язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Суд хокимияти. Одил судлов/ Суд ва суд тизилишининг умумий масалалари/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.10.2013 й. ПФ-4570-сон "Туман ва шаҳар судлари фаолиятини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

04.10.2013 й.

N ПФ-4570


ТУМАН ВА ШАҲАР СУДЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА САМАРАДОРЛИГИНИ

ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўтган йиллар давомида суд-ҳуқуқ тизимини тубдан ислоҳ қилиш, жамиятни шакллантириш, демократлаштиришнинг таркибий қисми сифатида судларнинг холислиги ва мустақиллигини мустаҳкамлаш, судни ҳокимиятнинг холис, мустақил тармоғи сифатида мустаҳкамлаш, қонун устуворлигини, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ишончли ҳимояланишини таъминлаш бўйича изчил ишлар амалга оширилди.

Суд-ҳуқуқ соҳасидаги қонун ҳужжатларининг либераллаштирилиши ислоҳотларнинг муҳим йўналиши бўлди.

2008 йилда ўлим жазосининг бекор қилиниши, шунингдек жиноий жазолар тизимининг либераллаштирилишига доир чора-тадбирлар натижасида жиноятлар таркибининг 75 фоизига яқини оғир, ўта оғир тоифалардан ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган тоифаларга ўтказилганлиги катта социал, ижтимоий-сиёсий аҳамиятга эга бўлди. Жиноят судлов ишлари амалиётига яраштирув институти жорий этилди, судларнинг иқтисодий жиноятлар учун озодликдан маҳрум этиш ўрнига жарималар тарзидаги жазоларни қўллаш имкониятлари кенгайтирилди. Судлов ишларини юритиш тизимида адолат, жазонинг муқаррарлиги тамойили ва ўзгача демократик тамойиллар мустаҳкамланишини таъминловчи бошқа қатор чора-тадбирлар амалга оширилди.

Судларнинг ваколатлари изчил кенгайтириб борилди, одил судловни амалга оширишда улар холислигининг ва мустақиллигининг кафолатлари мустаҳкамланди.

Суд тизими бутунлай ижро этувчи ҳокимият органларининг назорати ва таъсири остидан чиқарилди. Суд фаолияти устидан прокуратура органларининг назорат қилиш функциялари бекор қилинди. Суд қарорларининг ижросини тўхтатиб туриш ҳуқуқи прокуратура ваколатларидан чиқариб ташланди.

Ишни судга қадар юритиш босқичида тергов устидан суд назорати кучайтирилди. Миллий қонунчилигимизга "хабеас корпус" институти жорий этилди - қамоққа олишга санкция бериш, шахсни лавозимидан четлаштириш ва тиббий муассасага жойлаштиришдек процессуал мажбурлов чораларини қўллаш ҳуқуқи прокурорлардан судларга ўтказилди.

Ҳуқуқни қўллаш ташкилий-ҳуқуқий механизмларини, одил судловни амалга ошириш процессуал асосларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар одил судловнинг муқаррарлигини, тезкорлигини таъминлашга, қонунийликни таъминлашда суднинг ролини оширишга кўмаклашди.

Прокурор ва адвокатнинг жиноят ҳамда фуқаролик жараёнларининг барча босқичларидаги тортишувлари тенглигини, суд-ҳуқуқ тизимини либераллаштириш жараёнининг муҳим таркибий қисми сифатида адвокатура мустақиллигини мустаҳкамлашга доир комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди.

Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясига мувофиқ жиноят иши қўзғатиш, иш юзасидан айблов хулосасини ўқиб эшиттириш сингари ҳуқуқларнинг судлар ваколатидан чиқарилишини назарда тутувчи ўзгартишлар жиноят-процессуал қонун ҳужжатларига киритилди. Бу эса суднинг объективлиги, холислигини таъминлашга, жиноят ишини кўриб чиқиш жараёнида тортишув тамойилининг кучайишига кўмаклашди.

Кассация инстанцияси ислоҳ қилинди, ишларни қайта кўриб чиқишнинг апелляция тартиби жорий этилди. Фуқаролик суд ишларини юритишнинг янги - мажбурлов турлари, шунингдек низоларни кўриб чиқишнинг бошқа соддалаштирилган кўринишлари жорий этилди. Бу эса ҳимоя қилиш жараёнини бирмунча тезлаштириш, фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш кафолатларини кучайтириш имконини берди.

Судлар тузилмасини, улар фаолиятининг ташкилий асосларини такомиллаштириш, кадрлар захирасини мустаҳкамлашга доир чора-тадбирлар суд-ҳуқуқ ислоҳотларини чуқурлаштиришга кўмаклашди.

Умумий юрисдикция судларининг ихтисослашуви амалга оширилди, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича судлар тузилди, улар фаолиятининг мустаҳкам қонуний асослари шакллантирилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 2 августдаги "Суд тизими ходимларини ижтимоий муҳофаза қилишни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ҳамда 2012 йил 30 ноябрдаги "Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармонларининг қабул қилиниши суд ҳокимияти нуфузини мустаҳкамлашда, судья кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишнинг замонавий, демократик талабларга жавоб берадиган самарали тизимини яратишда муҳим аҳамият касб этди.

Туманлараро, туман (шаҳар) судларининг судьялиги лавозимига илк бор тайинланаётган шахслар учун ёш цензи 25 ёшдан 30 ёшга кўтарилди, беш йиллик юридик иш стажи шарт қилиб қўйилди, уларнинг касб тайёргарлигига нисбатан малака талаблари кучайтирилди. Судьяликка номзодлар захираларини мустаҳкамлашга доир чора-тадбирлар амалга оширилиб, қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ эндиликда улар адлия, прокуратура, суд, ички ишлар органларининг таклифлари асосида шакллантирилади. Суд ходимларини ўқитиш, уларнинг малакасини ошириш тизими тубдан ўзгартирилди, уларни ижтимоий жиҳатдан муҳофаза қилишни кучайтиришга доир чора-тадбирлар амалга оширилди.

Мазкур вазифаларнинг ҳал этилишида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссиясининг роли кучайтирилди.

Ана шу ва бошқа қатор ташкилий-ҳуқуқий чораларнинг амалга оширилиши суд тизимининг янада мустаҳкамланишига, аҳолининг судларга бўлган ишончи ошишига кўмаклашди.

Шу билан бирга ўтган давр ичида қилинган ишларни танқидий таҳлил этиш суд-ҳуқуқ тизими самарадорлигини янада ошириш ва, энг аввало, умумий юрисдикция судларининг асосий бўғини ҳисобланмиш туманлараро, туман (шаҳар) судларининг (бундан буён матнда туман судлари деб юритилади) самарадорлигини ошириш, улар фаолиятини ташкил этишдаги мавжуд муаммо ва камчиликларни кечиктирмай ҳал этиш ҳамда бартараф қилиш зарурлигидан далолат бермоқда.

Суд муҳокамаси ҳамда суд текширувлари тўлалигини таъминламай, шунингдек процессуал қонун ҳужжатларининг нормалари суд томонидан нотўғри қўлланилиши натижасида чиқарилган суд ҳукми ва қарорларининг даражаси юқорилигича қолмоқда.

Ўтган йили суд ҳужжатларининг умумий миқдоридан фуқаролик ишлари бўйича суд қарорларининг 0,5 фоизи ҳамда жиноят ишлари бўйича суд ҳукми ва ажримининг 1,2 фоизи юқори инстанция судлари томонидан бекор қилинди ёки ўзгартирилди.

Туман судлари тузилмасида, ҳудудий жойлашувида, судьялар сонидаги мавжуд жиддий номутаносибликлар ишларни қараб чиқиш сифатига салбий таъсирини ўтказмоқда. Туман ва туманлараро судларнинг амалда иш билан бандлик даражасини аниқловчи мезонлар тасдиқланмаган, мазкур масалаларнинг ҳал этилишига сийқаси чиққан, юзаки тарзда ёндашиш ҳамон учраб турибди. Сўнгги беш йил ичида фақатгина фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан кўриб чиқилган ишлар, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари 3,4 баробар кўпайди ва 2012 йилда 2 миллиондан зиёд ҳужжатни ташкил этди.

Судлар билан мажбурий тарзда ижро этиш органлари ўртасидаги ҳамкорликни ташкил этишдаги камчиликлар умумий юрисдикция судларининг қарорлари ўз вақтида ижро этилмаслигига, ижронинг кам самарали бўлишига олиб келмоқдаки, бу одил судловнинг таъсирчанлигини пасайтирмоқда, аҳоли томонидан жиддий эътирозлар билдирилишига сабаб бўлмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг суд фаолияти устидан назорат қилишга доир ишлари, суд амалиётини умумлаштириш ва таҳлил қилиш, судлар ишининг сифатини баҳолаш учун зарур бўладиган объектив, тўлиқ ахборот олинишини таъминлашга даъват этилган статистик ҳисобот тизими бугунги кун талабларига жавоб бермайди. Суд ишлари устидан шикоятлар келиб чиқишига сабаб бўлаётган туман судларининг фаолиятига оид юқорида кўрсатиб ўтилган камчиликлар Олий суд назорати эътиборидан четда қолмоқда.

Умумий юрисдикция судларининг фаолиятини янада такомиллаштириш, самарадорлигини ошириш, туманлараро, туман (шаҳар) судлари одил судловни сифатли амалга оширишларини, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилишларини таъминлаш учун туманлараро туман (шаҳар) судларида тегишли тартиб ўрнатиш ҳамда уларнинг иш билан бандлигини мақбуллаштиришга доир чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадларида қуйидагилар зарур деб ҳисоблансин:


1. Қўшимча равишда фуқаролик ишлари бўйича 12 та туманлараро (туман) суди тузилиб, фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судларининг янгиланган тузилмаси (юрисдикция ҳудуди) 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Адлия вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг қуйидаги таклифлари қабул қилиниб:

янги тузилаётган фуқаролик ишлари бўйича туманлараро (туман) судларини тўлдириш ҳамда иши энг кўп бўлган амалдаги туманлараро (туман) судлари ходимларининг сонини кўпайтириш учун фуқаролик ишлари бўйича судлар судьяларининг сони 71 тага кўпайтирилсин;

иши нисбатан камроқ бўлган судлардан 23 та судья лавозимларини иш ҳажми кўпроқ бўлган туман судларига ўтказиш орқали жиноят ишлари бўйича вилоят ва уларга тенглаштирилган судларнинг, шунингдек туман (шаҳар) судлари ходимларининг сони қайта тақсимлансин.

5. Ўзбекистон Республикаси Олий суди:

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссияси билан биргаликда икки ойлик муддат ичида миллий қонун ҳужжатларини, хорижий мамлакатлар тажрибасини ҳисобга олган ҳолда қонун ҳужжатларимизга, замонавий талабларга, шунингдек фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари суд томонидан ишончли ҳимоя қилинишидан иборат вазифаларга мос эканликларини объектив аниқлаш имконини берувчи, умумий юрисдикция судьялари ва судларининг фаолиятини баҳолаш мезонлари тизимини ишлаб чиқсин ва уни ҳуқуқни қўллаш амалиётига жорий этсин;

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси билан биргаликда уч ойлик муддат ичида судлов ишлари юритилишини, умумий юрисдикция судлари ишини янада такомиллаштиришга доир комплекс чора-тадбирларни қабул қилиш учун зарур бўлган суд фаолиятининг аҳволи тўғрисидаги тўлиқ ва ҳаққоний ахборотнинг йиғилиши, жамланишини таъминловчи, замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишга асосланган статистик ҳисоботлар юритишнинг такомиллаштирилган, соддалаштирилган шакллари ва тартибини суд амалиётига жорий этиш бўйича таклифлар киритсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Бош прокуратура, Олий суд билан биргаликда уч ойлик муддат ичида суд-ҳуқуқ соҳасидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш, либераллаштириш юзасидан таклифлар киритиб, уларда қуйидагиларни назарда тутсин: жиноий, маъмурий суд ишлари юритилишига доир ишларни кўриб чиқишнинг соддалаштирилган тартибини жорий этиш; фуқаролик-ҳуқуқий ҳамда маъмурий-ҳуқуқий низоларни судгача, суддан ташқари ҳал қилиш тартибини янада такомиллаштириш; умумий юрисдикция судларининг ҳукмлари, қарорлари ижро этилиши устидан суд назоратини кучайтириш; Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, унинг ўринбосарлари, вилоят судларининг раислари ва уларга тенглаштирилган судларга кассация тартибида протест билдириш ҳуқуқини бериш.


7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Олий суди икки ҳафта муддат ичида мазкур Фармон талабларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, туманлараро, туман (шаҳар) судлари харажатлар сметаларига ҳамда штатлар жадвалига ўзгартишлар киритсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ойлик муддат ичида мазкур Фармонни амалга оширишга доир қарор қабул қилиб, унда янги тузилаётган фуқаролик ишлари бўйича судларни жойлаштириш, жиҳозлаш, туманлараро, туман (шаҳар) умумий юрисдикция судларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни замонавий ахборот-коммуникация воситалари ва тизимлари билан таъминлашга доир чора-тадбирларни назарда тутсин.


9. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 20 февралдаги "Умумий юрисдикция судларининг айримларини тугатиш ва қайта ташкил этиш тўғрисида"ги ПФ-3400-сонли Фармонининг 3, 4 ва 6-иловалари;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 6 майдаги "Ўзбекистон Республикаси Олий судининг тузилмасига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги ПФ-3605-сонли Фармонининг 1 ва 2-иловалари.


10. Ушбу Фармоннинг ижро этилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Ж. Файзиев зиммасига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                       И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2013 йил 4 октябрдаги

ПФ-4570-сонли Фармонига

1-ИЛОВА



Қўшимча ташкил этилаётган фуқаролик ишлари

бўйича туман, туманлараро судларининг

РЎЙХАТИ

Т/р

Судлар номи


Судларни ташкил

этиш муддатлари


1.

Жиззах вилояти фуқаролик ишлари бўйича Фориш туман суди


2014 йилнинг

I чораги

2.

Самарқанд вилояти фуқаролик ишлари бўйича Пайариқ туманлараро суди


3.

Қашқадарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Касби туманлараро суди


4.

Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Қуйи Чирчиқ туманлараро суди


5.

Сурхондарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Бойсун туман суди


2014 йилнинг

II чораги

6.

Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Юқори Чирчиқ туманлараро суди


7.

Бухоро вилояти фуқаролик ишлари бўйича Пешку туманлараро суди


2014 йилнинг

III чораги

8.

Қашқадарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Яккабоғ туманлараро суди


9.

Самарқанд вилояти фуқаролик ишлари бўйича Нуробод туман суди


10.

Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича Амударё туман суди


2014 йилнинг

IV чораги

11.

Жиззах вилояти фуқаролик ишлари бўйича Ғаллаорол туманлараро суди


12.

Навоий вилояти фуқаролик ишлари бўйича Учқудуқ туман суди


          





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2013 йил 4 октябрдаги

ПФ-4570-сонли Фармонига

2-ИЛОВА



Фуқаролик ишлари бўйича туман, туманлараро,

шаҳар судларининг (юрисдикция ҳудуди)

ТУЗИЛМАСИ

Судлар номи


Хизмат кўрсатувчи туманлар, шаҳарлар


ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

Амударё туман суди


Амударё тумани


Беруний туманлараро суди

Беруний тумани

Тўрткўл тумани

Элликқалъа тумани


Қўнғирот туманлараро суди


Қонликўл тумани

Қўнғирот тумани

Мўйноқ тумани

Шуманай тумани


Нукус туманлараро суди


Нукус шаҳар

Нукус тумани

Хўжайли тумани


Чимбой туманлараро суди


Қораўзак тумани

Кегейли тумани

Тахтакўпир тумани

Чимбой тумани


АНДИЖОН ВИЛОЯТИ

Андижон туманлараро суди

Андижон шаҳар

Олтинкўл тумани

Андижон тумани


Асака туманлараро суди

Асака тумани

Марҳамат тумани


Бўз туманлараро суди

Бўз тумани

Улуғнор тумани

Шаҳрихон тумани


Избоскан туманлараро суди

Балиқчи тумани

Избоскан тумани

Пахтаобод тумани


Қўрғонтепа туманлараро суди

Хонобод шаҳар

Қўрғонтепа тумани


Хўжаобод туманлараро суди

Булоқбоши тумани

Жалолқудуқ тумани

Хўжаобод тумани


БУХОРО ВИЛОЯТИ

Бухоро туманлараро суди

Бухоро шаҳар

Бухоро тумани


Ғиждувон туманлараро суди

Ғиждувон тумани

Шофиркон тумани


Когон туманлараро суди

Когон шаҳар

Когон тумани

Қоровулбозор тумани


Қоракўл туманлараро суди

Олот тумани

Қоракўл тумани


Пешку туманлараро суди

Вобкент тумани

Пешку тумани


Ромитон туманлараро суди

Жондор тумани

Ромитон тумани


ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ

Ғаллаорол туманлараро суди

Бахмал тумани

Ғаллаорол тумани


Дўстлик туманлараро суди

Дўстлик тумани

Мирзачўл тумани

Арнасой тумани

Пахтакор тумани


Жиззах туманлараро суди

Жиззах шаҳар

Жиззах тумани

Зафаробод тумани


Зарбдор туманлараро суди

Зомин тумани

Зарбдор тумани

Янгиобод тумани


Фориш туман суди

Фориш тумани


ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ

Ғузор туманлараро суди

Деҳқонобод тумани

Ғузор тумани


Қарши туманлараро суди

Қарши шаҳар

Қарши тумани

Нишон тумани


Косон туманлараро суди

Косон тумани

Муборак тумани


Касби туманлараро суди

Касби тумани

Миришкор тумани


Чироқчи туман суди

Чироқчи тумани


Шаҳрисабз туманлараро суди

Шаҳрисабз шаҳар

Китоб тумани

Шаҳрисабз тумани


Яккабоғ туманлараро суди

Қамаши тумани

Яккабоғ тумани


НАВОИЙ ВИЛОЯТИ

Зарафшон туманлараро суди

Зарафшон шаҳар

Томди тумани


Кармана туманлараро суди

Навоий шаҳар

Кармана тумани

Қизилтепа тумани

Хатирчи тумани


Навбаҳор туманлараро суди

Конимех тумани

Навбаҳор тумани

Нурота тумани


Учқудуқ туман суди

Учқудуқ тумани


НАМАНГАН ВИЛОЯТИ

Наманган туманлараро суди

Наманган шаҳар

Мингбулоқ тумани

Наманган тумани


Учқўрғон туманлараро суди

Норин тумани

Уйчи тумани

Учқўрғон тумани


Чуст туманлараро суди

Поп тумани

Тўрақўрғон тумани

Чуст тумани


Янгиқўрғон туманлараро суди

Косонсой тумани

Чортоқ тумани

Янгиқўрғон тумани


САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ

Жомбой туманлараро суди

Булунғур тумани

Жомбой тумани


Иштихон туманлараро суди

Иштихон тумани

Қўшработ тумани


Каттақўрғон туманлараро суди

Каттақўрғон шаҳар

Каттақўрғон тумани

Нарпай тумани

Пахтачи тумани


Самарқанд шаҳар суди

Самарқанд шаҳар


Тайлоқ туманлараро суди

Самарқанд тумани

Тайлоқ тумани

Ургут тумани


Пайариқ туманлараро суди

Оқдарё тумани

Пайариқ тумани


Пастдарғом туман суди

Пастдарғом тумани


Нуробод туман суди

Нуробод тумани


СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ

Бойсун туман суди

Бойсун тумани


Денов туманлараро суди

Олтинсой тумани

Денов тумани

Шўрчи тумани


Қумқўрғон туманлараро суди

Жарқўрғон тумани

Қизириқ тумани

Қумқўрғон тумани


Сариосиё туманлараро суди

Сариосиё тумани

Узун тумани


Термиз туманлараро суди

Термиз шаҳар

Термиз тумани


Шеробод туманлараро суди

Ангор тумани

Музработ тумани

Шеробод тумани


СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ

Оқолтин туманлараро суди

Оқолтин тумани

Сардоба тумани


Боёвут туманлараро суди

Ширин шаҳар

Боёвут тумани

Ховос тумани


Гулистон туманлараро суди

Гулистон шаҳар

Янгиер шаҳар

Гулистон тумани

Мирзаобод тумани


Сирдарё туманлараро суди

Сайхунобод тумани

Сирдарё тумани


ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ

Оҳангарон туманлараро суди

Олмалиқ шаҳар

Ангрен шаҳар

Охангарон шаҳар

Оҳангарон тумани


Бекобод туманлараро суди

Бекобод шаҳар

Бекобод тумани


Зангиота туманлараро суди

Янгийўл шаҳар

Зангиота тумани

Тошкент тумани

Янгийўл тумани


Қуйичирчиқ туманлараро суди

Оққўрғон тумани

Қуйичирчиқ тумани

Чиноз тумани


Ўртачирчиқ туманлараро суди

Нурафшон шаҳар

Бўка тумани

Пскент тумани

Ўртачирчиқ тумани


Чирчиқ туманлараро суди

Чирчиқ шаҳар

Бўстонлиқ тумани

Қибрай тумани


Юқоричирчиқ туманлараро суди

Паркент тумани

Юқоричирчиқ тумани


ТОШКЕНТ ШАҲРИ

Миробод туманлараро суди

Бектемир тумани

Миробод тумани

Яшнобод тумани

Мирзо Улуғбек туманлараро суди

Мирзо Улуғбек тумани

Юнусобод тумани


Учтепа туманлараро суди

Учтепа тумани

Чилонзор тумани


Шайхонтоҳур туманлараро суди

Олмазор тумани

Шайхонтоҳур тумани


Яккасарой туманлараро суди

Сирғали тумани

Яккасарой тумани


ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ

Қўқон туманлараро суди

Қўқон шаҳар

Бувайда тумани

Данғара тумани

Учкўприк тумани


Марғилон туманлараро суди

Марғилон шаҳар

Ёзёвон тумани

Қўштепа тумани

Тошлоқ тумани


Риштон туманлараро суди

Олтиариқ тумани

Боғдод тумани

Риштон тумани

Сўх тумани


Ўзбекистон туманлараро суди

Бешариқ тумани

Ўзбекистон тумани

Фурқат тумани


Фарғона туманлараро суди

Фарғона шаҳар

Қувасой шаҳар

Фарғона тумани

Қува тумани


ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ

Боғот туманлараро суди

Хива шаҳар

Боғот тумани

Хазорасп тумани



Хива тумани

Янгиариқ тумани


Урганч туманлараро суди

Урганч шаҳар

Урганч тумани

Хонқа тумани

Янгибозор тумани


Шовот туманлараро суди

Гурлан тумани

Қўшкўпир тумани

Шовот тумани



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 21 октябрь, 42-сон, 556-модда