ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Адлия вазирлигининг давлат реестридан чиқариш тўғрисидаги буйруқлари / 2002 й. /

Адлия вазирининг 02.11.2002 й. 155 мҳ-сон "Ўзозиқовқаттаъминот" ДАК томонидан эркин алмаштириладиган валютада импорт қилинган товарларни сотишдан тушган тушумларни конвертация қилиш тартиби ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорни давлат реестридан чиқариш тўғрисида"ги Буйруғи

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ

02.11.2002 й.

N 155 мҳ




"Ўзозиқовқаттаъминот" ДАК томонидан эркин

алмаштириладиган валютада импорт қилинган

товарларни   сотишдан   тушган   тушумларни

конвертация қилиш тартиби ҳақидаги низомни

тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорни давлат

реестридан чиқариш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига давлат реестридан чиқариш учун тақдим этилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ҳуқуқий экспертиза қилиш натижаси бўйича 2002 йил 31 октябрдаги хулосага мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ва 2000 йил 19 майдаги 197-сон "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларини қабул қилиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорларига асосан


БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2001 йил 30 мартда 1022-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган "Ўзозиқовқаттаъминот" ДАК томонидан эркин алмаштириладиган валютада импорт қилинган товарларни сотишдан тушган тушумларни конвертация қилиш тартиби ҳақидаги Низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги қарор давлат реестридан чиқарилсин ва бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралар норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг Давлат реестрига тегишли ёзув киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Молия вазирлиги мазкур ҳужжат давлат реестридан чиқарилганлигини барча манфаатдор шахсларга етказиши лозимлиги маълумот учун қабул қилинсин.


3. Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (М.М. Икромов) ушбу ҳужжат давлат реестридан чиқарилганлиги тўғрисидаги маълумот оммавий ахборот воситаларида чоп этилиши ҳамда манфаатдор шахслар эътиборига етказилиши устидан назоратни таъминласин.


4. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (Б.М. Тойжонов) мазкур буйруқни "Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари Ахборотномаси" - "Бюллетень нормативных актов министерств, государственных комитетов и ведомств Республики Узбекистан"да нашр этишни таъминласин.


5. Мазкур буйруқнинг бажарилишини назорат қилиш Қонунчилик бош бошқармаси бошлиғи Х.М. Содиқов зиммасига юклансин.



Вазир                                                                                А.А. Полвон-зода





















Время: 0.1831
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск