язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Давлат ҳуқуқий тизими асослари/ Суверенитет. Конституция. Давлат рамзлари/ Давлат герби, мадҳияси, байроғи. Пойтахт/ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 02.07.1992 й. 617-XII-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунини амалга киритиш тартиби ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ КЕНГАШИНИНГ

ҚАРОРИ

02.07.1992 й.

N 617-XII



"ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ ГЕРБИ ТЎҒРИСИДА"ГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИНИ АМАЛГА КИРИТИШ

ТАРТИБИ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни қабул қилинган кундан бошлаб амалга киритилади.


2. Белгилаб қўйилсинки, аввалги Давлат герби 1993 йилнинг 1 июлига қадар Ўзбекистон Республикасининг янги Давлат гербига алмаштирилиши шарт. Ана шу давр ичида аввалги Давлат гербидан фойдаланишга йўл қўйилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасига:

- 1992 йил 15 августигача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикасининг Давлат гербини тайёрлаш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири туширилган муҳрлар, ҳужжатларнинг бланкаларини тайёрлаш, улардан фойдаланиш, сақлаш ва йўқотиб ташлаш тартибини белгилаш;

- Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларини "Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқлаштириш топширилсин.


4. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

- Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсатининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 1981 йил 30 июлдаги Фармони (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1981 йил, N 22, 444-модда);

- Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсатининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Фармонини тасдиқлаш тўғрисида"ги 1981 йил 27 ноябрь Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1981 йил, N 33, 648-модда);

- Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсатининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган печатлардан ва ҳужжатларнинг бланкаларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида"ги 1981 йил 30 июль Фармони (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1981 йил, N 22, 447-модда);

- Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсатининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган печатлардан ва ҳужжатларнинг бланкаларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида"ги Фармонини тасдиқлаш ҳақида"ги 1981 йил 27 ноябрь Қонуни ( Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1981 йил, N 33, 650-модда).



Ўзбекистон Республикаси

Олий Кенгашининг Раиси                                        Ш. Йўлдошев



Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, N 7