язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Таълим. Фан. Маданият/ Таълим/ Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти/ Олий таълим/ Гуманитар фанларга оид олий ўқув юртлари (санъат, чет тиллар ва б.) / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.08.2013 й. 222-сон "Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг моддий-техника базасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.08.2013 й.

N 222


ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ ЖАҲОН ТИЛЛАРИ

УНИВЕРСИТЕТИНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИКА

БАЗАСИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 23 майдаги ПҚ-1971-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва модернизация қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва кенгайтириш тадбирлари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети (кейинги ўринларда Университет деб аталади) объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компанияси - буюртмачи этиб;

"Ўзоғирсаноатлойиҳа" акциядорлик жамияти - бош лойиҳалаш ташкилоти этиб белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Қуйидагилар бош пудрат ташкилотлари этиб белгилансин:

"Қурилиш бирлашмаси" акциядорлик жамияти - Тошкент шаҳри, Учтепа тумани, Г9 А, Кичик ҳалқа йўли кўчаси, 21 ва 21а-уйлар манзилларидаги; Учтепа тумани, 25-мавзе, Катта Хирмонтепа кўчаси билан Ширин кўчаси кесишган жойдаги бўш ер участкасидаги биноларни қуриш ва реконструкция қилиш бўйича;

"BITI-PRODUCTION" қўшма корхонаси - Тошкент шаҳри, Учтепа тумани, Заковат кўчаси, 4-уй манзилидаги биноларни реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича;

"Shodmonov" масъулияти чекланган жамияти - Тошкент шаҳри, Учтепа тумани, Г9А мавзеси, 26, 26а ва 26б-уйлар манзилларидаги биноларни реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича.


3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига Университет объектларини қуриш ва реконструкция қилишни лойиҳа-смета ҳужжатларини параллел равишда ишлаб чиққан ҳолда амалга оширишга истисно тариқасида рухсат этилсин.


4. Бош лойиҳалаш ташкилоти:

буюртмачи билан биргаликда 2013 йил 31 декабргача Университет биносини қуриш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилишини;

реконструкция қилинаётган бинолар ва иншоотларнинг қурилиш конструкциялари техник ва инструментал текширувдан ўтказилишини таъминласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда, тасдиқланган смета-лойиҳа ҳужжатлари асосида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағлари ҳисобига 2013 - 2016 йилларда Университетнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва кенгайтириш тадбирларининг молиялаштирилишини таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, "Ўзқурилишматериаллари" акциядорлик компанияси, "Ўзметкомбинат" акциядорлик жамияти, буюртмачи ва лойиҳалаш ташкилотининг асосланган ҳисоб-китобларига биноан, тўғридан-тўғри шартномалар асосида, тартибга солиб бориладиган нархлар бўйича Университет объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва ҳудудларини ободонлаштириш учун цемент ва металл прокати ажратилишини таъминласинлар.

7. Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси лойиҳа-смета ҳужжатларини экспертизадан ўтказишни ва қурилиш-монтаж ишларини бажариш сифати юзасидан давлат архитектура-қурилиш назоратини таъминласин.


8. Белгилаб қўйилсинки, Университет бинолари ва иншоотларини ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, компьютер ва мультимедиа техникаси, инвентарь ва мебелларнинг асосий турлари билан жиҳозлаш белгиланган нормативларга мувофиқ, қурилиш-реконструкция ишларининг тегишли босқичлари тугалланишига кўра, уларни сотиб олиш харажатларини лойиҳа-смета ҳужжатларига киритиш йўли билан амалга оширилади.


9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2013 йилда Жамғарма маблағлари ҳисобидан Университетга 2-иловага мувофиқ энг зарур замонавий компьютер техникаси ва мультимедиа воситалари билан жиҳозлаш учун бюджет маблағлари ажратсин.

Университетга 2013 йилда, энг яхши таклифларни танлов бўйича танлаб олиш йўли билан, тендер савдолари ўтказмасдан зарур компьютер асбоб-ускуналари ва ўқитишнинг мультимедиа воситаларини сотиб олишга истисно тариқасида рухсат этилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 48-уй манзилида жойлашган Университет бинолари ва иншоотларини тезкор бошқариш ҳуқуқи билан, Тошкент шаҳар ҳокимлигига бепул бериш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 13 августдаги

222-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари

университетининг моддий-техника

базасини мустаҳкамлаш ва кенгайтириш

ТАДБИРЛАРИ

      

Т/р

Тадбирлар номи


Объектлар манзили


Амалга ошириш

муддатлари


1.

Университетнинг 2200 ўқувчи ўрнига эга бўлган янги ўқув-маъмурий биносини қуриш.


Тошкент шаҳри,

Учтепа тумани, Г9 А,

Кичик ҳалқа йўли, 21-уй

2013 - 2015 йиллар

2.

Университетнинг спорт зали, спорт ядроси (югуриш йўлкаси бўлган футбол майдони, волейбол, баскетбол майдончалари, теннис корти)дан иборат бўлган спорт мажмуасини қуриш.

5.

Француз филологияси факультетининг ўқув корпусини реконструкция қилиш, кейинчалик унда инглиз тилининг 3-факультетини жойлаштириш.


Тошкент шаҳри,

Учтепа тумани, Г9 А,

Кичик ҳалқа йўли, 21а-уй


2013-2014 йиллар

6.

Университет ректоратининг мавжуд маъмурий биносини реконструкция қилиш, унда замонавий ахборот-ресурс марказини жойлаштириш.


Тошкент шаҳри,

Учтепа тумани, Г9 А,

Кичик ҳалқа йўли, 21-уй

2014-2015 йиллар

7.

Таржима назарияси ва амалиёти факультетининг мавжуд ўқув корпусини реконструкция қилиш, унда Республика хорижий тилларни ўқитишнинг инновацион методикаларини ривожлантириш илмий-амалий марказини ҳамда таржима назарияси ва амалиёти факультетини жойлаштириш.


8.

4 қаватли алоҳида бинони реконструкция қилиш, унда 330 ўринли талабалар яшаш жойларини ташкил этиш.


Тошкент шаҳри,

Учтепа тумани,

Г9 А мавзеси, 26а-уй


2013-2014 йиллар

9.

Талабалар яшайдиган бинони мукаммал таъмирлаш.


Тошкент шаҳри, Учтепа тумани, Г9 А мавзеси, 26 б-уй

2014-2015 йиллар


10.

Собиқ ошхона биносини реконструкция қилиш, унда жалб этилган хорижий мутахассислар учун 20 ўринли меҳмонхонани жойлаштириш.


Тошкент шаҳри, Учтепа тумани, Г9 А мавзеси, 26 б-уй

2015 йил

11.

8, 11 ва 12-ўқув корпуслари комплексини реконструкция қилиш, уларда 550 ўринли талабалар яшаш жойларини ташкил этиш.


Тошкент шаҳри,

Учтепа тумани,

Заковат кўчаси, 4-уй


2015-2016 йиллар

12.

7-ўқув корпусини мукаммал таъмирлаш.


13.

9-ўқув корпусини мукаммал таъмирлаш.


14.

10-ўқув корпусини мукаммал таъмирлаш.


    





Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 13 августдаги

222-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети учун

замонавий компьютер техникаси ва ўқитишнинг

мультимедиа воситалари

РЎЙХАТИ

Т/р

Асбоб-ускуналар номи


Ўлчов бирлиги


Сони


1.

Тилларни ўрганиш учун компьютерли лингафон синфлари.


Комплект

қитувчи терминали - 1, талабалар учун терминаллар - 15, компьютер 15+1, кондиционер)


6

2.

Хорижий тилларни мустақил ўрганиш павильони.


Комплект

(12 та компьютер, кондиционер)


6

3.

Электрон кутубхона зали.


Комплект

(30 та компьютер, кондиционер)


3

4.

Мультимедиа аудиторияси.


Комплект

(компьютер, проектор, проекция учун экран, актив колонкалар, кондиционер)


12

5.

Мультимедиа аудиторияси.


Комплект

(LCD 42`телевизори, кондиционер)


14

6.

Университет ҳудудида радио ва видеотрансляция.

Комплект

(рақамли тюнер ўрнатилган LCD 42` телевизори,

"Uzdigital TV"га уланиш ва абонент тўлови, ДВД плеер - 8, овоз колонкалари - 20, қувватни кучайтиргич ва радиоузел - 3)


1

7.

Хорижий тиллар бўйича мультимедиа ўқув материаллари яратиш учун студия.


Комплект

(15 номдаги технологик ускуна)


1

8.

Маълумотлар узатиш тармоғи учун ускуна.


Комплект (2 та сервер, коммуникация ускунаси, кабеллар, вирусга қарши дастурий таъминот)


1

9.

Радиостудия мажмуи.


Комплект


1

10.

Компьютер синфлари учун мебель.


Комплект

(компьютер столи + ИЗО яримюмшоқ стул )


258

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 19 август, 33-сон, 439-модда