ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим / Урта таълим /Халқ таълими вазирлигининг 38-сон, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 25-сон, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 72 қ/қ-сон "Болаларни ихтисослаштирилган муассасаларга (мактаб, мактаб-интернатларга) юбориш бўйича психологик-тиббий-педагогик комиссиялар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 25.09.2013 й. Қарори (АВ томонидан 24.10.2013 й. 2519-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
24.10.2013 й.
N 2519
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИНИНГ 25.09.2013 й. N 38 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИНИНГ 25.09.2013 й. N 25 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ 25.09.2013 й. N 72 қ/қ |
ҚАРОРИ
Болаларни ихтисослаштирилган муассасаларга
(мактаб, мактаб-интернатларга) юбориш бўйича
психологик-тиббий-педагогик комиссиялар
тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 225-модда), "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 11-12-сон, 295-модда), "Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 1-2-сон, 1-модда) қонунларига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 13 сентябрдаги 256-сонли "Имкониятлари чекланган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасалари тўғрисидаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 37-сон, 380-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Болаларни ихтисослаштирилган муассасаларга (мактаб, мактаб-интернатларга) юбориш бўйича психологик-тиббий-педагогик комиссиялар тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Халқ таълими вазири
|
У. Иноятов |
Соғлиқни сақлаш вазири
|
А. Алимов |
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири |
А. Хаитов |
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2013 йил 28 октябрь, 43-сон, 576-модда