язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Транспорт/ Ўзбекистон Республикасининг 05.04.2007 й. ЎРҚ-82-сон "Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 21.12.2007 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 29.03.2007 й. маъқулланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

05.04.2007 й.

N ЎРҚ-82



"ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ХАВФСИЗЛИГИ ТЎҒРИСИДА"ГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИГА

ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2007 йил 21 декабрда қабул қилинган

Сенат томонидан 2007 йил 29 мартда маъқулланган



1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 19 августда қабул қилинган "Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида"ги 818-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, N 9, 215-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 4, 157-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 4-модда иккинчи қисмининг учинчи ва тўртинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Автомобиль йўллари қуриш ва фойдаланиш давлат-акциядорлик компанияси;

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати";


2) 8-модданинг:

номидаги "Ўзбекистон автомобиль йўллари қуриш ва улардан фойдаланиш давлат-акциядорлик концернининг" деган сўзлар "Автомобиль йўллари қуриш ва фойдаланиш давлат-акциядорлик компаниясининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

биринчи қисмидаги "Ўзбекистон автомобиль йўллари қуриш ва улардан фойдаланиш давлат-акциядорлик концерни" деган сўзлар "Автомобиль йўллари қуриш ва фойдаланиш давлат-акциядорлик компанияси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3) 9-модданинг:

номидаги "Давлат автомобиль назорати инспекциясининг" деган сўзлар "Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

биринчи қисмидаги "Давлат автомобиль назорати инспекцияси" деган сўзлар "Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


4) 15-модданинг учинчи қисмидаги "Давлат автомобиль назорати инспекциясининг" деган сўзлар "Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


5) 21-модданинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Тегишли тоифалардаги транспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлашнинг ягона дастурлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда тасдиқланади".


2-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                   И. Каримов



"Халқ сўзи", 2007 йил 6 апрель


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 14-сон, 131-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2007 йил, 4-сон, 155-модда