартибсизликларни, жамоат тартибини гуруҳ бўлиб бузишларни тўхтатиш, ЖИЭМ маъмуриятига ашаддий бўйсунмаётган ёки қаршилик кўрсатаётган ҳуқуқбузарларни ушлаш чоғида;

гаровга олинганларни, маҳкумлар эгаллаб олган биноларни, иншоотларни, хоналарни ва транспорт воситаларини озод қилиш чоғида;

маҳкумларни қўриқлаб бориш ва қўриқлаб туриш чоғида - қочишнинг олдини олиш учун;

ЖИЭМдан қочган маҳкумларни ушлаш чоғида.

Махсус воситалар қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ҳам қўлланилиши мумкин.


122. Махсус воситалар турлари, уларни ишлатиш интенсивлиги юзага келган вазият, ҳуқуқбузарлик хусусияти ва ҳуқуқбузарнинг шахсини инобатга олган ҳолда белгиланади. Махсус воситаларни қўллаш маҳкумларга ва бошқа шахсларга мумкин қадар кам зарар келтириши лозим.


123. Ҳомиладорлик белгилари сезилиб турган аёлларга, ногиронлик белгилари аниқ кўриниб турган шахсларга ҳамда ёши аниқ кўриниб турган ёки маълум бўлган вояга етмаган шахсларга нисбатан махсус воситалар ишлатиш тақиқланади, улар томонидан қуролли қаршилик кўрсатилган ёки фуқаролар ҳаёти ва соғлиғига таҳдид этиб, гуруҳ бўлиб ҳужум қилинган ҳоллар бундан мустасно.


124. Махсус воситаларни қўллаш натижасида маҳкумлар ва бошқа шахслар ҳаёти ва соғлиғига зарар етказилган ҳар бир ҳодиса ҳақида прокурорга хабар қилинади.


125. Маҳкумларга нисбатан, агар улар жазавага тушсалар, тинчлантириш кўйлагини қўллашга йўл қўйилади.


126. Тинчлантириш кўйлаги тиббий ходим иштирокида қўлланилади ҳамда уни қўллаш муддати икки соатдан ошмаслиги керак.


127. Тиббий ходимнинг маҳкумга нисбатан тинчлантириш кўйлагини қўллаб бўлмаслиги ёки бундай кўйлакни қўллашни тўхтатиш тўғрисидаги ёзма талаби дарҳол бажарилиши керак.

Тинчлантириш кўйлаги қўлланилган ҳар бир ҳолат юзасидан мазкур Қоидаларнинг 8-иловасига мувофиқ шаклда далолатнома тузилади.


128. Тинчлантириш кўйлаги вояга етмаган маҳкумларга ва маҳкума аёлларга нисбатан қўлланилмайди.


129. Алоҳида ҳолларда, агар жиноятни бошқа воситалар билан тўхтатишнинг иложи бўлмаса, энг сўнгги чора сифатида ўқотар қурол қўллашга йўл қўйилади.


130. Ўқотар қурол қуйидаги ҳолларда қўлланилиши мумкин:

ЖИЭМ маъмурияти вакилларини, бошқа маҳкумларни ва ўзга шахсларни уларнинг ҳаёти ва соғлиғига аниқ таҳдид этувчи ҳужумдан ҳимоя қилиш, шунингдек қуролни қўлга киритиш мақсадида қилинган ҳужумни даф этиш чоғида;

гаровга олинганларни, маҳкумлар эгаллаб олган биноларни, иншоотларни, хоналарни ва транспорт воситаларини озод қилиш чоғида;

ЖИЭМнинг қўриқланадиган объектларига, транспорт воситаларига гуруҳ бўлиб қилинган ёки қуролли ҳужумни даф этиш ёхуд маҳкумларни зўрлик билан озод қилишга уринишларни тўхтатиш чоғида;

ЖИЭМлардан қочаётган ёки қуролли қаршилик кўрсатаётган маҳкумни ушлаш чоғида;

маҳкумлар қочишда фойдаланаётган транспорт воситасини тўхтатиш чоғида.

Ўқотар қурол қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ҳам қўлланилиши мумкин.


131. Ўқотар қуролни қўллашдан олдин қурол қўлланилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантириш ва юқорига қараб огоҳлантирувчи ўқ отиш керак. Қуйидаги ҳолларда ўқотар қурол огоҳлантиришсиз қўлланилиши мумкин:

қўққисдан ҳужум қилинганда, қуролли ҳужумни ёки жанговар техника, транспорт воситалари, учиш аппаратлари, денгиз ва дарё кемаларидан фойдаланган ҳолда қилинган ҳужумни даф этишда, гаровга олинганларни озод қилишда, ЖИЭМлардан қурол билан, транспорт воситалари ёрдамида ёки юриб кетаётган транспорт воситаларида, тунда ёки кўриш чекланган шароитда қочилганда.


132. Ўқотар қурол қўлланилганда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатиш учун иложи борича барча чоралар кўрилиши зарур.


133. Ўқотар қурол қўлланилган ҳар бир ҳодиса ҳақида билдирги ёзилади ва дарҳол прокурорга хабар қилинади.



VIII БОБ. ЖАЗО ИЖРОСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


1-§. Маҳкумларни ЖИЭМларга қабул қилиш


134. Маҳкумларни ЖИЭМларга қабул қилиш ЖИЭМ маъмурияти томонидан амалга оширилади.

Маҳкумлар ЖИЭМ бошлиғи раҳбарлигидаги комиссия томонидан қабул қилинади.


135. Турли ноаниқликлар юзага келишининг олдини олиш мақсадида маҳкумлар ЖИЭМга шахсий ҳужжатлар йиғмажилдларидаги маълумотлар асосида сўровдан ўтказилгач қабул қилинади.


136. ЖИЭМга қабул қилиш вақтида маҳкумлар тўлиқ шахсий тинтувдан ўтказилади, уларнинг нарсалари ва буюмлари кўздан кечирилади.


137. Маҳкумларнинг ёнидан топилган, фойдаланишга рухсат этилмаган нарсалар ва буюмлар ЖИЭМ бошлиғининг мазкур Қоидаларнинг 9-иловасига мувофиқ шаклдаги қарорига биноан олиб қўйилади ҳамда маҳкум озод бўлгунга қадар сақлаш учун топширилади ёки йўқ қилиб ташланади ёхуд давлат даромадига ўтказилади ва бу ҳақда тегишли ҳужжат (квитанция, далолатнома ёки қарор) тузилади.


138. Маҳкумнинг ЖИЭМ омборхонасига сақлаш учун топширилган нарсалари ва буюмлари бўйича мазкур Қоидаларнинг 10-иловасига мувофиқ шаклда икки нусхада квитанция тўлдирилиб, унинг бир нусхаси маҳкумга берилади, иккинчи нусхаси унинг шахсий ҳужжатлари йиғмажилдига қўшиб қўйилади.

Маҳкумнинг йўқ қилинган нарсалари ва буюмлари бўйича мазкур Қоидаларнинг 11-иловасига мувофиқ шаклда икки нусхада далолатнома тузилади ва унинг бир нусхаси маҳкумнинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдига қўшиб қўйилади, иккинчи нусхаси эса, тартибот бўлимида сақланади.


139. Тезкор навбатчи олиб қўйилган пул ва қимматли буюмларни бир сутка ичида уларни олиб қўйган мансабдор шахс томонидан тузилган далолатнома ёки билдирги орқали молия бўлимига топширади. Олиб қўйилган пул ва қимматли буюмларнинг ҳисоби мазкур Қоидаларнинг 12-иловасида назарда тутилган дафтарда юритилади.


140. Нарсалар ва буюмларни давлат даромадига ўтказиш тўғрисидаги мазкур Қоидаларнинг 13-иловасига мувофиқ шаклдаги қарор прокурор томонидан тасдиқланади.


141. ЖИЭМга етиб келган маҳкумлар уларнинг шахсини ўрганиш ва шароитга мослашиб олишлари учун ўн беш суткагача муддатга, одатда, қабул бўлимига жойлаштирилади, манзил-колонияга келган ҳамда хўжалик хизматига оид ишларни бажариш учун тергов ҳибсхоналари ва турмаларда қолдирилган шахслар бундан мустасно.


142. Турмаларда маҳкумлар суднинг ажримига асосан қайси режим туридаги колониядан келганлиги ёки турмага қамаш тариқасидаги озодликдан маҳрум қилиш муддатини ўтаб бўлгач, қайси режим туридаги колонияга юборилиши инобатга олинган ҳолда мазкур Қоидаларнинг 14-иловасига мувофиқ камераларга жойлаштирилади.

143. ЖИЭМ маъмурияти маҳкум етиб келган кундан бошлаб уч кунлик муддат ичида бу ҳақда ҳукм чиқарган судни мазкур Қоидаларнинг 15-иловасига мувофиқ шаклда хабардор қилиши, шунингдек маҳкумнинг оиласига мазкур Қоидаларнинг 16-иловасига мувофиқ шаклда ЖИЭМ манзилини кўрсатиб ҳамда маҳкумнинг ёзишма олиб бориш, учрашув, посилка, йўқлов ва бандероллар олиш, телефон орқали сўзлашув ҳуқуқларини тушунтириб, хабарнома юбориши шарт.


144. Маҳкумларни қабул бўлимида сақлаш даврида улар тиббий кўрикдан ўтказилади ва уларда юқумли касалликлар аниқланмаса, ЖИЭМ маъмурияти суҳбатидан ўтказилиб, комиссия томонидан бригада ва туркумларга тақсимланади.


145. ЖИЭМга етиб келганларидан сўнг маҳкумларга жазони ўташ тартиби ва шартлари тўғрисида керакли ахборот берилади, шунингдек уларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тушунтирилади.


146. Махсус бўлим томонидан суднинг қарорига мувофиқ алимент тўлаши ёки моддий зарарни қоплаши лозим бўлган маҳкумлар рўйхати ЖИЭМнинг молия бўлимига, алкоголизм, гиёҳвандлик ёки заҳарвандликдан мажбурий даволаниши лозим деб топилган маҳкумлар рўйхати эса - тиббиёт бўлимига топширилади.


147. Маҳкумларга мазкур Қоидаларнинг 17-иловасидаги рўйхатда назарда тутилган озиқ-овқат маҳсулотлари, нарса ва буюмларни сотиб олиш ҳамда ёнида сақлашга рухсат этилади. Тақиқланмаган, лекин белгиланган миқдордан ортиқча нарса ва буюмлар ЖИЭМ омборхонасида сақланади ва бу ҳақда далолатнома тузилади. Маҳкумнинг омборхонада сақланаётган зарур нарса ва буюмлари унинг аризасига асосан берилади.


148. ЖИЭМга қабул қилинган ҳар бир маҳкум тўғрисидаги маълумотлар "Маҳкумлар ҳаракатининг ҳисобини юритиш ва уларнинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдларини қайд этиш дафтари"га қайд этиб борилади.


149. Маҳкумларга мавсумга қараб бериладиган кийим, кўрпа-тўшак ва инвентарларнинг қайд варақалари (арматура карточкалари) (бундан буён матнда таъминот варағи деб юритилади) берилиб, шахсий ҳисобварақлар очилади.



2-§. Маҳкумларни кўчириш


150. Маҳкум бутун жазо муддатини, одатда, битта ЖИЭМда ўтайди.


151. Маҳкумни бир колониядан айни шу турдаги бошқа колонияга жазони ўташни давом эттириш учун ўтказишга унинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида унинг розилигини олган ҳолда, шунингдек маҳкумнинг мазкур ЖИЭМда қолишига тўсқинлик қилувчи бошқа ҳолларда йўл қўйилади.


152. Маҳкум касал бўлиб қолган тақдирда, уни колониядан ёки турмадан ихтисослашган даволаш муассасасига ўтказишга тиббий хулоса асосида йўл қўйилади.


153. Маҳкумларни бир ЖИЭМдан бошқасига кўчириш ЖИКнинг 58-моддаси талабларига риоя этган ҳолда амалга оширилади.


154. Маҳкумлар тергов қилинаётган шахслардан алоҳида кўчирилади.

155. Ҳомиласи йигирма тўрт ҳафталикдан ошган ёки уч ёшга тўлмаган боласи бор аёллар бошқа маҳкумлардан алоҳида кўчирилади.


156. Маҳкум беморлар, ҳомиладор аёллар ва боласи бор аёллар, зарурат бўлганда, тиббий ходимлар кузатувида кўчирилади.


157. Маҳкумларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида уларни бошқа ҳолларда ҳам ажратилган тарзда кўчиришга йўл қўйилади.


158. Кўчириш чоғида маҳкумлар зарур моддий-маиший ва санитария-гигиена шароитлари билан таъминланади, уларга мавсумий кийим ва пойабзал, белгиланган норма бўйича озиқ-овқат маҳсулотлари берилади.


159. Маҳкумларни кўчириш давлат ҳисобидан, соқчи кузатувида амалга оширилади.


160. Кўчирилаётган маҳкумларнинг ҳар бири учун уч нусхада рўйхат тузилади, унинг бир нусхаси маҳкумларнинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдлари билан биргаликда соқчилар бошлиғига, иккинчи нусхаси соқчилар бошлиғи томонидан берилган тилхат билан ЖИЭМнинг махсус бўлимига, учинчи нусхаси эса - ўзаро ҳисоб-китоб қилиш учун молия бўлимига топширилади.


161. Махсус бўлим маҳкумни кўчиришдан олдин қуйидаги ҳужжатларни йиғади ва унинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдига қўшиб қўяди:

молиявий маълумотнома ва ижро варақалари;

тиббий карта ва бошқа тиббий ҳужжатлар (касаллик тарихи ва тиббий текшириш натижалари ҳақидаги маълумотнома);

таъминот варақаси ва тақсимот;

маҳкумнинг умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимига оид ҳужжатлари;

якка тартибда олиб борилган тарбиявий ишлар дафтари;

тавсифнома;

мазкур Қоидаларнинг 18-иловасига мувофиқ шаклдаги маҳкумнинг учрашувлари, телефон орқали сўзлашувлари, йўқлов, посилка ва бандеролларининг ҳисобини юритиш варағи.

Маҳкумни мазкур бандда назарда тутилган ҳужжатлардан бирортаси мавжуд бўлмаган ҳолда кўчиришга йўл қўйилмайди.


162. Махсус бўлим бошлиғи ЖИЭМ бошлиғини маҳкумнинг кўчирилмаганлик сабабини кўрсатган ҳолда билдирги орқали хабардор қилади. Бунда ЖИЭМ бошлиғи томонидан ушбу ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказиш тайинланади ва айбдор ходимларга нисбатан тегишли чоралар кўрилади.



3-§. Маҳкумларнинг кун тартиби


163. ЖИЭМ маъмурияти томонидан маҳкумлар учун мазкур Қоидаларнинг 19-иловасига мувофиқ шаклда кун тартиби тузилади.


164. Кун тартибини тузишда маҳкумлар билан олиб бориладиган ишларнинг хусусияти, меҳнатни ташкил этиш, йил фасли, маҳаллий шароитлар, шунингдек юз бериши мумкин бўлган тезкор вазиятлар ва бошқа шу каби ҳолатлар инобатга олинади.


165. ЖИЭМларда иш жараёни маҳкумларнинг эрталаб ўринларидан туришларидан кечки ётишларигача бўлган вақт учун, уч сменали ишлаб чиқариш билан боғлиқ ишларда эса - тунги вақт учун ҳам ўзгарувчан жадвал асосида ташкил этилади.


166. Дам олиш ва байрам кунлари ЖИЭМларда раҳбар ходимларнинг навбатчилиги ташкил этилади.


167. Маҳкумлар томонидан кун тартибининг бажарилишини таъминлаш мақсадида ЖИЭМларда сигнал ва буйруқлар бериш тизими жорий этилади.



4-§. Маҳкумларни рўйхатдан ўтказиш


168. Маҳкумлар ҳар куни икки маротаба назорат варақчалари бўйича рўйхатдан ўтказилади. Зарур ҳолларда, маҳкумлар сутканинг исталган вақтида қўшимча равишда рўйхатдан ўтказилиши мумкин. Бунда муассаса маъмурияти томонидан маҳкумнинг саккиз соат ухлашга бўлган ҳуқуқи таъминланиши шарт.


169. Рўйхатдан ўтказишдан ўн беш дақиқа олдин тезкор навбатчи томонидан тегишли хабар берилади ва сафда бўлиши шарт бўлган маҳкумлар сонини аниқлаш учун уларнинг ҳисоби рўйхат ва назорат варақчалари бўйича солиштирилади.


170. Рўйхатдан ўтказиш тезкор навбатчи, қоровул қўшинлари ҳарбий хизматчилари ҳамда бригада ва туркум бошлиқлари томонидан амалга оширилади.


171. Рўйхатдан ўтказиш муддати қирқ дақиқадан ошмаслиги керак. Рўйхатдан ўтказиш об-ҳавони инобатга олган ҳолда бино ичкарисида ёки бошқа пана жойларда амалга оширилиши мумкин.


172. Иш вақтидан кейин дам олаётган, стационардаги ёки касаллиги туфайли ишдан озод қилинган, узоқ муддатли учрашув берилган, смена билан, шунингдек узлуксиз ишларда ишлаётган маҳкумлар ўзлари турган жойда рўйхатдан ўтказилади, бундай маҳкумлар рўйхати ЖИЭМ бошлиғи томонидан тасдиқланади.


173. Маҳкумлар рўйхатдан ўтказилгандан сўнг, туркум бошлиқлари ва қоровул қўшинлари ҳарбий хизматчилари бошлиғи сафдаги маҳкумларни рўйхат билан солиштириб, натижаси бўйича тезкор навбатчига маълум қилади.


174. Ишлаб чиқариш объектларида ишлаётган маҳкумлар ЖИЭМнинг масъул ходими, қоровул қўшинлари ҳарбий хизматчилари бошлиғи, цехлар (участкалар) бошлиқлари ва мастерлар томонидан рўйхатдан ўтказилади. Бунда рўйхатдан ўтказиш устидан назорат қилиш ЖИЭМ бошлиғининг тегишли ўринбосари ёки унинг ўрнини босувчи шахс ва тартибот бўлими бошлиғи томонидан амалга оширилади.


175. Маҳкумларнинг кам сонли гуруҳлари ишлаётган ва назоратчилар бўлиши назарда тутилмаган вақтинчалик ишлаб чиқариш объектларида рўйхатдан ўтказиш қоровул қўшинлари кунлик ҳарбий хизматчилари бошлиғи томонидан амалга оширилади.


176. Рўйхатдан ўтказиш маҳкумларнинг сони ҳамда рўйхат ва назорат варақчалари ўртасида ноаниқликлар аниқланган тақдирда такроран амалга оширилади.


177. Қабул бўлими ва интизомий бўлинмалар камераларидаги ҳамда турмалардаги маҳкумларни рўйхатдан ўтказиш камералар бўйича алоҳида амалга оширилади. Бунда рўйхатдан ўтказиш тезкор навбатчи, интизомий бўлинма бўйича қоровул қўшинлари кунлик ҳарбий хизматчиси ва ЖИЭМ маъмуриятининг навбатчи вакили томонидан амалга оширилади.


178. Маҳкумлар рўйхатдан ўтказилгандан сўнг, рўйхатдан ўтказиш натижалари тезкор навбатчи томонидан ЖИЭМ бошлиғига маълум қилинади.


179. ЖИЭМда сақланаётган маҳкумлар йилига камида икки марта назорат варақчалари билан солиштирилган ҳолда рўйхатдан ўтказилади ва рўйхатдан ўтказиш натижалари далолатнома билан расмийлаштирилади.



5-§. Маҳкумларнинг овқатланиши


180. Маҳкумларга овқатланиш кун тартибида белгиланган соатларда бригада, туркум ва бўлим бўйича ошхонада ёки ишлаб чиқариш объектларининг овқат тарқатиш жойларида амалга оширилади.

Ошхона турар жой саҳни билан ишлаб чиқариш саҳни орасида жойлашган бўлса, ишлаётган маҳкумларнинг овқатланиши ошхонада амалга оширилади. Бунда уларнинг ишга олиб чиқилмаган маҳкумлардан батамом ажратиб қўйилиши таъминланиши шарт.


181. Тарбия колонияларида нонушта, тушлик ва кечки овқатланиш ошхоналарда ташкил этилади.


182. Коммунал-маиший объектларнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш мақсадида ЖИЭМ бошлиғи томонидан ушбу объектларда ишлаётган маҳкумларнинг алоҳида овқатланишига рухсат берилиши мумкин.


183. Камераларда сақланаётган маҳкумларга овқат камерада ёки иш жойларида берилади.


184. Қабул бўлимида сақланаётган маҳкумларга овқат махсус ажратилган жойда камера бўйича берилади.


185. ЖИЭМ маъмурияти овқатланиш вақтида тартиб сақланишини таъминлаши лозим.



6-§. Маҳкумларни ишга олиб чиқиш ва ишдан олиб қайтиш


186. Маҳкумларни ишга олиб чиқиш ва ишдан олиб қайтишдан йигирма дақиқа олдин тезкор навбатчи томонидан сафланиш учун тегишли сигнал берилади ва улар ажратилган жойларда бригада ва туркум бўлиб сафланадилар. Бунда маҳкумларнинг сони ва ташқи қиёфалари туркум бошлиқлари томонидан текшириб чиқилади.

Ишга олиб чиқиш ва ишдан олиб қайтиш эълон қилинганидан кейин маҳкумлар беш нафардан бригада бўлиб сафланади. Бунда ҳар бир бригада оралиғи беш метрдан бўлиши керак.


187. Маҳкумлар қоровул қўшинларининг кунлик ҳарбий хизматчилари ва туркум бошлиқлари томонидан тезкор навбатчи раҳбарлигида назорат варақчалари асосида ишга олиб чиқилади ва ишдан олиб қайтилади.


188. Ишга олиб чиқилаётган маҳкумлар ЖИЭМ бошлиғининг буйруғига асосан вақти-вақти билан, ишдан қайтишда эса - ҳар доим тўлиқсиз шахсий тинтувдан ўтказилади.



7-§. Маҳкумлар ва фуқароларни қабул қилиш


189. Маҳкумлар ЖИЭМ маъмурияти томонидан ЖИЭМ бошлиғи томонидан тасдиқланган жадвал асосида шахсан қабул қилинади. Бунда мазкур жадвалдан кўчирма турар жойлар саҳнларига осиб қўйилади.


190. ЖИЭМ маъмурияти томонидан шахсан қабул қилинган маҳкумларнинг ҳисоби мазкур Қоидаларнинг 20-иловасига мувофиқ шаклдаги дафтарда, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг, шунингдек Жазони ижро этиш бош бошқармаси (бундан буён матнда ЖИЭББ деб юритилади) ва тегишли жазони ижро этиш бошқарма ва бўлимларининг (бундан буён матнда ЖИЭБ деб юритилади) ходимлари томонидан қабул қилинган маҳкумларнинг ҳисоби эса - алоҳида дафтарда қайд этилади ва улар ЖИЭМнинг девонхона котибида сақланади.


191. Маҳкумларни ЖИЭМ маъмурияти томонидан шахсан қабул қилиш натижалари бўйича қарорлар ижроси ЖИЭМ бошлиғи ёки у ваколат берган шахслар томонидан мунтазам равишда назорат қилиб борилади.


192. ЖИЭМ маъмурияти маҳкумнинг яқин қариндошлари ва бошқа фуқароларни ЖИЭМ бошлиғи томонидан тасдиқланган жадвалга мувофиқ қабул қилади.


193. Маҳкумнинг яқин қариндошлари ЖИЭМ маъмуриятидан маҳкумнинг аҳволи, соғлиғи ҳамда унга нисбатан қўлланилган рағбатлантириш ва интизомий жазо чоралари тўғрисида ёзма ва оғзаки ахборот олиш ҳуқуқига эга. Маҳкумнинг яқин қариндошлари ЖИЭМга бевосита келган ҳолда мурожаат қилган тақдирда, ЖИЭМ маъмурияти томонидан дарҳол жавоб берилиши лозим.


194. Маҳкумнинг яқин қариндошларига, шунингдек адвокатга уларнинг сўровига асосан маҳкумнинг хулқ-атвори юзасидан ёзма равишда тавсифнома берилади.



IX БОБ. МАҲКУМЛАРНИНГ ОЗИҚ-ОВҚАТ

МАҲСУЛОТЛАРИ ВА ЭНГ ЗАРУР НАРСАЛАРНИ

СОТИБ ОЛИШИ, ШУНИНГДЕК ПОСИЛКА,

ЙЎҚЛОВ, БАНДЕРОЛЛАР ВА ПУЛ

ЖЎНАТМАЛАРИНИ ОЛИШИ

ҲАМДА ЮБОРИШИ


1-§. Озиқ-овқат маҳсулотлари ва энг зарур нарсаларни сотиб олиш


195. Маҳкумлар ўз шахсий ҳисобварағидаги пул ҳисобидан озиқ-овқат маҳсулотлари ва энг зарур нарсаларни пул ўтказиш йўли билан сотиб олишлари мумкин.


196. ЖИЭМда маҳкумларнинг озиқ-овқат маҳсулотлари ва энг зарур нарсаларни сотиб олишлари учун дўкон ташкил этилади ҳамда ушбу дўконнинг ҳар куни ишлаши таъминланади, дам олиш кунлари бундан мустасно.

Маҳкум озиқ-овқат маҳсулотлари ва энг зарур нарсаларни сотиб олиш учун мазкур Қоидаларнинг 21-иловасига мувофиқ шаклдаги ариза билан ЖИЭМ бошлиғига ёки унинг ўрнини босувчи шахсга мурожаат қилади.


197. Маҳкумлар озиқ-овқат маҳсулотлари ва энг зарур нарсалар сотиб олиш учун ЖИЭМдаги дўконга олиб чиқилади.

Турмаларнинг камераларида ҳамда умумий, қаттиқ ва махсус тартибли колонияларнинг карцерларида сақланаётган маҳкумларни дўконга олиб чиқиш тақиқланади. Улар озиқ-овқат маҳсулотлари ва энг зарур нарсаларни, одатда, туркум бошлиқлари орқали сотиб олади.


198. Маҳкумнинг шахсий ҳисобварағида етарли пул маблағи ҳамда ушбу ой учун озиқ-овқат маҳсулотлари ва энг зарур нарсалар сотиб олиш ҳуқуқи борлиги текширилгач, маҳкумга озиқ-овқат маҳсулотлари ва энг зарур нарсаларни сотиб олишга рухсат берилади.

Харид амалга оширилгач, ЖИЭМ ходими маҳкумдан озиқ-овқат маҳсулотлари ва энг зарур нарсаларни сотиб олганлиги ҳақида тилхат олиб, молия бўлимига топширади.


199. Сарфлашга рухсат этиладиган пул миқдори ЖИЭМнинг тартиб турига ҳамда маҳкум сақланаётган шароитга қараб белгиланади.


200. Маҳкумлар енгиллаштирилган сақлаш шароитига ўтказилганда, меҳнат нормаси ва меҳнат вазифаларини бажарганда, шунингдек байрам кунлари рағбатлантириш тарзида, маҳкумларга энг кам иш ҳақи белгиланган миқдорининг ўн фоизигача бўлган миқдорда қўшимча пул сарфлашга рухсат этилади.


201. Қўшимча пул сарфлаш ҳуқуқи бериладиган маҳкумлар рўйхати ЖИЭМ бошлиғи ёки унинг ўрнини босувчи шахс томонидан тасдиқланади.


202. Бир ой давомида сарфлашга рухсат этилган пулнинг умумий суммаси қуйидаги миқдорлардан ошмаслиги лозим:

умумий тартибли колонияларда - белгиланган энг кам иш ҳақи миқдорининг уч бараваридан;

қаттиқ тартибли колонияларда - белгиланган энг кам иш ҳақи миқдорининг икки ярим бараваридан;

махсус тартибли колонияларда - белгиланган энг кам иш ҳақи миқдорининг икки бараваридан;

турмаларда - белгиланган энг кам иш ҳақи миқдорининг бир ярим бараваридан;

тарбия колонияларида, ихтисослаштирилган даволаш муассасаларида, шунингдек маҳкум биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронлари, ҳомиладор аёллар ва ЖИЭМдаги болалар уйида болалари бўлган аёллар учун - белгиланган энг кам иш ҳақи миқдорининг уч ярим бараваридан.

Ушбу бандда белгиланган миқдордан ортиқча пулга маҳкумлар тиббий хулоса асосида қўшимча равишда озиқ-овқат маҳсулотлари, шунингдек кийим ва пойабзал сотиб олиш ҳуқуқига эга.


203. ЖИЭМ бошлиғи янги келган маҳкумга озиқ-овқат маҳсулотлари ва энг зарур нарсалар сотиб олиш учун белгиланган энг кам иш ҳақи миқдорининг эллик фоизигача, манзил-колонияларда эса - тўлиқ миқдоригача бўлган суммада аванс беришга ҳақли. Маҳкумнинг аризасига кўра берилган аванс унинг кейинги ойдаги иш ҳақидан ушлаб қолинади.



2-§. Посилка, йўқлов, бандероллар ва пул

жўнатмаларини олиш ҳамда юбориш


204. Маҳкумлар ЖИЭМга етиб келган кундан бошлаб посилка, йўқлов ва бандерол олишлари ҳамда жўнатишлари мумкин. Посилка, йўқлов ва бандероллар кўздан кечирилади.


205. Битта посилка ёки бандеролнинг оғирлиги почта қоидаларида белгилаб қўйилган нормадан, йўқловнинг оғирлиги эса - посилканинг белгиланган вазнидан ошиб кетиши мумкин эмас.


206. Олинадиган посилка, йўқлов ва бандеролларнинг миқдори ЖИЭМнинг тартиб турига ҳамда маҳкум сақланаётган шароитга қараб белгиланади.


207. Посилка, йўқлов ва бандеролларни қабул қилиш вақти, тартиби ва уларнинг сони ҳамда миқдорини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан кўчирмалар ЖИЭМга келган шахсларга кўринадиган жойга осиб қўйилади. Посилка, йўқлов ва бандеролларни қабул қилиб олувчи назоратчилар оқ халатда бўлишлари шарт.


208. Йўқлов олиб келган шахс мазкур Қоидаларнинг 22-иловасига мувофиқ шаклда икки нусхада ариза тўлдиради. Аризалар ва йўқлов уни олиб келган шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати билан бирга назоратчига тақдим этилади.


209. Маҳкум йўқлов олиш ҳуқуқига эга бўлган тақдирда, йўқлов назоратчи томонидан уни олиб келган шахс иштирокида текширилиб, қабул қилиб олинади.


210. Олиб келинган нон ва колбаса маҳсулотлари, шунингдек пишлоқ, тузланган ва дудланган балиқ бўлакларга ажратилиб текширилади, махорка, шакар ва шу кабилар махсус элакдан ўтказилади, конфетлар ўрамсиз қабул қилинади, тамаки маҳсулотлари қутисидан чиқарилган ҳолда, суюқ маҳсулотлар ва консервалар очилиб бошқа идишга солиниб кўздан кечирилади. Ёзишмаларни ҳамда тақиқланган нарса ва буюмларни яшириш мумкин бўлган бошқа барча маҳсулотлар ҳам шу тартибда текширилади. Текширув жараёнида техник воситалардан фойдаланилиши мумкин.


211. Маҳкумдан йўқловнинг қабул қилиб олганлиги тўғрисида тилхат олиниб, аризанинг бир нусхаси йўқловни олиб келган шахсга тилхатни кўрсатган ҳолда қайтариб берилади, аризанинг иккинчи нусхаси эса - тилхат билан бирга маҳкумнинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдига қўшиб қўйилади.


212. Йўқловлар қуйидаги ҳолларда қабул қилинмайди ва уларни олиб келган шахсларга қайтариб берилади:

маҳкум йўқловни олиш ҳуқуқига эга бўлмаганда;

маҳкум йўқловни қабул қилишдан ёзма равишда бош тортганда;

йўқловни олиб келган шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати бўлмаганда;

тақиқланган озиқ-овқат маҳсулотлари, нарса ва буюмлар олиб келинганда. Бунда йўқловдаги тақиқланмаган озиқ-овқат маҳсулотлари, нарса ва буюмлар маҳкумнинг розилиги билан қабул қилиниши мумкин;

йўқловнинг сони ёки умумий оғирлиги белгиланган нормадан ортиқ бўлганда, унинг ортиқча қисми;

маҳкум ЖИЭМдан икки суткадан ортиқ вақтга олиб кетилганлиги сабабли, йўқловни шахсан қабул қилиш имкониятига эга бўлмаганда;

маҳкум бошқа ЖИЭМга ўтказилган ёки озод этилганда;

маҳкум вафот этганда.


213. Посилка ва бандероллар уч кишидан иборат комиссия томонидан очилади ҳамда уларнинг ичидаги озиқ-овқат маҳсулотлари, нарса ва буюмлар посилка ёки бандеролнинг устидаги рўйхат билан солиштирилади.


214. Посилка ва бандероллар қуйидаги ҳолларда уларни жўнатган шахсларга қайтариб юборилади:

маҳкум уларни олиш ҳуқуқига эга бўлмаганда;

сони ёки умумий оғирлиги белгиланган нормадан ортиқ бўлганда, унинг ортиқча қисми;

маҳкум посилка ва бандеролни қабул қилишдан ёзма равишда бош тортганда;

маҳкум озод этилганда;

маҳкум вафот этганда.


215. Бошқа ЖИЭМга кўчирилган маҳкумлар номига келган посилка ва бандероллар ЖИЭМ томонидан улар кўчирилган жойга юборилади.


216. Посилка, йўқлов ва бандеролларда жиноий мақсадда фойдаланиш мумкин бўлган, ЖИЭМ ҳудудига киритиш тақиқланган нарса ва буюмлар яширилганлиги аниқланган тақдирда, ЖИЭМ бошлиғига билдирги орқали маълум қилинади. ЖИЭМ бошлиғининг текширув ўтказиш бўйича топшириғига асосан тезкор хизмат томонидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилади.


217. Посилка, йўқлов ва бандеролларнинг сақланиши оқибатида уларнинг табиий бузилиши ҳамда уларни кўздан кечириш натижасида ташқи кўринишини йўқотганлиги учун ЖИЭМ маъмурияти жавобгар бўлмайди. Бу ҳақда йўқлов олиб келган шахс йўқловни қабул қилиш вақтида огоҳлантирилиши шарт.


218. Маҳкумга озод бўлишидан бир ой олдин почта орқали юборилган ёки бевосита олиб келинган мавсумий фуқаролик кийими ва пойабзали сақлаб туриш учун қабул қилиниши мумкин. Бунда мавсумий фуқаролик кийими ва пойабзали посилка, йўқлов ёки бандероллар ҳисобига киритилмайди.

Мавсумий фуқаролик кийими ва пойабзали маҳкумга озод бўладиган куни берилади.


219. Маҳкумлар посилка, йўқлов ва бандеролларда ёзув ашёлари, адабиётлар олишлари, шунингдек уларни савдо шохобчалари орқали сотиб олишлари, чекланмаган миқдорда газета ва журналларга обуна бўлишлари мумкин.


220. Маҳкумларга урушни, миллий ва диний адоватни, зўрлик ва шафқатсизликни тарғиб қилувчи нашрларни, шунингдек беҳаё нашрларни олиш, сотиб олиш, сақлаш ва тарқатиш тақиқланади.


221. Маҳкум савдо шохобчалари орқали сотиб олган адабиёт у олишга ҳақли бўлган посилка ва бандероллар сонига кирмайди.


222. Ҳукм қилинган ҳомиладор аёлларнинг ва ЖИЭМдаги болалар уйида болалари бўлган аёлларнинг, шунингдек врач хулосасига кўра даволаниш ва кучли таомга муҳтож деб эътироф этилган беморларнинг, биринчи ёки иккинчи гуруҳ ногиронларининг тиббий хулосада белгиланадиган миқдорда ва хилларда қўшимча посилкалар, йўқловлар ва бандероллар олишига рухсат этилади.


223. Бемор маҳкумларнинг розилигига кўра уларнинг қариндошлари ва бошқа шахслар олиб келган ёки юборилган зарур дори воситалари ЖИЭМ тиббий ходимининг хулосаси асосида қабул қилиб олиниши мумкин.

Қабул қилиб олинган дори воситаларининг ҳисоби мазкур Қоидаларнинг 23-иловасига мувофиқ шаклдаги дафтарда қайд этиб борилади ҳамда маҳкумнинг тиббий картасига ва касаллик тарихига ёзиб қўйилади.

ЖИЭМ тиббий ходимининг хулосаси асосида қабул қилиб олинган дори воситалари маҳкумнинг олишга ҳақли бўлган посилка, йўқлов ва бандероллари ҳисобига киритилмайди.


224. Маҳкумларга юборилган посилка ва бандероллар мазкур Қоидаларнинг 24-иловасига мувофиқ шаклдаги дафтарда, ҳар бир маҳкумнинг посилка, йўқлов ва бандероллар олишининг ҳисоби эса - тегишли варақда қайд этиб борилади.


225. Маҳкумлар посилка ва бандероллар юбориш учун ЖИЭМ бошлиғига ариза билан мурожаат қилади. Аризада посилка ёки бандеролларни юбориш сабаблари, ундаги нарса ва буюмларнинг рўйхати ҳамда посилка ёки бандероллар юборилаётган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми ва манзили кўрсатилади. Посилка ва бандеролларни юбориш маҳкумнинг шахсий ҳисобварағидаги маблағлар ҳисобидан амалга оширилади. Посилка ва бандеролларнинг юборилганлиги тўғрисидаги квитанция маҳкумга таништирилиб, унинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдига қўшиб қўйилади.


226. Маҳкумлар чекланмаган миқдорда пул жўнатмалари олишлари ва юборишлари мумкин. Пул жўнатмалари маҳкумнинг шахсий ҳисобварағига келиб тушади ва маҳкум бу ҳақда хабардор қилиниши шарт. Маҳкумлар ўзларига яқин қариндош бўлмаган шахсларга, шунингдек корхона, муассаса ва ташкилотларга фақат ЖИЭМ маъмуриятининг рухсати билан пул жўнатмалари юборишлари мумкин.


227. Маҳкумлар мазкур Қоидаларнинг 25-иловасига мувофиқ шаклдаги ариза орқали пул жўнатмаларини юбориши мумкин. Бунда маҳкум пул жўнатмалари юборилганлиги ҳақида хабардор қилиниши шарт.



X БОБ. МАҲКУМЛАРНИНГ ЁЗИШМАЛАРИ,

АРИЗА, ТАКЛИФ ВА ШИКОЯТЛАРИ


1-§. Маҳкумларнинг ёзишмалари


228. Маҳкумлар чекланмаган миқдорда хат ва телеграммалар олишлари ҳамда жўнатишлари мумкин. ЖИЭМлар почта қутилари билан таъминланади ва улар ЖИЭМ маъмурияти томонидан ҳар куни текшириб турилади.


229. Хатлар конвертларда ёпиштирилмаган ҳолда почта қутиларига ташланади ёки бевосита ЖИЭМ маъмурияти вакилларига топширилади.


230. Маҳкумларнинг хатлари ва бошқа жўнатмалари цензурадан ўтказилади, жазони манзил-колонияларда ўтаётган шахсларнинг хатлари ва бошқа жўнатмалари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) номига жўнатиладиган хатлар ва бошқа жўнатмалар бундан мустасно.


231. Маҳкумларга хатларни топшириш ва уларнинг хатларини кўрсатилган манзилга жўнатиш ЖИЭМ маъмурияти томонидан хат келиб тушган ёки жўнатиш учун топширилган кундан бошлаб уч кунлик муддат ичида амалга оширилади. Телеграммалар эгаларига дарҳол топширилади ва жўнатилади.


232. Маҳфий ёзув ва белгилар билан ёзилган, давлат сирини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ўз ичига олган, шунингдек уятли сўзлардан иборат хатлар тегишли манзилга юборилмайди ҳамда маҳкумга берилмайди. Маҳкум бу ҳақда ёзма равишда хабардор қилинади.


233. Бошқа ЖИЭМга кўчирилган ёки озод бўлган маҳкумлар учун юборилган хатлар уч кун ичида улар сақланаётган муассасага ёки яшаш манзилига юборилади.


234. ЖИЭМларда сақланаётган маҳкумлар ўртасида хат ёзишмалари фақат ўзаро қариндошлар ўртасида ва ЖИЭМ маъмуриятининг рухсати билан амалга оширилиши мумкин.



2-§. Маҳкумларнинг ариза, таклиф ва шикоятлари


235. Маҳкумлар ЖИЭМ маъмуриятига, бошқа давлат органлари ва жамоат бирлашмаларига ўз она тилида ёки бошқа тилда ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат этиш, шунингдек ўз ариза, таклиф ва шикоятларига мурожаат этилган тилда жавоб олиш ҳуқуқига эга.

Мурожаат этилган тилда жавоб беришнинг иложи бўлмаган тақдирда жавоб Ўзбекистон Республикасининг давлат тилида берилади. Жавобни маҳкум мурожаат этган тилга таржима қилиб бериш ЖИЭМ томонидан таъминланади.


236. Маҳкумларнинг ариза, таклиф ва шикоятлари рўйхатга олинади ҳамда топширилган кундан эътиборан уч кун ичида кўрсатилган манзилга юборилади ва маҳкум бу ҳақда хабардор қилинади. Маҳкумларнинг оғзаки ариза, таклиф ва шикоятлари тегишли дафтарда қайд этиб борилади.


237. Ариза, таклиф ва шикоятларни юбориш билан боғлиқ харажатлар маҳкумнинг шахсий ҳисобварағидаги маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.


238. Ариза, таклиф ва шикоятларнинг жавоблари ЖИЭМга келган кундан эътиборан уч кун ичида маҳкумга тилхат олиб маълум қилинади ва маҳкумнинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдига тилхат билан бирга қўшиб қўйилади.


239. Уятли сўзлардан иборат ариза, таклиф ва шикоятлар кўрсатилган манзилга юборилмайди ҳамда маҳкумга берилмайди. Маҳкум бу ҳақда ёзма равишда хабардор қилинади.


240. Юқори турувчи органлар ёки мансабдор шахсларга юборилган ариза, таклиф ва шикоятларда назарда тутилган масалаларни ЖИЭМ маъмурияти томонидан жойида ҳал этиш мумкин бўлган ҳолларда, ЖИЭМ маъмурияти ушбу масалаларни кўриб чиқиш натижаларини кутмасдан бартараф этиши шарт.


241. Маҳкумларнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсман) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг номига юборилган мурожаатлари муассаса маъмурияти томонидан кўздан кечирилиши мумкин эмас ҳамда йигирма тўрт соатдан кечиктирмай тегишли вакилга юборилади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг жавоби кўздан кечирилиши мумкин эмас ҳамда аризачига дарҳол етказиб берилади.

Прокурор номига йўлланган таклиф, ариза ва шикоятлар кўздан кечирилмайди ҳамда бир суткалик муддат ичида тегишлилиги бўйича жўнатилади.


XI БОБ. МАҲКУМЛАРНИНГ УЧРАШУВЛАРИ

ВА ТЕЛЕФОН ОРҚАЛИ СЎЗЛАШУВЛАРИ


1-§. Маҳкумларнинг учрашувлари


242. Маҳкумларга қисқа муддатли ва узоқ муддатли учрашув ҳуқуқи берилади.


243. Учрашувлар туркум бошлиқлари томонидан ҳар ойда тузиладиган ва ЖИЭМ бошлиғининг тартибот ва тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари томонидан тасдиқланадиган жадвалга мувофиқ берилади.


244. Рағбатлантириш тариқасида берилган қўшимча учрашувлар маҳкумнинг розилиги билан навбатдаги ойда бериладиган учрашувлар жадвалига қўшиб қўйилади.


245. Учрашувга келган шахслар томонидан мазкур Қоидаларнинг 26-иловасига мувофиқ шаклдаги ариза ва уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари (маҳкумнинг узоқ муддатли учрашувга келган яқин қариндошлари учун уларнинг яқин қариндошлигини тасдиқловчи ҳужжат) тақдим этилади. Ариза намунаси учрашувга келган шахсларни қабул қилиш хонасига осиб қўйилади.


246. Учрашувга келган шахслар ЖИЭМ бошлиғи ёки унинг тартибот ва тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари томонидан қабул қилиниб, учрашув ўтказишнинг тартиб қоидалари билан таништирилади ва мазкур Қоидаларни бузганлик учун учрашув тўхтатиб қўйилиши ҳақида огоҳлантирилади.


247. Маҳкумга бир вақтнинг ўзида иккитадан ортиқ бўлган вояга етган шахслар билан учрашувга рухсат этилмайди.


248. Учрашувга келган шахсларнинг пул ҳамда ЖИЭМга олиб кириш тақиқланган нарса ва буюмлари сақлаш учун тилхат асосида назоратчига топширилади. Назоратчи мазкур Қоидаларнинг 27-иловасига мувофиқ шаклдаги дафтарда уларнинг ҳисобини қайд этиб боради.


249. Учрашувга келган шахслар томонидан маҳкумларга бериш тақиқланган нарсаларни кўздан кечиришдан яшириб ёки бошқа ҳар қандай усул билан уларга беришга уринилган ҳолларда, бу ҳақда далолатнома тузилиб, ЖИЭМ бошлиғига маълум қилинади.


250. Учрашувга келган шахс кўздан кечиришни ўтказишдан бош тортган тақдирда, маҳкум билан учрашувга рухсат этилмайди ва маҳкум бу ҳақда хабардор этилади.


251. Узоқ муддатли учрашувга келган шахслар ўзлари билан тақиқланмаган нарса ва буюмларни, учрашув муддатида фойдаланиш учун маҳкумга фуқаролик кийими ва пойабзали ҳамда истеъмол қилиш учун озиқ-овқат маҳсулотларини ЖИЭМга олиб киришлари мумкин. Озиқ-овқат маҳсулотлари учрашув муддатига мувофиқ истеъмол қилиш учун зарур миқдорда олиб кирилиши лозим.


252. Маҳкумларга қариндошлари ёки бошқа шахслар билан муддати тўрт соатгача бўлган қисқа муддатли учрашувга рухсат берилади.


253. Маҳкумларга яқин қариндошлари (эр, хотин, ота-оналар, болалар, ўғил (қиз) қилиб олган шахслар, ўғил (қиз) қилиб олинган шахслар, ака-укалар, опа-сингиллар, бувалар, бувилар, неваралар) билан узоқ муддатли учрашув ЖИЭМ ҳудудида ёки ЖИКнинг 114 ва 130-моддаларида назарда тутилган ҳолларда, ЖИЭМ ҳудудидан ташқарида улар билан бирга яшаш ҳуқуқи билан берилади.


254. Узоқ муддатли учрашув муддати қуйидагича белгиланади:

ЖИЭМ ҳудудида - бир суткадан уч суткагача;

ЖИЭМ ҳудудидан ташқарида - уч суткадан беш суткагача.


255. Қисқа муддатли ва узоқ муддатли учрашув миқдори ЖИЭМнинг тартиб турига ҳамда маҳкум сақланаётган шароитга қараб белгиланади.


256. Қисқа муддатли учрашувларнинг муддати барча ҳолларда икки соатдан кам, узоқ муддатли учрашувларнинг муддати эса - бир суткадан кам қилиб белгиланиши мумкин эмас, учрашув берилаётган шахснинг ўзи қисқароқ муддат талаб қилган ҳоллар бундан мустасно.


257. Юқумли касалликларга чалинган беморларга учрашувлар шифокор рухсати асосида берилади.


258. ЖИЭМ маъмурияти томонидан учрашувга олиб чиқилаётган маҳкумнинг ташқи кўриниши озода бўлиши таъминланиши керак.


259. Маҳкумлар учрашувдан олдин ва кейин тўлиқ шахсий тинтувдан ўтказилади. Маҳкумларга узоқ муддатли учрашувлар ўтказиш учун ажратилган хонага ўзлари билан ювиниш-тараниш учун зарур нарса ва буюмлар олиб киришга рухсат этилади.


260. Маҳкумлар узоқ муддатли учрашувдан сўнг ортиб қолган озиқ-овқат маҳсулотларини рухсат берилган турда ва миқдорда ўзлари билан олиб чиқишлари мумкин.

Учрашувга келган шахслар фойдаланишга рухсат берилган нарса ва буюмларни ҳамда маҳкумлар учун олиб келинган фуқаролик кийими ва пойабзалини ўзлари билан қайтариб олиб кетишлари лозим.


261. Ҳар бир маҳкумнинг учрашувлари ҳисоби тегишли варақда қайд этиб борилади.


262. Учрашувлар карантин вақтида, шунингдек эпидемия тарқалганда, табиий офат рўй берганда вақтинча тўхтатиб турилиши мумкин. Бунда ЖИЭББ ва тегишли ЖИЭБ ҳамда прокурорга дарҳол хабар берилади ва учрашувга келган шахсларни қабул қилиш хонасига эълон осиб қўйилади.

Мазкур бандда назарда тутилган ҳолатлар юз бериши туфайли фойдаланилмай қолган учрашувлар мазкур ҳолатлар бартараф этилгандан сўнг берилади.


263. Учрашув учун берилган вақт мобайнида маҳкумлар ишдан озод этиб қўйилади, ана шу кунлар учун уларга иш ҳақи ёзилмайди.


264. Узоқ муддатли учрашув маҳкумнинг илтимосига кўра қисқа муддатли учрашув ёки телефон орқали сўзлашув билан, қисқа муддатли учрашув эса - телефон орқали сўзлашув билан алмаштирилиши мумкин. Учрашувларни бирлаштиришга ёки бир учрашувни бир неча учрашувга ёхуд телефон орқали бир неча сўзлашувга алмаштиришга йўл қўйилмайди.


265. Учрашув ўтказишнинг белгиланган тартиби бузилган тақдирда, учрашув тўхтатилади ва бу ҳақда назоратчи томонидан учрашувни давом эттириш ёки тўхтатиш бўйича кўрсатма бериш учун учрашувга рухсат берган шахс, у бўлмаган тақдирда эса - тезкор навбатчи хабардор қилинади.



2-§. Маҳкумларнинг адвокатлар билан учрашувлари


266. Маҳкумлар адвокатлардан малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқига эга.


267. Юридик ёрдам олиш учун адвокатлар билан ҳоли учрашувлар маҳкумларга уларнинг аризасига ёки адвокатнинг илтимосномасига кўра берилади.

Адвокатларга маҳкумлар билан аудио ва видео кузатув қурилмалари бўлмаган махсус хоналарда ҳамда бегона шахсларнинг иштирокисиз ўз вақтида ва ҳеч қандай тўсиқларсиз учрашиши таъминланади, бунда адвокат ва ҳимоя остидаги шахснинг суҳбатини учинчи шахслар эшитишини истисно этган ҳолда уларни визуал кўриб туриш имконияти сақлаб қолинади.

268. Адвокатга маҳкум билан учрашувга ордер ва адвокат гувоҳномаси асосида рухсат берилади.

Адвокатнинг маҳкум билан учрашиш жараёнида электрон воситалардан (мобил телефон, фотоаппарат ва диктофон) фойдаланиш имконияти яратилади. Бунда адвокат томонидан электрон воситалардан маълумотларни қайд этиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш тақиқланади.

268-1. Адвокат томонидан электрон воситалардан маълумотларни қайд этиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланилган тақдирда учрашув муддатидан илгари тўхтатилиб, ЖИЭМ маъмурияти томонидан адвокатлик сири ва дахлсизлигини таъминлашга доир қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилган ҳолда далолатнома расмийлаштирилади. Далолатнома нусхаси ЖИЭББга, Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг тегишли ҳудудий бошқармасига ва гувоҳнома берган ҳудудий адлия органига зудлик билан юборилади.

Адвокатлар палатасининг тегишли ҳудудий бошқармаси далолатномада кўрсатилган ҳолатлар юзасидан кўрилган чоралар тўғрисида ЖИЭМга ахборот беради.

269. Адвокат билан учрашувни маҳкумнинг ўзи рад этганлиги сабабли адвокатнинг маҳкум юридик ёрдам олиши учун у билан учрашув берилиши тўғрисидаги илтимосномасини қаноатлантириш рад этилганлиги адвокат маҳкум билан ҳоли суҳбатлашганидан кейин тасдиқланиши керак, бу ҳақда баённома тузилиб, у маҳкум, адвокат ва ЖИЭМ маъмуриятининг вакили томонидан имзоланади.


270. Маҳкумларнинг адвокатлар билан учрашувлари ЖИКда белгиланган учрашувлар сони ҳисобига кирмайди, бундай учрашувлар сони ва муддати чекланмайди.


271. Юридик ёрдам кўрсатилаётганда адвокат қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ЖИЭМ маъмуриятининг, прокурорнинг, суднинг ҳаракатлари ва қарорлари устидан шикоят бериш;

ЖИЭМ маъмуриятидан маълумотномалар, тавсифномалар ва бошқа ҳужжатларни сўраб олиш.



3-§. Маҳкумларнинг телефон орқали сўзлашувлари


272. Маҳкумларга телефон орқали сўзлашувлар ҳуқуқи берилади, бундай сўзлашувлар ЖИЭМ маъмурияти назорати остида ўтказилади ва уларнинг ҳақи маҳкумнинг шахсий ҳисобварағидан тўланади.


273. Телефон орқали сўзлашувлар, одатда, маҳкумларнинг иш вақтидан бўш вақтларида амалга оширилади.


274. Телефон орқали сўзлашувлар туркум бошлиқлари томонидан ҳар ойда тузиладиган ва ЖИЭМ бошлиғининг тартибот ва тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари томонидан тасдиқланадиган жадвалга мувофиқ берилади.


275. Рағбатлантириш тариқасида берилган телефон орқали қўшимча сўзлашувлар маҳкумнинг розилиги билан навбатдаги ойда бериладиган телефон орқали сўзлашувлар жадвалига қўшиб қўйилади.


276. Маҳкум жадвалда кўрсатилган муддатдан камида уч кун олдин телефон орқали сўзлашувга рухсат беришни сўраб мазкур Қоидаларнинг 28-иловасига мувофиқ шаклдаги ариза билан мурожаат қилиши лозим.

Жадвалда кўрсатилган телефон орқали сўзлашувлар ЖИЭМ маъмурияти томонидан таъминланиши керак.

Тасдиқланган жадвалдан кўчирмалар ҳар бир туркумга осиб қўйилиши шарт.


277. Маҳкумлар телефон орқали сўзлашувга беш нафардан олиб чиқилади.


278. Телефон орқали сўзлашувлар миқдори ЖИЭМнинг тартиб турига ҳамда маҳкум сақланаётган шароитга қараб белгиланади.


279. Маҳкум телефон орқали сўзлашувларни бир абонент билан олиб бориши ва муддати ўн дақиқадан ошмаслиги лозим. Абонент жавоб бермаган ёки бошқа абонент билан уланиб қолган ёхуд бошқа техник сабабларга кўра телефон орқали сўзлашувлар узилиб қолган ҳолларда, маҳкум такроран телефон орқали сўзлашув олишга ҳақли.


280. Маҳкумнинг илтимосига кўра, маҳкум ЖИЭМга етиб келгандан кейин, шунингдек алоҳида ҳолларда унга қўшимча равишда телефон орқали сўзлашувга рухсат этилиши мумкин. Бунда маҳкум тегишли сабабларни кўрсатган ҳолда телефон орқали сўзлашувга рухсат беришни сўраб мазкур Қоидаларнинг 29-иловасига мувофиқ шаклдаги ариза билан мурожаат қилади.


281. Телефон орқали сўзлашув тугагандан сўнг, маҳкум сўзлашув муддати ва шахсий ҳисобварағидан олинган пул маблағи миқдори ҳақида хабардор қилинади.


282. Интизомий бўлинмаларда сақланаётган маҳкумларга фақат алоҳида ҳолларда телефон орқали сўзлашувга рухсат этилиши мумкин.


283. ЖИЭМларда сақланаётган маҳкумларнинг телефон орқали ўзаро сўзлашувлари тақиқланади.


284. Қуйидагилар тақиқланади:

тунги вақтда телефон орқали сўзлашиш ёки телефон орқали сўзлашувларга рухсат бериш;

икки ёки ундан ортиқ телефон орқали сўзлашувларни бирлаштириш;

гуруҳ бўлиб ёки гуруҳ номидан, шунингдек бошқа маҳкум(лар) номидан телефон орқали сўзлашув олиб бориш.


285. Маҳкум бошқа ЖИЭМга ўтказилган тақдирда, унга навбатдаги телефон орқали сўзлашув унинг охирги маротаба сўзлашув олиб борганлиги инобатга олинган ҳолда берилади. Рағбатлантириш тариқасида ёки алоҳида ҳолатлар муносабати билан берилган қўшимча, шунингдек учрашувлар билан алмаштирилган телефон орқали сўзлашувлар, унга навбатдаги телефон орқали сўзлашув берилишини рад этиш учун асос бўлмайди.


286. Телефон орқали сўзлашувнинг белгиланган тартиби бузилганда, шунингдек маҳкумлар томонидан тақиқланган маълумотларнинг ошкор этилишига уринилган ҳолларда сўзлашув тўхтатиб қўйилади ва бу ҳақда назоратчи сўзлашувни давом эттириш ёки тўхтатиш бўйича кўрсатма бериш учун сўзлашувга рухсат берган шахсни, у бўлмаган тақдирда эса - тезкор навбатчини хабардор қилади.


287. Маҳкумларнинг телефон орқали сўзлашувлари ҳисоби мазкур Қоидаларнинг 30-иловасига мувофиқ шаклдаги дафтарда, ҳар бир маҳкумнинг телефон орқали сўзлашувлари ҳисоби тегишли варақда қайд этиб борилади.



XII БОБ. УЧРАШУВЛАР ВА ТЕЛЕФОН ОРҚАЛИ

СЎЗЛАШУВЛАР БЕРИШ ҲАМДА ПОСИЛКА, ЙЎҚЛОВ

ВА БАНДЕРОЛЛАР ОЛИШ МУДДАТЛАРИНИ

ҲИСОБЛАБ ЧИҚИШ


288. Маҳкумга тергов ҳибсхонасида сақлаб турилган вақтида дастлабки учрашув олган ёки олмаганлигидан қатъи назар, ЖИЭМнинг қабул бўлимидан чиқиши билан берилиши мумкин. Қисқа ёки узоқ муддатли учрашув маҳкумнинг хоҳишига кўра белгиланади.


289. Телефон орқали дастлабки сўзлашув маҳкумга тергов ҳибсхонасида сақлаб турилган вақтда телефон орқали сўзлашувдан фойдаланган ёки фойдаланмаганлигидан қатъи назар, ЖИЭМга етиб келган кундан бошлаб берилади.


290. Навбатдаги учрашувлар ҳамда телефон орқали сўзлашувлар маҳкумнинг йил мобайнида олиши мумкин бўлган учрашувлари тури ҳамда телефон орқали сўзлашувлари миқдорини ўн икки ойга бўлганда ҳосил бўладиган давр ҳисобга олинган ҳолда берилади.


290-1. Маҳкум оғир касалликка чалинган тақдирда, телефон орқали қўшимча сўзлашишга, шунингдек шифокорнинг рухсати билан қўшимча учрашувга рухсат берилади.

291. Карантин ҳолатида, шунингдек эпидемия тарқалганлиги, табиий офат рўй берганлиги сабабли ўтказиб юборилган муддат учрашувлар бериш муддатини ҳисоблаб чиқишда ҳисобга олинади, маҳкумнинг интизомий жазо чораси қўлланилганлиги туфайли интизомий бўлинмада бўлган муддати бундан мустасно.


292. Тергов ҳибсхонасида сақлаб турилган вақтда посилка, йўқлов ва бандероллар олган ёки олмаганлигидан қатъи назар, маҳкум ЖИЭМга етиб келган кундан бошлаб посилка, йўқлов ва бандероллар олиши мумкин.


293. Навбатдаги посилка, йўқлов ва бандероллар маҳкумнинг йил мобайнида олиши мумкин бўлган посилка, йўқлов ёки бандеролларнинг миқдорини ўн икки ойга бўлганда ҳосил бўладиган давр ҳисобга олинган ҳолда берилади.


294. Маҳкумнинг интизомий бўлинмада бўлган вақти посилка, йўқлов ва бандероллар олиш мумкин бўлган муддатга киритилмайди.


295. ЖИЭМ маъмурияти томонидан маҳкумнинг бир йилда олишга ҳақли бўлган учрашувлари, телефон орқали сўзлашувлари ҳамда посилка, йўқлов, бандерол олиш миқдорлари камайтирилишига йўл қўйилмайди. Кунлар, ойлар ва йиллар маҳкум муассасага келган кундан бошлаб ҳисобланади.



XIII БОБ. АЙРИМ ТОИФАДАГИ МАҲКУМЛАР

ТОМОНИДАН ЖАЗОНИ ЎТАШ ХУСУСИЯТЛАРИ


296. Маҳкума ҳомиладор аёллар ва уч ёшга тўлмаган боласи бор аёллар ЖИКда маҳкумлар учун назарда тутилган ҳуқуқлардан ташқари:

ЖИЭМ ҳудуди доирасидан ташқарида яшаш;

болаларини жазони ижро этиш колониялари қошидаги болалар уйига жойлаштириш;

болаларини жойлаштириб келиш ва улар билан учрашиш учун ЖИЭМ доирасидан четга чиқиш ҳуқуқига ҳам эга.


297. Ҳомиладор ёки уч ёшгача болалари бор маҳкума аёллар жазони ўташ учун болалар уйи мавжуд бўлган ЖИЭМга юборилади.


298. Маҳкума аёлларга вояга етмаган болалари билан муддати беш суткагача бўлган, шу жумладан, ЖИЭМ ҳудуди доирасидан ташқарида яшаш имконияти билан, узоқ муддатли учрашув берилиши мумкин.


299. Ижобий тавсифга эга маҳкума аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш бўйича ишдан озод этилган вақт мобайнида, шунингдек боласи уч ёшга тўлгунга қадар ЖИЭМ бошлиғининг мазкур Қоидаларнинг 31-иловасига мувофиқ шаклдаги прокурор тасдиқлаган қарори билан колония ҳудудидан ташқарида яшашга рухсат этилиши мумкин.


300. ЖИЭМ ҳудуди доирасидан ташқарида яшашга рухсат берилган маҳкума аёлларга гувоҳнома берилади.


301. ЖИЭМ ҳудудидан ташқарида яшайдиган маҳкума аёллар ўзлари рўйхатда турган туркумдан чиқарилмайди. Уларнинг иш ҳақи ҳисоб-китоб қилиниб, шахсий ҳисобварақларидаги пуллари, шунингдек озиқ-овқат маҳсулотлари, нарса ва буюмлари ўзларига берилади.


302. ЖИЭМ ҳудудидан ташқарида яшаш ҳуқуқи ЖК 73-моддасининг тўртинчи қисмида кўрсатилган маҳкумларга берилмайди.


303. Колония ҳудуди доирасидан ташқарида яшайдиган маҳкумалар:

хона типидаги турар жойларда жойлашадилар ва ЖИЭМ маъмуриятининг назорати остида бўладилар;

эрталаб ўриндан туришдан кечки ётишгача бўлган вақт мобайнида белгиланган йўналишлар доирасида эркин юриш ҳуқуқидан фойдаланадилар;

фуқаролар киядиган кийимда юришлари, ёнларида пул ва қимматли буюмлар сақлашлари, пулдан чекланмаган ҳолда фойдаланишлари мумкин;

чекланмаган миқдорда бандерол, посилка ва йўқловлар олиш ҳамда жўнатиш, қисқа муддатли учрашувлар олиш ҳуқуқига эга. Қисқа муддатли учрашувлар, одатда, ишдан бўш вақтда берилади.


304. ЖИЭМ ҳудуди доирасидан ташқарида яшаш ҳуқуқи қуйидаги ҳолларда бекор қилинади:

жазони ўташ тартиби мунтазам равишда ёки бир марта қўпол тарзда бузилганда;

ҳомиладорлик ва туғиш бўйича ишдан озод қилиш даври тугаганда;

бола уч ёшга тўлганда.


305. Маҳкума аёлнинг ЖИЭМ ҳудуди доирасидан ташқарида яшаш ҳуқуқи ЖИЭМ бошлиғининг мазкур Қоидаларнинг 32-иловасига мувофиқ шаклдаги прокурор томонидан тасдиқланадиган қарори билан бекор қилинади.


306. Маҳкума аёлларни сақлашга мўлжалланган колониялар қошида болалар уйи ташкил этилади, унда болалар нормал яшаши ва камол топиши учун зарур шароитлар таъминланади.


307. Маҳкума аёллар уч ёшга тўлмаган болаларини болалар уйига жойлаштиришга ва ишдан бўш вақтда улар билан бирга бўлишга ҳақли.


308. Болалар уйидаги бола уч ёшга тўлганидан кейин онасининг розилиги билан унинг қариндошларига ёки ҳомийлик ва васийлик органининг қарорига биноан, бошқа шахсларга берилиши ёхуд тегишли болалар муассасаларига юборилиши мумкин.

Агар маҳкуманинг жазони ўташ муддати тугашига кўпи билан бир йил қолган ва у оналик бурчларини лозим даражада бажариб келган бўлса, ЖИЭМ маъмурияти боланинг болалар уйида бўлиш вақтини узайтириши мумкин.


309. Мактабгача ёшдаги болалари бор маҳкума аёлларга болаларини қариндошлариникига, васийлариникига ёки болалар муассасаларига жойлаштириб келиш учун бориш-келиш вақтини (тўрт суткагача) ҳисобга олмаган ҳолда ўн беш суткагача муддатга четга чиқишга рухсат этилиши мумкин.


310. Вояга етмаган ногирон болалари бор аёлларга бир йилда бир марта улар билан учрашиш учун йўлга кетадиган вақтни ҳисобга олмаганда етти суткагача бўлган муддатга четга чиқишга рухсат этилади.



XIV БОБ. МАҲКУМЛАРНИНГ МЕҲНАТИНИ

ТАШКИЛ ҚИЛИШ


1-§. Маҳкумларни меҳнатга жалб этиш


311. Маҳкумларни меҳнатга жалб этишдан асосий мақсад уларда ижтимоий-фойдали фаолият билан шуғулланиш эҳтиёжини шакллантиришдан иборат.


312. Маҳкумлар жинси, ёши, соғлиғининг ҳолати, меҳнат қобилияти ва иложи борича, ихтисосини инобатга олган ҳолда меҳнатга жалб этилади. Маҳкумларнинг меҳнатга оид муносабатлари меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан, ЖИКда назарда тутилган истисно ва чеклашларни ҳисобга олган ҳолда, тартибга солинади.


313. Маҳкумлар, одатда, шу ЖИЭМларнинг корхоналарида, айрим ҳолларда эса, керакли тарзда қўриқлаш ва батамом ажратиб қўйиш таъминланган тақдирда, бошқа корхоналарда меҳнатга жалб этилади. Бунда маҳкумларнинг ҳар куни ЖИЭМга қайтиши таъминланиши шарт.

Маҳкумларнинг хусусий шахслар фойдасига меҳнат қилишига йўл қўйилмайди.


314. Жазони тарбия колониялари ва турмаларда ўтаётган маҳкумлар ЖИЭМ корхоналарининг ўзида меҳнатга жалб этилади.


315. Олтмиш ёшдан ошган эркаклар, эллик беш ёшдан ошган аёллар, I ва II гуруҳ ногиронлари меҳнатга ўз хоҳишларига кўра жалб этиладилар.


316. Маҳкума аёллар ҳомиладорлик ва туғиш муносабати билан қонун ҳужжатларида белгиланган муддатга ишдан озод қилинадилар.


317. Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида бажариш тақиқланган ишларда аёл ва вояга етмаган маҳкумлар меҳнатидан фойдаланишга йўл қўйилмайди.


318. Маҳкумлар топширилган ишни ҳалол, виждонан бажаришга, меҳнат ва технология интизомига, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича талабларга риоя этишлари шарт. Уларнинг меҳнатга оид ва бошқа низоларни ҳал этиш мақсадида ишни тўхтатиб қўйиши тақиқланади.


319. Маҳкумларни иш билан таъминлаш ЖИЭМларда ёки улардан ташқарида иш ўринларини ташкил этиш йўли билан амалга оширилади.


320. Маҳкумлар учун меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган иш вақтининг энг кўп нормасига риоя этган ҳолда, одатда, олти кунлик иш ҳафтаси белгиланади.


321. Маҳкумлар иш вақти режимини ЖИЭМ маъмурияти ишлаб чиқариш хусусиятига қараб белгилайди.


322. Маҳкумларни иш вақтидан ташқари ишларга, дам олиш ва байрам (ишланмайдиган) кунларида ишга жалб этишга ишлаб чиқариш зарурати бўлган тақдирда меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган иш вақтидан ташқари ишларнинг энг кўп муддатига риоя этган ҳолда йўл қўйилади.


323. Иш вақтини жамлаб ҳисобга олиш жорий этилганда, маҳкумлар иш вақтидан ташқари ишларга, дам олиш ва байрам (ишланмайдиган) кунларида ёки тунги ишларга жалб этилган тақдирда, меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида вояга етмаган шахслар, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронларига нисбатан белгиланган чеклашларга риоя этиш шарт.


324. Маҳкума ҳомиладор аёллар, шунингдек ЖИЭМлар қошидаги болалар уйларида боласи бор аёллар иш вақтидан ташқари ишларга, дам олиш ва байрам (ишланмайдиган) кунларида ишга ёки иш вақти жамлаб ҳисобга олинадиган режимда ишлашга ўзларининг розилиги билан жалб этилиши мумкин. Мазкур шахслар тунги ишларга, уларнинг розилигини олган ҳолда ва тегишли тиббий хулоса бўлган тақдирда, жалб қилиниши мумкин.


325. Маҳкумларнинг иш вақтидан ташқари, дам олиш ва байрам (ишланмайдиган) кунларидаги ишлари учун икки ҳисса ҳақ тўланади.


326. Меҳнатга жалб этилган маҳкумларга ҳар ҳафтада камида бир дам олиш куни берилади. Улар байрам (ишланмайдиган) кунларида ишдан озод қилинади.


327. Маҳкумларга ҳар йилги меҳнат таътили берилмайди, жазони манзил-колонияларда ўтаётганлар бундан мустасно.


328. Манзил-колониялардаги маҳкумлар муддати ўн беш иш кунидан иборат ҳақ тўланадиган ҳар йилги меҳнат таътилига чиқиш ҳуқуқига эга. Таътил ЖИКнинг 82-моддасида белгиланган тартибда манзил-колония доирасидан четга чиқиш ҳуқуқи билан берилади. Маҳкум жазони ижро этиш колониясининг интизомий бўлинмаси турар жойларида сақланган вақт ҳақ тўланадиган ҳар йилги меҳнат таътили бериш учун зарур муддатга қўшиб ҳисобланмайди.


329. Маҳкумлар меҳнатига меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳақ тўланади.


330. Меҳнат нормаларини ва меҳнат вазифаларини бажарган маҳкумлар меҳнатига тўланадиган ойлик ҳақ қонун ҳужжатларида Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасининг биринчи разряди бўйича белгиланган миқдордан кам бўлиши мумкин эмас.


331. Барча чегирмалардан қатъи назар, маҳкумлар шахсий ҳисобварағига уларга ёзилган иш ҳақининг камида йигирма беш фоизи, олтмиш ёшдан ошган эркакларнинг, эллик беш ёшдан ошган аёлларнинг, I ва II гуруҳ ногиронларининг, ҳомиладор аёлларнинг ҳамда ЖИЭМлар қошидаги болалар уйида боласи бор аёлларнинг, шунингдек манзил-колониялар ва тарбия колонияларидаги маҳкумларнинг ҳисобварағига эса - камида эллик фоизи ўтказиб қўйилади.


332. Маҳкумлар ЖИЭМларни ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш, шунингдек маданий-маиший шароитни яхшилаш ишларигагина меҳнат ҳақи тўламай жалб этилиши мумкин.


333. Маҳкумлар меҳнат ҳақи тўланмайдиган ишга, одатда, навбатма-навбат, ишдан ташқари вақтда, ҳафтасига кўпи билан икки соатга жалб этилади.


334. Маҳкумларнинг иш ҳақидан чегирмалар меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, ЖИКда назарда тутилган истисно ва чеклашлар билан амалга оширилади.


335. Маҳкумлар:

меҳнат вазифаларини адо этиш чоғида етказилган зарар учун - меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган миқдорда ва тартибда;

бошқа хатти-ҳаракатлар оқибатида етказилган зарар учун - фуқаролик қонун ҳужжатларида назарда тутилган миқдорда ва тартибда моддий жавобгар бўладилар.


336. Нотўғри чегирилган сумма маҳкумга қайтарилиб, унинг шахсий ҳисобварағига ўтказилади.


337. Маҳкумларнинг иш ҳақидан давлат ижтимоий суғуртасига ажратмалар ажратилмайди.

Маҳкумлар жазодан озод бўлганларидан сўнг қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат пенсия таъминоти ҳуқуқига эга бўлади.


338. Маҳкумлар меҳнатидан:

ҳарбий бўлинмаларнинг штабларидаги, шахсий таркиб жойлашган ҳамда қурол-яроғ ва ҳужжатлар сақланадиган жойлардаги ишларда;

нусха кўпайтириш ва компьютер техникаси, радиотелеграф, радиостанция, муҳандислик-техника ва алоқа воситалари билан боғлиқ ишларда;

сотувчи, бухгалтер, кассир ва омборхона мудири сифатидаги ишларда;

дори воситалари, шунингдек портловчи ва заҳарли моддаларни сақлаш, уларнинг ҳисобини юритиш ва бериш билан боғлиқ ишларда;

фотосуратчи, тиш протезларини тайёрловчи, шифокор, транспорт воситалари ҳайдовчиси сифатидаги ишларда;

бўйсунувида эркин ёлланган ишчилар ишлайдиган лавозимларда;

маҳсулотларни қабул қилиш ва уларнинг сифатини текширишга оид ишларда;

хизмат итларини боқиш билан боғлиқ ишларда фойдаланиш тақиқланади.


339. Зарур ҳолларда, манзил-колонияларда маҳкумлар муайян транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқига эгалигини тасдиқловчи ҳужжат ҳамда тегишли малакага эга бўлган тақдирда, ЖИЭМ бошлиғининг рухсатига асосан ЖИЭМ маъмурияти вакиллари билан биргаликда юк ташувчи транспорт воситалари ва қишлоқ хўжалик техникаларини бошқаришлари мумкин.

Маҳкумларни одам ташиш учун мўлжалланган транспорт воситаларини бошқаришга оид ишларга жалб этиш тақиқланади.



2-§. Турмаларда маҳкумларни меҳнатга жалб этиш


340. Маҳкумларни турма ҳудудидан ташқаридаги меҳнатга жалб этиш тақиқланади.


341. Турмаларда маҳкумлар тоифаларига кўра бир-биридан, ўта хавфли рецидивистлар ва узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилинган маҳкумлар эса - бошқа тоифадаги маҳкумлардан батамом ажратиб қўйилган ҳолда меҳнатга жалб этилади.


342. Маҳкумларни ишлаб чиқариш объектларига олиб чиқиш имкони бўлмаган тақдирда, улар тегишли санитария нормалари ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя қилинган ҳолда ишчи камераларда меҳнатга жалб этилиши мумкин.


343. Ишдан сўнг маҳкумлар шахсий тинтув қилинади, улар ишлаган жойлар эса - кўздан кечирилади.



3-§. ЖИЭМларда хўжалик хизматига оид ишларни бажариш


344. Ижобий тавсифга эга маҳкумлар ЖИЭМда хўжалик хизматига оид ишларни бажаришга жалб этилиши мумкин.


345. Махсус тартибли колонияларда хўжалик хизматига оид ишлар камера типидаги жойлардан оддий турар жойларга ўтказилган маҳкумлар томонидан бажарилади.


346. Хўжалик хизматига оид ишларни бажаришга жалб этилган маҳкумлар битта туркумга жойлаштирилади.


347. Маҳкумлар ЖИЭМнинг тегишли хизматлари раҳбарлари томонидан тезкор хизмат бўлими билан келишган ҳолда хўжалик хизматига оид ишлар, шунингдек усталар, бригада бошлиқлари ва нарядчилар вазифасини бажариш учун танланади.


348. Маҳкум хўжалик хизматига оид ишларга унинг ёзма розилиги асосида тайинланади. Маҳкумларни хўжалик хизматига оид ишларга тайинлаш ЖИЭМ бошлиғининг буйруғи билан расмийлаштирилади, буйруқдан кўчирма маҳкумнинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдига қўшиб қўйилади.


349. ЖИЭМнинг қўриқланадиган ҳудудидан ташқарида жойлашган объектларидаги хўжалик хизматига оид ишлар манзил-колониялардаги маҳкумлар томонидан бажарилиши мумкин. Бунда маҳкумлар етарлича коммунал-маиший шароитлари мавжуд бўлган алоҳида хоналарда истиқомат қилади.


350. ЖИКнинг 53-моддасига мувофиқ, қасддан содир этилган оғир жинояти учун биринчи марта саккиз йилгача ва саккиз йил муддатга озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар алоҳида ҳолларда, маҳкумнинг ёзма розилиги бўлган тақдирда, ЖИЭМ бошлиғининг қарорига биноан хўжалик хизматига оид ишларни бажариш учун тергов ҳибсхонаси ёки турмада қолдирилиши мумкин. Вояга етмаган шахслар, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, шунингдек судлар ва ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш органларининг собиқ ходимларига мансуб маҳкумлар хўжалик хизматига оид ишларни бажариш учун қолдирилмайдилар.


351. Маҳкумлар тергов ҳибсхоналари ёки турмалар ҳудудидан ташқаридаги ҳудудларни ободонлаштириш ҳамда бино ва иншоотларнинг техникавий, коммунал-маиший ҳолатини сақлаш билан боғлиқ ишларга соқчи назорати остида жалб этилади.


352. Хўжалик хизматига оид ишларни бажариш учун қолдирилган маҳкумлар сони ЖИЭББ томонидан ЖИЭМни умумий тўлдириш лимитининг етти фоизидан ошмаган ҳолда белгиланади, шунингдек маҳкумлар рўйхати ҳар чоракда ЖИЭББга тақдим этилади.



4-§. Эркин ёлланган ишчилар ва ЖИЭМ ходимларининг

маҳкумлар билан ўзаро муносабатлари


353. Эркин ёлланган ишчилар ишлаб чиқариш объектларида ишлаётган маҳкумлар умумий сонининг ўн фоизигача миқдорда маҳкумлар меҳнатига бевосита раҳбарлик қилиш учун жалб этилиши мумкин.


354. Эркин ёлланган ишчилар маҳкумлар билан бир жинсда бўлиши лозим.


355. Эркин ёлланган ишчилар маҳкумлар билан мулоқотда бўлганда белгиланган талабларга риоя этиши, маҳкумлар учун тақиқланган нарса ва буюмларни бермаслиги ёки олмаслиги тушунтирилади. Бу ҳақда эркин ёлланган ишчилардан ЖИЭМ маъмурияти томонидан мазкур Қоидаларнинг 33-иловасига мувофиқ шаклдаги тилхат олинади.


356. Маҳкумлар эркин ёлланган ишчиларга "сиз"лаб, шунингдек эркин ёлланган ишчилар ҳам маҳкумларга "сиз"лаб уларни "маҳкум", "маҳкума" ёки "фуқаро" деб ёхуд фамилияси бўйича мурожаат этиши шарт.


357. ЖИЭМ ходимларининг маҳкумлар билан ўзаро муносабатлари маҳкумларда қонунга итоаткор хулқ-атворни, инсонга, жамиятга, меҳнатга, ахлоқ-одоб қоидалари ва миллий анъаналарга ҳурматини шакллантиришга асосланган бўлиши лозим.


358. ЖИЭМ ходимлари маҳкумлар билан аниқ мақсадга йўналтирилган тарбиявий ишларни олиб бориши ҳамда ҳар бир маҳкумга нисбатан эътиборли муносабатда бўлиши шарт.


359. ЖИЭМ ходимларига маҳкумлар ҳамда уларнинг қариндошлари ва бошқа шахслар билан хизмат вазифалари тақозо этмайдиган ҳар қандай муносабатга киришиш, шунингдек уларнинг хизматидан фойдаланиш тақиқланади.


360. Маҳкумлар ЖИЭМ ходимларига "сиз"лаб уларнинг унвони ёки эгаллаб турган лавозими бўйича, ЖИЭМ ходимлари ҳам маҳкумларга "сиз"лаб уларни "маҳкум", "маҳкума" ёки "фуқаро" деб ёхуд фамилияси бўйича мурожаат этиши шарт. Тарбия колонияларида маҳкумларга "тарбияланувчи" деб ёки унинг исми бўйича ҳам мурожаат этилиши мумкин.



XV БОБ. МАҲКУМЛАРНИНГ МОДДИЙ-МАИШИЙ

ВА ТИББИЙ-САНИТАРИЯ ТАЪМИНОТИ


1-§. Маҳкумларнинг моддий-маиший таъминоти


361. Маҳкумлар сақлаш шароитига қараб умумий турар жойларда, хоналарда ёки камераларда яшайди, ушбу турар жойлар, хоналар ёки камералар белгиланган тартибда тасдиқланган санитария-гигиена ҳамда қурилиш нормалари ва қоидаларига мос келиши керак.

Йилнинг қиш мавсумида ЖИЭМларнинг турар жойларида ҳаво ҳарорати 20° С даражадан паст бўлмаслиги лозим.

362. Бир маҳкумга тўғри келадиган яшаш майдони нормаси қуйидаги миқдордан кам бўлиши мумкин эмас:

умумий турар жойларда - икки квадрат метр;

тергов ҳибсхоналари ва турмаларнинг умумий камераларида - икки ярим квадрат метр;

аёллар ва вояга етмаганлар сақланадиган колониялардаги умумий турар жойларда - уч квадрат метр;

бемор маҳкумлар сақланадиган палаталарда - тўрт квадрат метр;

интизомий бўлинмаларнинг камераларида ҳамда соқчисиз ёки кузатувчисиз юриш ҳуқуқидан фойдаланаётган маҳкумлар яшаши учун, шунингдек жазони манзил-колонияларда ўтаётган шахслар учун мўлжалланган хона типидаги турар жойларда - тўрт ярим квадрат метр.


363. Маҳкумларга ётиш учун алоҳида жой, кўрпа-тўшак, чойшаб ва керакли инвентарь берилади.


364. Маҳкумларга киши организмининг нормал ҳаётини таъминлайдиган овқат берилади.


365. Овқат нормаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан маҳкумларнинг соғлиғи ҳолатига, уларнинг ёши, бажараётган ишининг хусусияти ва оғирлигига қараб белгиланади. Маҳкумларга уларни ишга жалб этган ташкилотлар маблағлари ҳисобидан қўшимча овқат берилиши мумкин.


366. Маҳкум ҳомиладор аёллар, эмизикли оналар, вояга етмаганларга, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронларига бериладиган овқат оширилган нормаларда белгиланади. Тиббий хулоса асосида уларга қўшимча озиқ-овқат маҳсулотлари олишга рухсат этилиши мумкин.


367. Манзил-колонияларда сақланаётган маҳкумлар озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда энг зарур нарсаларни нақд пулга сотиб олишлари мумкин.


368. Озодликдан маҳрум этишга ҳукм этилган шахслар, жазони манзил-колонияларда ўтаётган шахслар бундан мустасно, республика бюджети ҳисобидан белгиланган намунада кийим, мавсумга қараб, маҳкумнинг жинси ва иқлим шароитларини инобатга олган ҳолда ички кийим ва пойабзал билан таъминланадилар. Маҳкумларнинг кийимлари ва пойабзаллари бепул таъмирлаб берилади.


2-§. ЖИЭМ ҳудуди доирасидан ташқарида яшаётган

маҳкума аёллар ҳамда уларнинг уч ёшга тўлмаган

болаларининг моддий-маиший таъминоти


369. ЖИЭМ ҳудудидан ташқарида яшаётган маҳкума аёллар ҳамда уларнинг уч ёшга тўлмаган болалари, ЖИЭМларнинг болалар уйларидаги ҳомиладор аёллар, эмизикли оналар учун белгиланган нормаларда озиқ-овқат, кийим ва пойабзал билан таъминланади.


370. Манзил-колониясида уч ёшгача боласи бор маҳкума аёлларнинг зарур пул маблағлари бўлмаса, улар манзил-колония маъмуриятига боласи учун ЖИЭМнинг болалар уйида сақланаётган болалар учун мўлжалланган озиқ-овқат, кийим ва пойабзал беришни сўраб ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.


371. Ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаганидан сўнг, ЖИЭМ маъмурияти ЖИЭМ ҳудудидан ташқарида яшаётган маҳкума аёлларни ЖИЭМ корхонасига ёки бошқа корхоналарга ишга жойлаштиради. Бунда ЖИЭМ маъмурияти маҳкума аёлларнинг боласини мактабгача таълим муассасаларига жойлаштиришга ёрдам беради.



3-§. Маҳкумларнинг тиббий-санитария таъминоти


372. Маҳкумларга тиббий-санитария хизмати кўрсатиш учун стационарлари бор тиббий бўлимлар, сил касаллигига чалинган беморларни даволаш ва сақлаб туриш учун даволаш муассасаси ҳуқуқига эга бўлган колониялар, малакали тиббий ёрдам кўрсатиш учун маҳкумларга мўлжалланган ихтисослашган касалхоналар ташкил этилади.


372-1. Маҳкум ЖИЭМга қабул қилиш чоғида, жазони ўташ пайтида вақти-вақти билан, бироқ олти ойда камида бир марта, шунингдек мурожаатларга кўра тиббий кўрикдан ўтказилади. Тиббий текширувдан ўтказиш махфийлик шартлари асосида амалга оширилади.

Маҳкум ЖИЭМга қабул қилингандан кейин ўн беш кун ичида у билан суҳбат ўтказилади, маҳкум ЖИЭМнинг карантин хоналарида тиббий кўрикдан ва санитария-гигиена тадбирларидан ўтади.

373. ЖИЭМда маҳкумларга тиббий хизмат кўрсатиш ҳамда улар соғлиғини назорат қилиб туриш қуйидагича амалга оширилади:

ЖИЭМга олиб келинган шахсларда юқумли касалликлар бор ёки йўқлигини аниқлаш мақсадида уларни тиббий кўрикдан ўтказиш;

касалликларни ўз вақтида аниқлаш учун маҳкумларни доимий равишда тиббий ва профилактик кўрикдан ўтказиб туриш, уларга нисбатан даволаш-соғломлаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва қўллаш;

сурункали касалликларга чалинган маҳкумлар устидан диспансер назоратини амалга ошириш;

амбулатор ва стационар даволаш.


374. ЖИЭМга олиб келинган маҳкумлар тиббий кўрикдан ўтказилгандан сўнг, маҳкумнинг тиббий картасига тиббий кўрик натижалари ёзиб қўйилади.


374-1. ЖИЭМ маъмурияти маҳкумлар ЖИЭМга қабул қилинаётганда ҳам, шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож бўлганда ҳам тиббиёт ходимлари ушбу шахсларнинг ёнига зудлик билан киришини таъминлаши керак.

374-2. Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш зарур бўлганда маҳкумлар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳудудий муассасаларига жойлаштирилади.

374-3. Ихтисослаштирилган тиббий ёрдамга муҳтож бўлган маҳкумлар даволаш муассасаси ҳуқуқига эга бўлган колонияларга ёки маҳкумлар учун мўлжалланган ихтисослаштирилган касалхоналарга юборилади, шунингдек улар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳудудий муассасаларига жойлаштирилиши мумкин.

374-4. Маҳкум оғир касалликка чалинган тақдирда, ЖИЭМ маъмурияти маҳкумнинг розилиги билан унинг яқин қариндошларига ёки маҳкумнинг ўзи кўрсатган бошқа шахсларга бу ҳақда дарҳол хабар беради.

375. Манзил-колонияларда сақланаётган маҳкумларни ихтисослашган стационар асосида даволаш давлат соғлиқни сақлаш муассасаларида амалга оширилади.


376. Маҳкумларнинг тиббий-санитария таъминоти республика бюджети ҳисобидан амалга оширилади.


377. Маҳкумлар шахсий ва умумий гигиена қоидаларига, санитария талабларига риоя этишлари шарт.



4-§. ЖИЭМларда санитария-гигиена ҳамда эпидемияга

қарши чора-тадбирларни амалга ошириш


378. ЖИЭМларда даволаш-профилактика ёрдами ва санитария иши ҳамда эпидемияга қарши ишлар қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этилади ва ўтказилади.


379. Маҳкумлар ЖИЭМга келганда, шунингдек ҳар ойда камида бир марта тўлиқ санитария ишловидан ўтказилади. Уларга етти кунда камида бир маротаба уларнинг ички кийими, кўрпа-тўшаклари ва ёстиқ жилдлари ҳамда чойшабларини алмаштирган ҳолда ҳаммом ташкил этилади. Маҳкумларга йигирма дақиқа давомида чўмилиб-ювиниш имконияти берилади. Ҳаммомнинг махсус жиҳозланган хонасида уларга бир марталик ёки электр устара ёрдамида соч-соқол олишига рухсат берилади.


380. ЖИЭМларда эпидемияга қарши қуйидаги тадбирлар ўтказилади:

маҳкумларни жойлаштириш шароитлари, уларни овқат билан таъминлашнинг ташкил этилиши, ЖИЭМнинг сув таъминоти устидан лаборатория текширувлари қўлланган ҳолда тиббий назорат олиб бориш;

овқат тайёрлаш ва сув таъминоти объектларида доимий банд бўлган, шунингдек озиқ-овқат омборхоналарида ишлаётган, озиқ-овқат ташувчи ҳайдовчиларни клиник-лаборатория текширувидан ўтказиш ҳамда текширув натижаларини уларнинг тиббий картасига киритиб бориш, белгиланган муддатларда клиник-лаборатория текширувидан ўтмаган маҳкумларни ишга қўймаслик;

турар жойлар, озиқ-овқат сақланадиган, овқат тайёрланадиган жойлар ҳамда омборхона ва бошқа биноларни профилактик дезинфекция, дезинсекция ва дератизация қилиш;

кир ювиш ва қуритиш хоналари, сартарошхона ҳамда бошқа коммунал-маиший объектларни аниқ ва пухта ишлатиш.


381. Маҳкум озод этилишига уч ой муддат қолганда унга соч ўстиришга рухсат этилади.



5-§. Маҳкумларни ихтисослашган даволаш муассасаларида сақлаш


382. Ихтисослашган даволаш муассасаларида ҳар хил турдаги ЖИЭМлардан келган маҳкумларни бирга сақлашга рухсат этилади. Бунда ўта хавфли рецидивистлар, турмага қамаш тариқасидаги озодликдан маҳрум қилишга ҳукм қилинган маҳкумлар ҳамда суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг собиқ ходимларига мансуб маҳкумлар бошқа тоифадаги маҳкумлардан, вояга етмаган маҳкумлар эса - бошқа маҳкумлардан батамом ажратилган ҳолда сақланади.

383. Ихтисослашган даволаш муассасаларида маҳкумларга учрашувлар сақлаш режимига мувофиқ маҳкумни даволаётган шифокорнинг хулосасига асосан даволаш муассасалари бошлиқлари томонидан берилади.


384. Ҳаёти учун хавфли бўлган оғир касалликка чалинган маҳкумга яқин қариндошлари билан учрашувга ихтисослашган даволаш муассасаси бошлиғи томонидан рухсат берилади. Бунда учрашув маҳкумнинг ЖИКга мувофиқ олишга ҳақли бўлган учрашувлари ҳисобига киритилмайди.


385. Интизомий бўлинмаларда сақланаётган маҳкумлар ўзини қасддан жароҳатлаб ёки касалликка солиб, ихтисослашган даволаш муассасаларига ўтказилган бўлса, уларнинг ихтисослашган даволаш муассасасида бўлган вақти интизомий жазони ўташ муддатига киритилмайди.


386. Ихтисослашган даволаш муассасаларидан чиқарилган маҳкумлар жазони ўташни давом эттириш учун, одатда, даволанишга қайси ЖИЭМдан келган бўлса, ўша ЖИЭМга юборилади.



6-§. Маҳкумларни мажбурий даволаш


387. Алкоголизм, гиёҳвандлик ёки заҳарвандликка йўлиққан ва мажбурий даволаниши лозим бўлган маҳкумлар бошқа маҳкумлардан батамом ажратилган ҳолда сақланади.

Даволаш курси тугагач, маҳкумнинг касаллик тарихига якуний хулоса ёзилади ҳамда тиббий комиссия хулосаси, шунингдек клиник-лаборатория, рентгенология ва бошқа текширув натижалари асосида маҳкумнинг руҳий ва жисмоний ҳолатидаги барча ўзгаришларга тавсиф берилади.


388. Алкоголизм, гиёҳвандлик ёки заҳарвандликка йўлиққан маҳкумни мажбурий даволаш курси тўлиқ тугагач, ЖИЭМ маъмурияти унга нисбатан тайинланган мажбурий даволаш чораларини олиб ташлаш тўғрисида судга тақдимнома юбориши шарт.


389. Жазони ўташ даври мобайнида алкоголизм, гиёҳвандлик ёки заҳарвандликдан мажбурий даволанган маҳкум озод этилган тақдирда, ЖИЭМ маъмурияти маҳкум озод этилганидан сўнг у яшайдиган жойдаги наркология диспансерига ёки тегишли ҳудудий соғлиқни сақлаш органларига унинг тиббий картасидан кўчирма юборади.


390. ЖИЭМ маъмурияти томонидан суд, прокуратура ва тергов органларининг, шунингдек тегишли соғлиқни сақлаш органлари ва муассасаларининг сўровига асосан маҳкумнинг касаллик тарихи нусхаси ва тегишли маълумотномалар берилиши мумкин. Бошқа ҳолларда, шунингдек маҳкумнинг ўзига ҳам фақат мажбурий даволаниш сабаби ва муддати тўғрисида маълумот берилади.



7-§. Маҳкумларнинг ногиронлигини белгилаш ва меҳнат

қобилиятини йўқотганлик даражасини аниқлаш


391. Ногиронликни белгилаш ва меҳнат қобилиятини йўқотганлик даражасини аниқлаш маҳкумлар учун мўлжалланган ихтисослашган даволаш муассасаларида қонун ҳужжатларига мувофиқ тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари томонидан амалга оширилади.


392. Тиббий-меҳнат эксперт комиссияси қарори маҳкумга маълум қилиниб, унинг тиббий картасига қўшиб қўйилади.


393. Ногиронлик ва меҳнат қобилиятини йўқотганлик даражаси ҳақидаги маълумотнома маҳкумнинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдида сақланади. Мазкур маълумотнома маҳкумга у озод қилинганда берилади.

Ушбу маълумотнома нусхаси суд, прокуратура ва тергов органларига, шунингдек адвокатга, гувоҳнома ва муайян ишни юритишга ваколатлилигини тасдиқловчи ордер тақдим қилинганда, уларнинг ёзма сўровига асосан тақдим этилиши мумкин.



XVI БОБ. МАҲКУМЛАРГА ТАРБИЯВИЙ

ТАЪСИР КЎРСАТИШ


1-§. Умумий қоидалар


394. Тарбиявий иш маҳкумларни ахлоқан тузатишнинг асосий воситаларидан бири бўлиб, маҳкумларда қонун талабларига ва жамиятда қабул қилинган хулқ-атвор қоидаларига риоя этишга, шунингдек билим ва маданий савиясини оширишга интилишни шакллантиришга қаратилган.


395. ЖИЭМларда маънавий, ҳуқуқий, жисмоний ва бошқа тарбия олиб борилади. Маҳкумлар билан олиб бориладиган тарбиявий ишлар кун тартибида белгиланган вақтда ўтказилади.


396. Тарбиявий иш якка тартибда, гуруҳ билан ва оммавий шаклда олиб борилади.


396-1. Тарбиявий ишлар босқичма-босқич равишда қуйидагича амалга оширилади:

маҳкум ЖИЭМга келган вақтда унинг психологик қиёфасини, тузалиш йўлига ўтишга мойиллигини аниқлаш мақсадида уни дастлабки тарзда ўрганиш;

маҳкумларнинг онгини ўзгартириш бўйича тадбирлар ўтказиш, уларда содир этган жиноятидан пушаймон бўлиш ҳиссини уйғотиш;

маҳкумларнинг талаб мавжуд бўлган касблар ва мутахассисликларга оид касбий таълимини ташкил этиш, ўқишни тугаллаганидан сўнг тегишли ҳужжат бериш ҳамда уларни кейинчалик ишга жойлаштириш.

397. Маҳкумларни тарбиявий ишларга оид тадбирлардаги фаол иштироки ЖИЭМ маъмурияти томонидан рағбатлантириб борилиши ва уларнинг ахлоқан тузалиш даражасини аниқлашда эътиборга олиниши шарт.


398. Тарбиявий иш дифференциация асосида, ЖИЭМ турини, жазо муддатини ва сақлаш шароитини, шунингдек маҳкум шахсининг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ташкил этилади.


399. Маҳкумлар билан тарбиявий иш олиб боришда матбуот, радио, телевидение, кинофильмлардан, кутубхона ва бошқа воситалардан фойдаланилади.


400. Маҳкумларнинг фойдали ташаббусини кучайтириш, уларнинг меҳнати, маиший ҳаёти ва бўш вақтини ташкил этиш масалаларини ҳал этишда қатнашиш, интизомни ва ички тартибни сақлаб туришда ЖИЭМ маъмуриятига кўмаклашиш мақсадида маҳкумларнинг турли ташкилотлари тузилиши мумкин. Ушбу ташкилотлар ЖИЭМ маъмурияти раҳбарлиги остида фаолият олиб боради. Маҳкумларнинг бундай ташкилотларга аъзо бўлиши уларни меҳнатга жалб этишдан озод этмайди.


401. ЖИЭМларда ЖИЭМ бошлиғининг қарори билан маҳкумларнинг жамоа кенгашлари тузилиши мумкин. Ушбу кенгашлар қошида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва ички тартиб, ишлаб чиқариш, оммавий-маданий, умумий таълим ва касб-ҳунар таълими, маиший-санитария, жисмоний ва бошқа тарбиявий секциялар фаолият кўрсатади.


402. Ташкилотлар, жамоат бирлашмалари ва фуқаролар маҳкумларни тарбиялашда қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда иштирок этадилар.



2-§. Маҳкумларнинг бўш вақти ва телекўрсатувлар

ва радиоэшиттиришларни ташкил этиш


403. Маҳкумларга ҳафтада камида бир марта кинофильм намойиш этилади, улар ишдан бўш соатларида, тунги дам олиш вақтидан ташқари, телекўрсатувлар кўриш, радиоэшиттиришлар эшитиш ҳуқуқига эга.


404. ЖИЭМларда бадиий ҳаваскорлик тўгараклари ташкил этилади. Ушбу тўгараклар аъзолари ЖИЭМдаги маҳкумларга ҳамда ЖИЭМга келувчи бошқа шахсларга ўз санъатларини намойиш этиб туриши мумкин.


405. Байрам кунлари ЖИЭМларда оммавий-маданий, жисмоний ва спорт тадбирлари, хайрия концертлари ҳамда бадиий ҳаваскорлик жамоаларининг чиқишлари ташкил этилади.

ЖИЭМларда пуллик концерт ва чиқишлар ҳамда бошқа тадбирлар ўтказилиши тақиқланади.


406. Маҳкумлар столда ўйналадиган ўйинлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга, шунингдек уларга ўзларига тегишли бўлган шахмат, шашка, домино ва нардалардан фойдаланишга рухсат этилиши мумкин.


407. Интизомий бўлинмаларда сақланаётган маҳкумларга столда ўйналадиган ўйинлардан фойдаланишга рухсат этилмайди.


408. Маҳкумларга ҳафта давомида кўрсатиладиган телекўрсатувлар дастури ЖИЭМ бошлиғининг тартибот ва тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари томонидан тасдиқланади ва телекўрсатувларни кўриш вақти кун тартиби билан белгиланади.


409. Байрам кунлари маҳкумларга қўшимча равишда кинофильмлар намойиш этилади.

Камераларда жазо ўтаётган маҳкумларга кинофильм ва телекўрсатувлар кўришга рухсат этилмайди.


410. Телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришларни трансляция қилиш узеллари ЖИЭМлар ҳудудидан ташқаридаги ёки маҳкумлар бориши тақиқланган ҳудуддаги биноларда жойлаштирилади.



3-§. ЖИЭМларда кутубхона фаолиятини ташкил этиш


411. Ҳар бир ЖИЭМда маҳкумларнинг адабиётлар ва даврий матбуот нашрларидан фойдаланишлари учун ўқув хоналари мавжуд бўлган кутубхоналар ташкил этилади. Маҳкумлар кутубхонадан кун тартибига мувофиқ белгиланган жадвал асосида фойдаланади.


412. Кутубхона фонди ҳар бир маҳкумни камида бешта адабиёт билан таъминлашга мўлжаллаб ташкил этилади.

Турмаларда (хўжалик хизматига оид ишларни бажариш учун қолдирилган маҳкумлардан ташқари), умумий, қаттиқ ва махсус тартибли колонияларнинг карцерларида, махсус тартибли колонияларнинг бир кишилик камераларида сақланаётган маҳкумларнинг адабиётлари ўн кунда камида бир марта алмаштирилиши лозим.


413. Кутубхона фонди ЖИЭМни маҳкумлар билан тўлдириш лимитидан ва бошқа ҳолатлардан келиб чиқиб, ҳар йили қайта кўриб чиқилади.


414. Маҳкумлар посилка, йўқлов ва бандеролларда ёзув ашёлари, адабиётлар олишлари, шунингдек уларни савдо шохобчалари орқали сотиб олишлари, чекланмаган миқдорда газета ва журналларга якка тартибда ёки гуруҳ билан обуна бўлиши мумкин. Обуна бўлиш ЖИЭМ маъмурияти томонидан ташкиллаштирилади.


415. Маҳкумларга урушни, миллий ва диний адоватни, зўрлик ва шафқатсизликни тарғиб қилувчи нашрларни, шунингдек беҳаё нашрларни олиш, сотиб олиш, сақлаш ва тарқатиш тақиқланади.


416. Маҳкум ўз ёнида кўпи билан ўнта китоб ва журнал сақлаши мумкин. Мазкур миқдордан ортиқча адабиёт сақлаш учун топширилади ёки маҳкумнинг розилиги билан фойдаланиш учун кутубхонага берилади ёхуд қариндошлари ва бошқа шахсларга юборилади.



4-§. Маҳкумларнинг таълими ва касб тайёргарлиги


417. ЖИЭМларда маҳкумларнинг умумий ўрта таълими ташкил этилади. ЖИЭМ маъмурияти маҳкумларга улар таълим олиши ва мустақил таълим олиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шароитлар яратади ҳамда зарур кўмак кўрсатади.


418. Ёши ўттиздан ошган маҳкумлар, I ва II гуруҳ ногиронлари хоҳишларига кўра таълим олишга жалб этиладилар.


419. Маҳкумларнинг олий ва ўрта махсус ўқув юртларида таълим олишига йўл қўйилмайди, манзил-колониялардаги маҳкумлар бундан мустасно бўлиб, улар ўқув юртларининг сиртқи бўлимларида таълим олишлари мумкин.


420. Ўқув юртларида таълим олаётган маҳкумлар имтиҳонларни топшириш учун қонун ҳужжатларига мувофиқ ишдан озод қилинади.


421. Маҳкумларнинг умумий ўрта таълимини ташкил этиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


422. ЖИЭМларда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими берилади ва (ёки) маҳкумлар ишлаб чиқаришда касбга ўргатилади.


423. Маҳкумларга ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бериш ва уларни касбга ўргатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.



XVII БОБ. МАҲКУМЛАРГА НИСБАТАН

ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН РАҒБАТЛАНТИРИШ

ВА ИНТИЗОМИЙ ЖАЗО ЧОРАЛАРИ


1-§. Рағбатлантириш чоралари


424. Яхши хулқ-атвори, меҳнатга ва таълимга виждонан муносабати, тарбиявий тадбирларни ўтказишда фаол иштироки учун маҳкумларга қуйидаги рағбатлантириш чоралари қўлланилиши мумкин:

ташаккур эълон қилиш;

илгари қўлланилган интизомий жазони муддатидан олдин олиб ташлаш;

ёрлиқ, қимматли совға ёки пул мукофоти билан тақдирлаш;

қўшимча посилка, йўқлов ёки бандерол олишга рухсат этиш;

қўшимча учрашув ёки телефон орқали сўзлашув ҳуқуқи бериш;

озиқ-овқат маҳсулотлари ва энг зарур нарсалар сотиб олиш учун пул суммасини кўпайтириш;

енгиллаштирилган сақлаш шароитига ўтказиш, манзил-колонияларда сақланаётган шахслар бундан мустасно.


425. Енгиллаштирилган сақлаш шароитига ўтказиш тариқасидаги рағбатлантириш маҳкумларга ЖИК 75-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ қўшимча пул сарфлаш ҳуқуқини, шунингдек:

умумий, қаттиқ тартибли колонияларда ва тарбия колонияларида - йил мобайнида қўшимча равишда бир марта учрашув, бир марта телефон орқали сўзлашув, битта посилка ёки йўқлов олиш;

махсус тартибли колонияларда - камералардан умумий турар жойларга ўтказиш ҳамда йил мобайнида қўшимча равишда бир марта қисқа муддатли учрашув, бир марта телефон орқали сўзлашув, битта бандерол олиш;

турмаларда - йил мобайнида қўшимча равишда бир марта қисқа муддатли учрашув, битта посилка ёки йўқлов олиш ҳуқуқини беради.


426. Маҳкумга нисбатан ташаккур тариқасидаги рағбатлантириш оғзаки ёки ёзма, бошқа рағбатлантириш чоралари эса, ёзма равишда қўлланилади.


427. Рағбатлантириш чоралари ЖИК талабларига риоя этилган ҳолда қўлланилади.


428. Маҳкумга нисбатан қўлланилган рағбатлантириш чоралари ҳақида унинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдига тегишли ёзув киритилади.


429. Маҳкумга рағбатлантириш тарзида йил мобайнида кўпи билан иккита посилка, йўқлов ёки бандерол олишга, икки марта учрашувга рухсат берилиши мумкин.


430. Рағбатлантириш тарзида маҳкумдан илгари қўлланилган битта интизомий жазо муддатидан олдин олиб ташланиши мумкин.


431. Енгиллаштирилган сақлаш шароитларига интизомий жазоси йўқ маҳкумлар:

қасддан содир этилган унча оғир бўлмаган жиноят учун суд тайинлаган жазо муддатининг камида олти ойини ўтаганидан кейин;

содир этилган оғир жиноят учун суд тайинлаган жазо муддатининг камида чорак қисмини ўтаганидан кейин;

содир этилган ўта оғир жиноят учун суд тайинлаган жазо муддатининг камида учдан бир қисмини ўтаганидан кейин ўтказилади.


432. Маҳкумлар турмадан жазони ижро этиш колониясига ва махсус тартибли колониядан қаттиқ тартибли колонияга суд тайинлаган жазо муддатининг камида ярмини ўтаганларидан кейин, ЖПКнинг 537-моддасида назарда тутилган тартибда ўтказилади.


433. Маҳкумлар қаттиқ ва умумий тартибли колониядан манзил-колонияга ЖИК 113-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда ўтказилади. Бунда маҳкумлар ҳар томонлама ва тўлиқ ўрганилади ҳамда тегишли қарор қабул қилингандан сўнг, тўпланган ҳужжатлар судга юборилади.


434. Маҳкум ЖИЭМ бошлиғининг мазкур Қоидаларнинг 34-иловасига мувофиқ шаклдаги қарори асосида енгиллаштирилган сақлаш шароитига ўтказилади.


435. Тарбия колонияларида маҳкумлар мазкур Қоидаларнинг 424-бандида назарда тутилган рағбатлантириш чораларидан ташқари:

ЖИЭМ ҳудудидан ташқарида ўтказиладиган маданий-томоша ва спорт тадбирларини кўришга юбориш;

қисқа муддатли учрашув ўрнига ота-онаси, уларнинг ўрнини босувчи шахслар ёки яқин қариндошлари кузатувида саккиз соатгача бўлган муддатга эркинликка чиқариш;

ҳибсхонада бўлиш муддатини қисқартириш ва ундан муддатидан илгари озод қилиш тариқасида рағбатлантирилишлари мумкин. Бунда маҳкумнинг ҳибсхонада бўлиш муддатини қисқартириш ёки муддатидан илгари озод қилиш ЖИЭМ бошлиғининг мазкур Қоидаларнинг 35-иловасига мувофиқ шаклдаги қарорига асосан амалга оширилади.



2-§. Интизомий жазо чоралари


436. Жазони ўташ тартибини бузганлик учун маҳкумларга қуйидаги интизомий жазо чоралари қўлланилиши мумкин:

огоҳлантириш;

ҳайфсан;

енгиллаштирилган сақлаш шароитини бекор қилиш;

интизомий бўлинмага киритиб қўйиш;

сақлаш режимини ашаддий бузувчи маҳкумларни манзил-колониядан умумий тартибли колонияга ўтказиш;

сақлаш режимини ашаддий бузувчи маҳкумларни манзил-колониядан умумий ёки қаттиқ тартибли колонияга, қаттиқ тартибли колониядан махсус тартибли колонияга, колониядан турмага қайтариш.


437. Маҳкумлар қуйидаги ҳолларда интизомий жавобгарликка тортилмайдилар:

меҳнат нормаларини бажармаганлиги учун, агар бу ишни рад қилиш ёки ишдан бўйин товлаш оқибати бўлмаса;

маҳкум руҳий ҳолати бузилишининг бевосита оқибати ҳисобланган бирор-бир қоидабузарлиги учун.

438. Интизомий жазо ҳуқуқбузарликнинг оғирлиги ва хусусиятига мос бўлиши керак.


439. Бир вақтнинг ўзида содир этилган бир нечта ҳуқуқбузарлик учун битта интизомий жазо қўлланилади. Битта ҳуқуқбузарлик учун бир нечта интизомий жазо қўллаш тақиқланади.


440. Интизомий жазо ёзма равишда, ҳуқуқбузарлик содир этилган кундан бошлаб бир ой ичида берилади.


441. Интизомий жазо қўллаш чоғида ҳуқуқбузарлик содир этилган ҳолат, маҳкумнинг хулқ-атвори ва шахсий хислатлари, унинг хулқ-атворига ва қоидабузарлик ёки қилмиш содир этишга таъсир қилиши мумкин бўлган, интизомий чоралар қўллаш учун сабаб бўлган руҳий ҳолати бузилишининг мавжудлиги, шунингдек олиб ташланмаган ва бекор бўлмаган интизомий жазолари бор-йўқлиги интизомий жазони қўллаш чоғида инобатга олинади.

442. Интизомий жазо дарҳол ижро этилади. Агар интизомий жазо қўлланилган кундан бошлаб бир ой ичида ижро этилмаган бўлса, у ижрога қаратилмайди.


443. Маҳкум ўзига нисбатан қўлланилган интизомий жазо устидан хоҳишига кўра юқори турувчи мансабдор шахсга, прокурорга ёки судга шикоят қилишга ҳақли. Шикоят берилиши интизомий жазо ижросини тўхтатиб қўймайди. Юқори мансабдор шахс, прокурор ёки суд интизомий жазони юмшатиш ёки бекор қилиш ҳуқуқига эга.


444. Интизомий жазонинг амал қилиш муддати жазо қўлланилган кундан бошлаб бир йилдан ошмаслиги керак.

Агар интизомий жазо қўлланилган кундан бошлаб бир йил мобайнида маҳкум янги интизомий жазога тортилмаса, у интизомий жазо олмаган деб ҳисобланади.



3-§. Маҳкумларни интизомий бўлинмага киритиб қўйиш

тариқасидаги жазони қўллаш хусусиятлари


445. ЖИЭМларнинг интизомий бўлинмаларига қуйидагилар киради:

манзил-колониялар ва тарбия колонияларининг ҳибсхоналари;

умумий, қаттиқ ва махсус тартибли колонияларнинг ҳибсхоналари ва карцерлари;

тергов ҳибсхоналарининг ва турмаларнинг карцерлари.


446. Маҳкумлар ҳибсхоналар ва карцерларга ўн беш суткагача, тарбия колонияларининг ҳибсхоналарига эса, ўн суткагача бўлган муддатга киритиб қўйилади.


447. Жазони ўташ тартибини ашаддий бузувчи маҳкумлар умумий, қаттиқ ва махсус тартибли колонияларнинг карцерларига олти ойгача, аёллар сақланадиган колонияларда эса - уч ойгача бўлган муддатга ўтказиб қўйилади.


448. Ҳибсхоналарга киритиб қўйилган маҳкумларга учрашув, телефон орқали сўзлашув, озиқ-овқат маҳсулотлари ва энг зарур нарсалар сотиб олиш, посилка, йўқлов ва бандероллар олиш ҳамда жўнатиш, хатлар ва бошқа жўнатмалар юбориш тақиқланади. Уларга чекиш, столда ўйналадиган ўйинлардан фойдаланишга рухсат этилмайди. Маҳкумларга ўзлари билан бирга сочиқ, совун, тиш пастаси ёки порошоги, тиш чўткаси ҳамда бошқа шу каби нарса ва буюмларидан ташқари, озиқ-овқат маҳсулотлари, нарса ва буюмларини олиб кириш тақиқланади.


449. Маҳкумлар ҳар куни муддати бир ярим соатлик сайрдан фойдаланиш ҳуқуқига эга.


450. Маҳкумлар интизомий бўлинмада бўлган муддатда ЖИЭМ маъмурияти уларнинг озиқ-овқат маҳсулотлари, нарса ва буюмлари сақланишини таъминлайди. Бунда маҳкумларнинг озиқ-овқат маҳсулотлари, нарса ва буюмлари омборхонага топширилади ҳамда жазо чораси муддати тугаганидан кейин уларга қайтариб берилади.

Маҳкумларнинг интизомий бўлинмада узоқ муддат сақланиши туфайли озиқ-овқат маҳсулотлари табиий равишда ўз сифатини йўқотганда тегишли далолатнома тузилади ва маҳкумнинг розилиги билан улар йўқ қилинади.


451. Карцерларда маҳкумларга учрашув, телефон орқали сўзлашув, посилка, йўқлов ва бандероллар олиш ҳамда жўнатиш, столда ўйналадиган ўйинлардан фойдаланиш тақиқланади.


452. Интизомий бўлинмаларда сақланаётган маҳкумларга китоб, журнал, газета ва бошқа адабиётлардан фойдаланишга рухсат берилади. Бунда маҳкумларга кўрпа-тўшак, ёстиқ ва ёстиқ жилди ухлаш вақтида берилади.


453. Интизомий бўлинмаларда сақланаётган маҳкумларга фақат алоҳида ҳолларда телефон орқали сўзлашувга рухсат этилиши мумкин.


454. Умумий, қаттиқ ва махсус тартибли колонияларнинг карцерларига ўтказилган маҳкумлар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

озиқ-овқат маҳсулотлари ва энг зарур нарсалар сотиб олиш учун белгиланган энг кам иш ҳақи миқдорининг етмиш беш фоизигача пул сарфлаш;

ҳар куни муддати икки соатлик сайрдан фойдаланиш.


455. Махсус тартибли колонияларнинг, тергов ҳибсхоналари ва турмаларнинг карцерларида маҳкумларни якка сақлаш белгиланади.


456. Умумий, қаттиқ ва махсус тартибли колонияларнинг карцерларига киритиб қўйилган маҳкумларга энг зарур нарсалар, тамаки маҳсулотлари ва гугурт олиб киришга, шунингдек ўзларининг ёнида дарсликлар, оддий қаламлар, қора, кўк, бинафша рангли ручка ва стерженлар, дафтарлар, почта маркалари, откриткалар, конвертлар бўлишига рухсат этилади. Улар белгиланган тартибда кутубхона ва ундаги китоб, журнал ва газеталардан фойдаланиши мумкин.


457. Маҳкумларни интизомий бўлинмага киритиб қўйиш ва ўтказиш ЖИЭМ бошлиғининг мазкур Қоидаларнинг 36-иловасига мувофиқ шаклдаги жазо муддати кўрсатилган қарори асосида ҳамда тиббий рухсатнома бўлган тақдирда амалга оширилади.


458. Маҳкумни интизомий бўлинмага киритиб қўйиш тўғрисидаги қарор қабул қилишдан олдин режим бузилиши билан боғлиқ барча ҳолатлар батафсил ўрганилиши шарт.


459. Маҳкум интизомий бўлинмага киритиб қўйиш тўғрисидаги қарор билан унга имзо қўйдириш орқали таништирилади, маҳкум имзо қўйишдан бўйин товлаган тақдирда, бу ҳақда далолатнома тузилади.


460. Маҳкум тезкор навбатчи раҳбарлигида интизомий бўлинма бўйича назоратчилар томонидан интизомий бўлинмага қабул қилинади.


461. Интизомий бўлинмада сақлаш муддати тугагандан сўнг, мазкур қарор маҳкумнинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдига қўшиб қўйилади.


462. Маҳкумлар интизомий бўлинмалардан даволаш-профилактика муассасаларига ўтказилган тақдирда, улар даволаш-профилактика муассасаларида бўлган вақт жазони ўташ муддатига қўшиб ҳисобланади.


463. Интизомий бўлинмаларга:

I гуруҳ ногиронлари;

ҳомиладорлик ва туғиш бўйича ишдан озод этилган, шунингдек ёнида эмизикли боласи бор аёллар киритилмайди.


464. Интизомий бўлинмаларда сақланаётган маҳкумлар меҳнатга жалб этилмайди.


465. ЖИЭМ маъмурияти интизомий бўлинмада сақланаётган маҳкумларни бориб кўришлари ва уларни сақлаш шароитларини текширишлари, аниқланган камчиликларни бартараф қилишлари ва маҳкумларнинг шикоят ва аризаларини ҳал этишга доир чоралар кўришлари ҳамда бу ҳақда мазкур Қоидаларнинг 37-иловасига мувофиқ шаклдаги дафтарда қайд этиб боришлари шарт.


466. Интизомий бўлинмада сақланаётган маҳкумларнинг ҳисоби мазкур Қоидаларнинг 38-иловасига мувофиқ шаклдаги дафтарда қайд этиб борилади.



4-§. Қўлланилган рағбатлантириш ва интизомий

жазо чоралари ҳисобини юритиш


467. Рағбатлантириш ёки интизомий жазо чорасини қўллаш бўйича қарордан кўчирма маҳкумнинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдига қўшиб қўйилади.


468. Оғзаки ташаккур эълон қилиш тарзидаги рағбатлантириш чораси маҳкум билан якка тартибда олиб бориладиган тарбиявий ишлар дафтарида қайд этилади ҳамда маҳкумнинг ахлоқан тузалиш даражасини аниқлашда эътиборга олиниши шарт.


469. Туркум бўйича қўлланилган рағбатлантириш ва интизомий жазо чоралари ҳисоби туркум бошлиқлари, ЖИЭМ бўйича эса - ЖИЭМ бошлиғининг тартибот ва тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари томонидан юритилади.


470. Қўлланилган интизомий жазо чорасини рағбатлантириш тарзида олиб ташлаш йилда бир марта, агар маҳкум қўлланилган жазонинг амал қилиш муддатида янги интизомий жазо чорасига тортилмаган бўлса, қуйидагича амалга оширилади:

огоҳлантириш, ҳайфсан, енгиллаштирилган сақлаш шароитини бекор қилиш тарзидаги жазо чораси қўлланилган кундан бошлаб уч ой ўтгандан сўнг;

интизомий бўлинмага киритиб қўйиш тарзидаги жазо чораси қўлланилган кундан бошлаб олти ой ўтгандан сўнг.



XVIII БОБ. ЖАЗОНИ ЎТАШДАН ОЗОД ҚИЛИШ


1-§. Жазони ўташдан муддатидан илгари озод қилиш


471. Суд томонидан тайинланган жазо муддати тугагунга қадар маҳкум қуйидаги ҳолларда жазони ўташдан озод қилиниши мумкин:

муддатидан илгари шартли озод қилинганда;

жазо енгилроғи билан алмаштирилганда;

касаллиги ёки меҳнат қобилиятини йўқотганлиги туфайли;

амнистия ёки афв этилганлиги туфайли.


472. Жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиш, шунингдек жазони енгилроғи билан алмаштириш суд томонидан ЖПКнинг 536-моддасида белгиланган тартибда қўлланилади.


473. Маҳкум жазо муддатининг ЖК 73, 74, 89 ва 90-моддаларида белгиланган қисмини ўтаб бўлганидан сўнг бир ойлик муддат ичида ЖИЭМ маъмурияти уни жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш ёки жазонинг ўталмаган қисмини енгилроқ жазо билан алмаштиришга тақдим этиш масаласини агар маҳкум ёки унинг адвокати тегишли илтимоснома билан судга бевосита мурожаат этмаган бўлса кўриб чиқиши ҳамда тақдим қилиш ёки рад этиш ҳақида қарор чиқариши шарт. Ушбу масалалар ЖИЭМнинг махсус бўлими томонидан кўриб чиқилиб, маҳкумлар рўйхати тайёрланади.


474. ЖИЭМнинг махсус бўлими ҳар ойда инсонпарварлик тамойилларини қўллаш мумкин бўлган маҳкумларнинг рўйхатини тайёрлайди. Мазкур рўйхат маҳкумларга эълон қилиш ҳамда ЖИЭМнинг маъмурий комиссияси томонидан кўриб чиқилишини таъминлаш мақсадида тегишли ҳужжатларни тайёрлаш учун туркум бошлиқларига берилади.


475. ЖИЭМнинг маъмурий комиссияси ўз йиғилишларини ҳар ойда камида икки марта ўтказади. Комиссия таркибига ЖИЭМ бошлиғининг ўринбосарлари, ЖИЭМ бўлим ва хизматларининг бошлиқлари киритилади. ЖИЭМ бошлиғи маъмурий комиссия раиси, махсус бўлим бошлиғи эса - комиссия котиби ҳисобланади ва туркум бошлиқлари маҳкумларга оид зарур ҳужжатларни комиссия котибига йиғилиш тайинланган кунга камида уч кун қолганда тақдим этади.


476. Маъмурий комиссия йиғилишларига тайёрланаётган ҳужжатларнинг сифати ва ўз вақтида тақдим этилишини назорат қилиш ЖИЭМ бошлиғининг тартибот ва тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари томонидан амалга оширилади.


477. Комиссия йиғилишлари баённомалар билан расмийлаштирилади ҳамда ЖИЭМ бошлиғи томонидан мазкур баённомалар асосида маҳкумларга инсонпарварлик тамойилини қўллаш ёки қўллашни рад этиш ҳақида қарор чиқарилади.


478. Маъмурий комиссия томонидан кўриб чиқилиши учун ҳужжатлар ўз вақтида тақдим этилмаганлиги юзасидан жавобгарлик туркум бошлиқлари ҳамда ЖИЭМ бошлиғининг тартибот ва тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари зиммасига, ҳужжатларнинг судга бир ҳафта муддат ичида тақдим этилмаганлиги бўйича жавобгарлик эса - маъмурий комиссия котиби ва ЖИЭМ бошлиғи зиммасига юклатилади.


479. Маъмурият маҳкумни жазодан муддатидан илгари шартли озод қилишга ёки жазони енгилроғи билан алмаштиришга тақдим этишни рад этган тақдирда, маҳкум ёки унинг адвокати судга тегишли илтимоснома билан мурожаат этишга ҳақли.


480. Суд жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиш ёки жазони енгилроғи билан алмаштиришни рад этган тақдирда, бу ҳақда ажрим чиққан кундан бошлаб камида олти ой ўтганидан кейин тақдимнома такроран киритилиши ёки илтимоснома такроран берилиши мумкин.


481. ЖИЭМ маъмурияти ЖКнинг 75-моддасида назарда тутилган ҳолларда маҳкумни жазони ўташни давом эттиришдан озод қилиш тўғрисида судга тақдимнома киритади. Айни бир вақтда судга тиббий комиссия хулосаси ва маҳкумнинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилди юборилади.


482. Маҳкумни жазодан касаллиги туфайли озод қилиш тўғрисидаги тақдимнома Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг махсус тиббий комиссияси хулосаси асосида киритилади.

Махсус тиббий комиссиянинг йиғилиши ҳафтада камида бир марта маҳкумларга мўлжалланган Республика ихтисослашган даволаш муассасасида ўтказилади. Алоҳида ҳолларда махсус тиббий комиссиянинг йиғилиши бошқа ЖИЭМда ҳам ўтказилиши мумкин.


483. Махсус тиббий комиссиянинг кўриб чиқиши учун ҳужжатлар касалхона маъмурияти ёки ЖИЭМнинг тиббиёт бўлими томонидан тайёрланади.

Махсус тиббий комиссиянинг маҳкумни касаллиги туфайли муддатидан илгари жазони ўташдан озод қилиш мумкинлиги тўғрисидаги хулосаси Оғир касалликка чалинган маҳкумларни тиббий текширувдан ўтказиш ва уларни касаллиги туфайли жазони ўташдан озод қилишга тақдим этиш қоидаларига (рўйхат рақами 1854, 2008 йил 9 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 37-38-сон, 385-модда) мувофиқ чиқарилади.


484. ЖИЭМ маъмурияти махсус тиббий комиссия томонидан маҳкумни касаллиги туфайли жазони ўташ муддатидан илгари озод этиш мумкинлиги тўғрисида хулоса чиқарилганидан сўнг уч кун ичида ҳужжатларни қарор чиқариш учун судга тақдим қилади.


485. Жазони ўташ даврида ҳомиладорлик ва туғиш таътили берилган аёлларни жазодан озод қилиш тўғрисидаги тақдимнома бундай таътил ҳуқуқини берувчи тиббий ҳужжат асосида киритилади.


486. ЖИЭМ маъмурияти тегишли асос бўлган тақдирда, маҳкумга нисбатан амнистия актини қўллаш тўғрисидаги илтимосномани судга киритиш ҳақида прокурорга тақдимнома юбориши шарт. Маҳкумларга нисбатан амнистия актини қўллаш ЖПКда назарда тутилган тартибда амалга оширилади.



2-§. Жазо ижросини тугатиш


487. Қуйидагилар жазо ижросини тугатиш учун асос бўлади:

маҳкумнинг суд тайинлаган жазо муддатини ўтаб бўлиши;

ЖИКнинг 163-моддасида назарда тутилган ҳолларда маҳкумнинг жазони ўташдан муддатидан илгари озод қилиниши;

суд ҳукмининг бекор бўлиши ва иш юритишнинг тугатилиши;

ҳукмнинг назорат тартибида ўзгартирилиши ва жазонинг шартли ҳукм билан алмаштирилиши;

маҳкумнинг вафоти.


488. Жазо ижроси мазкур жазо муддатига қонун ҳужжатларига мувофиқ киритилиши мумкин бўлган ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда бу муддатнинг охирги куни тугатилади.


489. Агар жазо муддати дам олиш ёки байрам куни тугайдиган бўлса, маҳкум ушбу дам олиш ёки байрам кунидан бир кун олдин озод қилинади. Муддат ойлар билан ҳисобланган тақдирда бу муддат кейинги ойнинг тегишли куни, агар мазкур ойда шундай кун бўлмаса - шу ойнинг охирги куни тугайди.


490. ЖИЭМ маъмурияти маҳкумни муддатидан илгари озод қилиш тўғрисидаги ҳужжатларни иш куни тугагунига қадар олган бўлса - шу заҳоти, иш куни тугаганидан кейин олган бўлса - эртаси куни эрталаб ижро этади.


491. ЖИЭМ маҳкумлар озод этилаётганда улар билан тўла ҳисоб-китоб қилади, уларнинг шахсий ҳужжатлари, буюмлари ва бошқа қимматли нарсаларини, шунингдек шахсий ҳисобварақларида турган пулларини қайтариб беради ҳамда жазони ўтаб бўлганлик ёки жазодан озод қилинганлик тўғрисида белгиланган намунада маълумотнома беради.


492. Сил касаллигига дучор бўлган шахсларнинг озод қилинганлиги тўғрисидаги маълумотномаларга белгиланган намунадаги штамп қўйилади.


493. Маҳкум вафот этган тақдирда ЖИЭМ маъмурияти бу ҳақда зудлик билан марҳумнинг яқин қариндошларидан бирига телеграф орқали хабар қилади. Маҳкумнинг вафоти ҳақида ЖИЭМ маъмурияти дарҳол прокурор ва юқори турувчи органни хабардор қилади.


494. ЖИЭМ бошлиғи томонидан маҳкумнинг вафоти юзасидан хизмат текшируви тайинланади ва суд-тиббиёт экспертизаси ёки паталогоанатом шифокорнинг хулосаси текширув натижаларига илова қилиниши шарт.


495. Маҳкумнинг жасади унинг қариндошларига ЖИЭМ маъмурияти томонидан ЖПКда назарда тутилган тегишли терговга қадар текширув, шунингдек суд-тиббий экспертизаси ўтказилгандан сўнг терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи ёки прокурорнинг қарори ёхуд суднинг ажримига асосан қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда берилади.

496. Маҳкумнинг вафоти ҳақида яқин қариндошларига хабар юборилганидан сўнг, қирқ саккиз соат ичида жасадни бериш тўғрисида ёки етиб келиши тўғрисида ЖИЭМ маъмурияти хабар олмаса, маҳкум ЖИЭМ маъмурияти томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда дафн этилади.



3-§. ЖИЭМлардан озод қилиш


497. ЖИЭМ маъмурияти маҳкумнинг жазони ўташ муддати тугашига узоғи билан уч ой қолганда уни озодликка чиқаришга тайёрлаш, меҳнат ва турмушда ўрнашишга бўлган эҳтиёжини аниқлаш, унинг ЖИЭМдан озод бўлгандан кейинги ҳуқуқлари ва мажбуриятларини тушунтириш мақсадида маҳкум билан тарбиявий иш олиб боради. Бунда ЖИЭМ маъмурияти томонидан маҳкум билан унинг ишга кириши ва турмушини йўлга қўйиши юзасидан суҳбат ўтказилади.


498. Ишда ва турмушда ўрнашишга муҳтож шахслар аниқланган тақдирда, ЖИЭМ маъмурияти олдиндан маҳкум яшашни мўлжаллаётган жойдаги озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод бўлган шахсларнинг ижтимоий мослашуви марказини унинг озод қилиниши, турар жойи бор-йўқлиги, меҳнат қобилияти ва ихтисоси тўғрисида хабардор этади.


499. Ишга кириш ва турмушини йўлга қўйишга эҳтиёжи бўлган маҳкумлар ҳисоби алоҳида дафтарда юритилади.


500. ЖИЭМ маъмурияти айни бир вақтда устидан ички ишлар органларининг маъмурий назорати ўрнатилиши зарур бўлган шахсларни аниқлайди ва Ўзбекистон Республикасининг "Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган айрим тоифадаги шахслар устидан маъмурий назорат тўғрисида"ги Қонунида белгиланган тартибда судга тегишли тақдимнома киритади.

501. Маъмурий назорат остига олиниши лозим бўлган маҳкумларнинг озод этилганлиги тўғрисидаги маълумотнома ва унинг нусхасининг орқа тарафига ЖИЭМ маъмурияти томонидан "Турар жойларда ҳужжатлаштирилиши лозим" деган штамп босилади.


502. ЖИЭМлардан озод қилинаётган шахслар яшашни мўлжаллаётган жойга етиб олиши учун йўл ҳужжатлари, белгиланган норма бўйича озиқ-овқат маҳсулотлари ёки пул компенсацияси билан таъминланади.


503. Озод қилинаётган шахсларда мавсумий кийим ва пойабзал, шунингдек уларни сотиб олишга пул бўлмаса, улар кийим ва пойабзал билан бепул таъминланади. Шу мақсадлар учун озод қилинаётган шахсларга бирйўла тўланадиган пул нафақаси берилиши мумкин.


504. ЖИЭМ маъмурияти маҳкумларнинг озод этилганлиги тўғрисида:

биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронларига, ҳомиладор аёллар ва ёш боласи (болалари) бор аёлларга, шунингдек вояга етмаганларга нисбатан - уларнинг қариндошлари ёки қариндошларининг ўрнини босувчи бошқа шахсларни;

ишга кириш ва турмушини йўлга қўйишга муҳтож бўлган шахсларга нисбатан - вилоятлар (туманлар, шаҳарлар) ҳокимликлари ҳузуридаги ижтимоий мослашув марказларини;

маъмурий назорат ўрнатилган шахсни ЖИЭМдан озод қилишдан олдин у танлаган яшаш жойидаги ички ишлар органига суднинг маъмурий назорат ўрнатиш тўғрисидаги қарорини ушбу шахс етиб борадиган вақт тўғрисида ёзма равишда хабар қилган ҳолда юборади;

маъмурий назорат остига олиниши лозим бўлган шахсларга нисбатан - ички ишлар ҳудудий органларини олдиндан хабардор этади.

Ушбу бандда кўрсатилган маҳкумлар касаллиги ёки меҳнат қобилиятини йўқотганлиги оқибатида, амнистия акти ёки афв асосида озод этилган ҳолларда, шунингдек маҳкумлар жазодан шартли равишда муддатидан илгари озод этилган тақдирда, билдириш қоғози улар озод этилган куни жўнатилади.


505. Маҳкумларни озод этиш устидан назорат қилиш учун ЖИЭМнинг махсус бўлими озод этилиши лозим бўлган маҳкумларнинг ойлик рўйхатини тайёрлайди. Бу рўйхатнинг бир нусхаси молия бўлимига, иккинчи нусхаси эса - маҳкумларни таништириш учун туркум бошлиқларига берилади.


506. Озод этилаётган маҳкумга жазони ўташ муддати тугашига икки кун қолганида ҳисоб-китоб қилиш учун ЖИЭМ молия бўлими томонидан тегишли варақа берилади. Мазкур варақа ЖИЭМ бошлиғининг тартибот ва тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари томонидан имзолангач, тўлиқ ҳисоб-китоб қилиш учун молия бўлимига топширилади.


507. Тўлиқ ҳисоб-китоб жазони ўташ муддати охирги кунининг биринчи ярмида амалга оширилади. Бунда маҳкумга ЖИЭМ омборхонасида сақланаётган буюмлари ва бошқа қимматли нарсалари, шунингдек шахсий ҳисобварағида қолган пуллари қайтариб берилади.


508. Озод этилаётган маҳкумнинг ЖИЭМдан қарздорлиги ёки у билан ҳисоб-китоб ўз вақтида амалга оширилмаганлиги ҳамда шунга ўхшаш бошқа сабаблар унинг жазони ўташ муддатини кечиктириш учун асос бўлмайди.


509. Маҳкумнинг жазони ўташ муддатидан кечиктириб озод этилиши юзасидан хизмат текшируви ўтказилади ва айбдор шахсларга нисбатан тегишли чоралар кўрилади. Бу ҳақда юқори турувчи органга ҳамда назорат қилувчи прокурорга дарҳол хабар қилиниши шарт.


510. Маҳкум чет эл фуқароларининг озод этилганлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги уларнинг манфаатларини ҳимоя қилувчи давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари ёки консуллик муассасалари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хабардор қилинади.


511. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бирор-бир давлатнинг дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасаси мавжуд бўлмаган тақдирда, бундай давлатнинг ваколатли органини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хабардор қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига озод этилганлик тўғрисидаги билдириш қоғози жўнатилади.


512. Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси бўйича яшаган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс озод қилинаётганда ЖИЭМ маъмурияти маҳкум қамоққа олингунига қадар рўйхатга олинган жойдаги ички ишлар ҳудудий органининг мамлакатга кириш, ундан чиқиш ва рўйхатга олиш билан шуғулланувчи тегишли хизматини хабардор қилади.


513. Соғлиғи ҳолатига кўра доимий парваришга муҳтож шахслар, шунингдек ўн олти ёшгача бўлган вояга етмаган шахслар қариндошлари ёки бошқа шахслар ёхуд ЖИЭМ маъмурияти вакилининг кузатувида яшаш жойига жўнатилади.


514. Ногиронлар ва қариялар, ўз илтимосига кўра, ногиронлар ва қариялар уйига жўнатилади.


515. Вояга етмаган маҳкумлар ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ихтиёрига жўнатилади. Ота-онаси йўқ вояга етмаган шахслар, зарур ҳолларда, интернатларга жўнатилади ёки ҳомийлар қарамоғига берилади.



XIX БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


516. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Олий суди билан келишилган.





Қоидаларга

1-ИЛОВА



ГУВОҲНОМА ___-сон

4 х 6 см

фотосурат

Мазкур гувоҳнома _____






амал қилиш муддати:







даги

“___”_____ 20 __ й. - “___”_____ 20 __ й.


(вилоят, туман (шаҳар) номи)















УЯ-64/__ ЖИЭМда жазони ўтаётган

УЯ-64/__ ЖИЭМ бошлиғи


маҳкум




















(Ф.И.О.)


(унвони)


(имзо ва муҳр)


(Ф.И.О.)































га













берилди.


































амал қилиш муддати:


Маҳкумга ЖИЭМ ҳудуди доирасидан

20___ йил “___”______ да


ташқарида









20___ йил “___”______ гача узайтирилди.






(манзилнинг тўлиқ номи)

























УЯ-64/__ ЖИЭМ бошлиғи


бўйича яшашга рухсат берилди.

























(унвони)


(имзо ва муҳр)


(Ф.И.О.)


            





Қоидаларга

2-ИЛОВА



олд томони

Маҳкумнинг ЖИЭМ




(ҳудуди доираси ёки ҳудуди доирасидан ташқарида)


           

оиласи билан алоҳида яшашига рухсат бериш тўғрисида

ҚАРОР

_____ йил "___" ________________да туғилган, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг __________-моддаси(лари) билан ______ йил _____ ой муддатга озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган, жазо муддати 20___ йил "___" __________ да бошланиб, 20___ йил "___" _________ да тугайдиган

маҳкум



(Ф.И.О.)

           

20___ йил "___" ___________дан эътиборан УЯ-64/ _____-ЖИЭМда сақланмоқда.

               

(маҳкумнинг қисқача тавсифи ва унинг оила аъзолари билан ўзаро муносабати ҳақида маълумот)

         

        

         

          

У ЖИЭМда сақлаш режимини бузмаганлиги ҳамда оиласи борлиги сабабли, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодексининг 114-моддасига асосан:


ҚАРОР ҚИЛАМАН

Маҳкум


ни



(Ф.И.О.)


(маҳкум оила аъзоларининг Ф.И.О.)

            

          

билан



(ЖИЭМ ҳудуди доираси ёки ҳудуди доирасидан ташқарида яшашга рухсат берилган манзил тўлиқ кўрсатилади)


да

оиласи билан алоҳида яшашига рухсат берилсин.

УЯ-64/_____-ЖИЭМ бошлиғи


          






(унвони)


(имзо)


(Ф.И.О.)

20__ йил "__" _______

____-сон



орқа томони

Қарор ва ЖИЭМ


яшаш


(ҳудуди доираси ёки ҳудуди доирасидан ташқарида)


тартиб-қоидалари билан танишдим



(маҳкуманинг имзоси ва Ф.И.О.)

         

20__ йил "___" _________






Қоидаларга

3-ИЛОВА



Маҳкумлар кийимларининг намунавий

БЕЛГИЛАРИ



1. Маҳкум кийимининг кўкрак белгиси:

     

        



       

А.Х. Қосимов


10-туркум

        

40 мм


    

90 мм


Ушбу белги нур қайтарадиган юзали бўлиб, турли хил рангдаги материаллардан тайёрланиши мумкин. Белгида маҳкумнинг исми, отасининг исми бош ҳарфлари ва фамилияси ҳамда туркум рақами кўрсатилади, шунингдек унинг чеккаси эни 5 миллиметрли ҳошияланади.


2. Маҳкум кийимининг енгидаги белгилари:

    

Ушбу белги ЖИЭМ жамоа кенгашларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси секциялари аъзоларини фарқлаш белгиси бўлиб, у кўкрак белгиси билан бир хил рангда бўлиши лозим.

б)

        



       

ҲПС РАҲБАРИ

ёки

Б Р И Г А Д И Р

ёки

М А С Т Е Р

        

30 мм


       

80 мм


       

Ушбу белги ЖИЭМ жамоа кенгашларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси секциялари раҳбарлари, шунингдек маҳкумлар орасидан тайинланган бригадирлар ва мастерлар учун белгиланган.



Изоҳ: кўкрак белгиси кийимнинг ўнг, енгдаги белгилар эса - чап томонда бўлиши лозим.






Қоидаларга

4-ИЛОВА



Тақиқланган озиқ-овқат маҳсулотлари,

нарса ва буюмларнинг

РЎЙХАТИ


1. Истеъмол қилиниши иситиш ва пиширишни талаб этадиган, тез бузиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари.


2. Барча турдаги ўқотар ва совуқ қуроллар, шунингдек ўқ-дорилар.


3. Пуллар, қимматли қоғозлар, қимматбаҳо тошлар, дурлар ва улардан ясалган буюмлар, соатлар ва бошқа қимматликлар.


4. Оптик асбоблар, кўзойнак бундан мустасно.


5. Алкоголь маҳсулотлари, шунингдек таркибида спирт бўлган атир ва бошқа маҳсулотлар.


6. Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва кучли таъсир этувчи препаратлар.

7. Барча турдаги фото, аудио ва видеоаппаратуралар, радиоаппаратура, компьютер техникаси, ёзув машинкаси ҳамда нусха кўчириш, алоқа ва техника воситалари, шунингдек уларга тааллуқли қисмлар.


8. Пичоқлар, қайчилар, устаралар, электр соқол олиш ускунаси бундан мустасно, шунингдек бошқа барча турдаги санчувчи ва кесувчи ҳамда инсон ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли, жиноят қуроли сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёлар.


9. Ўйин картаси.


10. Порнографик ва диний экстремистик хусусиятга эга бўлган нашрлар, материаллар ва адабиётлар.


11. Топографик харита ва компас.


12. Ҳарбий ва бошқа хил форма кийимлари ҳамда уларнинг жиҳозлари, шунингдек фуқаролик кийими ва пойабзали.


13. Рангли қаламлар, бўёқлар ва нусха кўчирадиган қоғозлар (копирка).


14. Мусиқа асбоблари.



Изоҳ:

1. Манзил-колонияларда фуқаролик кийими ва пойабзалидан, шунингдек фотосуратга олиш ҳамда аудио ва видео ёзиб олиш функциялари мавжуд бўлмаган уяли алоқа воситаларидан фойдаланишга рухсат этилади.

2. Маҳкумларга тегишли бўлган мусиқа асбоблари ЖИЭМга сақлаш ёки фойдаланиш учун топширилади ва улардан махсус ажратилган жойда кун тартибига мувофиқ фойдаланишга рухсат этилади.






Қоидаларга

5-ИЛОВА



Қочишга мойил маҳкум тўғрисида шакллантирилган

ВАРАҚ

Шахсий ҳужжатлар йиғмажилди


Туркум рақами


Бригада рақами








Фамилияси


Фотосурат

ўрни


Исми



Отасининг исми



Туғилган йили ва жойи



Миллати








Фуқаролиги


       

Суд томонидан ҳукм қилингунга қадар яшаган манзили


            


Суд томонидан ҳукм қилингунга қадар ишлаган жойи ва лавозими


            


Мутахассислиги


Қачон ва қайси суд томонидан ҳукм қилинган


Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг ҳукм қилинган моддаси(лари)

ва муддати


Жазо муддатининг бошланиши _____________, жазо муддатининг тугаши _____________

       

Жазо муддатини ўзгартириш асослари (суднинг қарори, ажрими ёки

амнистия ва авф акти)


Жазонинг муддатини ўзгартириш натижасида тугаши


Тавсифи: бўйи


гавдасининг тузилиши


сочининг ранги


, кўзининг ранги


, бурни


Алоҳида белгилари


    

Қариндошлари ва бошқа шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш манзили, телефон рақами ҳамда иш жойи

      

        

Изоҳ: мазкур вараққа маҳкумнинг олд ва ён томонидан олинган 9 х 12 см ли 10 та фотосурати ҳамда негативи илова қилинади ҳамда у рота командирининг назоратчилик хизмати бўйича ўринбосарида сақланади.






Қоидаларга

6-ИЛОВА



олд томони



Интизомий бўлинмага вақтинча киритиб қўйиш тўғрисида

ҚАРОР

Маҳкум



(туғилган йили ва санаси ҳамда Ф.И.О.)

20___ йил "___" ___________


         

(қоидабузарлик ҳамда интизомий бўлинмага киритиб қўйиш асослари)

        

        

қўйганлиги сабабли, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидаларининг __________-бандига асосан:


ҚАРОР ҚИЛАМАН:

Маҳкум



(Ф.И.О.)

         

интизомий бўлинмага вақтинча киритиб қўйилсин.


Тезкор навбатчи


          






(унвони)


(имзо)


(Ф.И.О.)

20__ йил "__" _______

____-сон



орқа томони

  

  


интизомий бўлинмага киритиб

(Ф.И.О.)


        

қўйилишидан олдин тўлиқ шахсий тинтув қилиниб, озиқ-овқат маҳсулотлари, нарса ва буюмлари кўздан кечирилиб, ундан _____________________________________________________________

        

лар олиб қўйилди.

(озиқ-овқат маҳсулотлари, нарса ва буюмларнинг номи)


       

      

Маҳкум


20___ йил "___" __________да


(Ф.И.О.)


    

соат "____"да интизомий бўлинмага вақтинча киритиб қўйилди.

Назоратчи



(унвони, имзо ва Ф.И.О.)

        





Қоидаларга

7-ИЛОВА



Меҳнатга жалб этилган маҳкумларга бериладиган иш

қуроллари ва асбоб-ускуналар ҳисобини юритиш

ДАФТАРИ

УЯ-64/____-ЖИЭМ


Бошланган вақти _________

Тугаган вақти ____________

Дафтарнинг инвентарь рақами ________

         

Т/р


Иш қуроли

ва асбоб-

ускуна

берилган

сана ва вақт


Иш қуроли ва

асбоб-ускуна

берилган

муддат


Берилган иш

қуроли ва асбоб-

ускуналарнинг

номи ҳамда

миқдори


Иш қуроли

ва асбоб-ускуна

берилган маҳкумнинг

Ф.И.О. ва имзоси


Маҳкумнинг

иш қуроли ва

асбоб-ускунани

топширган

вақти


Тезкор

навбатчининг

иш қуроли ва

асбоб-ускунани

қабул қилиб

олганлиги

ҳақидаги имзоси


1.









Ф.И.О.

имзо



2.













3.













...













         

         

Изоҳ: мазкур дафтар ЖИЭМ ошхоналари учун алоҳида юритилади.






Қоидаларга

8-ИЛОВА


"ТАСДИҚЛАЙМАН"


УЯ-64/____-ЖИЭМ бошлиғи


        


(унвони ва Ф.И.О.)


             


(имзо)


        


20__ йил "___" ___________

ДАЛОЛАТНОМА

20___ йил "___" ___________





(туман ёки шаҳар номи)

Биз қуйида имзо чекувчилар,



(ЖИЭМ вакилларининг лавозими, унвони ва Ф.И.О.)

         

        


мазкур

далолатномани шу ҳақда туздикки, бугун жазавага тушган маҳкум



нисбатан

(маҳкумнинг туғилган йили ва санаси, туркум рақами ҳамда Ф.И.О.)


         

тинчлантириш чораси тариқасида ЖИЭМ бошлиғининг кўрсатмасига биноан ҳамда тиббиёт ходимининг рухсати билан ва унинг иштирокида тинчлантириш кўйлаги қўлланилди.

Тинчлантириш кўйлаги маҳкумга



(қўлланилган аниқ вақт)

қўлланилди.


                 






(лавозими ва унвони)


(имзо)


(Ф.И.О.)


                 






(лавозими ва унвони)


(имзо)


(Ф.И.О.)


                 






(лавозими ва унвони)


(имзо)


(Ф.И.О.)


                 






(тиббиёт ходимининг лавозими ва унвони)


(имзо)


(Ф.И.О.)

Изоҳ: мазкур далолатнома ЖИЭМ бошлиғи бўлмаган ҳолларда унинг ўрнини босувчи шахс томонидан тасдиқланиши мумкин.






Қоидаларга

9-ИЛОВА



олд томони



Маҳкумдан тақиқланган нарса ва буюмларни

олиб қўйиш тўғрисида

ҚАРОР

_____ йил "____" _________да туғилган маҳкум



(Ф.И.О.)

шахсий тинтув қилинганда ҳамда нарса ва буюмлари кўздан кечирилганда тақиқланган нарса ва буюмлар аниқланганлиги сабабли, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодексининг 66-моддасига асосан:


ҚАРОР ҚИЛАМАН:



дан


(Ф.И.О.)


қуйидаги тақиқланган нарса ва буюмлар:



(нарса ва буюмларнинг номи ҳамда миқдори)


олиб қўйилсин.

Шулардан,



(нарса ва буюмларнинг номи ҳамда миқдори)


ЖИЭМ

      

молия бўлимига, омборхонасига сақлаш ёки вақтинчалик сақлаш ва келгусида шахснинг қариндошлари ёки бошқа шахсларга бериб юбориш ёки давлат даромадига ўтказиш

учун топширилсин*,



(нарса ва буюмларнинг номи

             

ҳамда уларнинг миқдори)

          

          


йўли билан йўқ қилинсин.

(йўқ қилиш усуллари кўрсатилади)


      

УЯ-64/___-ЖИЭМ бошлиғи


                 






(унвони)


(имзо)


(Ф.И.О.)

      

      

20__ йил "__" _______

____-сон



орқа томони

Қарор билан танишдим:



(маҳкумнинг имзоси ва Ф.И.О.)

20___ йил "___" ___________



Изоҳ: *) кераклисининг тагига чизилади.






Қоидаларга

10-ИЛОВА



Маҳкумнинг тақиқланган нарса ва буюмлари

ЖИЭМ омборхонасига сақлаш учун

топширилганлиги тўғрисида

КВИТАНЦИЯ

Т/р

Нарса ва буюмларнинг номи


Ўлчов бирлиги


Сони


Изоҳ


1.






2.






3.






...






Омборхона мудири





(имзо)


(Ф.И.О.)

Интендантлик ва хўжалик

таъминоти бўлими бошлиғи





(имзо)


(Ф.И.О.)

Маҳкум





(имзо)


(Ф.И.О.)

20__ йил "___" ___________






Қоидаларга

11-ИЛОВА


"ТАСДИҚЛАЙМАН"


УЯ-64/____-ЖИЭМ бошлиғи


        


(унвони ва Ф.И.О.)


             


(имзо)


        


20__ йил "___" ___________

Маҳкумдан олиб қўйилган нарса ва

буюмларни йўқ қилиш тўғрисида

ДАЛОЛАТНОМА

20 ___ йил "___" __________



(туман ёки шаҳар номи)

Биз қуйида имзо чекувчилар,


            

(ЖИЭМ вакилларининг лавозими, унвони ва Ф.И.О.)

     

       

        

       

мазкур далолатномани


йўли билан


(йўқ қилиш усуллари кўрсатилади)



нинг

(маҳкумнинг Ф.И.О.)


қуйидаги тақиқланган



(нарса ва буюмларнинг номи)

   

йўқ қилинганлигини маълум қиламиз.


                 






(лавозими ва унвони)


(имзо)


(Ф.И.О.)


                 






(лавозими ва унвони)


(имзо)


(Ф.И.О.)


                 






(лавозими ва унвони)


(имзо)


(Ф.И.О.)

  

  

Далолатнома билан танишдим



(маҳкумнинг имзоси ва Ф.И.О., танишган санаси)

         





Қоидаларга

12-ИЛОВА



Маҳкумлардан олиб қўйилган пул ва қимматли

буюмларнинг ҳисобини юритиш

ДАФТАРИ


УЯ-64/____-ЖИЭМ


Бошланган вақти _________

Тугалланган вақти ____________

Дафтарнинг инвентарь рақами ________

     

2-бет

     

Т/р

Маҳкумнинг

Ф.И.О.


Олиб

қўйилган

пул ва

қимматли

буюмлар-

нинг номи

ва тавсифи


Пул ва

қимматли

буюмлар

олиб

қўйилган

сана


Пул ва

қимматли

буюмларни

қабул қилиб

олган ЖИЭМ

вакилининг

унвони ва

Ф.И.О.


Тезкор

назоратчига

олиб қўйилган

пул ва қимматли

буюмлар ҳамда

уларни олиб қўйиш

тўғрисидаги

далолатнома

топширилган сана


Тезкор

назоратчининг

пул ва қимматли

буюмларни ҳамда

уларни олиб қўйиш

тўғрисидаги

далолатномани

қабул қилиб

олганлиги

ҳақидаги имзоси

ва Ф.И.О.


Изоҳ


1.









2.









3.









...









        





Қоидаларга

13-ИЛОВА



олд томони


"ТАСДИҚЛАЙМАН"


        

прокурор




        


(унвони ва Ф.И.О.)


             


(имзо)


        


20__ йил "___" ___________

Маҳкумдан олиб қўйилган нарса ва буюмларни

давлат даромадига ўтказиш тўғрисида

ҚАРОР

_____ йил "___" _________да туғилган маҳкум


дан


(Ф.И.О.)


          

олиб қўйилган тақиқланган нарса ва буюмларни давлат даромадига ўтказиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодексининг 66-моддасига асосан:


ҚАРОР ҚИЛАМАН:

Маҳкум


дан


(Ф.И.О.)


олиб қўйилган


              

(нарса ва буюмларнинг номи ва миқдори)


давлат даромадига ўтказилсин.

УЯ-64/___-ЖИЭМ бошлиғи


                 






(унвони)


(имзо ва муҳр)


(Ф.И.О.)

20__ йил "__" _______

____-сон



орқа томони

Қарор билан танишдим



(маҳкумнинг имзоси ва Ф.И.О., танишган санаси)

20___ йил "___" __________






Қоидаларга

14-ИЛОВА


"ТАСДИҚЛАЙМАН"


УЯ-64/____-ЖИЭМ бошлиғи


        


(унвони ва Ф.И.О.)


             


(имзо)


        


20__ йил "___" ___________

Турмаларда маҳкумларни камераларга жойлаштириш

РЕЖАСИ

    

Т/р

Алоҳида сақланиши ва жойлаштирилиши

лозим бўлган маҳкумлар тоифаси


-сон тартибот биноси


камера рақами


1


2

3

4

5

6

1.

Биринчи марта оғир жиноят содир этганлиги учун озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган маҳкумлар








Биринчи марта ўта оғир жиноят содир этганлиги учун озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган маҳкумлар








2.

Илгари қасддан содир этган жинояти учун озодликдан маҳрум этиш тариқасидаги жазони ўтаган ва яна қасддан жиноят содир этган маҳкумлар








3.

Ўта хавфли рецидивистлар








4.

Умумий тартибли колониялардан ўтказилган маҳкумлар








Қаттиқ тартибли колониялардан ўтказилган маҳкумлар








5.

Хўжалик хизматига оид ишларни бажариш учун қолдирилган маҳкумлар








УЯ-64/___-ЖИЭМ

бошлиғининг тартибот

ва тарбиявий ишлари

бўйича ўринбосари

                 






(унвони)


(имзо)


(Ф.И.О.)

        





Қоидаларга

15-ИЛОВА


Жиноят ишлари бўйича



судига


(туман, шаҳар ёки вилоят)


ХАБАРНОМА


Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодексининг 55-моддасига мувофиқ, Сизга 20____ йил "____" _________ да Жиноят кодексининг _________-моддаси(лари) билан _________ йил _________ ой муддатга озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган, _____ йил "___" ___________да туғилган,

      


да

(яшаш манзили)


яшовчи фуқаро


жазони ўташ учун


(Ф.И.О.)


     

УЯ-64/___-ЖИЭМга 20___ йил "____" ______________да етиб келганлиги маълум қилинади.



УЯ-64/___-ЖИЭМ бошлиғи


                 






(унвони)


(имзо)


(Ф.И.О.)

20___ йил "___"__________






Қоидаларга

16-ИЛОВА

           

            


(манзили)


         



яшовчи


         



фуқаро




(Ф.И.О.)


       



га


              

ХАБАРНОМА

Сизнинг


маҳкум



(қариндошлик даражаси)


(Ф.И.О.)


судининг ҳукмига кўра тайинланган жазони ўташ учун

(туман, шаҳар ёки вилоят)


20__ йил "___" ____________да


даги


(ЖИЭМ манзили)


  

УЯ-64/____-ЖИЭМга етиб келганлиги маълум қилинади.

          

Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодексига мувофиқ маҳкум

           


бир йил давомида


йўқлов,

(Ф.И.О.)




     

______ бандерол, ________ посилка ва _________телефон орқали сўзлашув, _______ қисқа муддатли ва ____________ узоқ муддатли учрашув олиш, чекланмаган миқдорда хат ва телеграммалар олиш ҳамда жўнатиш ҳуқуқига эга.

Битта йўқловнинг оғирлиги почта алоқаси хизматлари кўрсатиш қоидаларида белгиланган посилка вазнидан ошиб кетиши мумкин эмас.

Йўқлов, посилка ва бондеролларда маҳкумга мазкур хабарноманинг орқа тарафида кўрсатиб ўтилган озиқ-овқат маҳсулотлари, нарса ва буюмларни олиб келиш ёки юбориш тақиқланади.

Олиб келинган ёки юборилган дори воситалари тиббий хулосага мувофиқ берилади.

Маҳкумга бир вақтнинг ўзида иккитадан ортиқ бўлган катта ёшли шахслар билан қисқа муддатли учрашувга рухсат этилмайди.

Маҳкум


нинг учрашув санаси сизга


(Ф.И.О.)


       

маълум қилинади.



УЯ-64/___-ЖИЭМ бошлиғи


                 






(унвони)


(имзо)


(Ф.И.О.)

20___ йил "___" ___________



Изоҳ: хабарноманинг орқа тарафида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидаларининг 4-иловасидаги рўйхат кўрсатилади.






Қоидаларга

17-ИЛОВА



Маҳкумлар сотиб олиши ва ёнида

сақлаши тақиқланмаган озиқ-овқат

маҳсулотлари, нарса ва буюмлар

РЎЙХАТИ


1. Нон маҳсулотлари.


2. Тузланган ва дудланган балиқ.


3. Сариёғ, пишлоқ, чўчқа ёғи ва жизза.


4. Қуруқ қандолат маҳсулотлари.


5. Қуруқ чой, қаҳва, какао ва улардан тайёрланган маҳсулотлар.


6. Сабзавот, мева ва мева қоқилари (туршак).


7. Консервалар (балиқ, гўшт, сабзавот ва мева консервалари).


8. Қуюлтирилган сут ва қурт.


9. Маҳкумлар учун белгиланган намунадаги кийим, пойабзал, шунингдек кўрпа-тўшак - белгиланган норма асосида.


10. Ичкийим (иссиқ ва оддий), майка, пайпоқ ва қўлқоп - 2 жуфт.


11. Шарф, рўмолча, камар ва тикув иплари.


12. Хонада кийишга мўлжалланган шиппак - 1 жуфт.


13. Ойна ва электр соқол олиш ускунаси.


14. Кружка, қошиқ, чойнак, пиёла ва полиэтилен идиш, шунингдек электр чойнак ва сув қайнатадиган асбоб, қўлда ясалгани бундан мустасно.


15. Ювиниш-тараниш ашёлари (атир совун, кир совун, тиш пастаси ёки порошоги, тиш чўткаси, тароқ, сочиқ, дезинфекция воситалари).


16. Тиббиёт ходими рухсати билан қўлтиқтаёқ ва ёғоч ҳасса, шунингдек кўзойнак учун пластмасса ғилоф.


17. Дарсликлар, газета ва журналлар, суднинг ҳукми, ажрими ва қарорининг нусхаси, ёзув ашёлари (ёзув қоғози, дафтар, оддий қора қалам, ручка, қора, кўк ва бинафшаранг стерженлар, конверт, откритка ва маркалар), бадиий, техникага оид, публицистик ва диний адабиётлар ҳамда диний расм-русумларни адо этишга ҳамда ибодат учун керакли нарсалар.


18. Бир комплектдан шашка, шахмат, домино ва нарда.


19. Хатлар, фотоальбом ва фотосуратлар.


20. Кийим ва пойабзал чўткаси ва мойи.


21. Гугурт, тамаки маҳсулотлари (нос), чекиш ва ҳожатхона қоғози.



Изоҳ:

1. Маҳкума аёлларда булардан ташқари дурра, белбоғ, дока, пахта, тўғноғич, вазелин, крем, шампунь, лаб бўёғи ва упа бўлиши мумкин.

2. Спорт тадбирларини ўтказиш вақтида маҳкумларга спорт кийими ва пойабзалидан фойдаланишга рухсат этилади.

3. ЖИЭМларнинг интизомий бўлинмаларида сақланаётган маҳкумларга қуруқ чойнинг барча турлари, шунингдек қаҳва, какао ва улардан тайёрланган маҳсулотларни истеъмол қилишга рухсат этилмайди.






Қоидаларга

18-ИЛОВА



УЯ-64/____-ЖИЭМ

туркум рақами _____

шахсий ҳужжатлар

йиғмажилди ____-сон


______ йил "____"_____________да туғилган,

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг

_________-моддаси(лари) билан ____ йил ____ ойга

озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган маҳкум

_______________________________ нинг

(Ф.И.О.)

учрашувлари, телефон орқали сўзлашувлари, йўқлов,

посилка ва бандеролларининг ҳисобини юритиш

ВАРАҒИ


жазо муддатининг бошланиши __________

жазо муддатининг тугаши ______________


Маҳкум Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодексининг ______-моддасига асосан бир йил мобайнида:

____________________ қисқа муддатли учрашувдан фойдаланиш;

____________________ узоқ муддатли учрашувдан фойдаланиш;

____________________ телефон орқали сўзлашувдан фойдаланиш;

____________________ посилка ёки йўқлов, ________________ бандерол олиш ҳуқуқига эга.


1. Маҳкумнинг яқин қариндошлари рўйхати.

        

Т/р


Яқин қариндошларининг

Ф.И.О.


Қариндошлик

даражаси

Яшаш манзили

ва телефон рақами


1.





2.





3.





...





       

     

Махсус бўлим бошлиғи


                 






(унвони)


(имзо)


(Ф.И.О.)

       

       

20__ йил "__" _________



2. Маҳкумнинг учрашувлари ҳисоби.

         

Т/р


Учрашув

ўтказилган

сана


Маҳкум билан учрашишга

рухсат берилган шахс


Учрашув

тури (қисқа

муддатли, узоқ

муддатли)


Учрашув

муддати

(соат ёки

сутка)


Назоратчининг

Ф.И.О.

ва имзоси


Тезкор

навбатчининг

Ф.И.О. ва

имзоси


Ф.И.О.


қариндошлик

даражаси






1.









2.









3.









...









3. Маҳкумнинг телефон орқали сўзлашувларининг ҳисоби.

   

Т/р

Сўзлашув

ўтказилган

сана


Маҳкум билан сўзлашишга

рухсат берилган шахс


Абонентнинг

телефон рақами

(туман ёки

шаҳар)


Сўзлашув

муддати

(дақиқа)


Назоратчининг

Ф.И.О. ва

имзоси


Изоҳ


Ф.И.О.


қариндошлик

даражаси






1.









2.









...









    

    

4. Маҳкумнинг йўқлов, посилка ва бандеролларни олиши ҳамда юборишининг ҳисоби.

        

Т/р


Йўқлов,

посилка ёки

бандероль


Қабул қилиб

олинган сана


Маҳкумга юборган

шахснинг Ф.И.О.


Маҳкум юборган

шахснинг Ф.И.О.


Маҳкумнинг

Ф.И.О. ва

имзоси


Назоратчининг

Ф.И.О. ва

имзоси


1.








2.








...








    

       

5. Маҳкумнинг учрашувлар ва телефон орқали сўзлашувлар олиш, шунингдек посилка, йўқлов ва бандероллар олиши ҳамда юборишининг тегишлилик нормасига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги маълумотлар.

    

Т/р

Буйруқ ёки қарорнинг рақами ва сана


Рағбатлантириш ёки интизомий жазо тури


1.




2.




3.




...




       

       

Изоҳ:

1. Мазкур варақ қалин қоғоздан тайёрланиши ва тезкор навбатчи назоратида юритилиши ҳамда учрашув хонаси бўйича назоратчида сақланиши лозим.

2. Маҳкум ЖИЭМдан озод этилганда ёки бошқа ЖИЭМга кўчирилганда варақ ЖИЭМ бошлиғининг тартибот ва тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари томонидан тасдиқланган ҳолда маҳкумнинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдига қўшиб қўйилади.






Қоидаларга

19-ИЛОВА


"ТАСДИҚЛАЙМАН"


УЯ-64/____-ЖИЭМ бошлиғи


        


(унвони ва Ф.И.О.)


             


(имзо)


        


20__ йил "___" ___________

Маҳкумларнинг намунавий

КУН ТАРТИБИ

Эрталаб ўриндан туриш соат

6:00 да

Ҳожат, ювиниш ва жисмоний тарбия

15 дақиқа

Ётоқ жойини йиғиштириш

10 дақиқа

Эрталабки ва кечки рўйхатдан ўтиш

30 - 40 дақиқа

Нонушта

20 дақиқа

Тушлик

30 дақиқа

Кечки овқат

30 дақиқа

Ишга олиб чиқиш

20 - 30 дақиқа

Ишдан олиб қайтиш

20 - 30 дақиқа

Иш вақти

8 соат (тарбия колониялари учун - 6 соат)

Бўш вақти

1 соат

Умумий ва касб-ҳунар таълими,


оммавий-маданий тадбирларда қатнашиш

жадвал бўйича

Ётишга тайёрланиш

10 дақиқа

Ухлаш вақти

8 соат

           





Қоидаларга

20-ИЛОВА



ЖИЭМ маъмурияти томонидан

маҳкумларни шахсан қабул қилиш

ДАФТАРИ


УЯ-64/__-ЖИЭМ


Бошланган вақти _________

Тугаган вақти ____________

Дафтарнинг инвентарь рақами ________

2-бет

Т/р


Маҳкум

шахсан

қабул

қилинган

сана


Маҳкумни

қабул

қилган

шахснинг

Ф.И.О.


Маҳкумнинг

туғилган

йили ва

санаси,

Ф.И.О.


Маҳкумнинг

туркум ва

бригада

рақами


Маҳкум

озодликдан

маҳрум

этишга ҳукм

қилинган

модда, жазо

муддатининг

бошланиши

ва тугаши


Мурожаат-

нинг қисқача

мазмуни


Шахсан

қабул

қилиш

натижаси

бўйича

қарорнинг

қисқача

мазмуни


Қарорнинг

ижрочиси


Қарорнинг

ижроси

бўйича

маълумот


1.











2.











3.











...











           





Қоидаларга

21-ИЛОВА

          

          

_________-сон квитанция

Маҳкум


нинг


(Ф.И.О.)


ҳисобварағида ______ сўм, ______ тийин мавжуд.

Бухгалтер

       


(имзо ва Ф.И.О.)

     

20__ йил "___" __________

           

            



га


(ЖИЭМ бошлиғининг унвони ва Ф.И.О.)



          




даги


(туғилган йил ва сана, туркум рақами)



           



маҳкум


дан



(Ф.И.О.)


АРИЗА


Сиздан қуйидаги озиқ-овқат маҳсулотлари ва энг зарур нарсаларни сотиб олишга рухсат беришингизни сўрайман:

       

Т/р

Озиқ-овқат

маҳсулотлари

ва энг зарур

нарсаларнинг

номи


Ўлчов

бирлиги


Миқдори


Б е р и л д и


ўлчов

бирлиги


миқдори


қиймати

(сўм)


1.








2.








3.








...








          

         

            

ТИЛХАТ


Жами ____________________________________ сўмлик сотиб олинган озиқ-овқат маҳсулотлари ва энг зарур нарсаларни қабул қилиб олдим.

Бу суммани менинг шахсий ҳисобварағимдан чегириб ташлашни сўрайман.

       

        


(маҳкумнинг имзоси)


           


20__ йил "___" ____________

             





Қоидаларга

22-ИЛОВА



АРИЗА

Мен



(туғилган йили ва санаси, яшаш манзили ҳамда Ф.И.О.)

        

      

маҳкум



(туғилган йили ва санаси ҳамда Ф.И.О.)

учун олиб келган йўқловимни қабул қилишингизни сўрайман.

         

Йўқловдаги озиқ-овқат маҳсулотлари, нарса ва буюмларнинг рўйхати:

        

Т/р


Озиқ-овқат маҳсулотлари,

нарса ва буюмларнинг номи


Оғирлиги

  

Миқдори


Изоҳ


кг


гр


1.

   






2.







3.














          


(аризачининг имзоси)


            


20__ йил "___" ____________

Йўқловни маҳкумга топшириш учун қабул қилдим


                 






(унвони)


(имзо)


(Ф.И.О.)

20__ йил "__" _________

Йўқловни олдим


(маҳкумнинг имзоси ва Ф.И.О.)

    

20___ йил "__" ___________






Қоидаларга

23-ИЛОВА



Маҳкумларнинг қариндошлари ва бошқа

шахслардан қабул қилиб олинган дори

воситаларининг ҳисобини юритиш

ДАФТАРИ


УЯ-64/___-ЖИЭМ


Бошланган вақти _________

Тугаган вақти ____________

Дафтарнинг инвентарь рақами ________

2-бет

Т/р

Маҳкумнинг

Ф.И.О.


Дори

воситалари

қабул қилиб

олинган сана


Дори

воситалари-

нинг номи

ва миқдори


Дори воситаларини

олиб келган ёки уларни

юборган шахснинг

маҳкум билан

қариндошлик

даражаси, яшаш

манзили ва Ф.И.О.


Дори

воситаларини

олиб келган

шахснинг

имзоси


Дори

воситаларини

қабул қилиб

олган ЖИЭМ

вакилининг

имзоси


Изоҳ


1.









2.









3.









...









              





Қоидаларга

24-ИЛОВА



Маҳкумларга юборилган посилка

ва бандеролларнинг ҳисобини юритиш

ДАФТАРИ


УЯ-64/___-ЖИЭМ


Бошланган вақти _________

Тугаган вақти ____________

Дафтарнинг инвентарь рақами ________

      

Т/р

Маҳкумнинг

Ф.И.О.


Посил-

ка ёки

банде-

роль

қабул

қилинган

сана


Посилка ёки

бандероль

юборган

шахснинг яшаш

манзили

ва Ф.И.О.


Посилка

ёки бан-

дероль

текширил-

ган сана ва

текширувни

ўтказган

ЖИЭМ

вакиллари-

нинг унвони

ва Ф.ИО.


Посилка

ёки бан-

деролдаги

озиқ-овқат

маҳсулот-

лари,

нарса ва

буюмлар-

нинг

рўйхати

(номи,

оғирлиги,

миқдори)


Текшириш

натижасида

посилка ёки

бандеролда

аниқланган

озиқ-овқат

маҳсулот-

лари, нарса

ва буюм-

ларнинг

номи,

оғирлиги

ҳамда

миқдори


Посилка

ёки бан-

деролдан

олиб

қўйилган

озиқ-овқат

маҳсулот-

лари,

нарса ва

буюмлар-

нинг номи,

оғирлиги,

миқдори


Олиб

қўйилган

озиқ-овқат

маҳсулот-

лари, нарса

ва буюмлар

бўйича

қабул

қилинган

қарор


Маҳ-

кумнинг

посилка

ёки бан-

деролни

қабул

қилиб

олган-

лиги

ҳақидаги

имзоси

ва сана


Изоҳ


1.












2.












3.












...