ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар / Тартибга солиниш соҳалари бўйича ҳужжатлар тизими / Транспорт алоқалар, йўловчилар ва юклар ташиш / Ҳаво транспорти /

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Чехия Республикаси Ҳукумати ўртасида ҳаво қатнови тўғрисида Битим (Тошкент, 2011 йил 8 ноябрь)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати

билан Чехия Республикаси Ҳукумати

ўртасида ҳаво қатнови тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Чехия Республикаси Ҳукумати, бундан кейинги ўринларда "Аҳдлашувчи Томонлар" деб аталувчилар,

1944 йилнинг 7 декабрида Чикаго шаҳрида имзолаш учун очилган Халқаро фуқаро авиацияси тўғрисидаги конвенциянинг иштирокчилари бўлган ҳолда,

ўз давлатлари ҳудудлари ўртасида ва улардан ташқарида ҳаво қатновини ривожлантириш мақсадида Битим тузишни истаб,

қуйидагилар ҳақида келишиб олдилар:



1-модда. Атамалар


Ушбу Битимнинг мақсадлари йўлида, агар матнда бошқача кўрсатилмаган бўлса:

a) "Конвенция" атамаси 1944 йилнинг 7 декабрида Чикаго шаҳрида имзоланган Халқаро фуқаро авиацияси тўғрисидаги конвенцияни англатади ва мазкур Конвенциянинг 90-моддасига мувофиқ қабул қилинган ҳар бир Иловани ва 90 ва 94-моддаларга мувофиқ қабул қилинган Иловаларга ёки Конвенцияга ҳар бир тузатишни (башарти ушбу Иловалар ва тузатишларни ҳар икки Аҳдлашувчи Томон қабул қилган бўлса) ўз ичига олади;

b) "авиация маъмуриятлари" атамаси Ўзбекистон Республикасига нисбатан - Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекциясини ва Чехия Республикасига нисбатан - Транспорт вазирлигини ёки ҳар икки томонга нисбатан юқорида айтиб ўтилган авиация маъмуриятлари томонидан бажарилаётган вазифаларни амалга ошириш ваколатига эга бўлган ҳар қандай бошқа органни англатади;

с) "тайинланган авиакорхона" атамаси - бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томонга ёзма равишда тайинлаган ва мазкур Битимнинг 2-моддаси 1-бандига мувофиқ белгиланган йўналишлар бўйича ушбу Битимнинг 3-моддасига мувофиқ парвозларни амалга ошириш ваколатига эга бўлган ҳар бир авиакорхонани англатади;

d) "ҳудуд", "ҳаво қатнови", "халқаро ҳаво қатнови", "авиакорхона" ва "нотижорий мақсадларда тўхташ" атамалари улар учун тегишли равишда Конвенциянинг 2 ва 96-моддаларида кўрсатилган маъноларга эга бўлади;

е) "ҳажм" атамаси келишилган йўлларга нисбатан бундай йўналишларда ишлатиладиган ҳаво кемасида бўлган ўринларнинг ушбу ҳаво кемасининг йўналишда ёки йўналишнинг бир қисмида муайян вақт ичида амалга оширган парвозлари сонига кўпайтирилганини англатади;

f) "Илова" атамаси мазкур Битимга Иловани ёки мазкур Битимнинг 21-моддаси қоидаларига мувофиқ киритилган қўшимчани англатади. Илова ушбу Битимнинг ажралмас қисми ҳисобланади ва Битимга барча ҳаволалар, бевосита бошқача шартлашилганлардан ташқари, Иловани ўз ичига олиши лозим.

g) "ваколатхона" атамаси ушбу Битимга мувофиқ бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси томонидан ҳаво қатновларини таъминлаш ва бошқа тегишли фаолиятни амалга ошириш мақсадида очилган авиакорхона ваколатхонасини англатади;

h) "ЕИ шартномалари" Европа Иттифоқи тўғрисидаги шартномани ҳамда Европа Иттифоқининг фаолият юритиши тўғрисидаги шартномани англатади.



2-модда. Ташишлар бўйича ҳуқуқларни бериш


1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томонга Илованинг тегишли қисмида белгиланган йўналишлар бўйича тайинланган авиакорхона ёки авиакорхоналар томонидан мунтазам халқаро ҳаво қатновларини белгилаш ва амалга ошириш мақсадида ушбу Битимда кўрсатиб ўтилган ҳуқуқларни беради. Бундай қатновлар ва йўналишлар бундан буён матнда "келишилган қатновлар" ва "белгиланган йўналишлар" деб аталади.


2. Мазкур Битимнинг қоидаларига асосан ҳар бир Аҳдлашувчи Томондан тайинланган авиакорхона ёки авиакорхоналар белгиланган йўналишлар бўйича келишилган қатновларда парвозларни амалга оширишда қуйида келтирилган ҳуқуқлардан фойдаланади:


a) бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг давлат ҳудудидан қўнмасдан учиб ўтиш ҳуқуқи;


b) бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг давлат ҳудудида нотижорий мақсадларда тўхташ ҳуқуқи;


c) Аҳдлашувчи Томонлар давлат ҳудудига келаётган ёки ундан кетаётган йўловчи, багаж ва юкни, шунингдек почтани алоҳида ёки биргаликда бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг давлат ҳудудида ушбу Битим Иловасида белгиланган манзилларда тушириш ёки олиш ҳуқуқи.


3. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг ушбу Битимнинг 3-моддасига мувофиқ тайинланган авиакорхоналардан бошқа авиакорхоналари ушбу модданинг 2-бандидаги (а) ва (b) кичик бандида келтирилган ҳуқуқлардан фойдаланади.


4. Ушбу модданинг 2-бандидаги ҳеч қайси қоида бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси(лари)га ҳақ эвазига ёки ёлланиш йўли билан бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудидаги бир манзилдан иккинчи манзилга борувчи йўловчилар, багаж ва юкни, шунингдек почтани ҳаво кемасига олиш ҳуқуқини беради деб қаралмайди.



3-модда. Тайинлаш ва фойдаланиш учун рухсатнома бериш


1. Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳар бири келишилган қатновларни амалга ошириш мақсадида икки авиакорхонани тайинлаш, тайинлашни бекор қилиш ёки тайинланган аввалги авиакорхона ўрнига бошқа авиакорхонани тайинлаш ҳуқуқига эга бўлади. Бундай тайинлаш иккала Аҳдлашувчи Томон авиация маъмуриятлари ўртасидаги ёзма хабарномалар орқали кучга киради.


2. Тайинлаш тўғрисидаги хабарномани олган авиация маъмуриятлари ушбу модданинг 3 ва 4-бандлари қоидаларига мувофиқ бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасига парвозлар учун дарҳол керакли рухсатномаларни беради.


3. Бир Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмуриятлари парвозлар учун рухсатнома беришдан олдин бошқа Аҳдлашувчи Томон тайинлаган авиакорхонадан у халқаро ҳаво қатновини амалга ошириш чоғида Конвенция қоидаларига мувофиқ қўлланиладиган Аҳдлашувчи Томон

...
Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск