ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Қимматли қоғозлар бозори /

Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 07.11.2013 й. 2013-02-сон "Трансфер-агент фаолияти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 12.11.2013 й. 1872-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

12.11.2013 й.

N 1872-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ   РАҚОБАТ   ҚЎМИТАСИ

ҲУЗУРИДАГИ ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР

БОЗОРИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ

ВА РИВОЖЛАНТИРИШ МАРКАЗИ

БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ

07.11.2013 й.

N 2013-02


БУЙРУҒИ



"Трансфер-агент фаолияти тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа

ўзгартиришлар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 278-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 28 августдаги ПФ-4561-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш, шунингдек айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 36-сон, 477-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 мартдаги 126-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1996 й., 3-сон, 11-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази тўғрисидаги низомга мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази Бош директорининг 2008 йил 28 октябрдаги 2008-29-сон "Трансфер-агент фаолияти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғига (рўйхат рақами 1872, 2008 йил 21 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 47-сон, 469-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Бош директор                                                                                  Б. Атаханов






Буйруққа

ИЛОВА



"Трансфер-агент фаолияти тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа

киритилаётган ўзгартиришлар


1. Муқаддимадаги "Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш" деган сўзлар "Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Низомда:


а) муқаддимадаги "Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Маркази" деган сўзлар "Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) 1-банднинг саккизинчи хатбошисидаги "Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш" деган сўзлар "Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 18 ноябрь, 46-сон, 605-модда





































Время: 0.1961
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск