язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Солиқлар. Мажбурий тўловлар/ 1997 йилдан 2007 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Умумреспублика миқёсидаги солиқлар/ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқариладиган товарлар бўйича юридик шахслар томонидан акциз солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида Йўриқнома (янги таҳрири) (АВ томонидан 11.03.2002 й. 1106-сон билан рўйхатга олинган 14.01.2002 й. МВ 11-сон, ДСҚ 2002-14-сон қарори билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2002 йил 11 мартда 1106-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги ва

Давлат солиқ қўмитасининг

2002 йил 14 январдаги 11-сонли ва

2002-14-сонли қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Мазкур Йўриқнома рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб

чиқариладиган товарлар бўйича юридик шахслар

томонидан акциз солиғини ҳисоблаб чиқариш

ва тўлаш тартиби тўғрисида

ЙЎРИҚНОМА

(Янги таҳрири)


Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг V бўлимига мувофиқ ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқариладиган акциз тўланадиган товарлар учун бюджет билан акциз солиғи бўйича ҳисоб-китоблар тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Акциз солиғи қўшимча қиймат солиғини солиш базасида ва нархда ҳисобга олинадиган билвосита солиқ кўринишида бюджетга тўланадиган (ундириладиган) соф даромаднинг қисмини ўзида акс эттиради.

Акциз солиғи ставкалари ва акциз тўланадиган товарлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади ва солиқ тўловчиларга Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланган тартибда етказилади.



II. АКЦИЗ СОЛИҒИ ТЎЛОВЧИЛАРИ


2. Акциз солиғи тўловчилари деб мулк шаклидан қатъи назар акциз тўланадиган товарлар ишлаб чиқарувчи юридик шахслар ҳисобланади. Солиқ солиш мақсадларида мазкур Йўриқномада юридик шахслар деганда ўзининг мулкчилигида, хўжалик юритишида ёки тезкор бошқарувида мулкка эга бўлган, шунингдек ўзининг мажбуриятлари бўйича ушбу мулк билан жавоб берадиган, шунингдек мустақил баланс ва ҳ

...