язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Солиқлар. Мажбурий тўловлар/ 1997 йилдан 2007 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Солиққа тортишнинг соддалаштирилган тизими/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.11.2002 й. 379-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.11.2002 й.

N 379



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Савдо ва умумий овқатланиш соҳасида солиққа тортиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармонини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2002 йил 13 июндаги 208-сон қарорининг 6-бандига мувофиқ ҳамда савдо ва умумий овқатланиш соҳасида солиққа тортишга оид ўтказилган мониторинг натижаларига кўра Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 2002 йил 1 ноябрдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар идоравий норматив ҳужжатларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                        И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" 2002 й. 21-сон





Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 5 ноябрдаги

379-сон қарорига

ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар

2. Вазирлар Маҳкамасининг "Савдо ва умумий овқатланиш корхоналарига солиқ солиш тартиби тўғрисида" 2002 йил 12 июлдаги 249-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 7-сон, 41-модда) билан тасдиқланган Савдо ва умумий овқатланиш корхоналарининг ялпи тушумидан (товар айланмаси ҳажмидан) олинадиган ягона солиқни ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартиби тўғрисида Низомда:


а) 10-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"10. Ялпи тушумдан олинадиган ягона солиқ қуйидаги формула бўйича аниқланади:


N = V х С


бунда:

N - ялпи тушумдан олинадиган ягона солиқ суммаси;

V - ҳисобот ойидаги ялпи тушум;

С - ялпи тушумдан олинадиган ягона солиқ ставкаси.

Ялпи тушумдан олинадиган ягона солиқни ҳисоблашга мисол ушбу Низомга 2-иловада келтирилган";

б) 11 -банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

г) 2-иловада:

1, 2 ва 4-сатрлар чиқариб ташлансин;

6-сатрдаги "1010" рақами "910" рақами билан алмаштирилсин;

3, 5 ва 6-сатрлар тегишли равишда 1, 2 ва 3-сатрлар ҳисоблансин;

изоҳ чиқариб ташлансин;

д) 3-иловада:

1 ва 3 сатрлар чиқариб ташлансин;

5-сатрдаги "Солиқ солинадиган тушум (3-сатр - 4-сатр)" сўзлари "Солиқ солинадиган тушум (1-сатр - 2-сатр)" сўзлари билан алмаштирилсин;

2, 4-7-сатрлар тегишли равишда 1-5-сатрлар ҳисоблансин; "*" белгили изоҳ чиқариб ташлансин.



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2002 й., N 11, 65-модда.