ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Пенсия таъминоти /Ўзбекистон Республикасининг 20.05.2010 й. ЎРҚ-247-сон "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 28-моддасига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 180 ва 275-моддаларига ўзгартишлар киритиш ҳақида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 22.04.2010 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 07.05.2010 й. маъқулланган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ
ҚОНУНИ
20.05.2010 й.
N ЎРҚ-247
"ФУҚАРОЛАРНИНГ ДАВЛАТ ПЕНСИЯ
ТАЪМИНОТИ ТЎҒРИСИДА"ГИ ЎЗБЕКИСТОН
РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИНГ 28-МОДДАСИГА,
ШУНИНГДЕК ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОЛИҚ
КОДЕКСИНИНГ 180 ВА 275-МОДДАЛАРИГА
ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Қонунчилик палатаси томонидан 2010 йил 22 апрелда қабул қилинган
Сенат томонидан 2010 йил 7 майда маъқулланган
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 3 сентябрда қабул қилинган "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги 938-ХII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 9, 338-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 12, 269-модда; 1997 йил, N 4-5, 126-модда; 1998 йил, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 5, 112-модда; 2001 йил, N 5, 89-модда; 2002 йил, N 4-5, 74-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 5, 152-модда; 2007 йил, N 12, 590, 608-моддалар; 2008 йил, N 12, 640-модда) 28-моддасининг "и" банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"и) вафоти ҳарбий хизмат ёки ички ишлар органларидаги хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ ҳарбий хизматчиларнинг ҳамда ички ишлар органлари ходимларининг ота-оналарига ва янги никоҳдан ўтмаган бева хотинларига (бева эрларига) - энг кам ойлик иш ҳақининг 30 фоизи".
3-модда. Ушбу Қонун 2010 йил 1 июлдан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. Каримов
“Халқ сўзи”, 2010 йил 21 май
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 20-сон, 149-модда.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 йил, 5-сон, 178-модда