язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Транспорт/ Шаҳар транспорти/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.11.2013 й. 308-сон "Шаҳар йўловчи ташиш транспорти тизимини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.11.2013 й.

N 308



ШАҲАР ЙЎЛОВЧИ ТАШИШ ТРАНСПОРТИ

ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА

ДОИР ТАШКИЛИЙ ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тошкент шаҳрида йўловчи ташиш транспортини ташкил этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 9 октябрдаги ПҚ-2048-сон қарорини бажариш юзасидан ҳамда оралиқ бўғинларни бартараф этиш, бошқарув ходимлари сонини қисқартириш, автобус саройларини жойлаштириш схемасини такомиллаштириш, ишлаб чиқариш инфратузилмасини тартибга солиш ва транспорт ташкилотларининг молиявий барқарорлигини ошириш йўли билан шаҳар йўловчи ташиш транспортини бошқариш тузилмасини мақбуллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар "Тошшаҳартрансхизмат" акциядорлик компаниясининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

мулкчилик шаклларидан қатъи назар, компания таркибига кирувчи корхоналар ва ташкилотларнинг шаҳар йўловчилар ташиш транспорти томонидан кўрсатиладиган сифатли хизматларга бўлган аҳоли эҳтиёжларини энг тўлиқ қондиришга, шунингдек улар ишининг самарадорлигини ва молиявий барқарорлигини оширишга йўналтирилган фаолиятини мувофиқлаштириш;

йўловчилар ташувлари хавфсизлигини ва йўловчиларга хизмат кўрсатиш маданиятининг юқори даражасини таъминлаш, жамоат транспорти қатновларида транспорт воситалари ҳаракатлари маромига, белгиланган жадвалига ва интервалларига риоя этиш;

ахборот-коммуникация технологияларини, ҳаракат таркибининг навигация назорати тизимларини (GRS) кенг жорий этиш, охирги қатновларда транспорт воситаларининг етиб келиш ва жўнаб кетиш вақтини қайд этадиган электрон терминаллар ўрнатиш, "он-лайн" режимидаги қатнов линияларида диспетчерлик бошқаруви даражасини ошириш йўли билан шаҳар йўловчилар ташувларини ташкил этиш тизимида интизомни мустаҳкамлаш;

транспорт воситаларидан фойдаланиш бўйича ягона техник сиёсат ва талабларни амалга ошириш, ҳар томонлама қулай, замонавий транспорт воситаларининг сақланиши, улардан эҳтиётлаб, мақсадли ва самарали фойдаланилиши юзасидан доимий мониторинг олиб бориш, сутканинг турли вақтларидаги йўловчилар оқимини ҳисобга олган ҳолда кўп ва ўртача сиғимли автобуслар қатновларини оқилона уйғунлаштириш, транспортни таъмирлаш ва унга сервис хизмати кўрсатиш бўйича инфратузилмани ривожлантириш;

транспорт ташкилотларини, энг аввало, ҳайдовчилар таркибини транспорт воситаларини таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш бўйича юқори малакали кадрлар билан мустаҳкамлаш, уларнинг малакасини тизимли равишда оширишни таъминлаш, шаҳар йўловчилар ташиш транспорти ходимларини моддий рағбатлантиришнинг самарали тизимини жорий этиш.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 3 майдаги Ф-4048-сон фармойиши билан ташкил этилган "Тошшаҳартрансхизмат" уюшмаси фаолиятини танқидий таҳлил қилиш ҳамда йўловчилар ташиш харажатларини мақбуллаштириш ва камайтиришга доир таклифларни ишлаб чиқиш бўйича Идоралараро комиссиянинг, Тошкент шаҳар ҳокимлигининг, "Тошшаҳартрансхизмат" уюшмасининг:

ташувчилар томонидан йўловчилар ташиш қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш функцияларини Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлигининг Тошкент шаҳар бошқармасига берган ҳолда "Транспорт хизматлари сифатини назорат этиш бошқармаси" давлат унитар корхонасини ҳаракатдаги таркибни "он-лайн" реал вақт режимида узоқдан назорат қилиш (GPS) ва шаҳар йўловчи ташиш транспортини автоматлаштирилган тарзда бошқариш тизимларини қўллаган ҳолда тартибга солиш учун "Тоштрансдиспетчерхизмат" унитар корхонасига айлантириш;

"Тошшаҳартрансхизмат" акциядорлик компанияси таркибида "2-трамвай депоси", "3-сон трамвай-троллейбус депоси", "Тоштатрасервис техник маркази", "Йўл хизмати" ва "Шаҳар электр транспортига хизмат кўрсатиш шўъбаси" давлат унитар корхоналарини бирлаштириш ҳисобига "Тошкент трамвайи" унитар корхонаси шаклида ягона трамвай комплекси ташкил этиш;

"Ўнинчи автосарой" МЧЖ базасида "2-автобус саройи" ОАЖнинг филиалини ташкил этган ҳолда ишлаб чиқариш инфратузилмасидан оқилона фойдаланиш ва автобус саройларини жойлаштириш схемасини мақбуллаштириш;

"Тошшаҳартрансхизмат" уюшмасининг шўъба корхоналари - "Мерседес-Бенц" марказий хизмат кўрсатиш станцияси, "Биринчи автотаъмирсервис", "Иккинчи автотаъмирсервис", "Учинчи автотаъмирсервис" шўъба корхоналарини автобус саройларида 3 та филиали бўлган "Тошавтотаъмирхизмат" унитар корхонасига айлантириш;

"Йўловчитранссервис" хўжалик ҳисобидаги марказ" давлат унитар корхонасини "Тошйўловчитрансхизмат" унитар корхонасига айлантириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


3. Белгилаб қўйилсинки, "Тошкент трамвайи" унитар корхонаси "2-трамвай депоси", "3-сон трамвай-троллейбус депоси", "Тоштатрасервис техник маркази", "Йўл хизмати" ва "Шаҳар электр транспортига хизмат кўрсатиш шўъбаси" давлат унитар корхоналарининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворис ҳисобланади.


4. Идоралараро комиссия (Р.С. Азимов) томонидан Тошкент шаҳар ҳокимлиги, "Тошшаҳартрансхизмат" акциядорлик компанияси ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар иштирокида ишлаб чиқилган:

2014-2015 йиллар даврида Тошкент шаҳрида шаҳар йўловчи ташиш транспортини ташкил этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари комплекс дастури 1-иловага мувофиқ;

2013 - 2015 йиллар даврида "Тошшаҳартрансхизмат" акциядорлик компанияси тизимида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантиришга доир чора-тадбирлар комплекси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ушбу қарор билан тасдиқланган Тошкент шаҳрида йўловчи ташиш транспортини ташкил этиш тизимини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар комплекси бажарилишининг тизимли мониторингини олиб бориш бўйича 3-иловага мувофиқ таркибда мувофиқлаштирувчи гуруҳ тузилсин.


5. Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ҳокимликларининг 2014 йил 1 январдан бошлаб шаҳар ва шаҳар атрофи йўналишларини мақбуллаштириш, шаҳар атрофи йўналишларининг охирги тўхташ пунктларини Тошкент ҳалқа автомобиль йўли бўйлаб жойлаштириш ва йўловчиларнинг шаҳар атрофи йўналишларидан шаҳар йўналишларига ўтишлари учун, энг қулай жойларда шаҳар атрофида қатновчи йўналишли таксилар тўхтаб туриши учун майдончалар ташкил этган ҳолда, саккизта йўловчи ташиш транспорти автостанциялари қуриш ҳақидаги таклифи 4-иловага мувофиқ қабул қилинсин.


6. Тошкент шаҳрида йўналишли хусусий таксиларда йўловчилар ташиш тартиби тўғрисидаги низом 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


7. "Тошшаҳартрансхизмат" акциядорлик компанияси:

бир ой муддатда ходимларнинг моддий манфаатдорлиги ва масъулиятини оширишни, жамоат транспорти корхоналарини бошқариш тизимини такомиллаштиришни ва йўловчи ташувлари таннархини пасайтиришни назарда тутган ҳолда автобус саройлари, трамвай депоси ва тегишли хизматларнинг бошқарув ходимлари сонини мақбуллаштирсин;

ўз тузилмасига кирадиган ташкилотларни қайта ташкил этишда компаниянинг бўшаб қоладиган ходимларини ишга жойлаштиришга Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан биргаликда, белгиланган тартибда кўмаклашсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт вазирлигининг 2014 йил 1 январдан бошлаб "Тошшаҳартрансхизмат" акциядорлик компанияси ташкилотларида, энг аввало, ҳайдовчилар таркибининг самарали меҳнат натижаларига эришишдан, шу жумладан, даромадлар бўйича прогнознинг бажарилишидан, ҳаракат жадвалига қатъий риоя қилишдан, хавфсизликни ва йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини таъминлашдан, транспорт воситаларидан эҳтиётлаб ва самарали фойдаланишдан манфаатдорлигини оширишнинг муҳим омили сифатида меҳнатга ҳақ тўлашнинг базавий тариф ставкасига рағбатлантирувчи тўловлар улушини оширишга йўналтирилган меҳнатга ҳақ тўлашнинг янгиланган тизимини жорий этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


9. "Тошшаҳартрансхизмат" уюшмасини, "Тошавтобустранс", "Тошйўловчи-таъмирсервис" акциядорлик компанияларини ва "Тошэлектротранс" давлат компаниясини тугатиш комиссияси 6-иловага мувофиқ таркибда тасдиқлансин.

Тугатиш комиссияси "Тошшаҳартрансхизмат" уюшмасини, "Тошавтобустранс", "Тошйўловчитаъмирсервис" акциядорлик компанияларини ва "Тошэлектротранс" давлат компаниясини тугатишни икки ой муддатда, белгиланган тартибда амалга оширсин.

"Тошшаҳартрансхизмат" уюшмаси, "Тошавтобустранс", "Тошйўловчи-таъмирсервис" акциядорлик компаниялари ва "Тошэлектротранс" давлат компанияси уларни тугатиш тартиботлари бошлангунгача ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг янгидан ташкил этилаётган "Тошшаҳартрансхизмат" акциядорлик компаниясига ўтказилишини амалга оширсинлар.


10. Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, "Тошшаҳартрансхизмат" акциядорлик компанияси белгиланган тартибда:

7-иловага мувофиқ акциядорлик жамиятлари акцияларининг давлат улушини номинал қиймати бўйича, шунингдек бошқа ташкилотларнинг мол-мулкини баланс қиймати бўйича бериш ҳисобига "Тошшаҳартрансхизмат" акциядорлик компаниясининг бошланғич устав фондини шакллантирсинлар;

тугатилаётган "Тошшаҳартрансхизмат" уюшмаси, "Тошавтобустранс", "Тошйўловчитаъмирсервис" акциядорлик компаниялари, "Тошэлектротранс" давлат компанияси мол-мулкининг қолган баланс қийматини, меҳнат ҳуқуқий муносабатларидан келиб чиқадиган ҳамда бюджетга, давлат мақсадли жамғармаларига, Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш бюджетдан ташқари жамғармасига тўловлар бўйича ҳисоб-китоблар тугагандан кейин, "Тошшаҳартрансхизмат" акциядорлик компаниясининг устав фондига ўтказсинлар;

"Тошшаҳартрансхизмат" акциядорлик компаниясининг акциялари чиқарилишини таъминласинлар;

"3-сон трамвай-троллейбус депоси" ва "Шаҳар электр транспортларига хизмат кўрсатиш шўъбаси" унитар корхоналарининг 8-иловага мувофиқ бўшаб қолаётган бинолари ва иншоотларини кимошди савдоларида сотсинлар.

"Тошшаҳартрансхизмат" акциядорлик компанияси акциялар чиқарилишининг давлат рўйхатидан ўтказилиши учун йиғимлар тўлашдан ва чиқарилаётган акцияларнинг Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсида ҳисобга қўйилиши бўйича хизматларга ҳақ тўлашдан озод қилинсин.


11. Белгилансинки:

ташкил этилаётган "Тошшаҳартрансхизмат" акциядорлик компанияси акцияларининг давлат пакети ўзгаларга берилмайди, шунингдек гаровга қўйилмайди ва иккиламчи қимматли қоғозларни чиқаришни таъминлашга хизмат қилмайди;

"3-сон трамвай-троллейбус депоси" ва "Шаҳар электр транспортларига хизмат кўрсатиш шўъбаси" унитар корхоналарининг қайта ташкил этилиши натижасида бўшаб қоладиган бинолар ва иншоотларга туташ ҳудуд билан бирга, янги мулкдорга сотилгунга қадар, мол-мулк солиғи ва ер солиғи солинмайди;

"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ бошқаруви раиси мақоми бўйича Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосарига тенглаштирилади.

12. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги Йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:

қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар;

идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ш. Мирзиёев





Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 13 ноябрдаги

308-сон қарорига

1-ИЛОВА



2014-2015 йиллар даврида Тошкент шаҳрида шаҳар йўловчи

ташиш транспортини ташкил этиш тизимини янада

такомиллаштириш чора-тадбирлари

КОМПЛЕКС ДАСТУРИ

Т/р

Тадбирлар номи


Бажариш

муддати


Бажариш учун масъуллар


I. ЙЎНАЛИШ ТАРМОҒИНИ МАҚБУЛЛАШТИРИШ ВА ҲАРАКАТЛАНАДИГАН

ТАРКИБДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШНИ ТАЪМИНЛАШ

1.

Йўловчилар ташишни ташкил этиш самарадорлигини ошириш, автобус йўналишларини янада мақбуллаштириш мақсадида Тошкент шаҳар жамоат транспортининг барча турларида йўловчилар оқимини ўрганиб чиқишни тизимли асосда амалга ошириш, русуми ва сиғими бўйича ҳаракат таркибининг оқилона сонини ва иш режимини аниқлаш, шаҳар йўловчи ташиш йўналишларининг паспортларини тасдиқлаган ҳолда ташувларни ташкил этиш самарадорлигини ошириш.

Автомобилда ташувларни амалга оширишга лицензиялар берилганлиги учун тўланадиган давлат божи маблағларининг бир қисмини Тошкент шаҳар ҳокимлиги Йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаментига ҳамда Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигига (юк ташувлари бўйича) ва шаҳарда йўловчилар ташувларини ривожлантириш учун қонун ҳужжатларига мувофиқ фойдаланиладиган маблағлар ҳисобига комплекс текширишни молиялаштириш.


2014 йил

II чорак

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти, "Тошшаҳартрансхизмат" АК


2.

Қуйидагиларни назарда тутувчи ҳаракатланадиган таркибдан фойдаланишнинг принципиал жиҳатдан янги тизимини жорий этиш:

йўналишли таксиларнинг 4 та йўналишини босқичма-босқич ёпиш, 18 та йўналишнинг узунлигини қисқартириш ва 15 та йўналишнинг ҳаракатланиш схемасини ўзгартириш йўли билан линиядаги автобуслар ва йўналишли таксилар ҳаракати йўналишларининг бир-бирини такрорлашини бартараф этиш;

сутканинг турли вақтида йўловчилар оқими интенсивлигига ва шаҳар кўчаларининг ўтказиш лаёқатига қараб бир йўналишда катта ва ўртача сиғимли автобуслардан самарали фойдаланиш;

бўш қатновларни камайтириш, автобуслар ва йўналишли таксилар қатнов йўналишларининг метрополитен станциялари ва электр транспортининг охирги пунктлари билан узвий боғлиқлигини таъминлаш ҳисобига йўналишларнинг схемалари ва узунлигини мақбуллаштириш, шунингдек шаҳарлар ва шаҳар атрофи йўналишларини оқилона уйғунлаштириш;

3 та йўналишни босқичма-босқич ёпиш, йўловчилар оқими кам бўлган йўналишларда "Mercedes-Benz" автобусларини 17 та "Исузу" автобусларига алмаштириш ҳисобига зарар кўрувчанлиги 30 фоиздан ортиқ бўлган автобус йўналишларида ҳаракатланиш жадвалларини ва ҳаракатланадиган таркибдан фойдаланишни қайта кўриб чиқиш.


2014-2015

йиллар

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги Йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти, "Тошшаҳартрансхизмат" АК


3.

Шаҳар атрофи йўналишларининг охирги тўхташ жойларини Тошкент ҳалқа автомобиль йўли бўйлаб жойлаштирган ҳолда шаҳар ва шаҳар атрофи йўналишлари схемаларини мақбуллаштириш:

8 та: "Бахт" (Олмалиқ йўналиши), "Тузел" (Тузел йўналиши), "Аграр университет" (Учқўрғон йўналиши), "Уч қаҳрамон" (Чимкент йўналиши), "Келес" (Келес йўналиши), "Бешқайрағоч" (Назарбек йўналиши), "Эркин" (Чиноз йўналиши), "Чоштепа" (Янгийўл - Зангиота йўналиши) янги йўловчилар автостанцияларини қуриш;

"Қўйлиқ Ц-1" (Бекобод йўналиши) автостанциясини реконструкция қилиш ва кенгайтириш;

3 та мавжуд автостанциядан: "ТТЗ" (Чирчиқ йўналиши), "Тиббиёт шаҳарчаси" (Тошкент минерал сувлар йўналиши) ва "Дўстлик-2" (Янгийўл йўналиши)дан фойдаланиш;

шаҳар атрофига қатнайдиган линиядаги таксилар фуқароларнинг қайта ўтириши учун энг қулай жойларда тўхтаб туриши учун майдончалар ташкил этиш.


2014 йил

Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ҳокимликлари, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ҳокимликлари Йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаментлари, Ички ишлар вазирлиги


4.

Охирги йўналишларда транспорт воситалари келиши ва кетиши вақтини қайд этадиган электрон терминаллар, шунингдек ҳар бир тўхташ пунктида автобус йўналишларининг иш режимини, аниқ жадвалини ва ҳаракатланиш оралиқларини акс эттирувчи маълумот берувчи табло ўрнатган ҳолда жадвалга ва ҳаракатланиш оралиқларига риоя қилиш интизомини кучайтириш.


2015 йил

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги Йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти, "Тошшаҳартрансхизмат" АК


5.

Ташувчилар томонидан лицензия битимлари шартлари ва талабларига, йўловчилар ва багаж ташиш қоидаларига риоя этилиши, шунингдек ташувларни рухсат берувчи ҳужжатларсиз амалга ошириш ҳолатларини аниқлаш юзасидан мунтазам равишда қўшма рейдлар ўтказиш.


Мунтазам

равишда


Ички ишлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги Йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти


6.

1994 - 1998 йилларда сотиб олинган, 100 фоиз эскирган, фойдаланиш муддати 15 йилдан ортиқ ва йўл босиш масофаси 1,25 млн. км бўлган "Mercedes-Benz О405" русумли 78 та автобусни белгиланган тартибда ҳисобдан чиқариш.


2013 йил

IV чорак


"Тошшаҳартрансхизмат" АК


II. ЙЎЛОВЧИЛАР ТАШИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ,

ШАҲАР ЖАМОАТ ТРАНСПОРТИ КОРХОНАЛАРИНИНГ САМАРАДОРЛИГИНИ

ВА МОЛИЯ-ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИ РЕНТАБЕЛЛИГИНИ ОШИРИШ

7.

Автобус саройлари таркибида йўловчиларни йўналишли таксиларда ташиш бўйича ихтисослаштирилган автоколонналар ташкил этиш, уларни малакали ҳайдовчилар ва йўловчилар ташиш хавфсизлиги талабларига жавоб берадиган замонавий ҳаракатланадиган таркиб билан бутлаш.


2014-2015

йиллар

"Тошшаҳартрансхизмат" АК

8.

Тошкент шаҳар йўловчи ташиш транспорти корхоналарида товар-моддий бойликларни ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимини ташкил этиш йўли билан харажатларни ҳисобга олиш ва таҳлил қилишни такомиллаштириш.


2014 йил

III чорак


"Тошшаҳартрансхизмат" АК, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси


9.

Белгиланган тартибда тендер савдолари ўтказиш йўли билан "Тошавтотаъмирхизмат" УК орқали ҳаракатланадиган таркиб учун эҳтиёт қисмлар ва материалларни марказлаштирилган тартибда харид қилиш механизмини жорий этиш йўли билан шаҳар йўловчи ташиш транспорти корхоналарининг ишлаб чиқариш харажатларини қисқартириш.


2014 йил

II чорак


Тошкент шаҳар ҳокимлиги, "Тошшаҳартрансхизмат" АК


10.

Йўловчилар ташиш харажатларини қисқартириш ва таннархини пасайтириш мақсадида автобус саройлари, трамвай депоси ва тегишли хизматларнинг бошқарув ходимлари сонини мақбуллаштириш.


2014 йил

I чорак

"Тошшаҳартрансхизмат" АК


11.

Аҳолига ва ташкилотларга, шу жумладан, хусусий ташувчиларга пулли хизматлар кўрсатишни кенгайтириш йўли билан (ҳаракатланадиган таркибни сақлаш учун ишлаб чиқариш бинолари ва ҳудудлар ижараси, автотранспортни қатновдан олдин техника кўригидан ва ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш, тантанали тадбирларга ва бошқа тадбирларга хизмат кўрсатиш, реклама ва бошқа хизматлар) шаҳар жамоат транспорти корхоналарининг молия-хўжалик фаолияти рентабеллигини ошириш, фойдани шаҳарда йўловчилар ташишдан кўрилган зарарларни қисман қоплашга йўналтириш.


Доимо

"Тошшаҳартрансхизмат" АК

12.

Линиядан пул тушуми тушишининг реал прогнозини аниқлаш мақсадида шаҳар йўловчи ташиш транспортининг ҳар бир йўналиши бўйича хронометражни тизимли асосда ўтказиш.


Тизимли

равишда


Давлат солиқ қўмитаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги Йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти, "Тошшаҳартрансхизмат" АК


13.

Ахборот-телекоммуникация технологияларини қўллаган ҳолда аҳоли учун кўрсатиладиган хизматлар сифатини ошириш, транспорт воситалари ҳаракати оралиқларига ва йўналишлар ҳаракати жадвалларига риоя қилиниши устидан назоратни таъминлайдиган ҳаракатланадиган таркибни узоқдан назорат қилиш тизимини (GPS) жорий этиш йўли билан шаҳар йўловчи ташиш транспорти иши устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш, фуқароларнинг шаҳар йўловчилар ташиш транспорти ишлари билан боғлиқ бўлган мурожаатлари, шикоятлари ва таклифлари бўйича тезкор чора-тадбирлар кўриш учун СМС хабарларини қабул қилиш хизматини ташкил этиш.


2014-2015

йиллар

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги Йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти, "Тошшаҳартрансхизмат" АК, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

14.

Кейинчалик белгиланган тартибда реализация қилиш учун "3-сон трамвай-троллейбус депоси" ДУК (собиқ троллейбус комплекси) ва "Шаҳар электр транспортларига хизмат кўрсатиш шўъбаси"нинг мулкий комплексларини хатловдан ўтказиш ва консервациялаш.


2014 йил

I чорак


Давлат рақобат қўмитаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, "Тошшаҳартрансхизмат" АК


III. ТРАНСПОРТ КОРХОНАЛАРИ ХОДИМЛАРИНИ МОДДИЙ

РАҒБАТЛАНТИРИШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ, АВТОБУС

САРОЙЛАРИНИНГ МАЛАКАЛИ ҲАЙДОВЧИЛАР ТАРКИБИ БИЛАН

ТЎЛДИРИЛГАНЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ

15.

Қуйидагиларни кучайтиришга йўналтирилган "Тошшаҳартрансхизмат" АК тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш бўйича Низомни тасдиқлаш:

ҳайдовчилар таркибининг йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини яхшилашдан, ҳаракатланиш хавфсизлиги ва маромига риоя этишдан, фаолиятининг прогноз кўрсаткичларини бажаришдан, автотранспорт воситаларидан эҳтиётлаб ва самарали фойдаланишдан манфаатдорлигини ошириш учун меҳнатга ҳақ тўлаш фонди таркибидаги рағбатлантирувчи тўловларнинг ролини кучайтириш;

раҳбарларнинг ва ижро этувчи аппарат бошқарув ходимларининг идоравий мансуб ташкилотлар хўжалик фаолиятининг пировард натижалари ҳамда шаҳар транспортининг барқарор ишлашини ташкил этиш юзасидан масъулиятини кучайтириш.


2013 йил

IV чорак


Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлиги, "Тошшаҳартрансхизмат" АК


16.

"Тошшаҳартрансхизмат" акциядорлик компанияси, унинг таркибий бўлинмалари ва ташкилотларининг бошқарув ва ишлаб чиқариш ходимларини малакали, касбий тайёрланган кадрлар билан тўлиқ бутлашни таъминлаш.


2014 йил

I чорак


Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, "Тошшаҳартрансхизмат" АК


17.

Штатларни малакали ҳайдовчилар билан бутлашни таъминлаш учун Тошкент шаҳар йўловчи ташиш транспорти автобуслари ҳайдовчиларини махсус тайёрлаш дастурини ишлаб чиқиш.


2014 йил

II чорак


Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги Йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, "Тошшаҳартрансхизмат" АК


IV. ШАҲАР ЙЎЛОВЧИ ТАШИШ ТРАНСПОРТИ КОРХОНАЛАРИ

ФАОЛИЯТИНИНГ НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ БАЗАСИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

18.

Автотранспорт воситаларини қатновдан олдин техник кўрикдан ҳамда йўловчилар, багаж ва юкларни автомобилда ташийдиган ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш.


2014 йил

II чорак


Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги

19.

Ишдан ташқари вақтда транспорт воситаларини сақлаш жойлари, ҳайдовчиларни қатновдан олдин тиббий кўрикдан ва автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш пунктлари мавжудлиги шартлигини назарда тутувчи йўловчилар ташиш турлари бўйича намунавий лицензия битимини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш.


2014 йил

II чорак


Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги Йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти


20.

Шаҳар йўловчи ташиш транспортида чиптасиз юрганлик учун жавобгарликни кучайтириш, шу жумладан, чиптасиз юрганлик учун жарима суммасини икки баравар кўпайтириш бўйича таклифлар киритиш.


2014 йил

II чорак


Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги Йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти


Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 13 ноябрдаги

308-сон қарорига

2-ИЛОВА



2013-2015 йиллар даврида "Тошшаҳартрансхизмат"

акциядорлик компаниясида замонавий ахборот-коммуникация

технологияларини ривожлантириш чора-тадбирлари

КОМПЛЕКСИ

Т/р

Тадбирларнинг номи


Бажариш

муддатлари


Молиялаш-

тириш

манбалари

Баҳолаш

харажатлари

(млн. сўм)*


Масъул бажарувчилар


     

1. КОМПЬЮТЕРЛАШТИРИШНИ ВА АТ-ИНФРАТУЗИЛМАНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

    

1.1.

Марказий аппаратда ва таркибий бўлинмаларда компьютер техникасини янгилаш


2013-2015

йиллар

Ўз маблағлари

380,0

"Тошшаҳартрансхизмат" АК

1.2.

Марказий аппарат ва таркибий бўлинмаларнинг ўзаро ҳамкорлиги зарур даражасини таъминлаш мақсадида корпоратив тармоқни, шунингдек техник ва дастурий инфратузилмани яратиш


2014 йил

II чорак


Тижорат банклари кредитлари

450,0

"Тошшаҳартрансхизмат" АК, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси



Жами




830,0

2. ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ВА МОЛИЯ РЕСУРСЛАРИНИ БОШҚАРИШ

БЎЙИЧА АХБОРОТ ТИЗИМЛАРИНИ ЯРАТИШ ВА ЖОРИЙ ЭТИШ

2.1.

Марказий аппарат ва таркибий бўлинмаларда электрон ҳужжатлар айланиши тизимини жорий этиш


2014 йил

III чорак


Ўз маблағлари

95,0

"Тошшаҳартрансхизмат" АК, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси


2.2.

Молия ресурсларини бошқариш бўйича ягона автоматлаштирилган дастурий таъминотни жорий этиш


2014 йил

II чорак


Ўз маблағлари

50,0

"Тошшаҳартрансхизмат" АК, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси


2.3.

Техник воситаларни, шу жумладан, транспорт воситалари сони, уларнинг ҳолати, захира қисмлар ва бошқа моддий бойликлар тўғрисидаги маълумотларни ҳисобга олиш бўйича автоматлаштирилган тизимни яратиш ва жорий этиш


2014 йил

III чорак


Ўз маблағлари

50,0

"Тошшаҳартрансхизмат" АК, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси



Жами




195,0

3. ҲАРАКАТЛАНАДИГАН ТАРКИБНИ БОШҚАРИШ ВА УНИНГ

ҲАРАКАТИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ БЎЙИЧА АВТОМАТЛАШТИРИЛГАН

ВОСИТАЛАРНИ ВА ДАСТУРИЙ КОМПЛЕКСЛАРНИ ЯРАТИШ ВА ЖОРИЙ ЭТИШ

3.1.

Навигация тизимларини жорий этишни ва транспорт воситалари ҳайдовчиларини алоқа воситалари билан таъминлашни ҳисобга олган ҳолда ҳаракатланадиган таркибнинг ҳаракатини узоқдан назорат қилиш тизимини (GPS) жорий этиш

2013-2014

йиллар

Тижорат банклари кредитлари


0,54 млн. доллар


Тошкент шаҳри ҳокимлигининг Йўловчи ташиш транспорти барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, "Тошшаҳартрансхизмат" АК, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

Ўз маблағлари

150,0

3.2.

Йўл варақаларини ҳисобга олиш ва автоматик қайта ишлаш бўйича дастурий таъминот жорий этилишини ҳисобга олган ҳолда Тошкент шаҳрида йўловчи ташувларини бошқаришнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш


2014-2015

йиллар

Тижорат банклари кредитлари

0,4 млн. доллар


Жами



150,0


млн. сўм



0,94


млн. АҚШ доллари

4. АХБОРОТ РЕСУРСЛАРИ ВА АХБОРОТ ТИЗИМЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

4.1.

Йўловчиларга интерактив хизматлар кўрсатишни ҳисобга олган ҳолда веб-сайтни такомиллаштириш


2013 йил

IV чорак


Ўз маблағлари

15,0

"Тошшаҳартрансхизмат" АК, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси


4.2.

Ёзиб олиш функциясига эга бўлган "ишонч телефони"га қўнғироқларни ҳисобга олиш хизматларини жорий этиш


2014 йил

IV чорак


Ўз маблағлари

20,0

"Тошшаҳартрансхизмат" АК, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси


4.3.

Шаҳар транспорти йўловчилари учун тегишли йўналишлар транспорт воситаларининг қаердалигини кузатиб бориш функциясига эга бўлган мобиль алоқани ташкил этиш


2015 йил

III чорак

Ўз маблағлари

15,0

"Тошшаҳартрансхизмат", АК, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги


Жами




50,0

5. АХБОРОТ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ

5.1.

Ахборот хавфсизлигининг зарур даражасини таъминлаш бўйича ички норматив ҳужжатларни (ахборот хавфсизлигининг корпоратив сиёсати, ахборот хавфсизлиги таваккалчиликларини бошқариш тўғрисидаги, ахборот хавфсизлигининг нохуш ҳодисаларини бошқариш тўғрисидаги низомлар ва бошқаларни) ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш


2013-2014

йиллар

Ўз маблағлари

45,0

"Тошшаҳартрансхизмат" АК, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси

5.2.

Ички норматив ҳужжатларни (корпоратив тармоқдан ва компьютер техникасидан фойдаланиш қоидалари, электрон шакллар ва ҳисобот бериш муддатлари бўйича низомлар ва бошқаларни) такомиллаштириш


2014 йил

I чорак


Ўз маблағлари

-

"Тошшаҳартрансхизмат" АК, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси



Жами




45,0


Ҳаммаси

улардан:




1270,0

0,94


млн. сўм

млн. АҚШ доллари



ўз маблағлари




820,0

млн. сўм


тижорат банкларининг кредитлари




450,0

0,94

млн. сўм

млн. АҚШ доллари


*) Тадбирлар қиймати лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш босқичида аниқлаштирилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 13 ноябрдаги

308-сон қарорига

3-ИЛОВА



Тошкент шаҳрида йўловчи ташиш транспортини

ташкил этиш тизимини такомиллаштиришга доир

тасдиқланган чора-тадбирлар комплекси бажарилиши

мониторингини олиб бориш бўйича доимий фаолият

кўрсатадиган мувофиқлаштирувчи гуруҳ

ТАРКИБИ

1.

Қодиров Р.Ҳ.

-

Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори, мувофиқлаштирувчи гуруҳ раҳбари


2.

Усмонов Р.Ж.

-

Тошкент шаҳар ҳокими, мувофиқлаштирувчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари


3.

Маматов Р.Т.

-

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари


4.

Мирзамахмудов Ж.Т.

-

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирининг ўринбосари


5.

Абдуллаев М.Р.

-

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг ўринбосари


6.

Рустамов О.Б.

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари


7.

Гаффаров С.Х.

-

Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

8.

Файзуллаев А.Н.

-

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари

9.

Шоваҳобов Ш.Ш.

-

Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг ўринбосари


10.

Одилов М.А.

-

Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи


11.

Сайдалиев Х.А.

-

Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғи


12.

Содиқов Б.Г.

-

"Тошкент метрополитени" ДУК бошлиғи


13.

Айтубаев З.С.

-

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаментининг бошлиғи


14.

Абраров З.З.

-

"Тошшаҳартрансхизмат" уюшмаси раиси в.б.


15.

Ханов Н.М.

-

Вазирлар Маҳкамаси Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари ахборот-таҳлил департаментининг мудири, мувофиқлаштирувчи гуруҳ котиби


Изоҳ. Мувофиқлаштирувчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган шахслар киритилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 13 ноябрдаги

308-сон қарорига

4-ИЛОВА



Йўловчиларнинг шаҳар атрофи йўналишидан

шаҳар йўналишларига ўтиришлари учун Тошкент ҳалқа

автомобиль йўли бўйлаб қуриладиган ва реконструкция

қилинадиган йўловчи ташиш станциялари

РЎЙХАТИ

Т/р

Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига

келадиган йўловчи ташиш транспортининг

ҳаракат йўналиши

Шаҳар атрофи йўналишларининг

таклиф этилаётган автостанциялари


мавжуд охирги

пунктлардан

фойдаланиш


янгидан

қуриш


реконструкция

қилиш - мавжуд

охирги пунктларни

кенгайтириш


1.

Бекобод (Бекобод шаҳри, Оққўрғон, Бекобод, Бўка, Қуйи Чирчиқ, Пискент, Ўрта Чирчиқ туманлари)




Қўйлиқ М-1

2.

Олмалиқ (Олмалиқ, Ангрен шаҳарлари, Оҳангарон, Паркент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманлари)



Бахт


3.

Тузел (Қибрай тумани)



Тузел


4.

Чирчиқ (Чирчиқ шаҳри, Бўстонлиқ, Қибрай, Юқори Чирчиқ туманлари)


ТТЗ



5.

Ўнқўрғон (Қибрай, Юқори Чирчиқ туманлари)



Аграр

университети



6.

Чимкент (Зангиота, Қибрай туманлари)



Уч қаҳрамон

7.

Келес (Зангиота тумани)



Келес


8.

Тошкент минерал суви (Зангиота тумани)


Тиббиёт

шаҳарчаси




9.

Назарбек (Зангиота тумани)



Бешқайрағоч


10.

Чиноз (Зангиота, Чиноз, Янгийўл туманлари)



Эркин


11.

Янгийўл (Зангиота, Чиноз, Янгийўл туманлари)



Чоштепа


12.

Янгийўл (Янгийўл тумани, Тошкент шаҳрининг Сирғали тумани томонидан)


Дўстлик-2



Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 13 ноябрдаги

308-сон қарорига

6-ИЛОВА



"Тошшаҳартрансхизмат" уюшмасини,

"Тошавтобустранс", "Тошйўловчитаъмирсервис"

акциядорлик компанияларини ва "Тошэлектротранс"

давлат компаниясини тугатиш комиссияси

ТАРКИБИ

Розуқулов У.У.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, комиссия раиси


Ханов Н.М.

-

Вазирлар Маҳкамасининг Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири, комиссия раисининг ўринбосари


Камалов А.С.

-

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирининг биринчи ўринбосари


Гафаров С.Х.

-

Давлат рақобат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


Икрамов М.М.

-

Адлия вазирининг биринчи ўринбосари


Абдуллаев М.Р.

-

Молия вазирининг ўринбосари


Мирзамахмудов Ж.Т.

-

Иқтисодиёт вазирининг ўринбосари


Шовахобов Ш.Ш.

-

Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг ўринбосари


Рустамов О.Б.

-

Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари


Рахманов Б.С.

-

Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари


Якубов Ш.И.

-

"Ўзсаноатқурилишбанк" бошқаруви раисининг ўринбосари


Ғанихўжаев Б.Ф.

-

Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ижро этувчи директорининг ўринбосари


Абраров З.З.

-

"Тошшаҳартрансхизмат" уюшмаси раиси в. б.


Ахмедова А.Н.

-

"Тошшаҳартрансхизмат" уюшмасининг бош бухгалтери


Изоҳ:

Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда комиссия таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар киритилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 13 ноябрдаги

308-сон қарорига

7-ИЛОВА



Давлатга тегишли улушлари (активлари)

ва мол-мулки "Тошшаҳартрансхизмат" акциядорлик

компаниясининг устав фондига берилаётган акциядорлик

жамиятлари ва бошқа ташкилотлар

РЎЙХАТИ

Т/р

Ташкилотнинг номи


Давлат улушлари

(активлари)

%


1.

"Биринчи автокорхона" ОАЖ


95,30

2.

"2-автобус саройи" ОАЖ


93,68

3.

"3-автобус саройи" ОАЖ


98,35

4.

"4-автобус саройи" ОАЖ


96,01

5.

"5-сон автокорхона" ОАЖ


96,84

6.

"7-автокорхона" ОАЖ


96,52

7.

"8-сонли автосарой" ОАЖ


94,45

8.

"O`ninchi avtosaroy" МЧЖ


100,00

9.

"12-автобус саройи" ОАЖ


93,24

10.

"18-автобус саройи" ОАЖ


96,99

11.

"Мерседес-Бенц" марказий хизмат кўрсатиш станцияси шўъба корхонаси


100,00

12.

"Биринчи автотаъмир сервис" шўъба корхонаси


100,00

13.

"Иккинчи автотаъмир сервис" шўъба корхонаси


100,00

14.

"Учинчи автотаъмир сервис" шўъба корхонаси


100,00

15.

"Транспорт хизматлари сифати устидан назорат қилиш бошқармаси" ДУК


100,00

16.

"Йўловчитранссервис" ягона хўжалик ҳисобидаги марказ" ДУК


100,00

17.

"2-трамвай депоси" ДУК, "3-сон трамвай-троллейбус депоси" ДУК, "Тоштатрасервис техник маркази" ДУК, "Йўл хизмати" ДУК, "Шаҳар электр транспортига хизмат кўрсатиш шўъбаси" ДУКнинг мулкий комплекслари


100,00

18.

Қайта ташкил этилаётган "Тошшаҳартрансхизмат" уюшмасининг мулкий комплекси (бино ва бошқа мол-мулки)


100,00

19.

Қайта ташкил этилаётган "Тошавтобустранс" акциядорлик компаниясининг мол-мулки


100,00

20.

Қайта ташкил этилаётган "Тошйўловчитаъмирсервис" акциядорлик компаниясининг мол-мулки


100,00

21.

Қайта ташкил этилаётган "Тошэлектротранс" давлат компаниясининг мол-мулки


100,00

      

Изоҳ: Давлат унитар корхоналари ва шўъба корхоналар уларнинг мол-мулки "Тошшаҳартрансхизмат" акциядорлик компаниясининг устав фондига киритилгандан кейин "Тошшаҳартрансхизмат" акциядорлик компаниясининг унитар корхоналарига айлантирилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 13 ноябрдаги

308-сон қарорига

8-ИЛОВА



"3-сон трамвай-троллейбус депоси" ДУК

ва "Шаҳар электр транспортига хизмат кўрсатиш

шўъбаси" ДУКнинг кимошди савдоларида

сотиладиган мулкий комплекслари

РЎЙХАТИ

Т/р

Корхонанинг номи


Мулкий комплекс

жойлашган манзил


Ҳудуднинг

майдони, га


Фойдаланишга

топширилган

йили


Фаолият тури


1.

"3-сон трамвай-троллейбус депоси" ДУК


Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Темур Малик кўчаси, 3а (собиқ троллейбус комплекси)


7,15

1975

Трамвайда йўловчилар ташиш


2.

"Шаҳар электр транспортига хизмат

кўрсатиш шўъбаси" ДУК


Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Янги Қўйлиқ, 40-уй


1,20

1953

Трамвай йўлларида улаш тармоқларига хизмат кўрсатиш


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 18 ноябрь, 46-сон, 604-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2013 йил, 11-сон, 82-модда