ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2013 й. /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.10.2013 й. 268-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ва баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳақида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
02.10.2013 й.
N 268
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА
ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ВА БАЪЗИ
ҚАРОРЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН
ДЕБ ҲИСОБЛАШ ҲАҚИДА
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг
"Ўзбекистон Республикасининг Миллий ахборот-коммуникация
тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"
2013 йил 27 июндаги ПҚ-1989-сон қарори)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг Миллий ахборот-коммуникация тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 27 июндаги ПҚ-1989-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 24 октябрдаги 478-ф-сон фармойиши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаментига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг раиси Х.М. Мирзахидов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев
2013 йил 2 октябрдаги
268-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим
қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 25 январдаги 18-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 1-сон, 4-модда) билан тасдиқланган Ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ва ривожлантириш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат буюртмасини шакллантириш ва молиялаштириш тартиби тўғрисида низомда:
а) 1-банддаги, 2-банднинг бешинчи хатбошидаги "Компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш томонидан" сўзлари "2013 - 2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси Миллий ахборот-коммуникация тизимини ривожлантириш комплекс дастурини амалга оширишни мувофиқлаштириш бўйича республика комиссияси томонидан" сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 8-банддаги "Компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш (кейинги ўринларда Мувофиқлаштирувчи кенгаш деб аталади)" сўзлари "2013 - 2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси Миллий ахборот-коммуникация тизимини ривожлантириш комплекс дастурини амалга оширишни мувофиқлаштириш бўйича республика комиссияси (кейинги ўринларда Республика комиссияси деб аталади)" сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 9-банддаги "Мувофиқлаштирувчи кенгаш" сўзлари "Республика комиссияси" сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 22-банддаги, 28-банднинг биринчи хатбошидаги "Мувофиқлаштирувчи кенгаш" сўзлари "Республика комиссияси" сўзлари билан алмаштирилсин;
д) 25-бандда:
тўққизинчи хатбошидаги "Мувофиқлаштирувчи кенгаш" сўзлари "Республика комиссияси" сўзлари билан алмаштирилсин;
ўнинчи хатбошидаги "Мувофиқлаштирувчи кенгаш" сўзлари "Республика комиссияси" сўзлари билан алмаштирилсин;
е) 26 ва 37-бандлардаги "Мувофиқлаштирувчи кенгашга" сўзлари "Республика комиссиясига" сўзлари билан алмаштирилсин;
ж) иловада:
"Тадбирлар" устунининг 5 ва 6-босқичларидаги "Мувофиқлаштирувчи кенгашга" сўзлари тегишли равишда "Республика комиссиясига" сўзлари билан алмаштирилсин;
"Масъуллар" устунининг 5 ва 6-босқичларидаги "Мувофиқлаштирувчи кенгаш" сўзлари "Республика комиссияси" сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 29 мартдаги 90-сон қарори билан тасдиқланган "2013 йил учун олдиндан келишилган ҳамда донор мамлакатлар, халқаро ва хорижий ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотлари билан ишлаб чиқилаётган беғараз техник кўмак (грантлар) лойиҳалари рўйхатининг 91-бандидаги "Ижро этувчи агентлик" устунида:
"Иқтисодиёт вазирлиги" сўзлари чиқариб ташлансин;
"Ўзинфоком" агентлиги" сўзлари "Электрон ҳукумат" тизимини ривожлантириш маркази" сўзлари билан алмаштирилсин.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2013 йил 7 октябрь, 40-сон, 528-модда
"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",
2013 йил, 10-сон, 69-модда