язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Суд хокимияти. Одил судлов/ Судьяларни танлаш ва тайинлаш тартиби. Судьяларнинг мақоми. Халқ маслаҳатчилари/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.08.2013 й. 216-сон "Судьяларни ижтимоий муҳофаза қилишни ва ушбу лавозимга номзодларни ўқитишнинг ташкилий асосларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.08.2013 й.

N 216


СУДЬЯЛАРНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА

ҚИЛИШНИ ВА УШБУ ЛАВОЗИМГА НОМЗОДЛАРНИ

ЎҚИТИШНИНГ     ТАШКИЛИЙ     АСОСЛАРИНИ

ЯХШИЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида" 2012 йил 30 ноябрдаги ПФ-4486-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек судьяларни ижтимоий муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилаб қўйилсинки:

ваколатлари муддати тамом бўлган судьялар учун ваколатларнинг янги муддатига қайта тайинлаш (қайта сайлаш) учун уларнинг ҳужжатларини кўриб чиқиш даврида ёхуд янги иш жойида ишга жойлашгунигача ўртача ойлик иш ҳақи уч ойдан ортиқ бўлмаган муддатга сақлаб қолинади;

Олий суд судьяларига ва уларнинг оила аъзоларига тиббий хизмат кўрсатиш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Тиббиёт-санитария бирлашмаси муассасаларида таъминланади.

2. Белгилансинки:

судьялар лавозимида захирада турган ҳамда махсус курсларда ўқиш ва тегишли судларда стажировкадан ўтиш учун юборилган бошқа шаҳарлик шахсларга ўқиш ва стажировка даврида қонун ҳужжатларида Ўзбекистон Республикаси доирасида хизмат сафарларида белгиланган тартибда ва миқдорларда суткалик пул тўланади, уй-жой ижараси ҳамда ўқиш (стажировка) жойигача бир марталик келиш ва асосий иш жойига қайтиб бориш харажатлари қопланади;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази ҳар йили, 1 июлгача Молия вазирлигига махсус курсларда мажбурий ўқишларга, шунингдек тегишли судларда стажировкага юборилган шахслар сони тўғрисидаги маълумотларни тақдим этади.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 12 август, 32-сон, 427-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2013 йил, 8-сон, 51-модда