язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Хитой Халқ Республикаси/ Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Хитой Халқ Республикаси ҳукумати ўртасида ўсимликлар карантини ва муҳофазаси бўйича ҳамкорлик тўғрисида Битим (Пекин, 2012 йил 6 июнь, ЎзР Президентининг 18.02.2013 й. ПҚ-1921-сон Қарори билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати ўртасида

ўсимликлар карантини ва муҳофазаси бўйича

ҳамкорлик тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати (кейинги ўринларда "Томонлар" деб аталувчилар),

ўсимликлар карантини ва муҳофазаси бўйича икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш, бир Томон ҳудудидан бошқа Томон ҳудудига зарарли организмлар олиб кирилиши ва тарқалишининг олдини олиш ҳамда ўсимлик маҳсулотлари ва ўсимлик ресурсларини ҳимоя қилиш мақсадида,

Томонлар ўртасида иқтисодий ва савдо муносабатларини ривожлантириш, техникавий алмашинувлар ўтказиш мақсадида, қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:



1-модда. Таърифлар


Ушбу Битим мақсадлари учун қуйидаги атамалар қўлланилади:


1. "Зарарли организм" - ўсимликлар ёки ўсимлик маҳсулотлари учун зарарли бўлган ҳар қандай ўсимлик, ҳайвон ёхуд касаллик қўзғатувчи агент турлари ёки биотиплари.


2. "Ўсимликлар" - тирик ўсимликлар ва уларнинг қисмлари, шу жумладан, уруғлар ва гермоплазма.


3. "Ўсимлик маҳсулотлари" - ўсимликлардан олинган қайта ишланмаган материал (шу жумладан, дон), шунингдек ўз табиати ёки қайта ишлаш усули билан зарарли организмлар

...