ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ёқилғи-энергетика комплекси / Электр энергетикаси. Иссиқлик энергетикаси /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.11.2013 й. 295-сон "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси фаолиятини такомиллаштириш ва истеъмол қилинаётган электр энергияси учун ҳисоб-китоблар интизомини мустаҳкамлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.11.2013 й.

N 295



"ЎЗБЕКЭНЕРГО" ДАВЛАТ-АКЦИЯДОРЛИК КОМПАНИЯСИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА ИСТЕЪМОЛ

ҚИЛИНАЁТГАН ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ УЧУН ҲИСОБ-

КИТОБЛАР ИНТИЗОМИНИ МУСТАҲКАМЛАШГА

ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Электр энергиясидан оқилона ва самарали фойдаланилишини таъминлаш, тўлов интизомини мустаҳкамлаш ҳамда истеъмол қилинаётган электр энергияси учун ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш, электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши юзасидан "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси ходимлари ва истеъмолчиларнинг масъулиятини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Халқаро молиявий институтларнинг молиявий кўмагида 2012-2017 йилларда Тошкент шаҳрида, Бухоро, Жиззах, Самарқанд, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида юридик ва жисмоний шахсларга 1-иловага* мувофиқ электр энергиясини ҳисобга олишнинг замонавий электрон приборларини ўрнатган ҳолда Электр энергияси истеъмолини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш лойиҳалари амалга оширилаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидаги тартиб белгилансин, унга кўра:

истеъмолчилар - юридик ва жисмоний шахслардаги электр энергиясини ҳисобга олишнинг мавжуд приборларини алмаштириш ва замонавий электрон приборларни ва аппарат комплексларини ўрнатиш "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компаниясининг ўз маблағлари ва жалб этилган маблағлари ҳисобига амалга оширилади;

юридик шахсларнинг белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаган мавжуд ўлчов трансформаторларини алмаштириш ва модернизациялаш уларнинг ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилади.


3. "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда республика ҳудудлари бўйича, биринчи навбатда Тошкент шаҳрида, асбоб-ускуналарнинг, дастурий комплексларнинг, жорий этилаётган тизимларнинг ўзаро мувофиқлигини ва узатилаётган маълумотларни бирхиллаштиришни таъминловчи ягона техник талабларни белгилаган ҳолда, Электр энергияси истеъмолини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш ва молиялаштириш манбалари юзасидан бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


4. Белгилаб қуйилсинки, Электр энергияси истеъмолини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизими жорий этилган ҳудудий электр тармоқлари корхоналарида ва электр таъминоти корхоналарида, шу жумладан, бўлиниш ва участкалар ўртасидаги чегараларда:

ҳар ой якунлари бўйича электр энергиясини бериш-қабул қилиш далолатномалари расмийлаштирилади, улар тегишли раҳбарлар ва мансабдор шахслар томонидан имзоланади;

раҳбарлар ва тегишли мансабдор шахслар олинган электр энергияси қийматининг ҳақи тўланишини таъминлаш юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шахсан жавоб берадилар.


5. "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси, электр энергиясини сотиш масалалари учун масъул бўлган таркибий бўлинмалар, шунингдек ташкилотлар - электр энергияси истеъмолчилари раҳбарлари зиммасига электр таъминоти шартномаларининг ўз вақтида тузилиши, электр энергияси учун белгиланган муддатларда ҳисоб-китоб қилиниши, муддати ўтказиб юборилган дебиторлик қарзларининг пайдо бўлишига йўл қўйилмаслиги юзасидан шахсий масъулият юклансин.

7. "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси, бошқа манфаатдор идоралар ва хўжалик юритувчи субъектлар билан биргаликда:

35 кВ ва ундан юқори қувватли электр тармоқларида ҳисобга олишнинг ўлчов приборлари ва тизимларини текшириш ва сертификатлаш бўйича кўчма лабораториялар ташкил этиш ва уларни жиҳозлаш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрсин;

хўжалик юритувчи субъектларда ўрнатилган ўлчов трансформаторлари ва ускуналарини модернизациялаш режа-жадвалини бир ой муддатда тасдиқласин;

ишларнинг якунлари бўйича 2013 йил 25 ноябргача бўлган муддатда, молиялаштиришнинг аниқ манбаларини белгилаган ҳолда, тақсимлаш тармоқларини модернизациялаш ва реконструкция қилиш дастури лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


8. "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси хизмат кўрсатувчи тижорат банклари ва "Ўзбекистон почтаси" очиқ акциядорлик жамияти билан биргаликда ташкилотлар ва аҳолидан электр энергияси учун тўлов ҳисобига тушадиган пул маблағларининг реал вақт режимида ҳисобга олинишини таъминлайдиган дастурий таъминотни ва зарур техник воситаларни 2013 йил 1 декабргача бўлган муддатда жорий этсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

"Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси, Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     И. Каримов



*) 1-илова рус тилидаги матнда берилган.






Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 1 ноябрдаги

295-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

2. Вазирлар Маҳкамасининг "Электр энергиясидан фойдаланганлик учун ҳисоб-китоб қилиш механизмини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 1 ноябрдаги 511-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 11-сон, 103-модда):


а) 3-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"электр таъминоти шартномалари тузмаган ва шартномада назарда тутилган мажбурий тўловни олдиндан тўламаган";


б) 2-иловада:


6-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"6. Электр энергиясини истеъмолчиларнинг барча тоифаларига ҳар ойда етказиб бериш улар томонидан электр таъминоти шартномасига мувофиқ навбатдаги ой учун назарда тутилган электр энергияси ҳажми қийматининг камида 50 фоизи учун ҳақ аванс тариқасида тўлангандан кейин амалга оширилади.

Истеъмолчида электр энергияси (қувват) учун ҳақ тўлаш бўйича, шунингдек жарима санкциялари, реактив энергия ва қувватларни қоплаш учун тарифларга устамалар, ноқонуний фойдаланилган электр энергияси ва пенялар бўйича қарздорлик мавжуд бўлганда улар томонидан аванс тариқасида тўланган маблағлар қарздорликни қоплаш учун йўналтирилади ва аванс тўлови сифатида ҳисобга олинмайди.

Электр таъминоти шартномасида буюртма берилган электр энергияси ҳажми истеъмолчининг айби билан истеъмол қилинмаган тақдирда аванс тариқасида тўланган маблағлар қайтарилмайди, лекин электр энергияси учун кейинги ҳисоб-китобларда ҳисобга олинади";


17-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"17. Электр энергиясининг сифати, шунингдек истеъмолчилар томонидан реактив энергия ва қувватларнинг истеъмоли ва генерацияси учун электр энергияси учун тарифларга чегирмалар ва устамалар Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига мувофиқ ҳисобланади";


20-бандда:

"в" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"в) ҳисоб-китоб қилиш даврида етказиб берилган электр энергияси (қуввати) учун тўловни, солинган жарима санкцияларини, пеняларни, қўлланилган устамалар ва қайта ҳисоб-китобларни тўлаш учун ҳужжатлар пакетини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хизмат кўрсатувчи банкка тақдим этади";


"г" кичик банддаги "5а-иловага" сўзи "6-иловага" сўзи билан алмаштирилсин;


қуйидаги мазмундаги "е" кичик банд қўшилсин:

"е) ҳисоб-китоб даврида истеъмолчиларга етказиб берилган ҳамда ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан ушбу даврда қабул қилинган электр энергияси ҳажми, шу жумладан, технологик харажатлар амалдаги кўрсаткичларининг нормативдагидан ортиқ бўлиши натижасида пайдо бўлган тафовутининг бухгалтерия ҳисобини, 7 - 9-иловаларга мувофиқ шакллар бўйича ҳисоботларни расмийлаштирган ҳолда, юритади";


21-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"21. Юқорида кўрсатиб ўтилган бирламчи ҳужжатлар ва айланма ведомость асосида ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ҳар ойда, "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси томонидан белгиланган муддатларда (бир ой учун, йил чораги учун, йил учун) ортиб борувчи якун билан товар маҳсулот ва асосий фаолият бўйича бошқа даромадлар балансини тузади (ушбу Низомга 10-илова). Товар маҳсулот ва асосий фаолият бўйича бошқа даромадлар балансида ҳар қайси ойнинг боши ва охиридаги айланмалар (тақдим этиш ва тўлаш) ҳамда сальдо қолдиқлари акс эттирилади";


22-банд чиқариб ташлансин;


23-банд 22-банд деб ҳисоблансин;


в) 5 - 7-иловалар қуйидаги мазмундаги 5 - 10-иловалар билан алмаштирилсин:



"Электр энергияси истеъмолчилари

ва ҳудудий электр тармоқлари

корхоналари ўртасидаги ўзаро

ҳисоб-китоблар тартиби

тўғрисидаги низомга

5-ИЛОВА



20_____ йилдаги электр энергияси учун

ҳисоб-китоблар бўйича йиғма айланма

ВЕДОМОСТЬ



сўм

Т/р

Истеъмол-

чининг номи


Ҳаммаси


давр бошидаги

қарз қолдиғи


берилган

маҳсулот

ҳажми


тўланган


ҳисобдан

чиқарилган


давр охиридаги

қарз қолдиғи


кВт.

соат


дебет


шу

жумладан,

муддати

ўтган

қарз


кредит


кВт.

соат


сумма


кВт.

соат


сумма


кВт.

соат


сумма


кВт.

соат


дебет


шу

жумладан,

муддати

ўтган

қарз


кредит


1

2


3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15

16


   

    















    

    















давоми


Т/р

Истеъмол-

чининг номи


шу жумладан, электр энергияси


давр бошидаги

қарз қолдиғи


берилган

маҳсулот

ҳажми


тўланган


ҳисобдан

чиқарилган


давр охиридаги

қарз қолдиғи


кВт.

соат


дебет


шу

жумладан,

муддати

ўтган

қарз


кредит


кВт.

соат


сумма


кВт.

соат


сумма


кВт. соат

сумма

кВт.

соат


дебет


шу

жумладан,

муддати

ўтган

қарз

кредит


1

2


17

18

19

20

21

22

23

24

25

26

27

28

29

30


    

    















    

     















давоми


Т/р

Истеъмол-

чининг

номи


шу жумладан, реактив энергия (қувват)


давр бошидаги

қарз қолдиғи


ҳисоблаб

ёзилган


тўланган


ҳисобдан

чиқарилган


давр охиридаги

қарз қолдиғи


дебет


шу

жумладан,

муддати

ўтган

қарз


кредит


сумма


сумма


сумма


дебет


шу

жумладан,

муддати

ўтган

қарз


кредит


1

2


31

32

33

34

35

36

37

38

39


   

    










    

    















давоми


Т/р

Истеъмол-

чининг

номи


шу жумладан, шартномавий кўрсаткичдан

юқори (ортиқча олганлик учун)


Давр бошидаги

қарз қолдиғи


Ҳисоблаб

ёзилган


Тўланган


Ҳисобдан

чиқарилган


Давр охиридаги

қарз қолдиғи


дебет


шу

жумладан,

муддати

ўтган

қарз


кредит


сумма


сумма


сумма


дебет


шу

жумладан,

муддати

ўтган

қарз


кредит


1

2


40

41

42

43

44

45

46

47

48


    

    










   

   















давоми


Т/р

Истеъмол-

чининг

номи


шу жумладан, ўз вақтида тўланмаганлиги учун пеня


давр бошидаги

қарз қолдиғи


ҳисоблаб

ёзилган


тўланган


ҳисобдан

чиқарилган


давр охиридаги

қарз қолдиғи


дебет


кредит


сумма


сумма


сумма


дебет


кредит


1

2


49

50

51

52

53

54

55


   

   









   

   
















Тўлдириш тартиби:













    
















1-устун - тартиб рақами;

2-устун - корхона (истеъмолчи)нинг номи;

3, 7, 9, 11, 13, 17 - 55-устунлар - тегишли айланма ведомостлар маълумотлари бўйича тўлдирилади;

4-устун - 18 + 31 + 40 + 49-устунлар суммаси;

5-устун - 19 + 32 + 41-устунлар суммаси;

6-устун - 20 + 33 + 42 + 50-устунлар суммаси;


8-устун - 22 + 34 + 43 + 51-устунлар суммаси;

10-устун - 24 + 35 + 44 + 52-устунлар суммаси;

12-устун - 26 + 36 + 45 + 53-устунлар суммаси;

14-устун - 28 + 37 + 46 + 54-устунлар суммаси;

15-устун - 29 + 38 + 47-устунлар суммаси;

16-устун - 30 + 39 + 48 + 55-устунлар суммаси.

      



Электр энергияси истеъмолчилари

ва ҳудудий электр тармоқлари

корхоналари ўртасидаги ўзаро

ҳисоб-китоблар тартиби

тўғрисидаги низомга

6-ИЛОВА



20___ йилдаги электр энергияси бўйича айланма

ВЕДОМОСТЬ








сўм

Т/р

Истеъмол-

чининг

номи


Давр бошидаги

қарз қолдиғи


Берилган

маҳсулот

ҳажми


Тўланган


Ҳисобдан

чиқарил-

ган


Давр охиридаги

қарз қолдиғи


Олдиндан

тўлов


кВт.

соат


дебет


шу

жумладан,

муддати

ўтган

қарз


кре-

дит


кВт.

соат


сумма


кВт.

соат


сумма


кВт.

соат


сумма


кВт.

соат


дебет


шу

жумладан,

муддати

ўтган

қарз


кредит


кўрса-

тилган


тўлан-

ган


1

















2


















Тўлдириш тартиби:





























"тўланган" устунлари - банк кўчирмалари, авизо ва бошқа тўлов турлари бўйича пул тушуми;

"ҳисобдан чиқарилган" устунлари - мавжуд ҳужжатлар - суд қарори, корхона бўйича буйруқ асосида ҳисобдан чиқарилган кВт. соат ва сумма кўрсатилади.

    



Электр энергияси истеъмолчилари

ва ҳудудий электр тармоқлари

корхоналари ўртасидаги ўзаро

ҳисоб-китоблар тартиби

тўғрисидаги низомга

7-ИЛОВА



_______________ тумани (шаҳри) электр таъминоти

корхонаси бўйича _______ йил _____________ ойидаги

қабул қилинган электр энергияси ҳажми ва истеъмолчиларга

етказиб берилган электр энергияси ҳажми ўртасидаги тафовут

ҲИСОБ-КИТОБИ

Т/р

Кўрсаткичлар номи


Ўлчов

бирлиги


Ҳисобот

давридаги

электр

энергияси

миқдори


Йил

бошидан

буён электр

энергияси

миқдори


1.

Тармоққа олинган электр энергияси (ресурс) ҳажми


минг

кВт. соат




2.

Нормативдаги йўқотиш ("Ўздавэнергоназорат" инспекцияси томонидан тасдиқланган)


минг

кВт. соат




3.

Истеъмолчиларга ҳисоблаб ёзилган (етказиб берилган), ҳаммаси


минг

кВт. соат





шу жумладан:






юридик шахслар бўйича


минг

кВт. соат





аҳоли бўйича


минг

кВт. соат




4.

Ресурс ва етказиб берилган электр энергияси ўртасидаги тафовут (нормативдаги йўқотиш чегирилган ҳолда)


минг

кВт. соат




         

         

Энергия таъминоти корхонаси бошлиғи




        

(Ф.И.О.)


(имзо)

М.Ў.

     




Энергия таъминоти корхонаси бошлиғининг энергия сотиш бўйича ўринбосари




       

(Ф.И.О.)


(имзо)

      



Электр энергияси истеъмолчилари

ва ҳудудий электр тармоқлари

корхоналари ўртасидаги ўзаро

ҳисоб-китоблар тартиби

тўғрисидаги низомга

8-ИЛОВА



_______________ ҳудудий электр тармоқлари корхонаси

бўйича ________ йил ___________ ойидаги қабул қилинган

электр энергияси ҳажми ва истеъмолчиларга етказиб берилган

электр энергияси ҳажми ўртасидаги тафовутнинг

ЙИҒМА ҲИСОБ-КИТОБИ

Т/р

Кўрсаткичлар номи


Ўлчов

бирлиги


Ҳисобот даврида


Йил бошидан


электр

энергияси

миқдори


нархи


сумма


электр

энергияси

миқдори


нархи


сумма


1.

Тармоққа олинган электр энергияси (ресурс) ҳажми


минг

кВт. соат








2.

Нормативдаги йўқотиш ("Ўздавэнергоназорат" инспекцияси томонидан тасдиқланган)


минг

кВт. соат








3.

Истеъмолчиларга ҳисоблаб ёзилган (етказиб берилган), ҳаммаси


минг

кВт. соат









шу жумладан:










юридик шахслар бўйича

минг

кВт. соат









аҳоли бўйича

минг

кВт. соат








4.

Ресурс ва етказиб берилган электр энергияси ўртасидаги тафовут (нормативдаги йўқотиш чегирилган ҳолда)


минг

кВт. соат








     

      

Раҳбарнинг иқтисодиёт ва энергия сотиш бўйича ўринбосари




      

(Ф.И.О.)


(имзо)

М.Ў.

     




Энергия сотиш бўлинмаси бошлиғи

       




М.Ў.

(Ф.И.О.)


(имзо)

     



Электр энергияси истеъмолчилари

ва ҳудудий электр тармоқлари

корхоналари ўртасидаги ўзаро

ҳисоб-китоблар тартиби

тўғрисидаги низомга

9-ИЛОВА



_______________ ҳудудий электр тармоқлари

корхонаси бўйича _______ йилда қабул қилинган

электр энергияси ҳажми ва истеъмолчиларга етказиб

берилган электр энергияси ҳажми ўртасидаги тафовут

ҲИСОБ-КИТОБИ


Т/р

Кўрсаткичлар номи


Ўлчов

бирлиги


Йил бошидан


электр

энергияси

миқдори


нархи


сумма


1.

Тармоққа олинган электр энергияси (ресурс) ҳажми

минг

кВт. соат





2.

Нормативдаги йўқотиш ("Ўздавэнергоназорат" инспекцияси томонидан тасдиқланган)


минг

кВт. соат





3.

Истеъмолчиларга ҳисоблаб ёзилган (етказиб берилган), ҳаммаси


минг

кВт. соат






шу жумладан:







юридик шахслар бўйича


минг

кВт. соат






аҳоли бўйича

минг

кВт. соат





4.

Ресурс ва етказиб берилган электр энергияси ўртасидаги тафовут (нормативдаги йўқотиш чегирилган ҳолда)


минг

кВт. соат





      

      

Раҳбарнинг иқтисодиёт ва энергия сотиш бўйича ўринбосари




      

(Ф.И.О.)


(имзо)

М.Ў.

      




Энергия сотиш бўлинмаси бошлиғи

        




М.Ў.

(Ф.И.О.)


(имзо)

     



Электр энергияси истеъмолчилари

ва ҳудудий электр тармоқлари

корхоналари ўртасидаги ўзаро

ҳисоб-китоблар тартиби

тўғрисидаги низомга

10-ИЛОВА



Ҳудудий электр тармоқлари корхоналари

бўйича _____ йил _______ ойида товар маҳсулот

ва асосий фаолият бўйича бошқа даромадлар

БАЛАНСИ






сўм

Номи

Давр бошидаги

қарз қолдиғи


Берилган

маҳсулот

ҳажми


Тўланган


Ҳисобдан

чиқарилган


Давр охиридаги

қарз қолдиғи


кВт.

соат


дебет


кредит


кВт.

соат


сумма


кВт.

соат


сумма


кВт.

соат


сумма


кВт.

соат


дебет


кредит


I. Электр энергияси, ҳаммаси:














шу жумладан:














Истеъмолчиларга берилган электр энергияси














улардан:














юридик шахсларга














аҳолига














Хўжалик мақсадларида фойдаланилган электр энергияси














II. Бошқа операцион даромадлар, ҳаммаси


х



х


х


х


х



шу жумладан:














Ортиқча олинганлиги учун жарима санкциялари


х



х


х


х


х



Реактив энергия (қувват) учун устама


х



х


х


х


х



Пеня


х



х


х


х


х



Жами (I+II)














        

Баланс корхонанинг раҳбари ва бош бухгалтери томонидан имзоланади ва корхона муҳри билан тасдиқланади.".

      

3. Вазирлар Маҳкамасининг "Электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2009 йил 5 июндаги 150-сон қарорида:


а) 2-банд ва 1 - 3-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


б) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"3. "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар ва идоралар, шунингдек бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда ҳар йили аниқ муддатларини, молиялаштириш манбаларини ва масъул шахсларни кўрсатган ҳолда, электр энергиясини ҳисобга олишнинг электрон приборлари ва аппарат комплексларини жорий этишнинг ҳудудий ҳамда тармоқ жадвалларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин";


в) 5-банднинг иккинчи ва учинчи хатбоши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


г) 8-банднинг олтинчи хатбошидаги "2012" рақамлари "2019" рақамлари билан алмаштирилсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 августдаги 245-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 8-сон, 64-модда) билан тасдиқланган Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларида:


а) 2-бандга қуйидаги мазмундаги ўттизинчи, ўттиз биринчи, ўттиз иккинчи хатбошилар қўшилсин:

"электр энергиясини ҳисобга олишни назорат қилиш приборини улаш схемасини текшириш" (текшириш) - ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан вакил қилинган шахс томонидан айни бир вақтда белгиланган намунадаги далолатнома расмийлаштирилган, кейинчалик ахборот дастурий комплексининг тегишли реестрига киритилган ҳолда инструментал усул билан ҳисобга олишни назорат қилиш прибори уланиши схемасининг тўғрилиги, истеъмолчининг ўлчов трансформаторлари текширилиши;

ҳисобга олишни назорат қилиш приборидаги кўрсаткичларни назорат тартибида текшириш (айланиб чиқиш) - ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан вакил қилинган шахс томонидан истеъмолчиларнинг ҳисобга олишни назорат қилиш приборларидан электр энергияси (қуввати)нинг ҳақиқий сарфи кўрсаткичларини олиш, уларнинг ҳолатини, "Ўзстандарт" агентлиги ва ҳудудий электр тармоқлари корхонаси пломбаларининг бутлигини, улаш схемаларини кўздан кечириш;

қўймаслик - ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан вакил қилинган шахсларни истеъмолчи томонидан ҳисобга олишни назорат қилиш прибори уланиши, ўлчов трансформаторлари схемаларининг тўғрилигини текшириш, шунингдек ҳисобга олишни назорат қилиш прибори кўрсаткичларини назорат тартибида текшириш учун ёзиб олишнинг чекланиши";


б) 4-бандда:

иккинчи хатбошига қуйидаги мазмундаги жумла қўшилсин:

"Истеъмолчи томонидан ҳудудий электр тармоқлари корхонасига белгиланган шакл бўйича чопар орқали ёки факсимиль алоқа ёхуд электрон почта алоқаси орқали тақдим этилган электр энергияси ва қуввати сарфи тўғрисидаги ҳисобот ҳам истеъмол қилинган электр энергияси ва қувватининг амалдаги ҳажмини аниқлаш учун асос бўлиб хизмат қилиши мумкин";

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Электр энергиясини истеъмол қилишни ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими жорий этилишига қараб истеъмолчиларнинг ҳисобга олишни назорат қилиш приборлари кўрсаткичларини ёзиб олиш автоматлаштирилган тизимнинг техник параметрларига мувофиқ, бироқ бир ойда камида бир марта ёки истеъмолчининг буюртмаси бўйича амалга оширилади";


в) 5-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Бунда тариф ўзгарган тақдирда, истеъмолчи электр энергиясининг (актив, реактив энергия ҳам шу жумлага киради) ва қувватнинг аванс билан тўланган ҳажми учун, бироқ тўлов кунидан бошлаб кейинги 12 ойдан ортиқ бўлмаган вақтда қўшимча тўловлар тўлашдан озод этилади";


г) 8-бандга қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:

"Электр энергияси истеъмолчилари (аҳолидан ташқари) 1 сентябргача чораклар бўйича бўлиб ишлаган ҳолда келгуси йилга электр энергияси истеъмолининг прогнозлаштирилаётган миқдори тўғрисида ҳудудий электр тармоқлари корхонасига ёки истеъмолчининг электр қурилмалари электр тармоқларига уланган унинг бўлинмасига буюртманома беради.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар аҳолиси томонидан электр энергияси истеъмоли прогнозини ҳудудий электр тармоқлари корхонаси аҳоли ўсишини, уй-жой қурилишини ҳисобга олган ҳолда ҳар бир маиший истеъмолчи билан тузилган электр таъминоти шартномалари асосида белгилайди.

Электроэнергетика объектларининг тармоқ ички электр энергияси истеъмоли прогнози (электр энергияси ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг ўз ва ишлаб чиқариш эҳтиёжлари, белгиланган тартибда тасдиқланган электр энергиясини электр тармоғи хўжалиги объектлари бўйича узатишга электр энергиясининг технологик сарфи) жорий йилнинг 1 октябригача умумлаштирилади ҳамда электр энергияси ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш баланси таркибига киритилади.

Электр энергиясини ишлаб чиқарувчи корхона ҳар йили 1 октябргача "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компаниясига эгалик қилинаётган қувват ва келгуси йилга электр энергияси ишлаб чиқариш прогнози тўғрисида маълум қилади.

"Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси чораклар бўйича бўлиб чиққан ҳолда келгуси йилга электр энергияси эҳтиёжининг прогнозини шакллантиради ва жорий йилнинг 15 октябригача уни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига тақдим этади, шунингдек белгиланган муддатда ҳудудий электр тармоқлари корхоналарига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган электр энергияси ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш балансига мувофиқ кўриб чиқилаётган йил учун чоракларга бўлган ҳолда уларнинг электр энергияси йиллик ресурсларини етказади";


д) 17-бандда "Маъмурий кодексига" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига" сўзлари билан алмаштирилсин;


е) 45-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ҳисобга олиш приборлари, шунингдек ҳудудий электр тармоқлари корхонаси билан истеъмолчиларнинг ҳисоб-китоб қилишига мўлжалланган электр энергияси ва қувватини ҳисобга олишнинг бошқа воситалари ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг маблағлари ҳисобига сотиб олинади, давлат қиёслашидан ўтказилади, рўйхатдан ўтказилади, пломбаланади ва ўрнатилади";


ж) 46-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ҳисобга олиш (ток ва кучланишни ўлчаш трансформаторларининг ишдан чиқиши, шунингдек иккиламчи коммутация, ҳисобга олиш приборларининг шикастланиши ва уларнинг йўқолиши) истеъмолчининг айби билан бузилган тақдирда, ҳисобга олишни назорат қилиш приборларини ва уларга тегишли асбоб-ускуналарни алмаштириш, таъмирлаш, давлат қиёслашидан ўтказиш ва ўрнатиш улар қиймати ва кўрсатилган хизматлар учун истеъмолчи томонидан ҳақ тўланган ҳолда, ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан амалга оширилади";


з) 47-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"47. Ҳисобга олишни назорат қилиш приборларининг, шу жумладан, уларга ўрнатилган пломбаларнинг сақланиши ва бутунлиги учун жавобгарлик кўрсатиб ўтилган ҳисобга олиш приборлари биносида ўрнатилган ташкилотга юкланади.

Электр энергияси истеъмолини назорат қилиш ва ҳисобга олиш автоматлаштирилган тизимининг ўлчов трансформаторлари, иккиламчи халқалари ва алоқа линияларининг сақланиши ва техник ҳолати учун электр қурилмаси балансида бўлган ташкилот жавоб беради.

Шартнома бўйича электр энергиясидан маиший истеъмол учун фойдаланувчи истеъмолчи сифатида жисмоний шахс иш кўрган тақдирда, электр тармоқларининг, шунингдек электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш приборларининг зарур техник ҳолатини ва хавфсизлигини таъминлаш мажбурияти ҳудудий электр тармоқлари корхонасига юкланади, ушбу Қоидаларда белгиланган ҳолатлар бундан мустасно";


и) 48-бандда:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши қўшилсин:

"Ҳисобга олишни назорат қилиш приборлари ва ўлчов трансформаторларини бирламчи қиёслашдан ўтказиш улар ўрнатилгунга қадар ҳудудий электр тармоқлари корхонаси маблағлари ҳисобига "Ўзстандарт" агентлиги томонидан амалга оширилади";

тўртинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин ва қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ҳисобга олиш приборларини ва ўлчаш трансформаторларини вақти-вақти билан қиёслашдан ўтказиш кўрсатилган хизматлар қиймати истеъмолчи томонидан тўланган ҳолда "Ўзстандарт" агентлиги томонидан белгиланган муддатларда ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ҳисобига амалга оширилади.";


к) 49-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"49. Ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг вакиллари ўзларида тегишли амал қилиш муддати кўрсатилган, ўзларининг номи ёзилган гувоҳномаси бўлган тақдирда, сутканинг исталган вақтида, приборнинг кўрсаткичларини ёзиб олиш ва кўрикдан ўтказиш учун истеъмолчиларнинг (маиший истеъмолчилардан ташқари) электр энергиясини ҳисобга олиш приборлари ва схемаларини тўсқинликсиз бориб кўриш ҳуқуқига эгадирлар";

қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси вакилининг электр энергиясини ҳисобга олиш приборларига қўйилмаслиги белгиланган намунадаги далолатнома билан расмийлаштирилади, у ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг вакиллари, истеъмолчи ёки ўзга жалб этилган шахслар томонидан имзоланади. Ўзга жалб этилган шахслар бўлмаганда ва истеъмолчи имзолашни рад этганда далолатномага истеъмолчи танишганлиги тўғрисида белги қўйилади ва электр тармоқларидан узиб қўйилади";


л) 50-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"50. Ҳисобга олишни назорат қилиш приборларини ва ҳисобга олишни назорат қилиш приборлари билан биргаликда фойдаланиладиган ўлчов трансформаторларини бошқа жойга ўрнатиш ва алмаштириш, хизматларга истеъмолчилар томонидан ҳақ тўланган ҳолда, ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан амалга оширилади.

Ҳисобга олишни назорат қилиш приборларини ва ўлчов трансформаторларини ўзбошимчалик билан бошқа жойга ўрнатиш ва (ёки) алмаштириш ҳолатлари аниқланган тақдирда ҳудудий электр тармоқлари корхонаси истеъмолчини электр тармоғидан узиб қўяди ва ушбу Қоидаларнинг 63 ёки 120-бандларига мувофиқ қайта ҳисоб-китоб қилади";


м) 51-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"51. Электр энергиясини ҳисобга олиш схемасини ўзгартириш ёки унинг бузилиши билан боғлиқ бўлган ҳар қандай ишлар фақат истеъмолчининг вакили иштирокида ёки ишлар бошлангунга қадар бажариладиган ишлар тўғрисида унинг ёзма билдиришномасидан сўнг ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан амалга оширилади. Ишларни бажариш даврида электр энергияси ҳисоби ҳудудий электр тармоқлари корхонаси билан келишилган вақтинчалик схемалар ёки ҳисоб-китоблар бўйича амалга оширилиши мумкин";


н) 52-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Электр энергиясининг барча истеъмолчилари (маиший истеъмолчилардан ташқари) ҳудудий электр тармоқлари корхоналари билан биргаликда ҳар ойда, ҳисоб-китоб даври тамом бўлгандан кейин беш кун мобайнида, фойдаланилган электр энергияси учун ўзаро ҳисоб-китобларнинг таққослаш далолатномасини тузишлари шарт";


о) 53-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси билан электр таъминоти шартномаси тузилгандан кейин истеъмолчининг айби билан истеъмолчини тегишли бўлмаган тариф гуруҳига киритиш ҳолати аниқланган тақдирда шартнома тузилган пайтдан бошлаб электр таъминотининг бутун даври учун, бироқ даъво муддатидан ортиқ эмас, фойдаланилган электр энергияси учун қайта ҳисоб-китоб қилиш";


п) 57-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"57. Электр энергияси (қуввати) учун ҳақ тўлаш ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ёки истеъмолчининг ўзи томонидан ёзиладиган тўлов ҳужжатлари бўйича, электр таъминоти шартномасига мувофиқ амалга оширилади";


р) 60-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"60. Ҳисобга олишни назорат қилиш приборлари кўрсаткичлари ёзиб олинмаган ёки электр энергияси ва қуввати сарфи тўғрисидаги ҳисобот шартномада белгиланган муддатда истеъмолчи томонидан тақдим этилмаган тақдирда, ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан электр энергиясини (шу жумладан, актив ва реактив энергияни) ва қувватини истеъмол қилишнинг шартномавий миқдори бўйича ёки ўтган давр учун электр энергияси ва қуввати истеъмол қилишнинг ўртача амалдаги миқдори тўғрисидаги маълумотлар асосида ҳисоб-китоб қилинади.

Бунда ҳисобга олишнинг назорат қилиш приборлари кўрсаткичлари назорат тартибида ёзиб олингандан кейин амалда истеъмол қилинган электр энергияси ва қуввати учун қайта ҳисоб-китоб қилинади, бу истеъмолчи ёки унинг вакилининг иштирокида ёхуд иштирокисиз, белгиланган тартибда амалга оширилади";


с) 63-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"63. Истеъмолчининг (маиший истеъмолчидан ташқари) айби билан ҳисобга олишни назорат қилиш прибори шикастланишига (пломбаси бузилишига, ойнасининг синишига ва шу кабиларга) йўл қўйилган тақдирда ҳисобга олишни назорат қилиш прибори уланиши схемасини ўзгартириш, ҳисобга олишни назорат қилиш приборидан ташқари электр қабул қилгичларни улаш ёки энергия бошқа усулда ўғирланган ҳолларда ҳудудий электр тармоқлари корхонаси вакили белгиланган шакл бўйича қоидани бузиш далолатномасини тузади.

Ушбу далолатнома асосида:

ҳисобга олишни назорат қилиш прибори, ўлчов трансформаторлари уланиши ва ҳисобга олишни назорат қилиш приборларидан ташқари электр қабул қилгичлар кўз билан кўриб аниқланмайдиган яширин йўл билан (яширин электр симлари, переключателлар монтаж қилиниши ва шу кабилар) уланиши схемалари ўзгарган тақдирда, - ҳисобга олишнинг назорат приборлари охирги алмаштирилган ёки уланиш схемалари текширилган кундан бошлаб, бироқ даъво муддатидан ортиқ бўлмаган муддатда истеъмолчи электр тармоғидан узиб қўйилади ва энергия таъминоти шартномасида кўрсатилган истеъмолчининг иш соатлари сони ҳисобга олинган ҳолда электр қабул қилгичларнинг уланган қуввати бўйича ҳисобга олинмаган электр энергияси миқдори қиймати ҳисоб-китоб қилинади;

ҳисобга олишни назорат қилиш прибори истеъмолчининг айби билан шикастланган (пломбаси бузилишига йўл қўйилган, ойнаси синган ва шу кабилар) ёки айланиб чиқишда кўз билан кўриб аниқланадиган энергия бошқа усулда ўғирланган тақдирда, охирги марта айланиб чиқилган кундан бошлаб, бироқ даъво муддатидан ортиқ бўлмаган муддатда истеъмолчи электр тармоғидан узиб қўйилади ва энергия таъминоти шартномасида кўрсатилган истеъмолчининг иш соатлари сони ҳисобга олинган ҳолда электр қабул қилгичларнинг уланган қуввати бўйича ҳисобга олинмаган электр энергияси миқдори қиймати ҳисоб-китоб қилинади;


т) 64-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Ноқонуний фойдаланилган электр энергиясини қайта ҳисоб-китоб қилиш ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан, ушбу қоидаларда белгиланган тартибда, электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари бузилишига йўл қўйган истеъмолчи ёки унинг вакили иштирокида ёхуд иштирокисиз амалга оширилиши мумкин.

Бунда қоида бузиш далолатномаси расмийлаштирилган кундан бошлаб уч кун муддатда ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг қарорига эътироз билдирган истеъмолчининг аризаси кўриб чиқилади";


у) 67-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"67. Ҳисоб-китоб даврида истеъмолчиларга етказиб берилган электр энергияси миқдори ва худди шу даврда ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан қабул қилинган электр энергияси миқдори ўртасидаги тафовут, "Ўздавэнергоназорат" инспекцияси тасдиқлаган меъёрлар доирасида ушбу электр тармоқларида узатиш вақтида уларнинг исроф бўлишига кетган электр энергияси технологик сарф миқдорини чегирган ҳолда, ҳудудий электр тармоқларининг давр харажатларига ўтказилади ва юридик шахсларнинг фойда солиғини ҳисоблашда чегирилмайди";


ф) 71-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"71. Истеъмолчининг электр энергияси (қуввати) учун, шунингдек жарима санкциялари, реактив энергия ва қувват компенсацияси учун тарифга устамалар, ноқонуний фойдаланилган электр энергияси қайта ҳисоб-китоби ва пеня бўйича қарзи бўлган тақдирда унинг аванс тўлови ҳисобига ўтказилган маблағлари қарзни қоплашга йўналтирилади ва аванс тўлови (олдиндан ҳақ тўлаш) сифатида ҳисобга олинмайди";


х) 73-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"73. Истеъмолчи эгаллаб турган биносидан уни бериш, сотиш ёки бошқа сабабларга кўра кўчиб кетган тақдирда, у бу ҳақда ҳудудий электр тармоқлари корхонасини ёзма шаклда хабардор қилиши ҳамда электр энергияси учун кўчиб кетиш кунигача тўлиқ ҳисоб-китоб қилиши шарт, шундан сўнг ҳудудий электр тармоқлари корхонаси объектга электр энергияси етказиб беришни тўхтатади. Янги истеъмолчини расмийлаштириш ва электр қурилмаларини электр тармоғига улаш белгиланган тартибда амалга оширилади";


ц) 76-бандда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

"Ноқонуний фойдаланилган электр энергияси қийматини ундириш учун ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан, электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари бузилишига йўл қўйган истеъмолчи ёки унинг вакили иштирокида ёки иштирокисиз, белгиланган тартибда қайта ҳисоб-китоб амалга оширилади";

иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

учинчи хатбошидаги "ундирилиши" сўзи "ҳақи тўланиши" сўзлари билан алмаштирилсин;


ч) 84-банднинг биринчи хатбошидаги "50" рақами "100" рақами билан алмаштирилсин;


ш) 91-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Қабул қилиш комиссиясининг далолатномаларига асосан янгидан фойдаланишга топширилаётган кўп квартирали уй-жойларни ўз балансига қабул қилиб олган ташкилотлар ёхуд қурувчилар ушбу уйларни электр тармоғига улашга рухсат олиш учун ҳудудий электр тармоқлари корхонасига ҳар бир уй-жойда ўрнатилган Электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими билан бирга ишлай оладиган ҳисобга олиш приборлари ўрнатиш учун буюртманома тақдим этиши лозим";


щ) 93-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"93. Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси турар жой ва нотурар жой фонди биноларининг эгалари ва ижарачилар (юридик шахслар ёки юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахслар) билан электр таъминоти шартномаси тузади ва уларга шахсий ҳисоб рақамлари очади.

Бир хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати бир неча ширкатларга бўлинган ёки ва бино вақтинча турар жой ва нотурар жой фондига тегишли бўлмаган тақдирда муайян уй-жой мулкдорига ҳудудий электр тармоқлари корхонаси, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан келишган ҳолда, уйнинг умумий эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган электр энергиясини етказиб беришни тўхтатади";


э) 94-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Шахсий ҳисоб рақамини бошқа истеъмолчига қайта расмийлаштириш ҳамда ҳисобга олиш приборларини кўчириш фақат ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг рухсати билан амалга оширилади.

Илгари электр тармоғига уланган турар жой ва нотурар жой фонди биносига кўчиб кирган янги эгаси 5 кун мобайнида ҳудудий электр тармоқлари корхонаси билан электр таъминоти шартномасини тузиши ва шахсий ҳисоб рақамини ўз номига расмийлаштириши шарт. Шахсий ҳисоб рақами кўрсатилган муддатда расмийлаштирилмаса, тўлов тўланмаганлиги учун бутун жавобгарлик турар жой ва нотурар жой фонди биносининг янги эгаси зиммасига юкланади.

Уй-жойларнинг, турар жой ва нотурар жой фонди биноларининг олди-сотди шартномаларини рўйхатдан ўтказиш ҳамда шахсий ҳисоб рақамини бошқа истеъмолчига қайта расмийлаштириш фақат электр энергияси учун қарзнинг йўқлиги тўғрисида белгиланган намунадаги маълумотнома мавжуд бўлганда амалга оширилади";


ю) 99-банддаги "(юридик шахсларга)" сўзлари "юридик шахсларга ёки юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахсларга" сўзлари билан алмаштирилсин;


я) 100-банддаги "(юридик шахслар)" сўзлари "юридик шахсларга ёки юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахслар" сўзлари билан алмаштирилсин;


я-1) 103-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"103. Электр тармоқларига янгидан уланадиган уй-жойлар ва хонадонларда Электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига уланадиган электр энергиясини ҳисобга олиш приборлари ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ҳисобига сотиб олинади, ўрнатилади ва давлат қиёслашидан ўтказилади.

Электр тармоғига янгидан уланадиган уйлар ва хонадонларда маиший истеъмолчилар томонидан ҳудудий электр тармоқлари корхонаси билан биргаликда электр энергиясини ҳисобга олиш прибори ўрнатиладиган жой олдиндан аниқланади, шунингдек уни ўрнатиш учун зарур материаллар тайёрланади.

Ҳисобга олиш прибори уй-жой ёки хонадон эгасининг буюртманомасига биноан бир ҳафта муддатда, унинг иштирокида ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг вакили томонидан ўрнатилади.

Маиший истеъмолчиларда мавжуд бўлган ҳисобга олиш приборларини (шу жумладан, индукцияларини) алмаштириш ҳамда Электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига уланадиган электр энергиясини электрон ҳисобга олиш янги приборларини ўрнатиш ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

Зарурият бўлганда электр энергиясини назорат қилиш прибори шикастланиши, ишдан чиқиши, пломбаларнинг бузилиши туфайли уни алмаштириш, такрорий алмаштириш ва маиший истеъмолчиларда электр энергиясини назоратга олиш приборлари ўрнатиш зарур бўлганда ҳисобга олиш приборлари ва уларни ўрнатиш бўйича хизматлар қиймати истеъмолчилар томонидан тўланганда ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан амалга оширилади.

Алоҳида турган якка тартибдаги уй-жойда яшовчи маиший истеъмолчи билан ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ўртасида ўзаро келишув мавжуд бўлганда электр энергиясини ҳисобга олиш приборлари, Электр қурилмаларини ўрнатиш қоидалари талабларига риоя этиш шарти билан, турар жойларнинг фасадларига ёки электр узатиш линиялари опорасига ўрнатилади (чиқарилади).

Бунда маиший истеъмолчиларнинг электр энергиясини ҳисобга олишнинг ишлаб турган приборларини турар жойларнинг фасадига ва электр узатиш линиялари опорасига чиқариш бўйича монтаж ишлари ушбу ишлар учун тўлов ундирмасдан ҳудудий электр тармоқлари корхоналари томонидан амалга оширилади.

Электр энергиясини ҳисобга олишни назорат қилиш приборларини турар жойларнинг фасадига ва электр узатиш опорасига чиқариш бўйича электр тармоқларини реконструкция қилиш ва қайта ўрнатиш учун зарур материаллар маиший истеъмолчиларнинг маблағларига сотиб олинади";


я-2) 106-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ҳар бир маиший истеъмолчи билан электр таъминоти шартномасини тузади ва унга белгиланган намунадаги ҳисоб-китоб дафтарчасини беради, унинг бўйича электр энергияси учун ҳақ тўланади. Ҳисоб-китоб дафтарчасининг ҳар бир варағи квитанция ва билдиришномадан иборат бўлиб, уларда маиший истеъмолчининг шахсий ҳисоб рақами муҳр билан туширилган бўлиши керак";

учинчи хатбошидаги "кўрсаткичлар ёзиб олингандан кейин" сўзлари "назорат кўрсаткичлари ёзиб олингандан кейин" сўзлари билан алмаштирилсин;


я-3) 109-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"109. Ҳисобга олиш приборларидан кўрсаткичларни ёзиб олиш ва тўлов ҳужжатларини амалдаги тариф бўйча ёзиб бериш ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг вакили ёки истеъмолчининг ўзи томонидан амалга оширилади. Ҳисобга олиш приборлари кўрсаткичларини назорат тартибида ёзиб олиш бўйича маълумотлар мавжуд бўлмаган тақдирда тўлов ҳужжатлари кўчирмаси олдинги давр учун ёки шартномавий миқдор бўйича электр энергиясининг амалдаги сарфи тўғрисидаги маълумотлар бўйича энергия билан таъминловчи корхона томонидан амалга оширилади.

Тўлов ҳужжати (билдиришнома) ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг вакиллари ёки бошқа ваколатли шахслар томонидан маиший истеъмолчига имзо қўйдириб топширилади, у бўлмаган тақдирда эса - у билан бирга бир хонадонда (хусусий уйда) яшовчи вояга етган исталган шахсга топширилади ёки билдиришнома билан бирга буюртма хат орқали жўнатилади";


я-4) 111-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"111. Электр энергияси учун ҳақ тўлаш маиший истеъмолчи томонидан аҳолидан тўловларни қабул қилувчи пунктлар ва ташкилотлар орқали ҳисоб-китоб ойидан кейинги ойнинг 10-кунидан кечикмай ҳар ойда амалга оширилади";


я-5) 114-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"114. Тўлов тегишли ташкилот томонидан қабул қилиб олинган сана тўлов амалга оширилган сана деб ҳисобланади.

Тўлов электрон тўлов тизимлари орқали амалга оширилган тақдирда, пул маблағлари истеъмолчининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилган (транзакция) сана тўлов амалга оширилган вақт деб ҳисобланади.

Тўлов иш берувчи томонидан, ўз ходимларининг аризалари асосида, уларнинг иш ҳақидан чегириб қолиш йўли билан амалга оширилганда ҳар бир истеъмолчи учун пул маблағлари ўтказилгандан кейин пул тўлаган ходимларнинг номма-ном реестри ҳудудий электр тармоқлари корхонасига тақдим этилган сана тўлов амалга оширилган сана деб ҳисобланади";


я-6) 116-бандга қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:

"Пеняни ҳисоблаш ҳисобга олишни назорат қилиш прибори кўрсаткичлари ёзиб олингандан ва амалга оширилган қайта ҳисоб-китоблардан кейин, шунингдек белгиланган тартибда киритилган олдиндан тўлаш ҳисобга олинган ҳолда, ҳисоб-китоб давридан кейинги ойнинг 11-кунидан бошлаб маиший истеъмолчининг шахсий ҳисоб рақамида акс эттирилган аниқлаштирилган қарздорлик (недоимка) суммасидан амалга оширилади.

Пеняни ҳисоблаб чиқиш учун қарздорлик пайдо бўлган ой аниқланади ва ҳар бир ойлик недоимка бўйича муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун пеня ҳисоблаш ана шу ойдан бошланади";


я-7) 118-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Қарздорлик мавжуд бўлган тақдирда тарифлар ўзгаргандан кейин истеъмол қилинган электр энергияси миқдори учун янги тариф бўйича ҳақ тўланади";


я-8) 120 ва 121-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"120. Маиший истеъмолчида ҳисобга олишни назорат қилиш приборини ишга тушириш схемаси ўзгарганда, у шикастланганда (истеъмолчининг айби билан) ёки пломбалар бузилганда, ҳисобга олишни назорат қилиш приборларидан ташқари бошқа электр қабул қилгичлар уланганда ва амалда истеъмол қилинган электр энергияси кўрсаткичларини камайтириш мақсадида бошқа қоида бузишларга йўл қўйилганда ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг вакили қоида бузилиши ҳақида белгиланган намунада далолатнома тузади.

Далолатнома асосида:

ҳисобга олишни назорат қилиш прибори, ўлчов трансформаторлари уланиши ва ҳисобга олишни назорат қилиш приборларидан ташқари электр қабул қилгичлар кўз билан кўриб аниқланмайдиган яширин йўл билан (яширин электр симлари, переключателлар монтаж қилиниши ва шу кабилар) уланиш схемалари ўзгарган тақдирда, - ҳисобга олишнинг назорат приборлари охирги алмаштирилган ёки уланиш схемалари текширилган кундан бошлаб, бироқ даъво муддатидан ортиқ бўлмаган муддатда;

ҳисобга олишни назорат қилиш прибори шикастланган (истеъмолчининг айби билан) ёки мавжуд бўлмаган, пломбалар бузилган ва амалда истеъмол қилинган электр энергияси кўрсаткичларини камайтириш мақсадида айланиб чиқишда кўз билан кўриб аниқланадиган бошқа қоида бузишларга йўл қўйилган тақдирда (шу жумладан) ҳисобга олишни назорат қилиш приборидан бошқа электр қабул қилишлар уланганда - охирги марта айланиб чиқилган кундан бошлаб, бироқ даъво муддатидан ортиқ бўлмаган муддатда давр учун ҳисобга олинмаган электр энергияси миқдори қиймати ҳисоб-китоб қилинади.

Бунда қайта ҳисоб-китоб қилиниши истеъмолчини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари бузилганлиги учун жавобгарликдан озод қилмайди.

121. Қоида бузилган ҳолда фойдаланилган электр энергияси қийматини қайта ҳисоб-китоб қилиш ушбу Қоидаларнинг 120-бандига мувофиқ маиший истеъмолчида штепсел розеткалари мавжуд бўлганда (розеткалар ва электр энергияси қабул қилгичлар сонидан қатъи назар) бир суткада 24 соат 600 Вт қувватдан фойдаланиш ҳисоб-китобидан, 600 Вт дан ортиқ қувватли иситиш приборлари ёки бошқа электр асбоб-ускуналари мавжуд бўлганда эса - маиший истеъмолчи фойдаланаётган электр энергияси қабул қилгичлардан бир суткада 24 соат фойдаланиш ҳисоб-китобидан келиб чиқиб уларнинг амалдаги қуввати бўйича ёритиш электр энергияси қабул қилгичлардан сутканинг ёруғ бўлмаган вақтида амалда фойдаланиш ҳисоб-китобидан келиб чиқиб ёритиш электр қабул қилгичларнинг қуввати бўйича амалга оширилади.

Ноқонуний фойдаланилган электр энергиясининг қайта ҳисоб-китоби, белгиланган тартибда, бироқ даъво муддатидан ортиқ бўлмаган муддатда, электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари бузилишига йўл қўйган истеъмолчининг ёки унинг вакилининг иштирокида ёхуд иштирокисиз ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан амалга оширилиши мумкин";


я-9) 122-бандда:

биринчи хатбошидаги "қўшма" сўзи чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Истеъмолчи имзолашни рад этган тақдирда қоида бузиш далолатномасида истеъмолчини таништирганлик тўғрисида белги қўйилади";


я-10) 123-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Маиший истеъмолчи қоида бузиш далолатномаси расмийлаштирилган кундан бошлаб уч кун муддатда, белгиланган тартибда, ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг қарори юзасидан эътироз билдириш ҳуқуқига эга, бироқ бу уни қоида бузиш далолатномаси бўйича ёзилган қўшимча тўлов ҳужжатини белгиланган муддатда тўлашдан озод қилмайди";


я-11) 126-бандда:

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"электр таъминоти шартномасига мувофиқ (маиший истеъмолчилардан ташқари) ҳисоб-китоб даври учун ва келгуси ой учун электр энергияси (қуввати) миқдорига ўз вақтида ҳақ тўлаш";

қуйидаги мазмундаги тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилар қўшилсин:

"йил мобайнида янгидан ишга тушириладиган электр қурилмаларидан фойдаланиш бошланишидан камида бир ой олдин (маиший истеъмолчилардан ташқари) электр энергиясининг зарур миқдори учун ҳудудий электр тармоқлари корхонасига буюртманома бериш;

келгуси йил учун электр энергиясига бўлган эҳтиёжни аниқлашда электр энергиясини электр тармоқларидан узатишда, ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг (ишлар турларининг) технологик жараёни ишлаб чиқариш эҳтиёжларига, ишлаб чиқариш бинолари ва маъмурий биноларни ёритишга, иситишга, шамоллатишга электр энергия сарфини, шунингдек ушбу электр тармоқларига уланган субистеъмолчиларнинг эҳтиёжини ҳисобга олиш";

тўққизинчи - ўн иккинчи хатбошилар тегишли равишда ўн биринчи - ўн тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


я-12) 128-бандга қуйидаги хатбошилар қўшилсин:

"ҳар йили истеъмолчиларнинг барча тоифалари буюртманомаларини умумлаштириш асосида электр энергияси истеъмолининг прогноз кўрсаткичларини, шу жумладан аҳоли истеъмолини, ўз эҳтиёжларига ва келгуси йилда уни узатишга технологик сарфни шакллантириш, йил мобайнида янгидан ишга тушириладиган объектлар учун захираларни назарда тутиш ва 1 октябргача "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компаниясига тақдим этиш;

келгуси йил учун электр энергияси истеъмоли миқдорларини маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан келишиш";


я-13) 129-бандда:

биринчи хатбошидаги "тўхтатиб қўйиши мумкин" сўзлари "тўхтатиб қўяди" сўзлари билан алмаштирилсин;

ўн биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

қорида кўрсатиб ўтилган барча ҳолатларда ягона электр энергетикаси тизими тармоқларига қайта улаш ва электр энергиясини етказиб беришни тиклаш қоида бузишлар бартараф этилгандан ва истеъмолчи томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўлов амалга оширилгандан кейин истеъмолчининг ёзма аризаси бўйича ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан амалга оширилади";

қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Электр энергияси истеъмолчиларида (маиший истеъмолчилардан ташқари) ушбу банднинг иккинчи - тўртинчи, олтинчи - саккизинчи хатбошиларида назарда тутилган қоида бузиш ҳолатлари аниқланган тақдирда, ҳудудий электр тармоқлари корхонаси белгиланган тартибда чора-тадбирлар кўриши ва бу ҳақда "Ўздавэнергоназорат" инспекциясини хабардор қилиши шарт";


я-14) 130-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Энергия таъминоти шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилмаган ёки зарур тарзда бажарилмаган ҳолларда ҳудудий электр тармоқлари корхонаси бунинг натижасида етказилган зарарни қоплашга мажбур, истеъмолчи эса етказилган реал зарарни қоплашга мажбур";


я-15) 131-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"131. Реактив энергия ва қувват ўрнини тўлдириш учун чегирмалар (устамалар) ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан берилган техник шартлар бўйича ёки электр таъминоти шартномасида кўрсатилган қувватдан (максимал актив юклама) фойдаланишга рухсатнома 50 кВт ва ундан ортиқни ташкил этадиган саноат истеъмолчиларига ва уларга тенглаштирилган истеъмолчиларга, электрлаштирилган (электр энергияси билан юрадиган) темир йўл ва шаҳар транспортига, қишлоқ хўжалиги истеъмолчиларига нисбатан амалга оширилади.

Реактив энергия ва қувват ўрнини тўлдириш учун электр энергияси тарифига устамалар жарима санкцияси ҳисобланмайди ва энергия таъминоти шартномасига мувофиқ ундирилади";


я-16) 132-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"132. Реактив энергия ва қувват ўрнини тўлдириш учун чегирмалар (устамалар) реактив энергия ва қувватни ҳисобга олиш приборларининг кўрсаткичлари асосида аниқланади ҳамда тегишли равишда истеъмол қилинган реактив энергиянинг 1 кВар.соати учун тўлов ва (ёки) максимал реактив юкламанинг 1 кВар учун тўлов тарзида ундирилади";


я-17) 133-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Реактив энергия ва қувват ўрни етарлича тўлдирилмаслиги ҳисобига қувват коэффициентининг норматив қиймати истеъмолчилар (маиший истеъмолчилардан ташқари) томонидан қўллаб-қувватланмаслиги аниқланганда ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, электр энергияси ва актив қувват исрофгарчилиги қийматининг техник-иқтисодий ҳисоб-китоблари амалга оширилади, шунингдек қувват коэффициенти кўрсаткичлари белгиланган нормативларга нисбатан пасайтирилганлиги учун истеъмолчилардан қўшимча маблағлар ундирилади";


я-18) 138-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан берилган техник шартлар бўйича ёки электр таъминоти шартномасида кўрсатилган фойдаланишга рухсат берилган қувват 50 кВт ва ундан ортиқни ташкил этадиган саноат истеъмолчилари ва уларга тенглаштирилган истеъмолчилар, электрлаштирилган (электр энергияси билан юрадиган) темир йўл ва шаҳар транспорти, қишлоқ хўжалиги истеъмолчилари билан тузилган электр таъминоти шартномасида қуйидагилар кўрсатилади:";

олтинчи хатбошидаги "ягона электр энергетикаси тизимининг ҳар қайси боғламаси бўйича" сўзлари "юқорида кўрсатиб ўтилган истеъмолчилар томонидан мажбурий тартибда тузиладиган" сўзлари билан алмаштирилсин;

еттинчи хатбоши чиқариб ташлансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 11 ноябрь, 45-сон, 589-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2013 йил, 11-сон, 78-модда






































Время: 0.1905
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск