язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Давлат кадастрлари/ Давлат кадастрларининг ягона тизими. Ўзгеодезкадастр / Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 15.12.2000 й. 172-II-сон "Давлат кадастрлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.12.2000 й.

N 172-II



"ДАВЛАТ КАДАСТРЛАРИ ТЎҒРИСИДА"ГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ

АМАЛГА КИРИТИШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Давлат кадастрлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни матбуотда эълон қилинган кундан эътиборан амалга киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳукумат қарорларини "Давлат кадастрлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқлаштирсин, вазирликлар, давлат қўмиталари ҳамда идораларнинг мазкур Қонунга зид бўлган ўз норматив ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.



Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлисининг Раиси                                    Э. Халилов


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., N 1-2