Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Соғлиқни сақлаш /

Даволаш-профилактика муассасаларида овқатланишни ташкил қилиш ва унинг учун ҳақ тўлашнинг Вақтинчалик тартиби (ЎзР ВМ 02.12.1997 й. 532-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 2 декабрдаги

532-сон қарорига

3-ИЛОВА



Даволаш-профилактика муассасаларида овқатланишни

ташкил қилиш ва унинг учун ҳақ тўлашнинг

ВАҚТИНЧАЛИК ТАРТИБИ


1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР



1.1 Мазкур Вақтинчалик тартиб (кейинги ўринларда - Тартиб) турғун даволаш-профилактика муассасаларида даволанаётган контингентнинг овқатланиши учун ҳақ тўлаш жорий қилиниши муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг "Даволаш-профилактика муассасаларини маблағ билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 1997 йил 2 декабрдаги 532-сон қарорига мувофиқ жорий этилади.


1.2. Овқатланиш тўлови (нонушталардан ташқари) фуқароларнинг шахсий маблағлари, шунингдек, корхоналар, Ташкилотлар, жамғармалар ва бошқа ҳомийлар маблағлари ҳисобига амалга оширилади.


1.3. Мазкур тартиб турғун даволаш-профилактика муассасаларида даволанаётган барча контингентга жорий этилади, овқатланиш тўлови ҳукумат қарорига мувофиқ давлат бюджети маблағлари ҳисобига амалга ошириладиган аҳоли тоифалари ва айрим касалликларга чалинган шахслар бундан мустасно.

Кўрсатиб ўтилган тартиб беморлар контингенти имтиёзлилар тоифасига тўлиқ кирадиган даволаш-профилактика муассасаларига жорий этилмайди.


1.4. Мазкур тартибга мувофиқ ҳақ касалхона муассасалари ёки даволаш-профилактика муассасалари буюртманомаларига кўра хизматлар кўрсатувчи бошқа корхоналар томонидан фақат таомлар тайёрлаш учун сарфланган озиқ-овқат маҳсулотлари қиймати учун тўланади. Таомлар тайёрлаш учун асбоб-ускуналар сотиб олиш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ бошқа ҳаражатлар, озиқ-овкат блоклари биноларини сақлаш, таомлар тайёрлаш билан банд бўлган ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш ҳаражатлари ва бошқалар давлат бюджети маблағлари ҳисобига қопланади.



2. ОВҚАТЛАНТИРИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ



2.1. Турғун даволаш-профилактика муассасаларидаги беморларни овқатлантириш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг "Ўзбекистон Республикаси даволаш-профилактика муассасаларида шифобахш овқатланишни ташкил этиш тўғрисида" 1993 йил 19 мартдаги 122-сон буйруғига мувофиқ мавжуд озиқ-овқат блоклари негизида ташкил этилади.


2.2. Даволаш-профилактика муассасаларининг бош шифокорлари овқатлантиришни ташкил этиш учун шахсан жавоб берадилар.


2.3. Даволаш-профилактика муассасаси таом тайёрлаш учун шартномавий шартларда бошқа ихтисослаштирилган корхоналарни жалб этиши мумкин. Бундай ҳолларда даволаш-профилактика муассасалари буюртмачи ҳисобланади ва шифобахш овқатланишни ташкил этиш учун беморлар олдида жавоб берадилар.


2.4. Беморнинг шифобахш овқати кимёвий таркиби ва қувватлилиги жиҳатидан беморга ёзиб берилган парҳез талабларига мувофиқ бўлиши керак. Овқатни тайёрлаш белгиланган санитария меъёрларига тўлиқ мувофиқ бўлиши керак.


2.5. Бемор ўз хоҳишига кўра даволаш-профилактика муассасаси тавсия этаётган овқатни тўлиқ ёки қисман рад этиши мумкин. Бундай холларда уни овқатлантириш қариндош-уруғлари ёки яқин кишилари томонидан, шифокор ёзиб берган парҳезга риоя қилинишини ҳисобга олган ҳолда, ташкил этилади. Овқатланиш тўлови учун фойдаланилмаган маблағлар даволаш-профилактика муассасалари томонидан тўловчига қайтарилади.


2.6. Ихтисослаштирилган корхоналар билан шартномавий шартларда овқатлантириш ташкил этилганда даволаш-профилактика муасхасаси таомнома ва буюртма қилинадиган таомларга ҳар ҳафталик буюртманома тақдим этади. Шартнома шартларига кўра буюртма берилаётган таомлар миқдори ҳар куни аниқлаштирилиши мумкин.



3. ОВҚАТЛАНИШ УЧУН ҲАҚ

ТЎЛАШ ТАРТИБИ



3.1. Бемор режа бўйича касалхонага ётқизилганда овқатланиш тўлови, бемор томонидан даволаш-профилактика муассасасига жойлаштирилгунга қадар, у ерда бўлиши режалаштирилаётган барча муддат учун тўлиқ ёки қисман, лекин белгиланган энг кам ойлик иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда тўланади.

Бемор режа бўйича касалхонага ётқизилганда у овқатланиш учун ҳақ тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат ёхуд даволаш-профилактика муассасаси томонидан бериладиган овқатни рад этипш ҳақида ариза тақдим этиши керак.

Даволаш-профилактика муассасасида пулли овқатланишни дастлаб рад этган бемор, буюртириладиган давр учун олдиндан ҳақ тўлаган ҳолда, овқатланиш учун ҳоҳлаган пайтда буюртма бериши мумкин.

Овқатланиш учун олдиндан қисман ҳақ тўланганда тўлиқ ҳисоб-китоб бемор касалхонадан чиққунга қадар амалга оширилади.


3.2. Тасдиқланган стандартларга мувофиқ беморлар шифохонада бўлишининг чекланган муддатларига биноан шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилишини талаб этувчи ҳолатлар бекор килинганда даволанишни давом эттираётган шахсларнинг овқатланиши учун ҳақ тўлаш белгиланган тартибда амалга оширилади.


3.3. Даволаш-профилактика муассасасида овқатга ҳақ тўланмаган, тўлиқ тўланмаган ёки овқатланиш учун ҳақ тўлашдан озод қилиш тўғрисидаги ҳужжатлар тақдим этилмаган барча ҳолларда бемор касалхонадан чиққандан сўнг берилиши лозим бўлган касаллик варақалари беморнинг иш жойига ёки ижтимоий суғурта органларига юкорида санаб ўтилган беморларга овқатлантириш учун амалда сарф қилинган харажатларни тўлиқ тўлаш учун юборилади.


3.4. Овқатланиш тўлови учун маблағларни қабул қилиш учун даволаш-профилактика муассасалари ўзларига хизмат кўрсатувчи банкда алоҳида депозит счёти очадилар. Кўрсатилган счётга беморларнинг овқатланиши учун тўлов сифатида уларнинг шахсий маблағларидан тушувчи барча маблағлар, шунингдек, уларнинг овқатланиш ҳақини тўлаган корхоналар ва ташкилотларнинг маблағлари келиб тушади. Кўрсатиб ўтилган счётга имтиёзларга эга бўлган контингентларнинг овқатланиши учун тўлашга мўлжалланган бюджет маблағлари ўтказилади.


3.5. Овқатлантириш даволаш-профилактика муассасаларининг озиқ-овқат блоки орқали ташкил этилган тақдирда, овқатланиш учун ҳақ нақд пул билан тўланганда - у бевосита даволаш-профилактика муассасаси кассасига ва ҳақ пул ўтказиш йўли билан тўланганда - тақдим этилган счётлар бўйича алоҳида депозит счётига тўланади. Овқатланиш ҳақини тўлаган шахсларга ҳар бир тўловдан сўнг дарҳол амалда тўланган тўлов миқдорини тасдиқловчи ҳужжатлар берилади. Даволаш-профилактика муассасаси томонидан пул маблағларини қабул қилиб олиш ва топшириш Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тасдиқланган Халқ хўжалигида касса операцияларини юритиш тартибига мувофиқ амалга оширилади. Ушбу тартибга риоя этилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига юкланади.


3.6. Овқатлантириш даволаш-профилактика муассасаси томонидан ташкил этиладиган барча беморларга ҳар куни уларнинг овқатланиши ҳуқуқини тасдиқловчи талонлар берилади. Талонлар овқатнинг ҳар бир тури (тушлик, иккинчи тушлик, кечки овқат) учун берилади, уларда тиббий муассасанинг муҳри бўлади ҳамда улар даволаш-профилактика муассасаси ёки таомлар тайёрлаш учун жалб қилинган ихтисослаштирилган корхона учун молиявий ҳисобот ҳужжати ҳисобланади.



4. МАБЛАҒ ВА ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИ

БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ТАРТИБИ



4.1. Пулли асосда овқатлантиришни ташкил этиш учун барча даволаш-профилактика муассасаларига бюджетдан белгиланган нормативларга мувофиқ бир йилга ҳисобланган айланма маблағлар ажратилади.


4.2. Имтиёзларга эга бўлган контингентларни овқатлантиришни маблағ билан таъминлаш учун бюджет маблағлари илгари белгиланган тартибда ажратилади.


4.3. Даволаш-профилактика муасхасаларини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш давлат томонидан таъминланадиган муассасалар учун назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
































Время: 0.2050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск